Жинсий йўллар орқали юқадиган касалликлар
Download 31.5 Kb.
|
Жинсий йўллар орқали юқадиган касалликлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Трихомоноз
Жинсий йўллар орқали юқадиган касалликлар Бу касалликлар бир одамдан бошқа одамга жинсий алоқа орқали юқади . Одам ҳаёти давомида жинсий шерикларининг сони қанча кўп булса, жинсий йўл билан юқадиган касалликларни юқтириш ҳавфи ҳам шунчалик юқори булади. Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар ичида энг кўп учрайдиганлари,бу сўзак(гонорея), захм(сифилис),трихомоноз,хламидия,генитал герпес(пуфакли лишай) ва генитал сўгаллардир. Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар вақтида аниқланиб, даволанмаса, бепуштлик, ҳомиланинг тушиб қолиши ёки ривожланмаслиги, каби жиддий оқибатларга олиб келишлари мумкин.Шунингдек давоси бўлмаганОИВ/ОИТС касаллигини юқтириб олиш ҳавфи юқори бўлади. 1.Сўзак касаллигини гонококлар деб аталувчи микроблар юзага келтиради.Асосан сўзак билан оғриган бемор билан жинсий алоқа бўлиш натижасида юқади. Сўзак микроблари юққандан 3-5 кун ўтиб, сийдик чиқиш каналида қичишиш, сийганда ачишиш, кейинчалик сийдик каналидан тўхтовсиз йиринг оқиш холлари кузатилади.Сўзак касаллиги эркакларда простата бези ва уруғ пуфакларининг яллиғланиши, эркакни жинсий хаётга яроқсиз бўлишига ҳамда бепуштликка сабаб бўлади.Аёлларда касаллик секин бошланади.Кўпинча қиндан йиринг ажралиб, ташқи жинсий аъзолар ва оралиқ сохасида оғриқ бўлади.Агар вақтида даволанмаса бепуштликка олиб келади. 2.Хламидиоз. Хламидиоз деб аталувчи паразитлар чақирувчи, жинсий аъзоларни зарарловчи юқумли касаллик. Улар, жинсий аъзоларда қичишиш, сийдикнинг ачишиш билан бўлиши, жинсий аъзодан йирингсимон ажратмаларнинг келиши кабилардан иборат. 3.Трихомоноз энг кўп тарқалган таносил касалликларидан бири ҳисобланади. Трихомоноз билан оғриган аёлларда қиндан қўлланса ҳидли ажралмалар чиқиб, ташқи жинсий аъзолар қичишиб, ловуллаб туради. . Трихомоноз билан оғриган эркакларда ҳам сийдик йўлининг қичиши ва сийганда ачишиш бўлади.Трихомоноз эркакларда сийдик йўлининг шамоллаши, простата безининг шамоллаши, мояк ортиғининг шамоллаши ва ҳатто бепуштликкача бўлган оқибатларга олиб келади.Аёлларда қин шиллиқ пардасининг яллиғланиши каби оқибатларга олиб келади. 4. Заҳм-трипонемалар тарқатувчи юқумли касаллик.Касаллик асосан заҳм билан оғриган бемор билан бўладиган жинсий алоқа натижасида юқади.3-4 ҳафтадан кейин касаллик микроблари кирган жойда кўпинча жинсий аъзода қизарган қаттиқ тугунча(шанкр) пайдо бўлади.Бу тугунчадан кейинчалик яра ҳосил бўлиб, ўз-ўзидан йўқолиб кетади.Лекин бу касаллик тузалди дегани эмас, аксинча у давом этаётган бўлади.Терига ёки шиллиқ пардага кириб олган трепаномалар тез орада кўпайиб, қон ва лимфа томирлар орқали бутун танага тарқалади.Бу даврда қул- аёқ терилари , орқа чиқарув тешиги атрофи, думба оралиғи, оғиз бўшлиғи ва ҳатто лаб, тил муртак ва товуш боғламларидан пушти ёки мис ранг тугунчалар пайдо бўлади.Баъзан улар ҳам йиринглаб, яра ҳосил қилиши мумкин.Булар – юрак, жигар, ичакларда бўлса бемор ҳаёти хавф остида бўлади. Агар сизда куйдаги касаллик аломатлари: Қиндан ёки олатдан суюқлик ажралса; Сийдик ажралаётганда жинсий аъзолар ачишса, қаттиқ оғриса , қичиса; Жинсий аъзоларда пуфакчалар, яра, сугал пайдо булса ёки тери ёрилса, жинсий аъзо атрофида тошма тошса; Қорин пастида ёки жинсий алоқа пайтида оғриқ сезилса; Зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг ва текширувдан ўтинг.Жинсий йўллар орқали юқадиган касалликларни олдини олишда соғлом турмуш тарзи, соғлом оилавий ҳаёт кечириш, ичкиликбозлик, бузуқлик, маиший томондан виждонсизларга жинсий ҳаёт кечиришни бизнинг маънавиятимизга зид эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Download 31.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling