Жиноят ҳУҚУҚи махсус қисми


Хавф остида қолдириш (ЖК 117-моддаси)


Download 189.87 Kb.
bet7/8
Sana17.06.2023
Hajmi189.87 Kb.
#1551415
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-мавзу-тарқатма материаллар

Хавф остида қолдириш (ЖК 117-моддаси)
Мазкур жиноятнинг бевосита объекти ўзи ҳақида ғамхўрлик қилиш имконияти бўлмаган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабат­лар ҳисобланади.
Объектив томондан жиноят ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмасликда, башарти, айбдор бундай аҳволдаги шахсга ёрдам бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлган ёхуд айбдорнинг ўзи жабр­ланувчини хавфли аҳволга солиб қўйиши ва бу ҳол баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келишида ифода­ланади.
Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган шахсларга ғамхўр­лик қилиш ва ёрдам бериш қонун билан белгиланган (масалан, онанинг ўз боласига ғамхўрлик қилиши) ёки шартномада мустаҳкамланган (масалан, касалга қаровчи ҳамшира­нинг касалга қараш бўйича мажбуриятлари), шунингдек, касб юзасидан (масалан, қутқарувчининг, мактабгача таълим муассасалари ходимларининг мажбуриятлари) бўлиши мумкин. Бундай шахсларнинг жавобгарлиги ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли вазиятнинг келиб чиқишига уларнинг таъсиридан қатъи назар келиб чиқади. Асосийси, жабрланувчига ёрдам кўрсатиш уларнинг мажбуриятига кирган ва бунга уларда имконият мавжуд бўлган бўлиши лозим.
Шахс жабрланувчи ҳақида ғамхўрлик қилиши шарт бўлмаган, аммо жабрланувчини ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли аҳволга тушириб қўйган (масалан, сузишни билмайдиган одамни сувга ташлаб юбориш, автотранспорт воситаси билан босиб кетиш натижасида ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли аҳволда қолдириш) ҳолларда ҳам мазкур жиноятнинг таркиби мавжуд бўлади.
Агар айбдор ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган жабрланувчига ёрдам бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлса унинг ҳаракатлари ЖК 117-моддаси билан жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддасида назарда тутилган жиноят баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши тарзидаги оқибат келиб чиққанидан сўнг тугалланган деб эътироф этилади.
Хавф остида қолдириш билан мазкур моддада қайд этилган оқибат­ларнинг келиб чиқиши ўртасида сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш жиноятни Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддаси билан квалификация қилишнинг зарурий шарти ҳисобланади.

Download 189.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling