Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Менинг хатоларим Сўз боши
Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг учун раҳмат. Бу китоб қанчалик меники бўлса, шунчалик сеники ҳам. Мерседес Рон Бизнинг хато Аннотация Николас ва Ноанинг муносабатлари ўзининг энг мушкул маҳалини ўтказарди ва ҳеч нарса аввалги ҳолатига қайтаришга ожиздай туюларди... Улар охир оқибат чиндан ҳам бир-бирлари учун яратилганми ёки бунинг акси, бирга бўлиш тақдирларида борми-йўқми аниқлаш учун ҳаётнинг кўп синовларни бошидан ўтказишлари лозим. Ахир, шунчалик эҳтиросли муҳаббатни унутиб бўладими? Хотираларни, юракда чуқур нақш чизган севгини қандай ўчириб бўлади? Ҳаммасини тўғрилашга севги ҳам, кечириш ҳам баъзан ожизлик қилади. Улар ўтмишларини сақлаган ҳолда барини янгидан бошлашга қодирми? Шундай мушкул, боши берк кўчага кирганда орқага қайтишга, олға юришга ҳам йўл қолмаган пайтда бирдан... жоду, сеҳр, юз берди... Бу қандай ҳаётбахш мўъжиза, қандай қудратли, қодир куч эди?! Менинг хатоларим Сўз боши Мен доимо ўзимга савол бераман: нега Ник билан ажралганимизга бир йилдан ошса ҳам, ҳозиргача ачиниш, надоматни ҳис қиламан? Бир маҳал ҳеч кимга дуч келмаслик учун йўл четига тўхтаб моторни ўчирдим, рулни ушлаганча йиғладим. Мен орамизда нималар бўлган, нималар бўлиши мум-кинлигини хотиралаб йиғладим... Уни хафа қилиб юрагини парчалаганим, севгисини намойиш қилишга, фақат севги бўлмаслиги, лоақал азобсиз бўлмаслиги ва бу азоб бутун умрга чандиқ қолдиришини исботлашга уринганим учун йиғладим. Ник билан тўлиқ ҳаёт кечирган Ноани, ичидаги зиддиятларга қарамай бутун юраги билан севган Ноани, дунёдаги ҳамма нарсадан ортиқроқ уни севаолган Ноани эслаб йиғладим. Бутун ҳаётингни бирга ўтказишни истаган кишини учратганингда орқага қайтишга йўл йўқ. Кўплар бу ҳис-сиётни ҳеч қачон англашмайди, мени топди деб ўйлайди ва хато қилади. Мен Ник бир умрлик севгим экани, менинг болаларимнинг отаси бўлишини, ҳаёт ғам-шодлиги, соғ ва беморликда, то ўлим бизларни ажрат-гунча бирга бўлишини билардим ва ҳозир ҳам биламан. Ник мен ўйлаган – Ўша! У– менинг яримим, аммо усиз яшашга ўрганиш пайти келди. Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling