Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарнинг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари


Download 0.79 Mb.
bet334/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

413-модда. Фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарнинг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари


Фуқаровий даъвогар ёки унинг вакили суд мажлисига келмаган тақдирда, суд фуқаровий даъвони кўрмайди. Бу ҳолда мулкий зарар кўрган шахснинг фуқаровий суд ишла­рини юритиш тартибида даъво қилиш ҳуқуқи сақланади.
Суд фуқаровий даъвони фуқаровий даъвогарнинг илтимо­сига кўра унинг иштирокисиз кўришга ҳақлидир.
Башарти фуқаровий даъвони прокурор қувватласа ёки суд уни кўриш зарур деб топса, фуқаровий даъвогар ёки унинг вакили келиш келмаслигидан қатъи назар, суд фуқаровий даъвони кўраверади.
Фуқаровий жавобгар ёки унинг вакилини суд мажлисига келмаслиги фуқаровий даъвони кўришни тўхтатмайди.

1. Фуқаровий даъво ўзида жиноят ва фуқаролик иш юри­тувни мужассамлаштириш тартибига асосланган институт ҳисобланади. Фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгарлар­нинг суд мажлисига келмаслиги оқибатида диспозитивлик қоидаси бўзилади. Диспозитивликнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, унга кўра фуқаровий даъвогар ва жавобгарнинг суд муҳокамасига келмаслиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Фуқаровий даъвони судда кўриш тартиби шарҳланаётган моддадаги шартлар асосида ҳал этилади. Ҳар қандай ҳолда ҳам жиноят иш юритувида кўрилмаган фуқаровий даъво, умумий фуқаровий тартибда даъвони кўриб чиқилишига таъсир кўрсат­майди. Фуқаролик судлари бундай даъво бўйича аризани қабул қилиши учун ушбу даъво билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми чиқарилган бўлиши лозим. Ушбу ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд фуқаровий жавобгар шахс сифатида эътироф қилинаётган шахс томонидан ушбу қилмиш содир этилган ёки этилмаганлик масаласини ҳукм асосида ҳал этади.


2. Фуқаровий даъвони фуқаровий даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаган ҳолларда, агар даъвогар давлат муассасаси ёки жамоат бирлашмаси бўлса, суд даъвогар­нинг вакилини суд мажлисига чақириш юзасидан тегишли чоралар кўриши лозим.
5. Шарҳланаётган модда мазмунига кўра суд фуқаровий даъвогарнинг иштирокисиз фуқаровий даъвони жиноят иши бўйича суд муҳокамасида кўриш учун, биринчидан, фуқаровий даъвогар ўз иштирокисиз ишни кўриш тўғрисида илтимоснома билан судга мурожаат этган бўлса ёки, иккинчидан, фуқаровий даъвони прокурор қувватлаётган бўлса йўл қўйилади. Бунда суд фуқаровий даъвони кўриб чиқмасдан қолдириш, фуқаровий даъвогарнинг унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғриси­даги илтимосини қондириш ёки рад этиш тўғрисида асосланган ажрим чиқариши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling