Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet18/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

16
Н о а

Мен қанчалик аҳмоқ эканман… менда оз бўлса-да сақланиб қолган ўзлигимни қадрловчи, ҳимоя қилувчи ғурур ҳиси олға боришимга етарли эмас эди. Ник худди менинг юрагимга чуқур киргандай эди. Мен унинг барча сўзларига ишондим.


Мен Нью-Йоркка келганимда, жўнаб кетиш учун то аэропортга боргунга қадар хонамдан чиқмадим. Ўша куни бу ерга қайтиб ўзимни дунёдаги энг аҳмоқ, бахтсиз ташландиқ, кераксиз қиз деб билдим.
Ник ва София… София ва Ник… Қуриб кетсин, булар-ни ўйлаш мен учун нақадар оғир азоб, мени шунча ойлар лақиллатиб юрганини билиш нақадар азобли эди. Мен ахир фаҳмсиз аҳмоқча эмасман, Ник мени севганини се-зардим. Энг моҳир актёр ҳам уни менга бўлган муносаба-тини акс эттириб беролмайди, қодир эмас. Уни ўшанга бўлган севгисини тасаввур қилиш менга осонроқ туюлди.
Мен Лос-Анжелесга дилим бўм-бўш, эзилган, аммо хавотирдан қутулган ҳолда қайтдим.
Мен то тўйда учрашгунга қадар агар Ник билан учра-шиб қолсак, дилидаги менга бўлган севгисини рад этол-майди, воз кечиб кетолмайди деган илинж билан яшаб келдим. Мен сув юзидаги сомонга ишониб келганимни, энди ушлайдиган ҳеч нарса қолмаганини тушундим.
Хонамга кирганимда онам қўнғироқ қилганнини бил-дим. У мени яхши етиб олдингми деб сўрамоқчи бўлса керак. Аммо у тортиниб сўрай олмаган нарса ҳам борлигини сезиб турардим. У шунча ойлар ҳижронидан кейин Ник билан учрашувим мени буткул синдириб қўймадими деб сўрамоқчи бўлганини билардим.

Мерседес РОН


Онам билан мулоқатни тиклаш осон эмасди. Биз ажралишганимиздан бир ой ўтгач, Ник билангина эмас оилавий муносабатларимизда ҳам кескинлик рўй берди. Ўша тунда Лейстрлар бир йиллигини нишонлаш кеча-сида мен кўп нарсани билдим, одамларга бўлган муно-сабатим шу жумладан ўзимнинг онамга бўлган муносаба-тим ўзгарди. Мен уни севиш тугул ҳатто ёқтирмас эдим.


У билан гаплашиш мураккаб, уни кўришни истамас ҳатто хонамга киришига мутлақо йўл қўймасдим. Агар Женнанинг кўмаги бўлмаганда мен тушиб қолган жарли-гимдан қандай чиқишни билмаган бўлардим. Ник Нью-Йоркка жўнаб кетгандан икки ой ўтгач, мен онамга телефон қилдим, биз гаплашдик, гаплашдик… Охири у тарихга муносабатини гапирди. Унинг Уиллям билан танишуви тўсатдан юз берибди. Ўша пайтда у меҳмонхо-нада ишлар мен олти ёшда эканман, дадам билан орала-ридаги муносабатга путур етган экан. Бир пайт унга вазифасига кирмаса ҳам, меҳмонлардан бирига хизмат қилишни айтишибди. Унга хизмат қиладиган официантка касал бўлиб қолгани учун ўрнини босибди. Бу меҳмон Уиллям экан, ундан ўн уч ёш кичик, қўлида бутун бир дунё бор, бой, чиройли, жозибадор. Никни эслаб онам унда нималарни кўрганини тушундим. Онам ўша пайтда йигирма тўрт ёшда бўлиб, отамдан ташқари ҳач қандай эркак билан бўлмаган, жуда ёш пайтида ундан ҳомиладор бўлган экан. У ёшлик даврини суролмаган экан. Ҳали улғайиши лозим бўлган бир пайтда у бола кўришини пайқаган. Унга Уиллям хушомад қила бошлагач, дунё остин-устун бўлиб кетган. У билан ҳеч ким бундай хуш муомалада бўлмаган, бундай ёқимли сўзларни гапирма-ган, гуллар совға қилмаган эди.
Менинг дадам анқовроқ бўлган, ҳатто кексайган пайтда ҳам ўзгармай шундайлигича қолди.
Шундай пайтда уларда севги қиссаси бошланди, олти йил давом этди. Уиллям мени, дадамнинг борлигидан бехабар эди. Уларнинг муносабатлари никоҳсиз бўлиб,

Менинг хатоларим

Уиллям фақат ўзини шундай санарди, онам никоҳда эди. Улар жуда кам Уилям Канадага боргандагина кўришар, учрашув ўзингиз тассаввур қилгандек, амалий ўтарди…
Ўша тунда Уиллям ундан яшириб юрилган нарса-ларни, мени касал бўлиб шифохонага тушганимни теле-фон қилиб айтишганда билиб қолди. Онам калтакдан кўкарган юзини пардоз билан беркитиб юрди, дадам ҳеч қачон унинг юзига урмас, ҳеч бўлмаса урмасликка ҳаракат қиларди.
Уиллямга у билан учрашиб юрган аёл, унга бор-йўғини бағишлаган аёлнинг эри, қизи борлиги, зўравон эри ўз жонига қасд қилганини билиш жуда катта фожиа бўлди.
Шундан бери ҳамма нарса мураккаблашиб кетди. Онамдан васийликни олиб қўйишди, айбдорлик туйғуси уни синдирди. Уни доим дадам томондаги уруғларимиз кесатиб келишар, бунинг устига мени олиб қўйишди. У дунё билан ҳам, Уиллям билан ҳам видолашишга қарор қилди. У шунчалик ичкиликка берилдики, Уиллям пулини тўлаб даволанишга ётқизилди. Ойма-ой даволангандан кейин, мен қабул қилинган оилада яшаганимдан кейин унга васийликни қайтариб, мени олишга рухсат этишди. Онам шундан кейин Уиллям билан алоқани узди, ҳеч қачон учрашмасликка бу хатони такрорламасликка фақат мен билан яшашга, мен учун яшашга ўзига-ўзи қасам ичди.
Мен ўша тун рўй берган воқеа учун асло ўзимни кечирмайман, Ноа, – деди у маъюс товуш билан. – Сенга даданг ҳам, мен ҳам ҳеч қачон қўл кўтармаганмиз. Мен Уиллямга бўлган муҳаббатим туфайли ахмоқлардек бошим айланиб қолганди. Ўша пайтда сен ва у мени ҳаётда ушлаб турган куч бўлдинглар. Мен у билан жуда кам учрашардим, аммо учрашганимда ўзимни жуда бах-тиёр, тетик, фақат ўзимга хос махсус, барҳаёт сезардим.
Уиллям бизникида фақат кечқурун тўхтар , мен уни кўриб тўйишим керак эди…
Мерседес РОН

У менга жуда даркор, нафас олиш учун ҳаводай зарур бўлган.


Мен гўшакни қўйдим ва онам айтган гапларни мулоҳаза қилиб , унинг туйғулари мени Никка нисбатан бўлган ҳисларимга айнан ўхшашлигини пайқадим.
Мен уни тушундим, уни қочиб кетиш истагини ту-шундим ва уни айбламаслигим лозимлигини билдим: у ҳамиша ёнимда бўлган, менга ғамхўрлик қилган, ўзини қурбон қилиб мени яхши ўқишим, бахтли яшашим учун шароит яратган онам эди.
Охир-оқибат, мен уни кечирдим, кечиришим лозим эди, ахир у менинг онам. Албатта, бизнинг муносабат-ларимиз яхшиланиб кетмади, аммо мен унинг уйига келдим, суҳбатлашдик, овқатландик мен йиғладим.
Кўп йиғладим… У мени қучоқлади ва мен билан Ник-нинг ажралганига қаттиқ афсусланганини айтди.
Мен ўзимга ўзим Николас билан мулоқатимиз ҳақи-қий бўлганини айтдим. Ҳаёт бизларни юз берган ҳолат, муаммо, ишончсизликлар туфайли ажратиши мумкин, аммо бу мавжудлик, ҳақиқат эди.
Чамадонимни каравотга қўйиб , шу пайтгача менга таянч бўлиб келган зебигардонимни ушлашга ҳаракат қилдим, аммо уни энди йўқ эканини билиб қаттиқ надомат чекиб қўлимни туширдим. Қандай қилиб бўлса ҳам яшашни давом эттириш керак, ахир, у бошқа таянч, севги топиб эплабди-ку.
***
Кейинги бир неча ой мен ўйлагандан кўра яхшироқ ўтди. Университет, машғулотлар ва иш мени диққатимни жалб қилди. Мен таниш-билишлардан Николас ҳақида гап эшитмадим, бусиз ҳам Николас Лейстар сенатор Эйкенанинг қизи билан учрашаётгани ҳақидаги шов-шув гаплар газеталар саҳифаларини тўлдириб ташлаганди.
Уларнинг бирга қўлини ушлаб тушган суратларини кўришимга чидаб бўлмасди. Бунга қандай осойишта қараб тураман? Шунга қарамай қайғуни мен қаҳрга ай-лантиришга , кейин совуқ бефарқликка айлантиришга эришдим. Мен ўзимга бу яхши бўлди, менга энди бари-бир дедим… буни ёлғон эканлиги аниқ, шунга қарамай,
Менинг хатоларим

бу менга кун, ҳафталарни ўтказишга кўмаклашди, шундай қилиш осон ва содда эди.


Ҳаш-паш дегунча Миннатдорлик куни келиб қолди.
Кўп ўйлаганимдан кейин онамни ҳар йилгидек якка қолдиришни истамай, бораман деб ваъда бердим. Кейинги кун Уиллямнинг олдига боришим керак эди. Йўл бир соатдан кўпроқ вақтни олди. Йўл-йўлакай мусиқа эшитиб, ойнинг охирида, янги машғулот учун дарслик олишга қанча пул тўлашимни ҳисоблаб ўтказдим. Хайриятки, хона учун пул тўладим. Мен Уиллям хона учун пул тўлашини истамас эдим, шунинг учун янги квартира ахтардим, аммо хонам эгаси бир йиллик тўлов қилинганини айтди. Браяр ёки, аниқроғи, унинг волидлари икки йил олдиндан тўлов қилиб, кетаётганда ҳеч нарсани бермасликни сўрашди. Мен унинг жойида қолишим мумкин эди, тез орада ёнимга янги қўшни келди. Хона ҳақи тўланган бўлса ҳам мен кунни учма-уч аранг ўтказардим. Пулим йўқ, кампус ҳудудидаги ошхонага ишга жойлашдим, аммо икки кун бурун хўжайин шартномани ортиқ чўзмаслигини билдирди.
Шундай қилиб тезроқ ҳаракат қилишим керак.
Дам олиш кунини онам ва Уилл олдида ўтказмоқчи бўлганим учун чамадонга тўғри келган кийимларни солдим. Жуда ясанишни истамади, бунинг учун бошқа шкафни очишим лозим. Албатта, ҳуқуқшунослик дарслигини олдим, ахир, таътилдан кейиноқ бу фандан имтиҳон топширишим лозим. Мен бу фанни ёқтирмас- дим. Эҳтимол, у менга Николасни эслатгани учун ё қонунларни ўрганиш оғир бўлгани учунми фан ёқмас, кайфиятимни бузар, афсуски, яна ўқишга мажбурман. Буни зарурат деб қарашга тўғри келди. Асосан, биз муаллиф ҳуқуқи, тасвирий санъат ҳуқуқи ва шунга ўхшаш соҳаларни ўрганардик. Мен Гугледан осонгина топиш мумкин бўлган бундай сафсаталардан тезроқ қутулиш куни келишини орзиқиб кутардим.

Мерседес РОН


Мен Хемптондаги Женнанинг тўйидан келганимдан бери чамадондан фойдаланмаганим учун уни ичини очиб йўқотиб қўйдим деган кўп нарсаларни топиб олдим: тиш чўтка, бир жуфт тўқима шим, киприклар учун сувга чидамли туш, мени ҳайрон қолдириб Линколн Баксуэлл-нинг визит карточкаси… Ташрифномада у ҳуқуқшунос-публицист, жамоат арбоби дейилганди.


Мен уни эсладим, тўйдаги Женнанинг дўстларидан бири эди. У жуда мулойим. Агар мен адашмасам таш-рифномани шу соҳада қизиқиб қолсам, учрашиш учун берганди. Худойим, бунга ишонгим келмайди. Мен унинг таклифини тамом эсдан чиқарибман, чунки шу пайтда Николас келиб мени ноўрин изоҳлар билан чалғитганди.
Менга ўхшаган ўн тўққиз ёшли талабага у қандай иш таклиф қилиш ҳақида ҳеч қандай тасаввурим бўлмаса ҳам, ҳеч нарса йўқотмайман, мурожаат қилиш керак. Мен қўл соатимга қарадим: бугун жуда кеч бўлгани, унга эр-тага Уилямнинг уйи томон кетишда қўнғироқ қилишни ўйладим. Агар дунё мени ҳаддан ташқари ёмон қўрмаса, ҳозир мен ҳис қилгандек, кутилгандан ҳам тезроқ иш топишим мумкин.
Эртасига кун хийла совуқ бўлди, машина печкасини иситишга кучи етмасди. Онам мени яна "Ауди"да боришни уқтирди, аммо менга бу ғоя ёқмасди. Бу совға экани, у меникилиги, агар фойдаланишни истамасам, бунга ғоят такаббурлигим сабаблигини таъкидлади. Эҳтимол, у тўғридир, чунки менинг машинам тўкилиб қолган, янгисига кучим етмасди. Шунинг учун бу сафарга чиқишда совғани қабул қилиб "Ауди"дан фойдаланишни афзал билдим . Ахир, у меники эди.

Менинг хатоларим

Катта йўлга чиқишим билан вақт бўлди дедим ва Линко-лин Баксуэлга телефон қилдим. Гудок. Жавоб йўқ. Теле-фонни ўчирмоқчи эдим қандайдир аёл товуши эшитилди.
– Хайрли кун, мен Линколн Баксуэлл билан гаплаш-моқчи эдим. Мен Ноа Морган, Уиллям Лейстернинг қизи бўламан,– дедим тортиниб. Мен Уиллям номини ишла-тишни ёқтирмасдим, аммо бу сафар синаб кўрдим.
– Бир сония, кутинг.
Жаноби Баксуэлл бир неча дақиқадан сўнг уланди.
– Кечирасиз, узоқ куттирдим, Ноасиз тўғрими? – Бак-суэлл худди тўй тантанасидаги усулда дўстона, мулойим оҳангда кечирим сўради.
Мен дарҳол нимага қўнғироқ қилганимни айтишга уялдим, аммо у шунинг учун менга ташрифномани берганди, тўғрими?
– Хайрли кун мистер, Баксуэлл, ҳа мен Ноа Морган-ман, биз учрашган эдик.
– Женна Тэвишнинг тўйида, ҳа-ҳа эсладим, сиз Николас Лейстернинг тутунган синглиси, тўғрими?
Кўзимни юмиб очдим.
– Ҳа ўша мен, – равшан жавоб қилдим.
"Бўпти Ноа, тинчлан."
– Мени қандайдир ёрдамим керакми?
– Шунинг учун сизга қўнғироқ қиляпман. Ўша куни тўйда гаплашганимизда сизнинг "ЛН" лойиҳангиз менга жуда қизиқарли туюлди, – мен сал иккиландим.
– "ЛРБ", – мулойим тўғрилади у.
Шайтон, мен ҳач бўлмаса номини эслаб қолмабман. У мени тентак деб ўйлагани аниқ.
– Ҳа, кечирасиз "ЛРБ". Чунки мен тез орада очила-ётган сизнинг катта компаниянгизда ишлашни истардим. Менда деярли кампусдан ташқарида тажрибам йўқ.

Мерседес РОН

Шунинг учун бирортасини танлашдан олдин ҳар соҳада ўзимни синаб кўрмоқчиман.
Мени нима демоқчилигим аниқ бўлди,тўғрими?
Мистер Баксуэлл қониқиш билан сўзлади:
– Муаммо йўқ. Ноа, мен баъзи бир ипларни тортқилаб кўраман, менинг котибам сенга қўнғироқ қилдади. Аслида, мен сенинг қўнғироқ қилганингдан сал ҳайрон бўлдим. Менинг жамоамда кўрсам хурсанд бўламан, сен меҳнатсевар қизсан. Сен менинг котибамга ўзингнинг академик далолатингни, машғулотлар жадвалини, шунингдек олишинг мумкин бўлган барча тавсифнома-ларни юборгин. Менинг қизиқишим тўғри амалий, менга ишимни енгиллаштирувчи яхши жамоа керак, шунинг учун сен ҳужжатларни фарқлашни истасанг, биз сенга нимадир ахтариб топамиз, сенинг ўқишингга халақит қилмайдиган тарзда кунига уч-тўрт соат ишлайсан, бўладими?
Мен шодлигимдан қичқириб юборай дедим, худойим-дан ўргилай, бу қанчалик осон бўлди, ҳатто, ишониш қийин! Мен Уиллдан озгина хизмат сўрашим мумкин эди, аммо ҳозирги ишим яхши бўлди. Ташрифномани Баксуэллнинг ўзи берган, тўғрими?
Мен унга миннатдорлик билдириб хайрлашдим ва қувонганимдан сал бўлмаса светафорнинг қизил чироғига тўхтаб турган машинага урилиб кетай дедим.
Ахир, мен энди ишли бўлдим!

Менинг хатоларим



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling