Жисмоний шахсларга “мадад микроқарзи” ажратиш бўйича кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш тўҒрисида оммавий оферта шартномаси


Download 176.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana11.05.2023
Hajmi176.96 Kb.
#1452447
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
offerta-2

1-
БЎЛИМ. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 
1.1.Суғурталовчи, ушбу оферта Шартномада кўрсатилган миқдор ва муддатда 
суғурта мукофоти тўланиши шарти билан ушбу Шартномада назарда тутилган шартларга 
мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига ушбу 
Шартномада кўрсатилган тартибда ва ҳажмда зарарларни қоплаб бериш мажбуриятини 
олади. 
1.2.Суғурта объекти бўлиб кредитнинг гаров ёки бошқа таъминот билан 
таъминланмаган қисмини сўндириш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида 
Суғурта қилдирувчининг кредит шартномаси бўйича юзага келган зиёнлар билан боғлиқ 
мулкий манфаатлари ҳисобланади. 
1.3.Ушбу Шартнома бўйича суғурта пули кредит шартномасига асосан 
ажратилган маблағ миқдорини ташкил этади. Қарздор томонидан ушбу шартноманинг 
амал қилиш даврида кредитнинг асосий қисми қисман сўндирилган тақдирда, суғурта 
суммаси шу миқдорда (асосий қарзнинг тўланган/сўндирилган миқдорида) камайиб 
боради. 
1.4. Кредит муддати: Кредит 1 (бир) йил муддатга. 
Бунда, ажратилган кредит хар ойда тенг тақсимланган ҳолда қайтарилади ва 
сўндирилган маблағлар қайта тикланмайди. 
2-
БЎЛИМ. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ 
ТАРТИБИ 
2.1.Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофоти (ҚҚС) сиз кредит шартномасига 
(оферта) асосан ажратилган маблағнинг 
_________
ни ташкил этади. 
2.2.Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофоти 30 (ўттиз) банк иш кунида бир 
йўла туланади. 
2.3. Суғурта мукофоти қисман тўланган тақдирда суғурта жавобгарлиги тўланган 
суғурта мукофотига мутаносиб равишда амалга оширилади. 


2.4.Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофотининг тўланган санаси бўлиб 
Суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушган сана ҳисобланади. 
2.5. Суғурта мукофоти Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг розилиги билан 
қарздор томонидан ҳам тўланиши мумкин.

Download 176.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling