Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet11/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

9
Н И К
Мен уни кузатар эдим. У ўзида йўқ эди. Бутун маросим давомида ундан кўзимни узмадим. Ҳатто, келин-куёвлар ўз ҳаётларини бирлаштирганини ҳам сезмадим, фақат чалинган қарсаклар хаёлимни қувиб ўз ҳолимга келтирди.
Оҳ… Нега у бу қадар чиройли? Нега мени бу қадар кучли ақлдан оздиради? Уни ушлаш истаги туғилди, аммо бунинг иложи йўқлигини ҳис қилган заҳоти кай-фиятим бирдан бузилди.
Ҳамма чиқишга тайёрланаётган ҳовлида тўхтаганда , унинг қоматини моҳирона ўраб турган кўйлак, ҳар бир бўртмагини орттириб кўрсатган тўқима тўрни кўриб қўлим автомат тарзда у томонга йўналди, унинг белидан қўйини тутганимда, ана шу лаънати ўн ойлик айрилиқ-дан сўнг, ўзимни янгидан тирилгандай сездим.
Мен бу спектакл қачон тугашини кутиб туролмадим. Ҳамма нарса менинг назоратимга бўйсунадиган ҳаётимга тезроқ қайтгим келди. Ноа менинг ҳаётимни мангуга ўз-гартирди, уни тўнтаргандай, бошини оёққа айлантирди ва тўлиқ унинг ҳокимлигига бўйсундим. Аммо бу ортиқ такрорланмайди. У бир ондан кейин ёнимдан кетганда аҳволим тезда яхшиланди. У билан ёнма-ён туришга тоқатим етмасди.
Тез орада байрам бошланди.Узумзорнинг нариги тарафига салобатли тўйкапа қурилган, оқ дастурхонли столлар терилган, минглаган алвон атиргуллар билан безатилганди. Буни кўриб Женнанинг севимли гули қайси эканини осонгина аниқлаш мумкин. Меҳмонлар билан самимий гаплашиб турган Женна ва Лайони кўриб озгина ҳасадим келди. Асосий залга кўп жуфтликлар кирди, меҳмонлар орасига официантлар аралашиб гоҳ бокал, гоҳ рюмкаларда салқин гулранг шампан таклиф қилишарди.
Менинг хатоларим

Тез орада биз тушлик хонасига кирдик, мен худди телбалардек нигоҳимда Наони излардим. Аммо у ҳеч қаерда йўқ. "Қуриб кетгур, энди у сеники эмас, унут." Ўзимни ички овозимни эшитар эканман, мовий кўзли қорамағиз нозанинга дуч келдим. У бор қуролини ишга солиб мени ўзига мафтун қилишга уринарди. Мен унга энди эътибор қаратганимда биз таниш эканимизни айтди, ўзимни қўпол сифатида кўрсатмаслик учун у билан гаплашишга тўғри келди.


– Кечир, эсимда йўқ, – дедим уни эслашга уринмай. Қиз яқинроқ келди, ўзининг қиммат ўткир ҳидли духиси ифори билан менинг хос бўшлиғимни тўлдирди.
– Ўзингни жинниликка солма, бу менинг энг яхши тунларимдан бири эди, – деди у ва мен бир ойча бурун у билан бўлганимни эсладим. Мен унинг номини ҳам билмасдим, энди қўпол бўлса ҳам у билан хайрлашишга интилдим. Худди шу пайт хонанинг нариги томонида Наони кўрдим. Лука уни қўлидан ушлаб олган , у жилма-ярди, фақат угина шундай гўзал табассум қиларди.
Дилимда узоқ вақт мудраб ётган рашк, оч шернинг ғазаби каби бирдан уйғонди ва мен ўзимни идора қилол-май қолмаслигим учун чуқур нафас чиқардим.
Бу мен Хэмпменга келганимдан бери бир мартта бўлгани йўқ. Йўлда бир йигит билан кетаётган Нао эканини билганимда менда шунчалик асаб бузилиши рўй бердики, Хилтондаги спа салонга кириб Тэвишейдаги уйга боришга тайёрлигимни сезгунча, икки соат давоми-да боксчилар қопини муштладим.
Стив менга огоҳлантирувчи назар ташлаб мулойим бўлиш, ҳеч ким билан жанжал қилмасликни билдирди. Мен энди компания эгасиман, менга ҳар қандай жанжалга аралашиш тақиқланади, айниқса, рашк

Мерседес РОН

қилиш билан боғлиқ бўлса. Шу сабабли мен ҳаммадан йироқроқ юрар, банкир, экономист, инвестрлар билан алоқа қилар, гоҳида қандайдир аёл билан ёзилиш учун мулоқат қилардим. Аммо менинг барча муаммоларим бир исмга келиб тақаларди, бу Ноа эди.
– Сен чиндан мени эслолмаяпсанми? – қорамағиз мени жалб қилиш учун сўради.
Ноа турар Луканинг қўли уни орқасида эди.
Ҳозироқ чалғиш лозим.
– Албатта, эслайман,– мен қизнинг қўлини тутиб йўл бошладим, бир йўла Ноани кузатиш ва суҳбатлашиш имкони ҳосил қилдим.
У худди кузатаётганимни билган каби бошини кўта-риб менга қаради. Мен худди аҳмоқ каби кулдим, асли аҳмоқ ҳам эдим ва қорамағизга қарадим.
– Ўйинга тушамизми? – сўрадим гўёки Лукага эъти-бор қилаётган Ноага назар ташлаб. Лука уни бурчакка олиб борди, Ноа кулди. Бу шунчаки мулойим мулоқат учун эканлиги аниқ эди.
Мен қўлимни қизнинг белига қўйдим ва диққатимни унга қаратишга уриндим, аммо бу осон эмас эди, чунки Ноа шундоққина ёнимизда турарди. Қорамағиз яқин келганда уни шаҳар марказидаги кечки клублардан бирида кўрганимни эсладим. Ҳа, аниқ, биз қандайдир тунги йиғилишда танишган эдик.
Мен қўлимни қизнинг орқасида юргизиб бўйнида тўхтатдим.
– Тепага чиқишни истайсанми? – шивирлади қиз.
"Тепага" таклифи қизиқарли эди. Аммо менда Ноа ўйғотаётган майл, кучли ҳиссиётни қизга нисбатан асло сезмасдим. Бир неча соат бурун унинг шунчаки қўл ушлаши менда кучли уйғониш ҳосил қилганди, бу қиз эса… бу қиз тўлиқ унинг акси, тескариси эди.

Менинг хатоларим

Ҳа, барча маънода тўлиқ тескариси эди.
– Ҳозир эмас, кейинроқ бўлиши мумкин, – дедим мен қўшиқ билан баравар тўхтаб.
Хайриятки, мен қорамағиз билан бир столда ўтирмас эдим. Мени келин-куёв столига Женнанинг отаси, Лайоннинг онаси, Ноа ва Лука қаторига ўтқазишди. Биз столга ўтириб биринчи таом тарқатилаётган пайтда у мен томонга бир қараб қўйди. Бутун кечки овқат маҳалида у Лука ва олдидаги кишилар билан гаплашар, кулар; худди бу ерда мен йўқдай, мутлақо бўлмагандай асло эътибор бермасди.
У билан бундан икки кун бурун учрашганимиздан бери қайрилиб қараганимда нигоҳлар учрашар, у мени кузатаётганининг гувоҳи бўлардим. Ҳар доим учрашга-нимизда у мен билан гаплашишни хоҳлагандай сези-ларди. У ҳали ҳам мени севишини гапирганда ҳушимни йўқотай дедим.
"Севармиш? Вой, ифлос!"
Қўлимдаги бокал қарсиллаб столга урилди, деярли барча ўтирганлар гапиришни тўхтатиб менга тикилишди. Мен кечирим сўрадим ва туриб ҳожатхона томон юрдим.
Нега менга бирданига Ноанинг қараши ёқмай қолди? У мени таъқиб қилиб кузатаётганини сезиш, унинг кўзларида афсус, надоматни кўриш, у чекаётган азобни билиш менга жуда оғир туюларди. Ўзингни айбдор деб билиш, аслида ҳеч қандай айбнинг йўқлигини ҳис қилиш, даҳшат бўлиб, мени баджаҳл, қаҳрли қилганди. Сиқилиб тажанг бўлардим, чунки у мени синар, бу машаққатдан қандай чиқишимни кузатарди.
Мен битта нарсани аниқ билардим: у мен билан бун-дай қилмаслиги лозим. Бундай қилиши инсофдан эмас.

Мерседес РОН





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling