ИК № 5, 29.12.2022 й. 1.2022-2023 ўқув йилига талабалар қабули тўғрисида
| |
2. Институтда 2022 йилда олиб борилган илмий тадқиқот ишлари якуни ва келгуси режалар ҳақида
| |
Ўзбекистон Республикаси ФА илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, уларнинг етакчи олимларини илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб этиш (масъул: кафедра мудирлари; муддати: 2023 йил 1 мартгача);
|
Кафедра Узкимёсаноат қошидаги ТКТИ ИТИ билан ҳамкорликда 10 йилга мўлжалланган ўзаро келишув шартномасини имзолашга юборган. Кафедра лаборатория мудири О.Ахмедов ушбу ИТИ га мақсадли докторантурага юборилган.
|
“Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш“ жамғармаси ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларида илмий стажировка ва малака ошириш бўйича ўтказиладиган танловларда профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш (масъул: кафедра мудирлари, М.Рахматов, халқаро ҳамкорлик бўлими; муддати: танлов эълон қилинган муддатларда).
|
“Эл-юрт умиди” жамғармаси танловига номзодлар тавсия этилмаган.
|