Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet15/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

13
Н И К

Мен машинага ўтирдим ва хизматчи авто тўхташ жойидан чиқиб газ педалини босдим. Кечки овқатни рад этиб кетишга, унга менга тинчлик бермаган барча нарсани айтишга жазм қилдим. Шу пайтгача ичимда сақлаб келганларимни, бирибир бир куни ташқарига чиқиши аниқ бўлганларни айтишга тайёрландим.


Мен тинчланиш учун қаншаримни қаттиқ қисиб бор-дим, шу ҳолда кечки овқатда ўтириб бўлмас, бу ноқулай ва адолатдан эмасди.
Ноани бошдан чиқариб ташлаш лозим. Эҳтимол у меҳмонхонадан келмас. Мен тентак эмасман, уни ўша норасо жойда қолдириш ақлсизлик бўлар эди, аммо у менга қулоқ солмаса ўзимдан барча маъсулиятни соқит қиламан. "Ёлғончи!" ички товушим менга қичқирарди, аммо мен шаҳар кўчаларидан кетар эканман унга қулоқ солмадим, энг оммалашган ресторанлар ёнидан ўтар эканман, тунни тинчгина ўтказишни умид қилдим.
Швейцарга калитни бериб машинани қўйишна айтиб эшик олдида қора сочли қиз турганини пайқадим. Эгнида ўзига ярашган қимматбаҳо кўйлак, баланд пошнали туфлиси уни хийла новча кўрсатар, қора сочлари орқасини тўлдириб товланарди.
Мени кўриб унинг кўзлари чақнаб кетди. Буни яширишга уринса ҳам, мен пайқадим. Мен кўкрагимда айбдорлик санчиғини сездим, аммо биз ҳаммасини муҳокама қилганмиз, у гўё буни тушунгандай эди.
– Салом , – дедим жилмайишга уриниб. Мен унинг ёноғидан бўса олишга эгилганимда, унинг оқ тишлари товланиб кетди. Ундан малина ва лимоннинг аралаш ифори келарди… Ундан ҳамиша бирор мева ҳиди келар ва бу менга хуш ёқарди.

Менинг хатоларим


Мен сени келмайди дегандим, – ресторанга кирар эканмиз унинг орқасига енгил уриб тан олдим. Ҳозир ҳамма нарса мураккаблашди, охирги истагим бизни папарацциядан олишлари эди.


– Кечирим сўрайман, менда кутилмаган ишлар рўй берди, – бир ой бурун брон қилинган жойга бизни ўтқазишга ҳаракат қилаётган официантга изоҳ бердим.
Хира ёруғлик ўринни қулай ва ёқимли кўрсатарди. Пианиначи ижросида мусиқа ижро қилинарди. Қандайдир номаълум сабабга кўра хира ёруғлик ва янграётган мусиқа мени бўшаштирди… Мен чуқур нафас олдим ва Ноа билан муносабатимиз узилгандан бери мени қўллаб келган, ҳозир рўпарамда ўтирган аёл қиёфа-сидан роҳатланишга уриндим. У яхши дўст бўлиб қолди.
– Чиройли кўриняпсан, – дедим унинг жилмайишига сабаб бўлишини билган ҳолди. Иноқлигим сабаби у билан ҳамма нарса бўлакча, айниқса, мен учун аниқ, эди.
София тортиниб жилмайди ва менюни олди. Офици-ант келганда биз турли хил вино буюртма бердик. У ҳаммадан кўра оқни ёқтирарди. Менга эса қизил, аниқроғи "Бордо" 1982 ёқарди. Бир лаҳза Ноани эсладим: у мутлақо овқат, вино, бошқа нарсаларни фарқламасди. Ундаги оддийлик менга ёқар, мен унга бутун борлиқни ўргатишга, дунёни совға қилишга қодирлигимга ишонтирарди. Мен ўзимни ҳозирга қайтаришга уриндим. У меҳмонхонадами? Душга тушдими? Йиғлаяпти? Ухлаяпти? Тамадди қиляпти? Менсиз зерикяпти?
"Тўхта" ўзимга буйруқ бердим ва олдимдаги гўзал ҳамроҳга диққатимни қаратдим.
София билан ҳамма нарса ўз-ўзидан бошланганди.
Биз Ноа билан ажралгач, мен деярли ҳеч ким билан гаплашмай чегараланиб олдим. Ҳамма нарса мени ғашимни келтирар, жиззаки бўлиб , жумла жаҳонга ғазаб билан қаровчи бадбин, ярадор эдим.

Мерседес РОН.


Мен хонамга қамалиб олиб, ўзимга ўзима ачиниб кетдим. Почта қутисида хатлар тахланиб кетди, мен уларни ўқимасдим. Мен ўз-ўзимни емириш йўлига тушдим. Ҳушимни йўқоттишга қадар ичар, каравотда ётар, мебелларни синдирар, буюмларни ирғитардим. Ҳатто икки бор қўлим лат еди. Барда жанжалларга аралашдим, хайриятки, жиддийроқ ҳеч нарса рўй берма-ди. Менинг ақлим хира тортди, ўзимнинг нафрат, қайғу, тушкунлик оғушидаги хаёлий дунёмда яшадим. Ҳеч ким, ҳатто Лайон мени ўз ҳолимга қайтара олмади. Дадам мени йўқлар, гоҳо менга қичқирар, гоҳо ақлга таяниб гаплашишга уринар, кейин яна қичқирар, охири ҳафсаласи пир бўлиб мутлақо келмай қўйди. Мен ҳеч кимни эшитишни истамас, ҳеч нарса мени қизиқтирмас эди. Бундай пайтларда кўкрагимда чидаб бўлмас оғриқ сезар, ўзимни сотқинлик қурбони санардим. То хонамда София пайдо бўлгунча шу ҳол давом этди.


У ҳамиша ақлли қиз бўлганди. У менга ғамхўрлик қилгани учун эмас, унинг иши менга боғлиқ бўлгани учун қичқирар, мен эса ўша пайтда офисда мутлақо бўлмасдим. Агар бу ер шунчалик ёмон бўлса нима учун Нью-Йоркка кетмайсиз деб қичқирарди. У менга кўп айбларни юклаб хафа бўларди. Мени пишмаган, тадбирсиз дерди. Мен унинг оғзини юмишга мажбур қилиш учун фақат битта йўл борлигни тушундим. Мен уни белидан ушлаб деворга қисдим. Биз тик турганча бир-биримизга тикилдик. Мен вайрон, у ҳайрон ҳолатда эдик. Шу пайтда менинг навқирон таним истаган ишни қилдим, касалванд ақлим Ноадан қасос олишни ўйлаган ишни қилдим…
Эртаси кун мен ишга келдим, София мен билан кеча ҳеч нарса бўлмагандай, илгариги ҳамкасблар каби бир-бирига чидаб, кабинетни тақсимлаб ишлаётгандай ўзини тутди.

Менинг хатоларим

Мен ҳам ўзимни ҳеч нарса бўлмагандай тутдим. Биз бир-биримизга ҳеч қандай ваъда бермай, маъсулият олмай учрашиб юрдик. Мен унга ҳурмат биланм муомалада бўлардим бунга арзирди ҳам. Мен бошқа аёллар билан ҳам учрашардим, София ҳам кўнгли тусаганини қиладиган эркин ҳолатда эди. У мени тушкун ҳолатдан қутқариб иш билан машғул бўлишга мажбур этган холис дугонам эди.
Мен вазифамга қайтганимдан кейин кўп ўтмай менинг бобом вафот этди, қолган ишлар аҳамиятга молик эмас.
Биз чиройли ресторанда бирга овқатланар эканмиз мен билан муҳим гапи борлигини айтди. Аммо менинг бошим Ноа шаҳарда экани, у билан учрашиш нияти юра-гимни куйдираётгани, мулоқатда бўлиб ўзимни кўрса-тиш, унга кимга хиёнат қилгани, кимни йўқотганини эслатиб қўйиш фикри билан банд эди.
Мен пешонамни бир силаб қўйиб диққатимни Софияга қаратдим.
– Мен сендан бир нарсани илтимос қилмоқчиман, – деди у иш ва сийқаси чиққани масаларини гаплашгани-миздан кейин.

Мерседес РОН


София деярли дам олмас, унинг нафсониятининг чеки йўқдай туюларди. Ҳозир унинг дадаси Калифорнияда губернаторликка сайланиш учун номзодини қўйганди. Энди унинг қизи эътиборга тушган кўпчилик танишишни орзу қиларди. Менга бунинг фарқи йўқ, аммо у сўз очганда ўзимни мажбур қилиб бўлса-да қулоқ солишга ҳаракат қилдим.


– Менга биз расмий равишда учршишимиз зарур.
Мен унинг оғзидан чиққан сўзларнинг бирортасига тушунмай ҳайрон бўлиб тикилдим.
– Омманинг олдида, албатта,– бокални лабига тек-кизиб аниқлик киритди. – Дадам бизни доимий, маҳкам жуфтлик сифатида эл кўзига кўринишимизни талаб қиляпти. У мени ўзининг дўсти бўлган кишиларнинг фарзандлари бўлган йигитлар билан таништиряпи.Улар мен билан бўлишни исташади, чунки мен сенатор Ристон Эйкеннинг қизиман. Бу чидаб бўлмайдиган нохуш воқеа.
– Шошма, шошма,– дедим ҳозиргина гапирган фик-рини яхшироқ тушуниш учун. – Сен бизни расмий жуфт-лик сифатида матбуот орқали эълон қилмоқчимисан?
София тасдиқлаб бош қимирлатди.
– Албатта, сен кўнглингга келган ишни эҳтиёт бўлиб қилишинг мумкин, аммо эл кўзига мен учун расмий жуфт бўлишинг керак. Мен учун шундай қиласанми?
Бошқа пайт бўлганда унинг юзига жалмайиб қараган бўлардим. Аммо яқинда Ноа билан Женнанинг тўйида учрашдим ва ўтмиш яна менинг бошимга ёғилганини ҳис этдим…Ҳозир София таклиф қилгани ёмон ғояга ўхша-мас эди. Агар буни бажарсам, у билан учрашаётганимни эълон қилсам, матбуотда бизни учрашаётганимиз ҳақида хабар тарқалса Ноа қаттиқ азобланади. Мен унга номарддай кўринарман, аммо у олға давом этиш лозимлигини англаб етади.
Мен уйга тунги бирга яқин қайтдим. София бирга бўлишни хоҳлайсанми деб сўради. У мен ишламай қўйган компания иши билан Нью-Йоркка келган, эртага қайтиб кетиши керак экан. Мен унинг таклифини рад қи-либ бош чайқадим. Ҳозир кайфиятим уни тусамас эди.
Менинг хатоларим

Мен хира нур ва илиқлик таратиб турган чироқ ёритган хонамга келдим. Калитни ошхонадаги столга қўйиб яна бир бокални тўлдирдим.


Бу уй дадамнинг яқин дўстиники бўлиб мен Нью-Йоркка ўтганимни эшитгач, мен рад қилмайдиган даражада арзон баҳо айтди. Мен ҳамма ишни янгитдан ўз уйимга эга бўлган ҳолда бошламоқчи эдим. Шунинг учун дадамнинг Бруклиндаги ўз уйини таклиф қилганда, офисдан хийла узоқлигини баҳона қилиб кўнмадим. Мен болалик давримда бошимдан ўтказган кунларни эслашни истамади.
Дадам бутун никоҳлари давомида онмга хиёнат қилиб келганини билгач, онамга бўлган нафрат нима биландир алмашди. Мен дилимда озми-кўпми нега ҳаммаси кеси-шиб кетганини тушундим ва доим онамга ачинишга мажбур қилган дадамнинг ишидан нафратландим. Онам-ни илгаригидай ёқтирмасдим, аммо Ноанинг онаси билан бўлган воқеа уни қайтадан фикрлашимга сабаб бўлди. Бу нафрат тўғри эдими?
Хиёнатлар… Мен онам бошини йўқотиб қўйганини қандай айблай, ўзим шу ҳолга тушган бўлсам. Мени ташлаб кетгани учун уни кечирмайман. Аммо мен кимманки унинг ишидан хафа бўлсам, ахир ўзим шуни бошимдан ўтказдим. Мен яна Ноа ҳақида ўйладим…
Ўзинг келажагингни қўришни ўйлаган, ҳаётингни у билан боғлашни ўйлаганинг кўз ўнгингда нураётганини кўриш нақадар азобли.
Мен у билан бахтли ҳаётни ҳис қилардим, аммо бу енгил кечмаслигини билардим…
Мен аҳмоқ эмасдим, бизнинг муносабатларимиз олий даражада силлиқ эмасди, шунга қарамай у билан ажра-лишни истамас эдим.
Кимдир Ноа менга хиёнат қилганини гапирса, мен чалпак бўлиб эзғиланган бўлардим ва уни телба санардим.

Мерседес РОН


Энди нима бўлди? Худди шу нарса бўлди… Мен бокални ичиб ўз хонамга кириб қийналмай чироқни ёқдим, кўйлагимни ечиб полга ташладим, хизматчи аёл эртага йиғиштиради.


Каравотга бурилиб лампани ёқмоқчи бўлдим ва менинг кўрпамда ким ётганини кўриб қотиб қолдим.
Кўкрагимда юрагим менга азоб бериб қутурган каби типирчилади, қулоқларим зинғиллаб кетди. Нафас олишим тезлашди, бутун баданим Ноадан таъсирланди.
Бу худди ўтмишга қайтишдай туюлди, мен ишдан қайтганимда у мени кутарди. Нафис тери, оқ чойшаб устида оёқ-қўли, ёзилган сочлари…
Мен бир сонияга кўзимни юмиб: унинг ёнида ётиш қандай бўлишини тасаввур қилдим: чойшабни унинг устидан аста жилдириб унинг нозик терисини силаш… Мен уни аста ўзимга қаратардим, уйқусираган кўзларини очарди, менинг қўл теккизишимга жавобан товланиб жилмаярди. "Мен сени кутдим" дегандек бўларди. Мен унинг ёнига ётган ва сочини силаб юзини очардим… ҳеч қайси мевада бўлмайдиган, ҳеч қайси қимматбаҳо атирда йўқ, фақат Ноага хос ифорни ҳидлаган бўлардим.
Мен кўзимни очдим ва ҳақиқий ҳаётга қайтдим. Ҳозир кўриб турган ҳақиқатим туш бўлишини истадим. Қўлим унга тегинишни қанчалар истаса ҳам мумкин эмас, унга ён бериш мумкин эмас эди. Бу ерда у нима қиляпти? Мен қутурган ҳамма ҳисларимни ичимга ютиб, атайлаб оёғимда қаттиқ товуш чиқариб хонадан чиқдим.

Менинг хатоларим



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling