Жиноят-процессуал кодексига
Эксперт узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
Эксперт узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Эксперт узрсиз сабабга кўра ўз вазифаларини бажаришни рад этган ёки ундан бўйин товлаган тақдирда, шунингдек, била туриб ёлғон хулоса берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади. 1. Эксперт қуйидаги ҳуқуқларга эга: эксперт ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишга ҳақли; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарори ёки суд ажрими билан танишиб, ундаги талабларни ўрганиши, қатъи хулоса бериш учун жиноят иши материаллари билан танишиши ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиши мумкин; агар зарур деб ҳисобласа, яна қўшимча материалларни тақдим этишларини сўраб илтимоснома беришга ҳақли; ҳал қилиниши лозим бўлган масала унинг мутахассислигига тааллуқли бўлмаса ёки билим доираси етарли эмас деб ҳисобласа ёки хулоса бериш учун тақдим этилган материаллар етарли бўлмаса хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида ҳужжат тузади ҳамда экспертиза тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки судга юборади; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этади ва унда иштирок этаётганларга экспертизага оид саволлар бериши мумкин. Тергов ҳаракатлари баённомаси билан танишишга ҳақли; суд муҳокамасида судьянинг рухсати билан сўроқ қилинаётган иштирокчиларга саволлар беришга, суд мажлиси баённомаси билан танишишга ҳақли; ўзини рад этишга ҳақли; далилларни ва ишга доир ҳужжатларни кўздан кечириши мумкин. экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган саволлардан бошқа зарур масалалар юзасидан хулоса бериши мумкин; суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг ҳаракат (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан шикоят қилишга ҳақли; жиноят ишида иштирок этиши билан боғлиқ ҳаражатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли. 2. Экспертга қуйидаги мажбуриятлар юклатилган: 1) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд чақирувига биноан белгиланган вақтга ва жойга етиб келиши; 2) ўзига юклатилган вазифани ҳалоллик билан, сифатли бажариши лозим. 3) ўтказилган экспертиза юзасидан кўрсатувлар, ёзма хулосаси бўйича тушунтиришлар ва қўшимча саволларга жавоб бериши керак. 4)суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднингрухсатисиз жиноят иши материалини ошкор қилганлиги учун ЖК нинг 239-моддаси билан жиноий жавобгар қилинади. 5) дастлабки тергов ва суд мажлисида тартибга риоя қилиши керак. 3. Эксперт узрсиз сабабга кўра чақирилган вақтда келмаса, иш бўйича хулоса беришни рад этса, билатуриб ёлғон хулоса берса, қонун белгиланган тартибда жиноий жавобгар қилинади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling