Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet14/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

12
Н о а

Мен уни қандай кетганини эшитмадим ҳамда йўқлигини ҳис этдим. Ҳаммаси тамом бўлди, энди аввалги, энг илгариги қотиб қолган, ўзгармас – мутаассиб ҳаётимга қайтиш қолганди.


Мен бу ерда яна икки кун бўлиб, барча меҳмонлар билан хайрлашдим. Женнанинг онаси мени қучоқлади, дадаси эса мени Нью-Йоркка элтадиган поезд тўхтайди-ган темир йўл бекатигача элтиб қўйишни таклиф қилди.
Йўл-йўлакай у мени ёзги режаларим ҳақида суриш-тирди. Асосан, кунларимни шаҳарда ўтказишни, қолган вақтда ишда бўлишимни айтдим. Иш ҳақида кўп тўхталмадим, чунки бу нефть магнати, унинг энг яқини миллионер дўстларидан бирининг қизи, нима учун офи-циантка бўлиб ишлаётганини тушуна олмаслиги аниқ.
У мени ижикилаб ипимдан игнамгача суриштирмага-нига хурсанд бўлдим.
– Яқин кунларда қаерда турмоқчисан, Ноа, – чиройли кўчадан ўтар эканмиз у сўради. Эрта тонг эди, шунга қарамай одамлар кўп: кимлир итини етаклаб кезар, ким-дир қимматбаҳо сумкасини кўтариб рўзғор ташвишида юрар, деярли ҳаммаси қуёшдан ҳимоя қиладиган қора кўзойнак таққанди. Бу ерларни тўйда қатнашиб яхши кўра олмай кетаётганим учун ачиндим.
Мен нигоҳимни мистер Тевишга қаратиб, Нью-Йорк-даги жой олган меҳмонхонам номини айтдим. Менга бу жой барча қулайликка эга бўлмаган люкс эмаслиги кўп ташвишга солмасди. Бу ерда фақат ухласам, душга тушсам кифоя қилади. Қолган пайтимни бу улкан, муҳ-ташам шаҳарни томоша қилишга сарфламоқчи эдим.
Женнанинг отаси меҳмонхона номини айтганимда менга бирмунча ранжигандай қаради.

Менинг хатоларим

Уни бу ерда Хемпмендаги хонадонидан ташқари иккита уйи бўлса ҳам, меҳмонхона номини эшитмаган экан.
Шаҳар марказидаги "Хилтон"да менга хона учун пул тўлашни таклиф қилганда, мен хижолат бўлдим. Бунинг учун миннатдорлик билдирдим, менга раҳимдилликнинг ҳожат йўқ. Бой одамлар тўкинликдан баҳра олмаганлар-ни бахттсиз деб санашади. Аммо бундай эмас. Кичик меҳмонхонада тўхтаганим муҳим эмас… Қолаверса бу жой у қадар ёмон эмас!
Ноа мен аралашишни истамайман, Нью-Йорк Лос–Ан-желес эмас, бу шаҳар хавфли, агар ёлғиз бўлиб унинг қонун-қоидаларини билмасанг, ўта хавфли бўлиши мумкин,
У вокзалга боргунча мени кўндиришга уринди.
– Жаноб, Тэвиш, бунга ҳожат йўқ. Мен ўзим ҳаммаси-ни эплайман, мен билан ҳамма иш жойида бўлади, ишонинг. Бундан ташқари мен танҳо бўлмайман, мени дугонам кутяпти, сиз сира хавотир олманг, – бу зарари тегмайдиган кичкина ёлғон эди. Аммо бу ёлғон Тевишни ишонтирмади; у хафа бўлгандай, худди ҳақиқий дадам бўлгандай, хавотир олгандай туюлди.
– Агар бирор нарса лозим бўлса, сенда менинг теле-фон рақамим бор. Мен шу ҳафта ичи Хэмптонда бўламан, аммо Нью-Йоркда лозим бўлса кўмак беришга тайёр турган дўстларим кўп.
"Дўстлар"… Мен "дўстлар" дейилганда одамлар нимани тушунишини биламан. Ҳеч бўлмаса Стивни, уни Лейстр ҳаётидаги ролини эслаб кўрайлик. Менга тан соқчилар керак эмас, раҳмат.
Мен у билан мулойим хайрлашиб, онамга телефон қилиб улгурмаслигим ё шу қабилда бирор иш қилмас-лигим учун станцияга шошилдим. Бўлмаса мезбон мени яна хижолат қилиши мумкин.
Билетимни хушмумала аёлга кўрсатиб вагонга чиқ-дим, креслога ўтириб вагон ойнасидан қараб тезроқ бу

Мерседес РОН

улуғвор шаҳарга етишни ўйлай бошладим. Мен қачондир Ник Нью-Йоркка олиб боришни, унинг ўзигина бу мего-полис билан таништиришга ваъда берганини унутишга ҳаракат қилдим. Шундан бери бутун бошли бир ҳаёт ўтиб кетди, ҳеч бўлмаганда менга шундай туюларди. Бел-гиланган манзилга етганимда поезддан тушиб биринчи қилган ишим такси ёллаб, мен учун жой заҳира қилинган меҳмонхонага элтишни сўраш бўлди. Шаҳар бўйлаб кетар эканман машина ойнасидан манзараларни қизиқиб томоша қилдим. Осмонўпар биноларнинг оҳири йўқдай туюлди, кўчаларда одамлар шунчалик кўпки, ўзимни улкан чумоли уясида, қумлоқ пляжда юргандек ҳис қилдим… Лол қолдириб, ҳаяжонга соладиган манзара. Таксичи тор, қоронғи кўчага бурилганда кечки тўрт бўлганди, мен сал хавотирга тушдим. Унинг ёмон нияти йўқ, бу ерда жуда қўрқинчли бўлмаса ҳам сайдда кўрсатилган каби чиройли бўлмаган меҳмонхона жой-лашган эди.Таксичи менинг чамадонимни берди, мен унга арзимаган чойчақа бергач, ҳайҳотдек мегоплис қўйнида ҳайрон ҳолда қолдириб келган жойига равона бўлди. Мен уҳ тортиб меҳмонхонадан кўра жойсиз кишиларга қурилган манзилга ўхшаш жойга кирдим. Чамадонимни судраб кирганимда тўсиқ ортидаги стулда журнал ўқиб ўтирган қиз бошини кўтариб қаради.
– Отингиз? – сўради у баланд товушда ғашни келти-риб сақич чайнаркан. Мен азалдан сақични ёқтирмайман.
– Ноа Морган, менга брон қилинган, – дедим атрофга аланглаб. Шубҳа йўқ бу меҳмонхона эмас, оҳори кетган эски бино бўлиб, истаганча брон қилиш мумкин эди.
Қиз уҳ тортиб яшикни очди ва калит олди.
– Олинг ва эҳтиёт қилинг, чунки у фақат бир дона холос. Бизда нонушта ана бу автоматларда, тушлик ва кечки овқат сизнинг ҳисобингизга бўлади.

Менинг хатоларим


Нью-Йоркдаги дастлабки соатлар ғамгинлик келтирмасин деб, бош ирғадим. Менга фақат каравот зарур эди. Мен савдо автоматлар ёнидан ўтаётиб уларда "Орео" печенесини кўрдим. Бошқа ҳеч нима сўрашга ҳожат йўқ. Чамадонимни менга ажратилган мўъжаз хона-да қолдириб, сайр қилгани чиқдим. Меҳмонхона жой-лашган одамни эзадиган тор қоронғи кўчани қолдириб , шаҳарни кеза бошладим. Сайтда ваъда қилингандай бир неча кўчадан кейин Марказий парк жойлашган экан.


Бу қандай жойлигини тушунтириб беролмайман. Мен бу ерда атиги ўн минутча бўлдим, аммо шу вақт ичида мен бу ерда яшашни хоҳлаб қолдим. Иссиқ эди, одамлар ўт устида тобланиб ётишар, болалар тўп ва итлари билан ўйнашарди… Кимдир югурар, кимдир гимнастика қилар-ди. Ифлос, тиқилинч шаҳар ўртасида ҳолати ишониб бўлмайдиган даражада табиат билан уйғун орол эди.
Мен кўлга келдим, унинг сувида ўрдаклар сузиб юрар, кўплар уни боқарди. Бир дақиқага мен тоза июл осмо-нига бош кўтариб қарадим, мени ёлғизлик ҳиси қамради, аммо бу бахтли, ёқимли ҳис. Бу ерда ҳеч ким мени билмас, ҳеч ким тарихимдан хабардор эмасди. Бу ерда Николас ҳам, менинг онам ҳам, Уилям ҳам, бизнинг айрилиғимиздан хабардор бирорта киши ҳам йўқ, шунинг учун ҳач ким ё ғазаб, ё ачиниш, ё кўмак бериш ниятида эмас; самимий, тўғри муносабатда боқарди. Од-дий самимийлик ҳам толе эканини ҳис қилдим.
Янгилик чақмоқ тарзида тез ёзиладиган университет шаҳарчасида яшаш даҳшат. Бу ерда Ник афсона, ҳамма яхши биларди. Бир вақтлар биз ҳамиша ҳамма завқла-ниш, ҳавас билан боқадиган диққат марказида бўлган-миз. Ҳозирги пайтда у ерда бўлиш мутлақо мувофиқ эмас… Одамлар ўзгарувчан кўпинча бераҳим, аёвсиз бўлади.
Мен вақтимнинг қолган қисмини паркда ўтказдим, сайр қилдим. ўқидим, хот-дог едим. Мени ақлсиз деб ҳисоблаш мумкин. Чунки бу ерда кўриш мумкин бўлган қизиқ жойлар жуда кўп бўлган ҳолда, паркда уймаланиб қолдим. Шунга қарамай баъзида озгина вақт бўлса ҳам мақсадсизликка мафтун бўлиб, кўплардан айрилиб танҳо бўлиш, шу пайтда худди мен истагандай
Мерседес РОН

тинчлик…яна тинчлик ва исёнсиз бўлиш ёқимли эди.


Майлига, бу хуш ҳолат унча узоққа чўзилмаса ҳам.
Мен бурчакдан бурилиб менинг меҳмонхонам бўлган тор кўчага чиққанимда костюм кийган новча кишига дуч келиб инфарк бўлай дедим. Арвоҳдай гўё йўқликдан бино бўлган кишидан югуриб қочмоқчи бўлдим, кейин уни таниб, қўрқувга барҳам бериш учун юрагимни ушладим.
Худо олсин, Стив! – қичқирдим беихтиёр. Бу ерда нима қиляпти экан, ўзимга ўзим савол бердим.
– Ноа, – деди у диққат билан тикилиб ва маҳкам ушлаб меҳмонхонага бошлаб кирди. – Марҳамат қилиб, буюмларингни йиғиштир.
Мени етаклаб эшик олдига олиб боргунча хўмрайиб юрдим. Биз худди мен каби ҳайрон бўлган тўсиқ ортидаги қиз олдидан ўтдик. Мен титрашимни бартараф қилдим ва унинг панжасидан қўлимни қутқариб олдим.
– Стив, нима ҳақида гапиряпсан? – мен ичимда қайнаб келаётган ғазабни аранг босиб шивирладим. – Сен нега келдинг?
– Николас сени бу ердан олишни буюрди. Бу ер хавф-ли, – Стив одатига хос бўлган камсуханлик усули билан жавоб қайтарди. Жаноби Лайстер буйруқ берганда, унинг малайлари бажарганди. Қандай бахтки, мен энди бу телбалар гуруҳига қарам эмасман!
– Мен ҳеч қаёққа бормайман, – дедим унинг ёнидан ўтиб ўз хонамнинг эшигини очар эканман.
Мен нима қилишим мумкин? Стивнинг бурни тагида эшикни қарсиллатиб ёпайми? Ахир, у ахмоққа хизмат қилаётгани учун айбдор эмас-ку.
– Ноа, сен Николасни унут. Сен Нью-Йоркда танҳо-сан, бунинг устига бу ҳудудда бўлиш хатарли. Сени хавф-хатарсиз жойга олиб боришга рухсат бер.
Эй худойим-эй, нақадар бемаъни сафсата!
– Сизлар мени қандай топдинглар? – беихтиёр қичқи-ришга ўтдим ва унга орқа ўгириб бошимни чангалладим.
Менинг хатоларим

Каравот ёнидаги дераза ёнғин зинаси бўлган майдонга қараганди. Ахлат баклари ва бурчакда чекиб турган кишилар кўзга ташланарди. Тўғрисини айтиш керак, ёқимсиз кўриниш, менда охирги жамғармамни тузукроқ ётоққа сарфлаш истаги туғилди, аммо буни мени мажбур қилиб, яна ўчакишгандай Николас томонидан мажбурлаб қилинаётгани ғазабимни қўзғарди. У мен ҳақимда ғамхўрлик қилишга барча ҳуқуқдан маҳрум бўлганди. Энди бўлса сурбетларча аралашиб, ўз шартини ўтказмоқчи бўларди.


– Сенга Николас нима қилишни буюрди? – унга ўги-рилиб сўрадим. Стив менга шунчаки бефарқ қаради.
– У сени бу кулбадан олиб чиқиб меҳмонхонага жойлашни тайинлади.
Мени олиб чиқиб… У Стивни юбориб ўзи кўринмас-ликни истади, унақага ўхшамайди, нимадир бор…
– У билан гаплашайчи, – қўлларимни қовуштирдим.
Стив менга саволомуз тикилди.
– У ҳозир ишдан жўнаб кетган, кечки овқати бор…
Мен юрагимда санчиқ сездим, оёқларим мадорсизлан-ди. «Телбахон, у сенга содиқ қолади деб ўйладингми?»
– Учрашув соат неччида? – товушимда титроқ сезилмаслиги учун ўзимни тутиб сўрадим.
– Ярим соатдан сўнг, – Стив хўрсиниб жавоб қилди.
– Унда телефон қил, гўшакни олмайди.
Стив бир неча дақиқа менга қараб турди, охири рози бўлди. Аммо қўнғироқ қилишдан олдин ҳали очилмаган чамадонни олиб, машина турган кўчага мени бошлаб чиқди. Мени ўтиришим учун эшикни очди, ўзи ҳайдовчи ўрнига жойлашиб, Николас рақамини терди, телефон товушини баландлатди.
– Николас, Ноа сен билан гаплашмоқчи, – деди таниш товуш эшитилганда.

Мерседес РОН


– Мен у билан гаплашишни истамайман,– бир сония-дан кейин унинг товуши эшитилди. Мен телефоннинг баланд товушини ўчириб Стивнинг қулоғига тутдим.


– Менинг номимни айтишни истамайсанми? – ўзимни тутолмай кесатиб сўзладим.
– Агар бу жуда зарур бўлмаса,– жавоб қилди у. Ник истаган вақтда телефонни ўчириши мумкин эди, шунинг учун тинчланишга уриндим, бироқ барибир гапирдим:
– Сен мени номимни гапирмай Стивга мени меҳмон-хонага олиб боришни буюрдингми? Мен қасам ичаман-ки, ҳеч нарсани тушунмаяпман, жвоб бер, Николас.
Менинг гапларим унга таъсир қилгандай туюлди, чунки унинг чуқур уҳ тортгани эшитилди.
– Менга Грег телефон қилиб сенга ғамхўрлик қилиш-ни тайинлади. Сен тўхтаган жой унга ёқмабди, – деди у гапиришни истамаган каби эриниб.
Вой Грег Тэвиш-эй! Нега ўзига дахлсиз ишга бурнини тиқади? Ахир, менинг дадам эмас-ку.
– Сен бу ишни Грег учун қилдингми? – сўрадим ҳафсалам пир бўлиб.
– Бас қил, Ноа, – ва мен унинг товушида ўзгариш сез-дим, энди у ғазабланганди.– Сенинг номингга "Хилтон"- да хона буюртма қилинган, истасанг ундан фойдалан, истамасанг, тупирдим.
Мени яна нимадир гапиришга вақтим бўлмади, чунки у телефонни ўчириб қўйганди.
Стив индамай менга тикилди, сабрсизлик билан менинг қароримни кутди. Мен Ник сўраган ишни қилишни истамас эдим. У мендан бўса олди ва бирор сўз демай кетди.Энди бўлса тўсатдан меҳмонхонадан менга хона олиб беряпти… мен бунга нима қилишим керак? Майли у менга барибир десин, аммо мен уни биламан: у ахир Николас.
Худди шу пайт мен таваккалига қарор қабул қалдим.
– Мени унинг уйига олиб бор.

Менинг хатоларим


Стив менинг бу қароримдан хурсанд бўлмади, аммо мен ё уйга бораман ёки жойимдан жилмайман дедим. Уни болға ва сандон орасига қўйганимни ҳис қилиб ўзимни айбдордай сездим, аммо чекиниш ниятим йўқ: бу мени шу ердан кетишимга мажбур қиладиган ягона сабаб эди.


Йўл бўйи мен деразадан ташқарига қараб кетдим. Мен буни тан олишим мушкул бўлса ҳам Стив билан ўзимни машинада бехавотир сезардим. Нью-Йоркдай шаҳарга ёлғиз келиш хавотирга соладиган, ҳатто озгина қўрқинчли.
– Етиб келяпмиз, – деди бир оздан кейин Стив.
Юқори Ист-Сайддаги ҳайратга тушадиган даражада баланд, мафтункор кўринишдаги бино олдига келиб тўхтаганимизда мен яна ҳам кўпроқ асабийлашдим. Ўнг томонда дарё бор, сал нарида Марказий паркдаги дарахтларнинг учи аниқ кўзга ташланарди. Ярим соат ўтмай бу парк бугун эрталаб мен ўтирган паркнинг бир бўлаги эканини фаҳмладим.
– Унга нима дейман?– мен пичирлаб сочларимни асабий тарадим.
Аслида мен сўзлар учун эмас, унинг ҳаёти ҳозир, янги ҳолатда қандай бўлди экан деб ҳаяжонланар эдим. Адво-кат бизнесмен Николаса Лестерни Нью-Йорк марказида-ги хонада ёлғиз туришини кўриш… Унинг бу томонда-ги ҳаёти билан мен нотаниш эдим. Мен ўтиришларга борадиган Никни, энг хилват жойларда мени қучадиган Никни, кўчадаги ўйламай қилинадиган пойгаларда қатна-шадиган Никни, пул ишлаш учун рингда олишадига Никни билардим. Мени севган, мени ардоқлаган, мени қаердалигимни билмай, мен билан гаплашмай, мени кўрмасдан яшай олмаган Никни билар эдим.
Ўша Ник ҳозир қаерларда қолди экан?
Стив муҳташам бино олдида машанани жойлаштирди, мени ҳаяжон батамом қамраб олди.

Мерседес РОН


– У уйдами? – сўрадим машинадан тушиб унинг орқасидан лифтга чиқар эканман.


– Йўқ.
Мен чуқур нафас олдим ва Стив тугмачалар турган панелдан қават рақамини терганини кузатдим. Мен ҳайрат билан у ерда 62… худойим, 62 қават, яна чордоқ учун тугмача борлигини кўрдим.
Лифт менга овоздан тез учадиган учқични эслатди, эшикда сукунатни бузиб тириқлаш эшитилганда манзарадан ҳайратга тушдим. Эшик очилиб одам бўйи ойналари бор кенг хона кўзга ташланди. Мен ўзимнинг аксимни аранг танидим, мен қўрққандай кўриндим, шунинг учун юзимдаги ифодани ўзгартиришга уриндим, асабий бўлмай ҳеч бўлмаганда ўзимга ишонган кўринишим лозим. Мен бошқачароқ кийинишим керак экан, худди мени ўн беш ёшли қизчага ўхшатиб қўйган ҳозиргидай жинси юбка, оддий оқ футболка эмас. Стивнинг орқасидан эргашишдан олдин сочимни жипс қилиб сиқиб турган резинкани тортиб олдим, уларни эркин қилиб тарқатдим. Бунинг фойдаси тегар деб ўйладим.
Мен Стив билан хона ичига кирдим. Вой! Бу ердаги манзара унинг Лос-Анжелесдаги олган хонасига асло ўхшамасди… Бу гўё янги юқори ўринга кўтарилиш эди. У бобосидан улкан мерос олган, пул ҳеч қачон унга ҳеч қандай муаммо бўлмаган, аммо бу хона ўзга ҳолат эди. У жуда катта, тўсиқларсиз, кенгликни чекловчи устунлар-сиз эди. Ўнг томонда ошхона, диван ўртада, шаҳарнинг гўзал кўриниши намоён бўлган катта деразага рўпарў. Паркет ялтирар, у ер-бу ерда қалин малла ранг гиламлар турар, кўринишидан жуда юмшоқ, бемалол устида ётиб ухласа бўладигандай кўринарди. Иккинчи томонда ойна-ванд мини бар ёнида қора мармардан қилинган салобат-ли зина. Николас аниқ шу ерда ётармикин?Бу ҳаммаси уникими? У бир ўзи яшайдими?

Менинг хатоларим


Стив яна уҳ тортди, менга хўмрайиб қаради.


– Ноа, сен аниқ шуни истайсанми? Унга ёқмайди.
– Илтимос…Стив, – мен ялиндим. – Менга ишон, шунчаки у билан гаплашиб олгани имкон керак.
Стив менга худди Санта аслида йўқлигини билиб афсусланаётган болага қарагандай тикилди. Менга ачингандай бош ирғади, нимадир керак бўлса айтишни билдириб чиқиб кетди. Мен зинадан кўтарилдим ва жуда хориганимни ҳис қилдим. Тўғри келган бир эшикни очдим, бу ётоқхона эди, мен бу Никнинг ётоқхонасими ёки меҳмонларга аталган хонами билмадим, каравотга ётиб шипга тикилдим.
Мен кута бошладим… унинг қайтишини кутдим ва бу ерда бўлганда унинг ишониши учун таг-тугигача, батамом ҳамма нарсани қиламан. Менга, бизга, кечирим сўрашга ва муҳаббатга ишонишга мажбур қиламан…

Мерседес РОН





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling