Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet10/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

8
Н О А

Николас мендан худди моховдан қочгандай қочарди. Эмми бизга тентакларга қарагандай назар солганда уятдан ўлай дедим.


– Ноа, уни қўлидан тут, – деди у буйруқнамо.
Мен зардалашидан чўчиб Никка қарадим, у олдинга қараб турар, қўлини силтаб буюрилга ишни бажаришга ишора қилди.
Мен унинг қаттиқ қўлини тутдим ва токнинг кучли чақини бизни бошдан-оёқ қамрагандек туюлди. Мен нигоҳимни кўтардим ва у бир сония кўзини юмганини пайқадим. Ҳиссиётларимизни таҳлил қилиш учун бизнинг вақтимиз йўқ , чунки Эмми чиқиш саҳнасини ўн марттача такролашни талаб қилди. Бизни қатор бўлиб равон, ўнг оёқ билан бошлаб, жуда секин ёки жуда тез ҳам эмас, ўртамиёна юришимизни талаб қиларди. Кичкинтой Жеремини йўлга солиш қийин бўлди. Биз машқни учинчи бор такрор қилганимизда , у зерикарли эканини айтиб ўйнагани боришини сўзлади.
Менга жуда қийин бўлди, Николас менга мутлақо қарамас, боз устига умуман ўзини мен бу ерда йўқдай тутарди. Мен шунчалик сиқилиб кетдимки, қўлини қўйиб юбордим. Қолганлар шунчали ҳазил қилиб, кулишиб, Эмми қарамаганда қилиқ қилишиб боришарди. Ниҳоят қоронғи тушди ва ортиқ машқ қилолмай қолдик. Биз Эммини унча ишонтира олмадик, аммо Лайон ва Женна қаерда нима қилишни ўзлаштириб олишди. Жерами аллақачон кетган, Морфеянинг қучоғида машина орқасидаги ўриндиқда мириқиб ухларди ва биз Ник билан танҳо қолдик. Олдин жим кетдик, у радио қўйгани ҳам ботина олмади.

Мерседес РОН


Йўл текис, осмон эса менинг фикрларим каби қора тус эди. Биз мана шундай кичик ҳудуд ичида ёлғиз эдик, мен ҳиссиётга тўлиб кетдим. Мен унинг бефарқлигига чида-май чўкаётгандек бўлардим. Мен нималар ҳис қилганим-ни унинг билишини истардим. У мени ҳатто кўришни ҳам истамаслигининг фарқи йўқ. Майли, унинг менга бўлган муҳаббати қандайдир бадбашара олабўжига ай-ланган бўлса ҳам; унга нималарнидир айтишим керак.


– Ник…– дедим мен олдинга тикилганча.
Мен зўрға тарқалган шивир билан гапирган бўлсам ҳам унинг эшитганига ишондим.
– Мен сени ҳали ҳам яхши кўраман.
– Оғзингни юм, Ноа! – у тишлари орасидан ҳаво чиқа-риб буйруқ берди.
Мен бурилиб олдим, қалбимда юрагим сиқилди. У йўлга тик қараганча кетар, унинг башараси шунчалик қаҳрли эдики, унинг бирор гап айтишидан чўчиб қолдим. Аммо умидни узмаслик лозим, унга айтишим керак.
– Мен сени ҳамон севаман, Николас…
– Мен оғзангни юм дедим! – шивирлади у бурилиб қаҳрли кўзларини тикди. – Сени менга бўлган ҳисларинг қизиқтиради деб ўйлайсанми? – деди ўзини мутлақо ту-толмай. – Сенинг сўзларинг бир мири турмайди, бекор-га уларни сарфлама. Эртага маросим ўтади ва биз қайтиб кўришмаймиз.
Мен қанчалик телбаман! Нимага ишонган эдим-а?! У нимани гапирган бўлса, юрагидаги ҳисни айнан билдирди.
Менинг ёноқларимдан кўз ёшларим оқарди, сидириб ташладим аммо яна, яна оқар эди.
У мени ортиқ севмайди, Николас энди мени севмайди.У мен ҳаётидан мутлақо ўчишимни истайди, биз нимани бошдан кечирган бўлсак унутишни, мени севаман деб қасам ичган пайтини унутишни истайди. У аниқ ишора қилдики, бизнинг севгимиз умрига ўлим келди. Тўғри, биз ўн ой бурун ажралишдик, шу давр ичида кўришмадик, гаплашмадик. Аммо дилнинг энг чуқур жойида мен севгимиз ҳалок бўлганига ишонмас эдим.
Менинг хатоларим

Уни яна кўришни мени илгаридай, мен уни севганим каби севадими йўқми яна бир сўрашни истардим. Қанчалик мен адашибман-а…


Тўй олдидаги кечки овқат маҳали ҳеч ким билан гаплашмадим. Мен Луканинг ёнида ўтирдим ва у иккаламиз учун гапирди. Бир имкон топилиши билан уйимга қочиб кирдим ва кўз ёшимга эрк бердим, юзимни болишга босиб ухлаб қолгунча йиғладим.
Мен ҳар бир сонияни, ҳар бир тегинишни, ҳар бир айтилган гапни, ҳар бир хатони унута олмасдим. Мендан Ник нақадар узоқ экани алам қиларди. Юрак қонга тўлгандай, ҳар бир тўкилган кўз ёшим, тўкилган юрак қонидай туюларди.
Кейинги кун тонгида жуда тушкун, эзилган ҳолатда эдим. Энг ёмонлиги, бу тантанали тўй куни эди. Бу кунда менинг табассумим чақнаб туриши, энг яхши кўринишда бўлишим, энг яхши вакил она бўлиб тўй аҳли билан то тунгача бирга қатнашишим лозим, менинг чарчоқ ғамгин аҳволимда бу амалга ошириб бўлмайдиган катта жасо-ратдай кўринарди. Мен ваннахонада совуқ сув билан ювиндим ва ўзимни ойнада кўрдим. Кўрдимки, кейинги ойларда кескин ўзгарибман, менинг нигоҳим ўзгача бў-либди. Энди у ҳаётсиз ва ғамгин. Бу ҳолатдан чиқиб кетишимга жуда-жуда ишонгим келарди. Мен психолог билан саноқсиз бир неча соатлаб суҳбатда бўлдим. У ме -ни Ник билан бўлган воқеа келажакда такрорланади деб ўйлаш хатолигига, дунёда минглаган эркаклар борлиги-га, мен ёш ва чиройли эканимга, яна кимдир мени севиб қолишига ишонтиришга уринди. Аммо мен яна ким биландир яқинлашишни ўйласам титраб кетардим. Мен ўзга эркак билан бўлганимни хотиралашнинг ўзиёқ, Николасдан ўзга билан бўлиш нақадар хавфли эканини англашга етиб ортарди. Мен ойнага нигоҳим билан ёпи-шиб ақлу ҳушимни жамлашга уриндим. Бундай давом

Мерседес РОН

этиш мумкин эмас, яна бир кунгина чидаш лозим. Фақт бир кун ва мен уни қайта кўрмайман. Яна кўкрагимда санчиқ сездим, ойнага тикилиб ўзимни тинчланишга мажбур қилдим.
"Ҳаммаси тамом бўлди, Ноа, уни унут. Унут ва олға қараб юр… Буни ё ҳозир бажар ёки ҳач қачон қилолмай-сан." Бу хазин ички садо мени эрталабданоқ таъқиб қиларди. Бахтимга Николас Лайон билан боғда тайёргар-лик қилишаётган экан. Мен Женна билан уйда эдик, биз охирида боришимиз лозим экан. Женна тайёр бўлганда шунақанги лол қиладиган даражада гўзал бўлдики, мен завқланганимдан кўз ёшимни тия олмади. Ичимда бизни безаган пардозчиларга макияжни бузувчи турли-туман хатардан ҳимоялаб, сувга чидамли буёқлар ишлатгани учун миннатдорлик билдирдим.
Буюртма бўйича менга атаб тикилган қизил кўйлак эгнимга жуда ярашди. Кўйлак ранги атрофни тўлдирган қизил атиргуллар рангига, Женна ушлаган гулдастанинг алвон рангига жуда уйғун келганди. Кўйлак олий таҳсин-га лойиқ бўлиб, этаги полгача етадиган шоҳи ва тўрдан тикилган, бир ёнида оёғим кўриниб турган кесма, энсиз ёриқ қилинганди. Олди қисмининг юқори қисми v- симон кесилаган бўлиб кўкрак қисми, енги четлари худди Жен-нанинг туй кўйлагига ўхшаб ҳарир тўр билан безалганди. Дугонамнинг кўйлаги ҳайратга соладиган даражада чи-ройли бўлиб, гўзал чеҳраси ва хуш қоматига ниҳоятда мос тушганди. Буни кўриб Лайоннинг қойил қолиши шубҳасиз.
Женна ҳаяжонланиб менга қарар, мен эса ичмдаги ҳа-яжонни иложи борича яширишга, менга нақадар оғирли-гини сездирмасликка ҳаракат қилардим. Мен келинни осайишта бўлиши учун бор куч, иродамни ишга солдим.
Биз кулар, шампан виноси ичарканмиз унга эътибор билан қулоқ солар, безовталикнинг заррача учқунини сезсам кўмак беришга ҳаргиз тайёр турардим.
Тез орада Эмма келиб вақт бўлганини билдирди.
Мен ниҳоятда асабийлашсам ҳам яширишга уриндим.
Менинг хатоларим

Бу тўйга ичида жуда муҳим, ҳурматли шахслар бўлган юзлаб меҳмонлар тўпланганди. Мен ўйга толиб агар бу менинг тўйим бўлганда бунча нигоҳнинг меҳробга бори-шимни кузатишига дош беролмаслигимни ҳис қилдим. Мен ўз тўйимни қандай бўлишини тасаввур қилмасдим, аммо мана шундай бўлмаслигини аниқ билардим.


Дарвоза олдида бизни оқ лимузин кутарди, мен Женнага зина поғоналаридан сирғалмай тушушида кўмак бердим. Биз орқа ўриндиққа жойлашганимизда салон ичи тўқима ва тўрга тўлди. Хаёлимга қизиқ фикр келиб ўзимни кулгидан аранг тўхтатиб қолдим. Ўзимни ушлаб туролмай бу фикрни дугонамга пичирладим:
Худди шу ерда, ўша тунда Лайоннинг юзига тарсаки туширганингдан кейин, яна шу ерга шу ҳолатда келиши-мизни ҳеч ўйламаган эдим.
Женна ҳам кулиб юборди, биз шунчалик бахтиёр бўлдикки, шу ҳолат хотирамга ўрнашди. Иккаламиз лимузин ичида шампандан сархуш ҳолда ҳаяжон ичида яйраб кулганимиз менинг хотирамда мангу қолади. Женна муҳаббатдан мажнун ва бахтиёр эди.
Биз узумзорга келганимизда ташкилотчи қайси томон-га юришимизни айтди. Биз тўғри меҳроб ўрнатилган жойга келиб маросим бошланишини кута бошладик. Меҳмонларнинг безовта гаплари эшитилар, улар ҳам бизга ўхшаб ҳаяжонланарди. Женнанинг дадаси биз томонга кела бошлаганда кўнглим сал тинчланди. Биз мағрур ўсмир қизларнинг қаршилигига қарамай, олдимизда маъсулият ҳис қилувчи катталарнинг бўлиши бундай нозик пайтда хотиржамлик туғдирар экан.
Чеҳраси табассумдан ёришган мистер Тэвиш қизига ўзига хос меҳр билан қарадики, юрагим орзиқиб кетди.
Женна дадасини ёноғидан ўпди, қўлидан тутиб Эми-нинг орқасидан тантана билан дарвоза томон юришди. Биз Николас билан олдинда боришимиз лозим. Мен уни ахтардим, аммо йўқ. Мен эшик орқасига ўтдим, сал бўлмаса кўкрагига урилай дедим. Тепага қарадим,
Мерседес РОН

нигоҳларимиз тўқнашди. Мен доим унга раҳмим келиб тикилардим, аммо бу сафар унинг кечаги гапларини эслаб, алам ва ғазаб билан қарадим. Маросимни бузмас-лик учун ўзимни жиловладим, шекили, ҳар ҳолда шунга ҳаракат қилдим.


У бир сония менинг қоматимга тикилиб қотиб турди, кейин нигоҳини кўтариб хўмрайиб турган кўзимга дуч келгач, жуда ҳайрон бўлди.
­ ­­– Икки минутдан кейин чиқамиз, – дедим ва эшик томон бурилдим. Унинг нигоҳини ҳис қилдим. Унинг кўзи эснам ва орқамга қадалганини сезардим. Бир тутам ўрилган сочларим белимга теккудек тебранарди.Унинг дидини билганим учун, ҳатто у бутун борлиғи билан мендан нафратланишини сезган ҳолда, чиройли тўқима кўйлагим уни ақлу ҳушдан жудо қилаётганини ҳис этдим. Орамизда нима бўлишидан қатъий назар биз бир-биримизни қўмсашдан толмаймиз.Унинг кўк костюми, малла галстуги, оқ кўйлаги, ниҳоятда хушбичим қомати менинг сабру қароримни синдирарди. Эй, Худойим! Намунча у ҳамиша бунчалик гўзал? Нимага у менга ўхшаб етти килога озиб кетмади? Нега у ҳамиша устун-лик ҳавосатидан маҳрум бўлмади? Нега унинг кўзлари меникига ўхшаб тўхтовсиз ёш тўкиб қавармади? Нега унинг кўзлари ҳар қандай қизни мафтун этадиган беғубор осмон рангида?
Мен олдинга чиқиб Эмми Женнанинг кўйлагини тўғрилаётгани, унинг ёрдамчиси бир неча минутдан сўнг чиқиши лозим эканини тушунтираётганини кўрдим.
Дарвоза ортида мусиқа янграрди. Мен кимнингдир қўли белимни, ҳатто сал қуйини тутганини сездим… Мен бирор гап айтишга улгимай туриб Эмми бизни қатор олдида туриш учун чорлади. Николас мени оҳиста туртди ва биз ёпиқ дарвоза олдига келдик.

Менинг хатоларим

Ўзимни тинчлантириш учун чуқур нафас олдим.
– Нао, мени қўлимдан ушла, – Николас сўради, худо ҳақи қасам ичаманки, унинг шивиридан баданим пашша юргандек жимирлаб кетди. Унинг шивирлашини охирги бор эшитганимдан бери кўп вақт ўтиб кетганди…
Шу заҳоти унинг қўлини тутдим ва таранг тортганини пайқадим. Биз тўй мусиқаси янграшини кута бошладик. У чалиниши билан меҳроб томон юрдик, бу бизни биргаликда бажарган охирги ишимиз бўлди.
Биз келин-куёв орқасидан боришимиз лозим эди. Унинг қўлини тутганимда у билан сўнги жисмоний уланиш эканини ўйлаб чўчиб кетдим, биз бир-биримиз билан ҳақиқий тегинмаган эдик. Бу биз биргаликда бажарган охирги иш бўлади. Буни ҳис қилишим мен учун жуда маҳол эди, чидамасдан дарвозадан чиқишимиз билан уни қўлини бўшатиб кетдим. Ўзимни жуда тез тинчлантиришим лозим эди.

Мерседес РОН





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling