399-модда. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида айбланувчининг яширинганлиги маълум бўлиб қолса, судья ушбу айбланувчига нисбатан ишни юритишни тўхтатиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради, ушбу Кодекс 410 ва 418-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Айни чоғда айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи ҳал этилади.
Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, судья айбланувчи соғайгунга қадар ишни юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
1.Жиноят ишини юритишни тўхтатиш учун асослардан бири судланувчини судданяширинганлигидир. Агар айбланувчи жиноят ишини суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар яширинган бўлса, суд жиноят ишини прокурорга қайтаради ва айбланувчини қидириб топиш ҳақида қарор чиқаради. Агар бундай хол жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин содир бўлган бўлса, суд жиноят ишини юритишдан тўхтатиш ва судланувчига нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради. ЖПК 410 ва 418-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
2. Жиноят ишини судга тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилгунга қадар судланувчи оғир ва давомли оғир касалликка чилинса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси билан жиноят иши юритишдан ажрим билан тўхтатади.
400-модда. Тўхтатилган жиноят ишини прокурорга ўтказиш
Ушбу Кодекс 399-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юритишдан тўхтатилган жиноят иши айбланувчини қидириш чораларини кўриш учун айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ўтказилади.
Жиноятишини судга тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилгунгақадар айбланувчи яширинса, судья жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор чиқариб, жиноят иши материалини айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга айбланувчини қидириб топиш учун ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |