Jismoniy madaniyat


Yorib kirish va erkin chiziq qanotga to‘p uzatish


Download 91.15 Kb.
bet56/56
Sana07.11.2021
Hajmi91.15 Kb.
#171473
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Hakamlik.docx 1

Yorib kirish va erkin chiziq qanotga to‘p uzatish

Kirib borish va to‘p uzatmasdan to‘p tashlash. Yorib kirish ham

to'siqlami bartaraf etish uchun mo‘ljallangan o‘zaro harakatlar

hisoblanadi. Himoyachilar uchun to‘pni bir-biriga uzatib o‘ynash

noqulay bo‘lgan paytda uning qo‘llanilishi maqsadga muvofiq. Ta’qib

qilinayotgan o‘yinchilar bilan almashgandan ko‘ra yorib kirish

himoyadagi o'yinchilarga raqiblarini muntazam ta’qib qilib turishga

imkon beruvchi harakatlami nazarda tutadi.

Buning ikki xil yo‘li mavjud: a) ikkita hujumchi orasidan yorib

kirish, b) o‘z sherigi va to‘siq qo‘yayotgan hujumchi orasidan yorib

kirish.

Birinchi usul ancha samaraliroq lekin amalga oshirish qiyinroq.

Undan hujumchi yaqindan ta’qib qilayotganda foydalanish mumkin

va himoyachidan vaziyatni yaxshi nazorat qilishni tezkor hamda

qat’iy harakatlami taqazo etadi. Ikkinchi usulda yorib kirishni

bajarishda o‘zaro harakatlar muvaffaqiyatini sherikning o‘zi ta’qib

qilayotgan o‘yinchidan o‘z vaqtida bir qadam orqaga chekinishi

belgilab beradi. Aynan bo‘sh qolgan hudud orqali himoyachi

o‘zining≫ hujumchisi orqasidan o‘tib oladi va pozitsion ustunlikka



ega bo‘lishiga yo‘l qo‘ymaydi. Sherigining yorib kirishidan so‘ng

orqaga chekingan himoyachi o‘zining dastlabki holatini tiklashi

kerak. Hujumchilaming bir-biriga qarshi harakatlanishida to‘p

ushlab turgan o‘yinchi orqasidan yurgan himoyachi yorib kirishni

amalga oshirish zarur.

Maydon bo'ylab teng taqsimlangan tizim - himoyachilami

raqiblar boshlagan hujumidan oldinroq faol ta’qib qilinishi

anglatadi. Bu tizimda ham shaxsiy va zonali pressing (siqib ta’qib

qilish) qoilaniladi.

Aralash himoya tizimi yuqorida qayd etilgam ikki himoya

tizimiga asoslanadi. Bunday tizim raqib jamoasida yetakchi ijrochilar

(liderlar) mavjud bo‘lgan holda qo‘llanishi o‘ta ahamiyatli

bo‘lib, ularni shaxsan zich himoyalashga davat etadi.

Х У Л О С А
Ўқувчиларни баскетбол ўргатишда улар организмининг анатомик ва физологик хусусиятлари ҳисобга олиш муҳум аҳамият касб этади. Болалар тафаккури ва хотирасида 8 - 10 ёшда муҳим ўзгаришлар рўй беради. Жисмоний машқлар болаларни суяк тизимини ривожланишига айниқса сезиларли таъсир кўрсатади. Масалан, жуда кўп тадқиқотлар болаларда умуртқа поғонасининг жуда ҳам қайишқоқлиги бўлиши ва узоқ вақт зўриқиш натижасида нотўғри ҳолатда бўлиши туфайли қийшайиб қолиши мумкинлигини кўрсатади.

Мактабларидаги баскетбол тугаракларида ёш баскетбол ўқув - машғулотларини режалаштириш тизими баскетбол чиларнинг кўп йиллик тайёргарлиги, ўрта ва кичик циклларни (микроциклларни) ўзига қамраб оладиган бир йиллик тайёргарлик турларга ажратилади.

баскетболчиларни кўп йиллик тайёргарликларини тузилиши ва давомий-лигини таъминлаш мақсадида агар қўйидаги омиллардан:

1. баскетбол чининг индивидуал ва жинсий ҳусусиятлари, уларнинг биологик ўзгариши ва кўпинча маҳорат суръатининг улар билан боғлиқ ҳолда ўсиши;

2. баскетбол чининг шуғулланишни бошлаган ҳамда махсус машғулотларга киришган ёши;

3. баскетболчиларнинг юқори спорт натижаларини таъминлайдиган мусобоқа фаолияти ва тайёргарлиги тизими;

4. баскетбол мусобақалари жараёни мазмуни, қўшимча омилларнинг қўлланиши яъни махсус овқатланса, тренажерлардан фойдаланилса юқори натижага эришади.

баскетбол чилар тайёрлашни ўрта ва кичик циклларини (микроциклларни) ўзига қамраб оладиган бир йиллик тайёргарлик машғулотининг йиллик цикли бизга маълумки уч даврга яъни тайёргарлик, мусобақа ва ўтиш давраларига бўлинади.

Тайёргарлик даврида ўқув - машғулот юкламалари ҳажми ўртача 180-240 соат, мусобақа даврида 380 - 400 соатни ташкил қилиши, жами йилига 700-750 соат ўқув-машғулот ишлари олиб борилса, 150-170 соат ўйинларни қўшганда, амалий иш ҳажми 900 соат атрофида бўлиса спортчилар юқори техник – тактик тайёргарликка эга бўладилар.

Тайёрлов даврининг асосий вазифа футболчилар тайёргарлигини ҳар томонлама таъминлаш ва унинг асосида техник-тактик маҳоратни ва ирода сифатларини такомиллаштиришдан иборат бўлади. Ҳар бир шуғулланувчи баскетбол чи машғулотдан олдидан жиддий тиббий кўрикдан ўтказилиши талаб қилинади.

Баскетбол чилар тайёргарлик даврини икки босқичга яъни умумий ва махсус тайёргарлик босқичларига бўламиз.

Баскетбол мусобоқалари даврининг узунлиги асосан 9 ойгача бўлади, уни биз шартли равишда учта босқичга яъни биринчи давра, танаффус, иккинчи даврага бўламиз. Энди бунда Ҳар бир босқичнинг ўзига ҳос томонлари мавжуд.

Баскетболчилар машғулотларини истиқболли режалаштириш Баскетбол чилар тайёргарлигининг тўрт йиллик циклини (босқичини) йўналиши ва мазмунини белгилаб беради.

1. Истиқболли режалаштиришда ўқув-машғулот жараёнининг самараси-ни ошириш, жамоага саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, моддий - техника базасини такомиллаштириш, комплекс назорат тизимини такомил-лаштириш, илмий - услубий таъминланиш самарадорлигини ошириш вазифа-лари ҳал қилиниши шарт.

2. Истиқболли режалаштириш тайёргарликнинг мақсад ва вазифаларини, тайёргарлик босқичларини, йиллар бўйича жамоани жамлаш (комплектлаш), мусобақа ва машғулот юкламалари динамикаси, мураббийлар таркибини малакасини ошириш ва моддий-техник таъминлаш кабиларни ҳал қилиши керак.

Баскетболчилар машғулотларини бир йиллик режалаштириш истиқбол режасига мос равишда тузилади ва унинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу режа тайёргарликнинг мақсади, вазифалари, тайёргарликнинг даврлари, машғулот жараёнининг мазмуни, машғулот ва мусобақа юкламалари динамикаси, йиллик цикл бўйича даврали тайёргарлик турлари ва воситаларига вақтни тақсимлаш, илмий - услубий таъминлаш, машғулот, мусобақалар ва тикла-нишни комплекс назорат қилиш, тиббий таъминлаш, моддий-техник таъмин-лаш каби масалаларни ўзида мужассамлаштиради ва бажаради.

Кўп йиллик машғулотнинг барча босқичларида техник усуллар ва тактик ҳаракатларга ўргатиш жараёни узлуксиз давом этади.

Ёш Баскетболчиларни ўқитиш ва уларнинг малакаларини такомиллашти-риш босқичларида жисмоний тарбиянинг одатдаги услублари: машқлар, ўйин, мусобақа услублари, кўрсатмалиликни таъминлаш, оғзаки нутқдан фойдаланиш, хатоларни тузатиш услубларидан фойдаланилади. Барча услуб-лар бир-бири билан яқиндан боғлиқ ҳолда қўлланилади. Бироқ улардан фойдаланишнинг фоизли нисбати кўпгина омилларга: ўқитиш босқичи ҳамда вазифаларига, шуғулланувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига, уларнинг тайёргарлик даражасига боғлиқ бўлади.

Алоҳида техник усул ва тактик ҳаракатни ўрганиш дастлабки, чуқур ўрганиш, мустаҳкамлаш, янада такомиллаштириш босқичларга ажратилади:

Дастлабки ўрганиш босқичининг асосий мақсади ўргатилаётган усул ёки ҳаракат асосларини ўзлаштириб олишдан иборат.

Чуқур ўрганиш босқичи техник ва тактик ҳаракатларнинг янада мустаҳ-камланиши ва ўрганилаётган ҳаракат деталларининг чуқурроқ аниқлаштири-лиши билан характерланади. Усул ёки ҳаракатни ўзлаштириб олиш жараёни-да дастлабки кўникмалар такомиллашади, техник усуллар, тактик ҳаракатлар ҳам тўғри, аниқ, бемалол бажарила бошланади.

Ўқув-машғулоти жараёнида ўзлаштириб олинган ҳаракатларни мустаҳ-камлаш ва янада такомиллаштиришнинг аҳамияти катта.

Агар ҳар бир устоз мураббий машғулотларини тўғри режалаштирар экан спортчиларни ҳам жисмоний, ҳам техник – тактик, ҳам рўҳий тайёргарлик-лари ўсиб бориб у албатта кўзлаган мақсадига эриша олади.

Замонавий Баскетбол ўйин техникаси қуйидагилар билан ифодаланади:

ҳаракат ҳолатида, югуриб кетаётиб тўпни ўзига бўйсундира олиш;

ҳар хил вазиятларда тўпни имкон қадар аниқ узатиб бериш.

Жисмоний тайёргарликда:

майдоннинг ҳар бир қарич ерида юқори даражадаги техника билан ҳаракатланиш ва тўпга эгалик қилиш, алдамчи ҳаракатларни қўллай билиш;



ўйинчиларнинг ўйин давомида умумий югуриш харакатлари қуйидагича тақсимланади: 45 мартадан 78 гача (умумий масофа 1000-2000 метрга етади), тўп учун курашда сакраш ҳаракатлари, курашлар – 11 тадан 42 гача, ҳар хил масофага тезлик билан югуриш – 40 тадан 60 тагача (умумий вақти 2-5 дақиқагача), секин югуриш 224 тадан 367 гача (умумий вақти 25-35 дақиқа);

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқийдиган хар бир ўқувчи ўзи севган Баскетбол спорт турининг ўйин техникаси ва тактикаси сирларини билиб олишлари учун биз томондан ўрганилган, юқорида қайд қилинган ва келтирилган болалар организмининиг ўзига хос хусиятлари, техник тайёргарлик ва тактик тайёргарликга доир талабларни бажара олиши керак бўлади. Бунда Баскетбол тугараги мураббийсининиг хам хизматлари катта бўлади.

Adabiyotlar

  1. Basketbol. Pod.redaksiya dotsenta N.V. Semashko, M:FIS 1976 yil.

  2. Material sentalnogo gosudarstvennogo arixiva. Uz.

  3. Basketbol. Tuzuvchilar dotsent A.SH. Kosimov, dotsent O.T. Rasulov , X.A. Ismatullayev, Toshkent – O’qituvchi ‑1986 yil

Download 91.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling