ИК № 3, 29.10.2022й
|
|
2. Магистратура бўлимининг иш фаолияти тўғрисида
| |
2. Магистратура мутахассисликлари мавжуд кафедра мудирларига:
- 2022/2023 ўқув йилида магистратура мутахассисликларининг январь ойидаги қабул жараёни учун тарғибот ишларини олиб бориш (муддат: 2022-йил декабргача);
|
Кафедра ПЎлари томонидан тарғибот олиб борилган, натижада 4 нафар битирувчилар А1, В1 сертификатларини олишиб ҳозирда 1-курсга ўқишга қабул қилинган.
|
- 2-курс магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияси ҳолатини ўрганиш мақсадида кафедра илмий семинарини ташкил этиш (муддат: 2022-йил ноябрь);
|
18 нафар магистрларнинг магистрлик диссертацияси ҳолатини ўрганиш мақсадида кафедра илмий семинарини ташкил этилган ва ўрганилган (8.05.12.2022 йил 5.1-масала ).
|
- магистратура талабаларининг магистрлик диссертация иши асосида камида битта стартап ёки инновацион ишланмани “Илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш” бўлимига тақдим этиш (муддати: 2022-йил ноябрь);
|
Магистрлик диссертация иши асосида камида стартап ёки инновацион ишланма стартап лойиҳалар танловларда тақдим этилмаган.
|
- магистратура талабаларининг диссертация иши бўйича тайёрлаган илмий мақоласини халқаро конференцияларда ва ОАК эътироф этган илмий журналларда чоп этилишини таъминлаш (муддат: 2022/2023 ўқув йили давомида);
|
Магистрантлар томонидан 4 та ОАК эътироф этган илмий журналларда мақолалари, халқаро конференцияларда 10 та тезис чоп этилган.
|
- магистратура талабасига илмий раҳбар ва мавзу танлашда кафедра ролини ошириш ва уни кафедра йиғилишида кенг муҳокама қилиш, илмий раҳбар ва мавзуни асоссиз ўзгартиришига йўл қўймаслик (муддат: 2022/2023 ўқув йили давомида).
|
Ишлаб чиқариш корхонасида бириктирилган илмий раҳбарлар лавозимларида ўзгаришлар бўлганлиги (ишдан бўшаганлиги) сабабли 4 нафар магистранларга 3 нафар кафедра ПЎлари (Н.Қобилова, Ш.Ирназаров, Д.Атакулова) имлмий раҳбарликка жалб қилинган ва буйруқ расмийлаштирилган.
|
|