Жиноят-процессуал кодексига


-модда Жабрланувчининг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари


Download 0.79 Mb.
bet332/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

411-модда Жабрланувчининг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари


Жабрланувчи суд мажлисига келмаса, суд жабрланувчи­нинг иштирокисиз ишдаги барча ҳолатларни тўла аниқлаш ҳамда унинг ҳуқуқларива қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигига қараб, жиноят ишини муҳокама қилиш ёки кейинга қолдириш масаласини ҳал этади.
Жабрланувчи суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда суд уни мажбурий келтириш ҳақида ажрим чиқаради.

1. Ишни муҳокама қилиш вақти ва жойи тўғрисида жабр­ланувчи олдиндан хабардор қилиниши зарур.


Жабрланувчининг суд мажлисига келмаслиги ишнинг барча ҳолатларини тўлиқ аниқлашга унинг иштирокисиз имконияти йўқлиги туфайли ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилади. Унинг иштирокисиз суд муҳокамасининг олиб борилиши бево­сита жабрланувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келади.
2. Жабрланувчининг иштирокисиз ишни кўриб чиқиш имко­ниятини баҳолашда суд, ушбу процесс иштирокчиси берган кўрсатувларнинг иш бўйича далилий аҳамиятидан келиб чиқа­ди. Жабрланувчининг келмаганлиги сабабли ишни муҳокама қилиш ёки кейинга қолдириш масаласини ҳал қилишда суд прокурорнинг, судланувчининг ва унинг ҳимоячисининг, мав­жуд бўлса, − бошқа жабрланувчиларнинг, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларининг ҳам бу борадаги фикрларини эшитади. Башарти, жабрланувчининг суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги, унинг кўрсатувлари эса иш учун аҳамиятга эга эканлиги аниқланса, суд жабрланувчини қайта чақириш ёки мажбурий келтириш чораларини кўриши шарт.
5. Жабрланувчининг суд муҳокамасида иштирок этиш имко­ниятини истисно этмайдиган сабабларга кўра келмаганлиги, унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқиш эса, жиноят ишининг барча ҳолатларини тўлиқ аниқлашни таъминлай олмаса, суд ишни муҳокама қилишни кейинга қолдиради. Агар жиноят иши юзасидан бир неча жабрланувчилар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари судга келмаса, ҳар бирининг иштирокисиз ишни кўриб чиқиш масаласи ҳал қилинади.
6. Жабрланувчи суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда суд уни мажбурий келтириш ҳақида ажрим чиқаради. Жабрланувчининг кўрсатуви фақат унинг ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш воситаси бўлиб қолмасдан, балки иш бўйича ҳақиқатни аниқлашда муҳим омил ҳисобланади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling