Жиноят-процессуал кодексига
Суд мажлисида тартибни бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судни беҳурмат қилган тақдирда тартиббузар бундай ҳаракатларнинг такрорла
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- ган шахсларсиз давом эттирилади.
- Суд залидан судланувчи чиқариб юборилган бўлса, ҳукм унинг иштирокида эълон қилиниши ёки эълон қилинганидан кейин унга дарҳол маълум қилиниб, тилхат олиниши лозим.
- Суд мажлиси залидан чиқариб юборилган шахс (судла нувчи, айбловчи ва ҳимоячи бундан мустасно) раислик қилув
- 273-модда. Суд мажлисида процессуал мажбуриятларни бузганликучун жавобгарликни юклашга қаратилган суд ҳаракатлари
- 274-модда. Пул ундириш ва жарима солиш тўғрисидаги масаланисуд томонидан ҳал қилиш тартиби
- Бошқа ҳолларда пул ундириш тўғрисидаги масала суд томонидан пул ундириладиган шахс чақирилиб ҳал қилинади. Мазкур шахснинг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди.
- рилади. Шундан сўнг жавобгарликка тортилаётган шахс нинг изоҳлари, суд мажлисида прокурор қатнашаётган бўлса, унинг фикри эшитилади ва ажрим чиқарилади.
Суд мажлисида тартибни бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судни беҳурмат қилган тақдирда тартиббузар бундай ҳаракатларнинг такрорланиши уни суд мажлиси залидан чиқариб юборишга сабаб бўлажаги ҳақида, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартиббузар эса, бундан ташқари, маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкинлиги хусусида огоҳлантирилади. Бу огоҳлантириш таъсир қилмаса, процесс иштирокчиси суднинг ажримига, бошқа шахслар эса, раислик қилувчининг фармойишига мувофиқ суд мажлиси залидан чиқариб юборилади. Ишни кўриш чиқариб юборилган шахсларсиз давом эттирилади.
Суднинг ажрими айбловчи ёки ҳимоячига тааллуқли бўлса, ишни эшитиш кейинга қолдирилиши лозим, бир шахсни бир неча айбловчи айблаётган ёки бир неча ҳимоячи ҳимоя қилаётган ҳоллар бундан мустаснодир. Залдан чиқариб юборилган айбловчи ёки ҳимоячининг номуносиб хулқ-атвори тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, уни тегишлилигига қараб, юқори турувчи прокурорга ёки адвокатлар малака комиссиясига юборади. Суд залидан судланувчи чиқариб юборилган бўлса, ҳукм унинг иштирокида эълон қилиниши ёки эълон қилинганидан кейин унга дарҳол маълум қилиниб, тилхат олиниши лозим. Суд мажлиси залидан чиқариб юборилган шахс (судланувчи, айбловчи ва ҳимоячи бундан мустасно) раислик қилувчи томонидан унинг жойнинг ўзида чиқарган ажримига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ажрим суд мажлисининг баённомасида қайд этилади. 1. Суд мажлисида тартибни бузиш қуйидаги ғайриқонуний ҳаракатлардан иборат: а) раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаслик; б) судни беҳурмат қилиш. Шахс юқоридаги ҳаракатларни содир этган тақдирда бундай ҳаракатларнинг такрорланиши уни суд мажлиси залидан чиқариб юборишга сабаб бўлиши, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартиббузар эса, маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкинлиги хусусида суд томонидан огоҳлантирилади. 2. Суднинг огоҳлантиришига қарамасдан тартиббузар ўзининг ғайриҳуқуқий ҳаракатларини давом эттирса, унинг ҳаракатлари натижасида суд жараёни бузилса ёки суднинг шаънига зиён етказилса, процесс иштирокчиси суднинг ажримига, бошқа шахслар эса, раислик қилувчининг фармойишига мувофиқ суд мажлиси залидан чиқариб юборилади. Ишни кўриш чиқариб юборилган шахсларсиз давом эттирилади. 3. Суд мажлисининг тартиби айбловчи ёки ҳимоячи томонидан бузилган ҳолларда, ушбу шахслар ўзларининг процессуал мақомига кўра суд залидан чиқариб юборилмайди, чунки уларнингиштирокисиз тортишувга асосланган суд муҳокамасини давом эттиришнинг имкони йўқ. Шунинг учун бундай ҳолларда суд ишни кўришни кейинга қолдириши мумкин. Жиноят иши бўйича бир неча айбловчи ва бир неча ҳимоячи бир судланувчи устидан айблов ва ҳимояни олиб бораётган вазиятларда тартибни бузган айбловчи ёки ҳимоячи суд залидан чиқариб юборилади.Суд залидан чиқариб юборилган айбловчи ёки ҳимоячининг номуносиб хулқ-атвори тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, уни юқори турувчи прокурор ёки адвокатлар ҳайъати раёсатига юборади. 4. Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига биноан ҳимоячи суд мажлисида тартибни бузганлиги учун унга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши лицензия берган органнинг қарорига биноан тўхтатиб турилиши ёки суднинг қарори билан бекор қилиниши мумкин. 5. Судланувчининг суд муҳокамасида иштирок этиши шарт (ЖПК 410-моддасининг шарҳига қаранг). Лекин судланувчи суд мажлисида тартибни бузган ҳолларда уни ҳукмни эълон қилиш вақтига қадар суд залидан чиқариб юборишга йўл қўйилади. Ҳукмни эълон қилиш вақтида суд залидан чиқариб юборилган судланувчига ҳукм дарҳол маълум қилиниб, ундан тилхат олиниши лозим. 6. Судланувчи, айбловчи ва ҳимоячи бўлмаган шахс суд мажлисида тартибни бузса, у раислик қилувчи томонидан шу жойнинг ўзида чиқарилган ажримга асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ажримда МЖКнинг тегишли моддаларидаги жавобгарлик чоралари кўрсатилиб, мазкур ажрим суд мажлиси баённомасида қайд этилиши зарур. 273-модда. Суд мажлисида процессуал мажбуриятларни бузганликучун жавобгарликни юклашга қаратилган суд ҳаракатлари Процесс иштирокчисининг одил судловга қарши жиноят содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилишига асослар суд муҳокамасида ёки иш кассация ёхуд назорат тартибида кўриб чиқилаётганида аниқланган бўлса, суд бу процесс иштирокчисига нисбатан жиноят иши қўзғатади ва тергов қилиш учун уни прокурорга юборади. 1. Суд муҳокамаси ёки иш кассация ёхуд назорат тартибида кўриб чиқилаётганида одил судловга қарши жиноят содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш асосларидан бири аниқланса (ЖПК 271-моддасининг шарҳига қаранг), суд ушбу процесс иштирокчисига нисбатан жиноят ишини қўзғатиб, ишни тергов қилиш учун прокурорга юборади. 2. Қўзғатилган ва прокурорга юбориладиган жиноят иши материаллари: жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор; ушбу қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳаракатларни акс эттирувчи суд мажлиси баённомасининг тасдиқланган нусхаси; одил судловга қарши жиноят содир этган шахснинг судга берган тушунтиришлари; ушбу шахсни суд залидан чиқариб юборилганлиги тўғрисидаги ажрим; шахсни ушлаб туриш тўғрисидаги суднинг ажрими (зарур бўлса жиноят ишини қўзғатишдан ўтказилиши мумкин бўлган тергов ҳаракатларининг баённомалари) ва бошқа ҳужжатлардан таркиб топиши мумкин. 274-модда. Пул ундириш ва жарима солиш тўғрисидаги масаланисуд томонидан ҳал қилиш тартиби Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда пул ундириш ва жарима солиш жиноят ишини кўриш қайси судга тааллуқли бўлса, шу суд томонидан амалга оширилади. Процессуал мажбуриятларни ёки тартибни бузишга бевосита суд мажлисида йўл қўйилган бўлса, жарима солиш ҳақидаги ажрим ишни кўраётган суд томонидан шу мажлиснинг ўзида чиқарилади. Бошқа ҳолларда пул ундириш тўғрисидаги масала суд томонидан пул ундириладиган шахс чақирилиб ҳал қилинади. Мазкур шахснинг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди. Суд мажлисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тартиббузарлик тўғрисида тузилган баённома ва унга илова қилинган материаллар ёхуд суд мажлиси баённомасидан олинган тегишли кўчирма ўқиб эшиттирилади. Шундан сўнг жавобгарликка тортилаётган шахснинг изоҳлари, суд мажлисида прокурор қатнашаётган бўлса, унинг фикри эшитилади ва ажрим чиқарилади. Таржимонга, мутахассисга, кафилга пул ундириш ёхуд суд мажлиси залида тартибни бузган шахсга жарима солиш тўғрисидаги ажримни чиқарган суд бу ажримнинг ижросини уч ойгача муддатга кечиктиришга ёки ижронинг бўлиб-бўлиб бажарилишига рухсат беришга ҳақлидир. 1. Пул ундириш ва жарима солиш процессуал мажбурлов чораси бўлиб, жиноят-процессуал ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган процессуал жазо ҳисобланади. Мазкур процессуал мажбурлов чорасини МЖКнинг 25-моддасидаги жарима тарзидаги маъмурий жавобгарлик чорасидан фарқлаш лозим, чунки жиноят процессида пул ундириш ёки жарима солиш чораси ҳуқуқбузарни жазолаш билан бирга уни огоҳлантириш мақсадларида ҳам қўлланилади. 2. Суд мажлисининг иштирокчиси тартибни бузган ёки процессуал мажбуриятларни бажармаган ҳолларда, шу мажлисда раислик қилувчи ушбу шахсга нисбатан жарима солиш ёки пул ундириш тўғрисида ажрим чиқаради. Ажримнинг тўлиқ матни суд мажлиси баёномасида акс эттирилади. 3. Иштирокчи суд мажлисидан бошқа жойда процессуал қоидаларнибузган ёки процессуал мажбуриятларини бажармаган бўлса, пул ундириладиган ёки жарима солинадиган шахс судга чақиртирилиб, масала унинг иштирокида ҳал этилади. Мазкур шахснинг узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди. 4. Пул ундириш ва жарима солиш масаласини суд мажлисида кўриш тартибига кўра, мажлисда суриштирувчи, терговчи ёки прокурор тартиббузарлик тўғрисида тузилган баённома ва унга илова қилинган материалларни ўқиб эшиттиради. Суд мажлисида тартиббузарлик содир этилган ҳолларда унинг баённомасидан олинган тегишли кўчирма ўқиб берилади. Шундан сўнг жавобгарликка тортилаётган шахснинг изоҳлари, суд мажлисида прокурор қатнашаётган бўлса, унинг фикри эшитилиб, ажрим чиқарилади. 5. Суд таржимон, мутахассис, кафиллардан пул ундириш ёхуд суд мажлиси залида тартибни бузган шахсга жарима солиш тўғрисидаги ажримнинг ижросини уч ойгача муддатга кечиктиришга ёки ижронинг бўлиб-бўлиб бажарилишига рухсат беришга ҳақли. Бошқа шахсларга нисбатан пул ундириш ёки жарима солиш тўғрисидаги ажримнинг ижроси кечиктирилмайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling