Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet66/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

67-модда. Эксперт


Хулоса бериш учун зарур билимга эга бўлган ҳар қандай шахс эксперт сифатида чақирилиши мумкин.
Эксперт чақириш, экспертиза тайинлаш ва ўтказиш ушбу Кодекснинг 172, 187-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

1. Экспертжиноят иши бўйича махсус билимга эга бўлган ва унга суд экспертизаси ўтказиш ва хулоса бериш мажбурияти юкланган шахс ҳисобланади. Экспертфан,техника, касб-ҳунар ва санъат соҳалари бўйича мутахассис бўлиши мумкин. Эксперт ишга жалб қилинишидан олдин ЎзР ЖПК нинг 238 ва 240-моддалари, яъни билатуриб нотўғри хулоса берганлиги ёки хулоса беришни асоссиз рад этганлиги ёки ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгар қилиниши тўғрисида огоҳлантирилади.


2. ЎзР ЖПКнинг 172-187 моддаларида экспертиза тайинлаш, экспертиза ўтказилиши шарт бўлган ҳолатлар, кимлар эксперт сифатида тайинланиши мумкинлиги, экспертиза ўтказиш объектлари нималардан иборат эканлиги, экспертиза ўтказиш усуллари, экспертиза ўтказишнинг ҳуқуқий асослари, экспертиза ўтказишда мажбурлов чегараси, эксперт хулосаси, экспертнинг хулосаси бўйича сўроқ қилиниши ҳамда эксперт хулосасинибаҳолаш масалалари тартибга солинган.


68-модда. Экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Эксперт: экспертиза қилиш учун тегишли иш материал­лари билан танишиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш; ўзига қўшимча материаллар тақдим этилиши ҳақида илтимоснома бериш; башарти ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар унинг мутахассислигига оид бўлмаса ёки хулоса бериш учун унга тақдим этилган материаллар етарли бўлмаса, хулоса беришнинг иложи йўқлиги ҳақида ҳужжат тузиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсати билан тергов ҳаракатлари юритилишида иштирок этиш ва тергов ҳаракатида иштирок этувчи шахсларга экспертизага оид тегишли саволлар бериш; экспертизага оид далилларни текширишда суд муҳокамасида иштирок этиш ва суднинг рухсати билан сўроқ қилинаётган шахс­ларга саволлар бериш; ашёвий далилларни ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосаларида фақат унинг олдига қўйилган масалалар ҳақида эмас, балки экспертизага оид бошқа масалалар бўйича ҳам фикр билдириш; башарти иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса ва кўрсатув бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; суриштирувчи, терговчи, проку­рор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят­лар бериш ҳуқуқига эгадир.
Эксперт: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; олдига қўйилган саволлар бўйича ёзма хулосалар бериши; ўзи томонидан ўтказилган экспертиза бўйича кўрсатувлар бериши ва бу хулосаларни тушунтириш учун қўйилган қўшимча саволларга жавоб бериши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материал­ларини ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling