Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet16/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

14
Н о а

Мен шовқинни эшитиб ўйланмай кўзимни очдим. Аввал қаерда эканимни билаолмадим, аммо атрофдаги ифор мен уйда, Ник билан бирга эканимдан хабар берди. Кейинги жумла маъносини тушуниш учун яна бир неча сония зарур бўлди. Мен бошқа бегона уйда ётганимни билишга, қия очиқ эшикдан тушган шуъла атрофни кузатишга имкон берди. Ниҳоят, мен юрагимда чексиз қайғу билан ўрнимдан ирғиб турдим ва меҳмонхонага чиқдим. Чироқ ўчирилган фақат тун ўртасида уйғониб бир стакан сув ичишни истасанг қоқиниб тушмаслик учун бир неча хира ёғдули чироқларгина ёниб турарди. Мен ялангоёқ юриб уни кўргач тўхтадим. Олдида шиша, стол устига сувли шиша, стакан қўйилган диванда у тирсакларини тиззасига қўйган ҳолда бошини чанггал-лаб ўтирарди. Мени ҳеч нарса бўлмагандай унинг хонасида , унинг кўрпасида худди ўз уйимдагидек ёти-шим унга белдан қуйига берилган кучли зарбадай туюлган эди. Бу ерда ётиб уни кутишга, менинг ҳаққим бормиди? Мен ўзимни бу ерда ортиқча ҳис қилдим.


Афтидан мен нима биландир бу ерда эканимни аён қилгандим, чунки у мен томонга бошини буриб қаради. Унинг кўзлари чақнади, жағини қаттиқ қисганинин сезиб шу заҳоти югуриб қочгим келди. Аммо мен уни билар-дим, етарлича чуқур, тўлиқ тушунардимки, унинг менга бўлган севгисини ютиб юборган нафрат тагида, худди мендаги каби юрагида ўз фурсатини кутиб ётган яна нималардир сақланиб қолган.
– Сен бу ерда нима қиляпсан, Ноа? – сўради у ва мен унинг товушидаги ғазабдан сал бўлмаса қулаб тушай дедим.

Мерседес РОН


Сени деб шу ердаман, – дедим сал елка қисиб. Менинг товушим унинг товушининг акс садоси каби янгради.
– Сен кетишинг керак, сен менинг ҳаётимдан кетишинг керак, – деди у ҳамон менга қарамай.
У эгилиб яна бир бокални тўлдирмоқчи бўлди, аммо мен уни яна ичишини истамас эдим, йўқ мен уни ҳушёр бўлишини, мен учун ҳушёр бўлишини, чунки менга шу зарур, мен унга нима демоқчи эканинмни тўлиқ тушуни-ши учун жуда зарур.
Мен унинг олдига югуриб бордим, қўрқувдан қўлларимни қовуштириб унинг қўлидан ичкилик тўла шишани тортиб олдим, ундан узоқроққа, йўқ биздан узоқроққа яна стол устига қўйдим.
У бошини кўтариб менга қаради. Унинг оёқлари орасида туриб мен унинг кўзлари қизариб кетганини, бу фақат алкагол туфайли эмаслигини сездим.
Мен унинг сочларини силаш мақсадида қўлимни чўз-дам. Худойим, унинг юзидаги азоб ифодасини, мен келтирган азоб ифодасини сидириб ташлашни қанчалар истардим. Аммо менинг қўлим унга етмай туриб у била-гимдан маҳкам тутди. Майли бу қўполлик билан қилин-ган ишора бўлсин, унинг қўли менга тегди, шунинг ўзи мен учун кифоя эди. Бизларни орамизда чақнаган учқун, бу оловли ҳиссиёт, бу унинг эски уйида совуқхона олдида ниманидир излаётган пайтида иккаламизнинг орамизда пайдо бўлган ҳиссиётнинг ўзи эди. Ўша пайтдаёқ мен энди ўзимга қарашли эмаслигимни англа-ган эдим.
Бир неча сония у иккиланиб турди. Бу сониялар менга абадий чўзилгандек туюлди. Кейин у мени ўзига тортди, унинг бағрига кириб кетдим… Биз худди жарлик қирғоғида тургандай туюлди. Биз бахтимиз боқса сувга қулаймиз, бўлмаса тошлар устига тушамиз. Натижаси эса биз сакрагандан кейин маълум бўлади.

Менинг хатоларим


У менга термилиб турди, орадан ўтган сониялар мен учун абадият бўлиб сезилди, сўнгра у тўсатдан, кескин бўса олди… Без узоқ вақтдан бери, жуда узоқ вақтдан бери бирга бўлмаган эдик. Мен усиз ҳеч нарсани, мутлақо ҳеч нарсани ҳис қилмасдим. Мен ҳатто жисмим усиз ўлганига ишонган эдим, энди қанчалик адашганим-ни сездим. Унинг эркалаши, шунчаки силашидан мен ўзимни унутдим, қайта тирилдим…


– Мендан нима истайсан, Ноа? – у мени ўзидан нари итариб кўзимга тикилди. Мен унинг иккаламиздаги қўзғалиш, кучланишдан пайдо бўлган , йилтираб турган тер қоплаган танасига қарадим. Биз иккимиз ҳозир мана, мана нимадир рўй бериб ўша … бизнинг дунёни ағдариб яна ўша ҳолатимизга қайтарадиган лаҳзани кўтаётганга ўхшардик.
– Кел озгина, шунчаки озгина,– дедим мен нафасим бўғзимга тиқилиб, – ҳеч бўлмаса бир дақиқа … Шунчаки мени кечирган каби ўзингни тут…
Мен унинг кўкраги тез-тез кўтарилиб тушаётгани, мени қаттиқ ушлаган қўли бўшашганини сездим.
Мен озод бўлиб яна унинг сочларини силадим, атрофимизни ўраган борлиққа, ўтмишга эмас фақат менга диққатини жалб қилишга уриндим… Бу сафар мен ундан бўса олдим.

Мерседес РОН


Худойим, у мени қанчалик яхши биларди! Унинг бўсалари менга энг етишмаган, мен учун ҳаводай зарур, бошни айлантирувчи наркотик эди. Биз ҳаяжонда эдик.


– Бугун мен сен биланман, биз билан қилган кирди-корларингни унутаман, аммо эртага сен менинг ҳаётим-дан кетасан ва мени тинч қўясан.
Менинг юрагим тўхтаб қолгандай, гўё музлаб қолган-дай бўлди. Аммо мен унинг гапларига эътибор бермас-ликка уриндим, эсидан чиқиб кетади. У шундай дедими? Шунинг ўзи етарли, қолганлари билан эртага мулоҳаза қиламан.
Мен уни ёлғон гапиряпти деб ўйлаб бош ирғидим, бирга бўлиш бахтидан мосуво бўлмадим. Ярим соатдан камроқ вақт ичида ўзимни яна тирикдай, бахтлидай ҳис қилишга эришдим, бундан воз кечолмадим.
Ундан хушбўй таралар, менинг Никим каби ёқимли ис таралар, мен ҳушимни йўқотадиган даражада жўшқин севган инсон иси тараларди.
У мени эҳтиётлик билан ўз хонасига олиб кириб оҳис-та, худди мен ғойиб бўладигандай авайлаб ўз каравотига қўйди, тик турганча мени кузатди. Мен билакларимга таяниб сал турдим ва унга тикилдим. Одам шунчалик келишган, орзудай ноёб бўладими? Унинг сочлари ҳурпайган, лаблари бўсадан кейин шишинқираган, тик турган мўйлар сила дегандек мени имлар эди. Илгари улар менинг теримни тирнар, менга барибир хуш эди.
У менинг ёнимга оҳиста ўтирди, қўлимдан тутди…
……………………………………………………..
Мен унинг кўрпасида қучоқлаб ухладим, бироқ уни эмас болишни. У ваннага бориб душга тушди ва тезда қайтди. Ўйимча, хайрлашиш учун ажратилган дақиқа тамом бўлди. Ростини айтсам буни ўйлаш учун мадорим етмасди. Мен хориган эдим, бўлганларни таҳлил қилиш эмас кўзимни юмишни истардим. Агар буни қилганимда совуқликдан кўнглим хира тортарди. Бу ерда севги йўқ, оддий шаҳвоний ҳоҳиш. Биз севгини, ҳисларимизни юрагимизнинг бир бучагидаги хилват бурчагига бер-китиб, ибтидоий инстинк ихтиёрига ўзимизни топширган эдик. Мен Николас қаттиқ қучиб ҳаммаси яхши бўлади дейишини кутган эдим. Аммо у сўз демай кетди, орқаси-дан боришга кучим қолмаганди. Чарчоқ устун келди, кўзимни юмдим ва ухлаб қолдим.

Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling