Жиноят ҳУҚУҚи махсус қисми
Download 189.87 Kb.
|
3-мавзу-тарқатма материаллар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 112-моддаси 3-қисмида
Субъектив томондан ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш тўғри қасддан содир этилади. Айбдорнинг қўрқитаётганини, унинг мазмунини ва таҳдиди жабрланувчига маълум бўлажагини ва унинг томонидан ҳақиқий деб идрок этилишини англаган бўлиши керак. Айбдорнинг таҳдидини амалга ошириш ниятида бўлганлиги ёки жабрланувчини фақат чўчитмоқчи бўлганлигининг жиноят таркиби мавжуд бўлиши учун аҳамияти йўқ.
Бу жиноятнинг мотивлари ҳар хил бўлиши мумкин. Булар тамагирлик, ўч олиш, ғазаб, жабрланувчининг муайян ҳаракатларни содир этишига эришиш истаги, шахсан хуш кўрмаслик кабилардан иборат бўлиши мумкин. Гарчи мотив жиноят таркиби доирасидан четда турса ва жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмаса ҳам, улар қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги даражасига таъсир қилади ва бинобарин, жазо тайинлашда ҳисобга олиниши керак. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишнинг мақсадларини аниқлаш жуда муҳимдир. Айнан мақсадига кўра бу жиноятни бошқа ўхшаш ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлардан ажратиш мумкин бўлади. Масалан, жабрланувчини жиноятчига мулкни топшириш, мулкий манфаатлар беришга мажбур қилиш мақсадида қўрқитиш товламачиликдан (ЖК 165-моддаси), ўзганинг мулкини талон-торож қилиш учун зўрлик ишлатиш билан қўрқитишдан фойдаланиш – босқинчиликдан (ЖК 164-моддаси), аёл билан жинсий алоқа қилиш учун зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш эса номусга тегишдан (ЖК 118-моддаси) иборат бўлади. Агар ўлдириш, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш номусга тегиш амалга оширилгандан сўнг, жабрланувчи бу ҳолда бошқаларга айтиб қўймаслиги мақсадида амалга оширилган бўлса, айбдорнинг ҳаракати ЖК 118- ва 112-моддалари билан жиноятлар жами тарзида квалификация қилиниши лозим. Қўрқитиш жиноятининг субъекти жиноят содир этилгунга қадар 16 ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин. ЖК 112-моддаси 2-қисмида ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ аъзоси ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. ЖК 112-моддаси 3-қисмида ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг қариндошларига нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Юқорида берилган квалификация белгилари жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдиришнинг таҳлилида кўриб чиқилган эди. Download 189.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling