Жиноят-процессуал кодексига
-модда Суд муҳокамасининг доираси
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
414-модда Суд муҳокамасининг доираси
Судда жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан олиб борилади. Тайинланган жазонинг енгиллиги ёки оғирроқ жиноят тўғрисидаги қунунни қўллаш зарурлиги туфайли ҳукм бекор қилингандан кейин иш кўриб чиқилган тақдирда суд муҳокамаси судланувчининг умуман айбдор ёки айбдор эмаслиги масаласига дахл қилмаган ҳолда жиноятни тавсифлаш ва жазо чораси хусусидагина боради. 1. Суд муҳокамасининг доираси муайян судланувчи ва унга эълон қилинган айблов билан чегараланади. Судланувчига қуйидаги учта ўзаро алоқадор бўлган ҳужжатлардаги айбловдан бошқа айб эълон қилиниши мумкин эмас: жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ҳақидаги қарор; айблов хулосаси; жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги қарор. 2. Айбловни оғирроғига ўзгартириш деганда ЖКнинг бошқа нормалари (моддаси, қисми ва банди) қўлланилиши натижасида санкцияси оғирроқ жазони ёхуд айблов ҳажмини орттирувчи жиноят тавсифини ўзгартиришга олиб келувчи қўшимча фактлар айбловга киритилиши назарда тутилади. Бу ҳолда суд ишни мазмунан ҳал қилмай қўшимча терговга қайтаради. 3. Суд терговида аниқланган ҳолатлар эълон қилинган айбловни тенг ёки енгилроқ жазони назарда тутувчи янги айблов билан ўзгартириш зарурлигини тақазо қилса, суд иш муҳокамасини давом эттириб, янги айблов бўйича ҳукм чиқариши мумкин. Шу билан бирга судланувчининг қилмишини енгилроқ жазо, шунингдек, илгариги тавсифни ёки айбловнинг бир қисмини сақлаб қолиб, айбловнинг айрим ҳолатларини истисно қилишни назарда тутувчи модда бўйича тавсиф қилиш мумкин. Айбловдан айрим ҳолатларни олиб ташлаш, шарҳланаётган моддада назарда тутилган ҳолатни бузмайди, маҳкумнинг ҳолатини оғирлаштирмайди ва эълон қилинган айблов ҳажмининг кенгайишига олиб келмайди. 4. Судда иш муҳокамаси фақат айбланувчиларга нисбатан ўтказилади. Бунда янгитдан суд терговини ўтказмасдан судланувчиларнинг ва тарафларнинг жиноят тавсифи ва жазо чораси ҳақидаги фикрлари эшитилиб, музокара ва судланувчиларнинг охирги сўзлари тингланиб, суд муҳокамаси ниҳоясига етказилади. Суд ҳукмида бошқа шахсларнинг жиноят содир этишда айбдорлиги ҳақида маълумотларни, агар бундай маълумотлар жиноят иши материалларида бўлмаса, кўрсата олмайди. 5. Агар эълон қилинган айбловлардан бири судда тегишли далиллар билан ўз тасдиғини топмаса, суд муҳокамаси айбловнинг тасдиғини топмаган қисми бўйича оқлов ва тасдиғини топган қисми бўйича эса айблов билан тугаши лозим. 6. Суднинг оғирлаштирувчи томонга ўтишини тақиқлашдан кўзланган асосий мақсад судланувчининг ҳимоя ҳуқукининг бузилишига йўл қўймаслик ҳисобланади. Зеро, дастлабки терговда эълон қилинган айбловдан бутунлай фарқ қиладиган айбловнинг эълон қилиниши суд муҳокамаси жараёнида ҳимояга муҳтож тараф ишда ҳимоя чоралари кўришини қийинлаштиради. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling