18-модда. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Мурожаатлар давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари
томонидан қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт, ушбу Қонуннинг
29
ва
30-
моддаларида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
19-модда. Мурожаатлар муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг
ошкор этилмаслиги кафолатлари
Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик
шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек
давлат сирини ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи
маълумотларнинг ва, агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотнинг
давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва улар мансабдор шахслари томонидан
ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Жисмоний ва юридик шахс тўғрисидаги, мурожаатга тааллуқли бўлмаган
маълумотларни аниқлашга йўл қўйилмайди.
Жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот
ошкор этилмаслиги керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
27-моддасига
мувофиқ ҳар ким ўз
шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва
турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Шунга асосан мурожаатларни кўриб чиқиш ваколатига
эга бўлган давлат органининг мансабдор шахси мурожаатни кўриб чиқиш пайтида ўзига
маълум бўлиб қолган шахсий ҳаётга, юридик шахсларнинг фаолиятига оид, шунингдек, қонун
билан қўриқланадиган бошқа маълумотларни ошкор қилмасликлари лозим. Юқорида
назарда
тутилган
маълумотларга
қуйидагиларни
киритишимиз
мумкин:
шахсни
идентификация қилишга имкон берувчи, унинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ ҳолатлар ва
фактларни ўз ичига олувчи маълумотлар; дастлабки тергов ва суд иш юритуви билан боғлиқ
процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга, уларнинг шахсига оид
маълумотлар; давлат органлари томонидан чекланган хизмат сири билан боғлиқ
маълумотлар; Конституция ва қонунлар билан чекланган профессионал касб фаолияти билан
боғлиқ маълумотлар (адвокатлик сири, тиббий сир, телефон орқали олиб борилган
сўзлашувлар, почта-телеграф жўнатмалари ва бошқалар); тижорат сири билан боғлиқ
маълумотлар; ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари билан боғлиқ маълумотлар
ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |