Jismoniy tarbiya va sport universiteti


-принцип. Шахсга талабчанлик билан хурматни бирга қўшиб олиб бориш принципи


Download 2.09 Mb.
bet61/139
Sana31.01.2024
Hajmi2.09 Mb.
#1820298
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139
Bog'liq
ЖТ ва СП ДАРСЛИК

5-принцип. Шахсга талабчанлик билан хурматни бирга қўшиб олиб бориш принципи. Ўқувчиларни тарбиялашнинг мухим принципларидан бири болаларга нисбатан талабчан бўлиш, улар шахсини хурмат килишдир.
Бу принцип инсонпарварлик муносабатидан келиб чиқади. Талабчанлик хам, хурмат хам, уларга мехр мухаббат ишониш билан мустахкам қўшиб олиб борилмоғи лозим.
Энг яхши ўқитувчилар тажрибаларининг кўрсатишича, қаерда ўқувчиларга юксак талабчанлиқ хурмат, мухаббат, ишонч бўлса, шу ерда тарбиянинг таъсири самарали бўлади. Ўқитувчи ўз ўқувчиларини яхши тарбияланиши учун онадек ғамхурлик қилмоғи керак. Бунинг учун унинг ижобий фазилатларга таяниб, иш кўриш ғоятда мухимдир.
Болага меҳрибонлиқ ҳурмат ва муҳаббат унинг кучига куч қўшади, ўзига бўлган ишончини орттиради, бу айни чоғда ўқувчиларнинг ўз ўқитувчисига нисбатан хурмат, ишонч ва меҳрибонликни уйготади. Болалар ғамҳўр, меҳрибон ва талабчан ўқитувчини севадилар, хурмат киладилар ва унга тўла ишонадилар. Мана бундай ўқитувчининг тарбиявий таъсири кучли бўлади.
Агарда ўқитувчи ўз ўқувчиларининг кучига ва имкониятига ишонч билдирса, улар бу ишончни оқлашга интиладилар, ўз кучларига ишонч ҳосил қиладилар.
Талабчанлик ва ҳурматни ишонч билан қўшиб муносабатда бўлиши, болалар қалбига йўл очади ва тарбия таъсирини самарали қилади. Ўқувчига ишонмаслик ва шубха билан муносабатда бўлиш, унинг хулқини олдиндан бахолаб қуйиш, уни тарбиячидан бегоналаштиради. Бундай ҳолда ўқувчига тарбиявий таъсир этиш қийин бўлади.
Тарбиячиларнинг ўқувчига нисбатан хаддан ташқари талабчан ва қаттиққўл бўлиши хам, аксинча, кўнгилчан бўлиши ва болаларга бўш муомала қилиши ҳам ярамайди. Шу маънода А.Навоийнинг қуйидаги нодир сўзларини эсга олиш фойдалидир: "Болаларга меҳрибонлиқ юмшоқ муомала албатта фойдали, лекин бунда хаддан ошириб юбориш зарарлидир".
Талабчанлик муҳим масалаларга нисбатангина бўлиб қолмай, балки одатда "майда-чуйда" деб аталган масалаларга нисбатан ҳам бўлиши керақ чунки тарбия масалаларининг хаммаси ҳам муҳимдир. Масалан: овқатни чапиллатиб ейиш, хуриллатиб ичишдан бошлаб, катталарга салом бериш, интизомли бўлиш ва шу кабиларнинг хаммаси муҳим масалалардир.
Мактаб маъмурияти, синф раҳбарлари ўқитувчилар билан ота оналар ўқувчиларга бир хилда талаб қўйишини таъмин этиши зарур.
Ота оналар ҳам ўз навбатида болаларни тарбиялашни мактаб билан мустахкам алоқада олиб бормоқлари хамда болаларга нисбатан мактаб билан бирга бир хил талаб қўймоқлари лозим.

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling