Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш


Download 0.79 Mb.
bet337/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

416-модда. Янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш


Суд терговида судланувчининг унга илгари қўйилган айбловдан бошқа жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд жиноят ишини кўришни тўхтатмай, янги айблов бўйича иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқаради ва бу ажримни ҳамда зарур материалларни дастлабки тергов ўтказиш учун юборади.
Янги айблов дастлабки айблов билан боғлиқ бўлган ва уларни айрим-айрим ҳолда кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда бутун иш қўшимча тергов ўтказиш учун қайтарилиши лозим.
Суд янги айблов муносабати билан судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириши ёки ўзга эҳтиёт чорасини қўллаши мумкин.
Башарти янги айблов бўйича суд иш қўзғатишига асос бўлган ҳолатлар юзасидан терговчи ёки прокурор илгари иш қўзғатишни рад қилиш ёки ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарган бўлса, суд бу қарорни бекор қилади.

1. Судланувчи томонидан суд терговида кўрилаётган айблов­дан ўзгача жиноят содир этилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, суд ўз ташаббусига кўра ёки прокурор ёхуд суд муҳокамасининг бошқа иштирокчилари билдирган илтимосга кўра, янги айблов бўйича жиноят иши қўзғатилиши мумкин. Бу ҳақда қарор қабул қилишдан аввал суд, албатта, прокурорнинг, ҳимоячининг ва бошқа суд муҳокамаси иштирокчиларининг бу борадаги фикрини эшитади.


2. Ҳақиқий аҳволга кўра айблов хулосасида назарда тутил­ганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун асослар, одатда, қўшимча жиноят фактларнинг (эпизод­ларнинг) аниқланганлиги оқибатида юзага келади. Бундай ҳол­ларда, агар янги айблов дастлабки айблов билан боғлиқ бўлиб, уларни айрим-айрим кўриш имконияти бўлмаса, суд жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтаришга мажбур.
3. Судланувчига эълон қилинган айбловнинг хусусияти, ҳажми ва оғирлик даражасидан келиб чиқиб, суд унга нисбатан қўлланиладиган эҳтиёт чорасини жиддийроғига ўзгартириши, агар эҳтиёт чораси қўлланилмаган бўлса, зарурат туғилганда уни қўллаши мумкин. Бу ҳақдаги ажрим янги айблов бўйича жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги ажрим каби суд маслаҳат­хонасида мустақил ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling