396-модда. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш чоғидааниқланиши лозим бўлган ҳолатлар
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида судья ҳар бир айбланувчига нисбатан қуйидаги ҳолатларни аниқлаши лозим:
1) иш мазкур суднинг судловига тегишлими;
2) ишни тугатиш ёки тўхтатишга сабаб бўладиган ҳолатлар йўқми;
3) ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун асослар етарлими;
4) суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг талабларига риоя қилинганми;
5) айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри танланганми;
6) жиноят оқибатида етказилган мулкий зарар қопланишини таъминлаш чоралари кўрилганми; (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)
7) айблов хулосаси ушбу Кодекснинг талабларига мувофиқ тузилганми.
Судья жиноят иши биланқонунда белгиланган муддатда танишиб чиқар экан, ҳар бир айбланувчига нисбатан қуйидаги ҳолатларни қандай ҳал қилинганлигига эътиборини қаратиши лозим:
1) жиноят ишининг қайси суднинг судловига тегишли эканлигига;
2) ишни тугатиш ёки тўхтатиш асосларининг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига;
3) иш тўла, ҳар томонлама холисона текширилиб, исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларнинг исботланганлигига;
4) суриштирув ва дастлабки терговўтказиш чоғида ЖПКда белгиланган жиноят ишини қўзғатиш, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини амалга оширилганлиги, зарурий процессуал ва тергов ҳаракатларининг тўғри бажарилганлиги, процессуал ҳужжатлартўғри расмийлаштирилганлиги ва ҳоказо қонун талабларига риоя қилинган ёки қилинмаганлигига;
5) айбланувчига унинг қилмиши ва шахсига муносиб эҳтиёт чораси танланган ёки танланмаганлигига;
6) жиноят оқибатида етказилган мулкий зарарни қоплаш чоралари кўрилган ёки кўрилмаганлигига;
7) айблов хулосасининг жиноят ишидаги ҳақиқий ҳолатларга мос ҳамда ЖПКда қўйилган талабларга мувофиқ тузилганлигига ва ҳоказо.
Бу масалаларни тўғри ҳал қилинганлиги суд мажлисининг ўз вақтида, мазмунан ҳал қилинишига имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |