Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Прокурорнинг, ҳимоячининг, жамоат айбловчисининг, жамоат ҳимоячисининг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари


Download 0.79 Mb.
bet333/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

412-модда. Прокурорнинг, ҳимоячининг, жамоат айбловчисининг, жамоат ҳимоячисининг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари


Прокурор суд мажлисига келмай қолган тақдирда жиноят ишини муҳокама қилиш кейинга қолдирилади.
Ҳимоячи суд мажлисига келмаса, уни бошқа ҳимоячи билан алмаштиришга фақат судланувчининг розилиги билан йўл қўйилади. Шу суд мажлисида ҳимоячини алмаштириш имконияти бўлмаса, ишини муҳокама қилиш кейинга қолдирилади.
Жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси судга келмай қолса, ишнинг ҳолатларига қараб,суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкинлиги ёки муҳокамани кейинга қолдириш масаласи ҳал этади.
Ишга янги киришган покурорга ёки ҳимоячига суд муҳокамасида иштирок этишга тайёргарлик кўриш учун зарур вақт берилиши лозим.
Прокурор ёки ҳимоячининг узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлиги тўғрисида суд тегишлича юқори турувчи прокурорга ёки адвокатлар малака комиссиясига хабар қилади. Жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда суд бу ҳақида тегишли жамоат бирлашмасига ёки жамоага хабар қилади.
(“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжат­ларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғриси­да”ги Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 август қонуни таҳририда-Ўзбекситон Республикаси Олий Мажли­сининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон 241-модда).

1. Шарҳланаётган моддада назарда тутилган жиноят процесси иштирокчиларининг иштирокисиз ишни кўриб чиқиш имконияти тўғрисидаги масалани ҳал қилишда, суд уларнинг ҳар бири нима сабабдан келмаганлигини аниқлаши ва бу борада зарурий чоралар кўриши керак.


2. Муайян ишни кўриб чиқишда узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаган прокурорга нисбатан тегишли чоралар кўриш маcъулияти прокуратура раҳбарига юклатилган.
3. Ҳимоячи келмаган тақдирда, айбланувчига бошқа ҳимоячи таклиф этилса ёки келмаган ҳимоячи суд томонидан айбланув­чининг илтимосига ва розилигига кўра ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган шартларга риоя қилган ҳолда алмаштирилса, ишнинг суд томонидан янги ҳимоячиси ишти­рокида кўриб чиқиш давом эттирилиши мумкин.
5. Келмаган жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячисининг иштирокисиз ишни муҳокама қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда суд муайян ишнинг ҳолатларидан, унинг ижтимоий аҳамияти, мазкур иш бўйича суд жараёнинг тарбиявий аҳа­мияти, судланувчининг шахси ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling