390-модда. Юқори суднинг ўзи кўриши учун қуйи суд судловигатегишли жиноят ишини олиш ҳуқуқи
Юқори суд қуйи суд судловига тегишли ҳар қандай жиноят ишини биринчи инстанция суди тариқасида ўзи кўриш учун олишга ҳақлидир.
Юқори суд мазмунан қуйи судга тегишли бўлган жиноят ишини чақиртириб, биринчи инстанция тариқасида кўриб, ҳал қилишга ҳақли. Лекин қуйи суд юқори суд ваколатига тегишли бўлган жиноят ишини уларнинг рухсатисиз мазмунан кўришга ҳақли эмас. Суд мажлиси давомида жиноят иши юқори суднинг судловига ёки ҳарбий суднинг судловига тегишли эканлиги аниқланса, суд тегишлилигига кўра юбориши шарт, акс холда чиқарилган ҳукм бекор қилинади.
391-модда. Жиноят ишининг ҳудудий жиҳатдан судловга тегишлилиги
Жиноят иши жиноят содир этилган жойдаги судда кўрилади.
Жиноят содир этилган жойни аниқлаш имконияти бўлмаса, иш дастлабки тергов тамом бўлган ҳудуддаги суд томонидан кўрилади.
Узоққа чўзилган ёки давомли жиноятларга доир ишлар жиноят қайси ҳудудда тамомланган ёки тўхтатилган бўлса, шу ҳудуддаги суднинг судловига тегишли бўлади.
Жиноят ишини прокурордан қабул қилиб олган суд унинг қайси ҳудудга тегишлилигига эътибор беради. Ҳудудига кўра судловга тегишлиликни белгиловчи хусусиятлар қуйидагилар:
а) жиноятни айнан шу ҳудудда содир этилганлиги;
б) жиноятни қаерда содир этилганлигини аниқлаш имконияти бўлмаса, шу ҳудуддаги тергов органлари томонидан тамомланганлиги;
в) узоққа чўзилган ёки давомли содир этилган жиноят ишлари бўйича қайси ҳудудда тамомланган ёки тўхтатилган жиноят иши қайта тикланган бўлса, ўша ҳудуднинг суди томонидан жиноят иши мазмунан кўриб ҳал қилинади.
392-модда. Жиноят ишлари бирлаштирилганда уларнинг
судловга тегишлилиги
Бир неча шахсни турли ҳудудларда содир этган жиноятлари учун айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари, шунингдек, бир шахсни бир неча жиноятни содир этишда айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари бирлаштирилганда, агар бу ишлар бир хил даражадаги икки ёки бир неча суднинг судловига тегишли бўлса, иш дастлабки тергов қайси ҳудудда тамомланган бўлса, шу ҳудуддаги суд томонидан кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |