Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
17
Н И К Мен компьютер экранига тикилганча ўтирардим, чинакам ҳаёт энди маъниси йўқдай туюларди. Меддидаги ижтимоий ходим Энндан электрон хат келди. Унда дадамни онамга нисбатан қўзғаган суд ҳукмига кўра, онам ҳақиқатни йиллар давомида яшириб келгани, менинг синглимнинг дадаси кимлиги ҳеч қан-дай гумонсиз дадам эканлиги аниқлангани ва унга васий-лик ҳуқуқи қайтарилгани айтилиб, мени синглим билан режалашган учрашувим тақиқлангани айтилганди. Энди синглим билан фақат ота-онамнинг розилиги билан учра-шиш мумкинлиги ёзилганди. Шундай қилиб, волидларим синглим ва менга ёлғон гапириб, синглимга менинг дадам унинг дадаси эмас-лигини, дадам совға қилган Лос-Вегасдаги уй ҳам унга қарашли эмаслигини айтиб алдаб келишганди. Суд ҳукмидан буни билгач хурсанд бўлиб кетдим. Энди синглим тутунган ёки яна қандайдир эмас, ҳақиқий синглим эканлиги маълум бўлганди. Мен синглимнинг дадаси бошқалиги учун менга тўлиқ қондош эмаслигидан хафа бўлардим. Меддини мен билан кўрганда Грасоннинг юзидаги ифодани ёқтирмасдим. Энди ҳаммаси ҳеч бўлмаса мен ўйлагандек осон, содда яхши бўлишига ишонардим. Синглим эса ҳеч нарсани тушунмасди. Менинг дадам уни бир неча бор йўқлаганда у йиғларди. У бегона билан уйдан чиқишни, ўзининг янги дадаси ҳақида ҳеч нарса билишни истамасди. Мен чаккамга қўлимни қўйиб енгил тин олдим. Мерседес РОН Ҳозир мен Медди ва дадам ўртасида боғловчи эдим. Дадамни ёш болаларга эпи йўқроқ. Гап унинг ҳамиша бесабрлигида эмас. У ҳамиша синглимнинг меҳрини қозонмоқчи бўларди. У ҳамма восита ҳамма кишиларни ишга солиб, васийлик олиб, Медди Гарсон Меддисон Лейстр бўлишини истарди. Ҳамма нарса ҳали ҳал бўлма-ганди. Бундан энг кўп Медди азоб чекарди, бундан мен ҳам хуноб бўлардим. Ўзини унинг дадаси деб ҳисобловчи кимса беш йил йўқолиб кетди, менинг онам, шу пайтгача тарбиялаб келган қиз ҳақида ҳеч нарса билишни истамади. Бу ярамас синглим ўташи лозим бўлган кўникиш муддатида қатна-шишни ҳам хоҳламади. Биз унга дада деб юргани асли дадаси эмаслиги, ҳозир ҳақиқий дадаси пайдо бўлганини, уни жуда севишини мулойимлик билан тушунтирдик. Бу жуда мураккаб ҳолат бўлиб унинг биологик отаси бўлган киши васийлик олиб, шу пайтгача ўзимнинг болам деб ҳисоблаган қизни, ўз ҳаётининг бир бўлаги ҳисоблаб унга керагича ғамхўрлик қилишга интилиши эди. Аммо бундай бўлмади, синглим ўз дадасини, ҳақиқий дадасини севишини нуқул такрорлар эди. Чиройли, ҳамиша жилмайиб турадиган қизалоқ, жиззаки, хўмрайган ҳамма хафа қилган, ҳамма ташлаб кетган қизга айланди. У кўриб шодланадиган, ухлаш учун ярим тунда телефон қилиб гаплашадиган кишиси фақат мен бўлиб қолдим. Унга янги уй бегона,қўрқинчли бўлиб туюлар, ҳамиша менга қўнғироқ қилиб бу ердан олиб кетишимни ўтиниб илтимос қиларди. Менинг хатоларим Энди унинг ўйинчоқлари аввалги эмас, дўстлари ҳам илгаригидай эмас, бу жинни мактабга боришни хоҳламас, фақат мен билан яшашни истарди. Ҳар сафар телефонда гаплашганимизда шу гапларни такрорлаб айтарди. – Мени олдимга қачон келасан, Ник? – хўрсиниб сўрарди. – Биз яна қачон томоша ғилдирагига борамиз? Дадам қачон келади? Онам қачон илгаригидай бўлади? Унинг тинимсиз саволлари мени хуноб қилар, чунки онам уни қанча эҳтиётлашини, парвариш қилишини билдирар эди. Медди тинч, тўкис яшарди: яхши ер, ҳеч нарсага зориқмас, соғлом эди, аммо қолган нарсалар-чи? Мен электрон хатни ўқишда давом этдим. Энн менинг дадам Меддини Миннатдорлик кунини мен билан ўтказ деб таклиф қилганини ёзганди. Судя ўзларинг ҳал қилинглар дебди, менниг онам ҳам кўнибди. Энни синглим билан қандай ишим бўлса дадам билан масла-ҳат қилишимни ёзиб хайрлашди. У менга таътилни дадамнинг олдида ўтказишни , шунда Меддини янги шароитга мослашиши осон кечишини айтганди. Биз уни шароитга мослашиши учун қўлимиздан келадиган ҳамма нарсани қилишимиз лозим деганди. Ростини айтсам, мени бу уйда зарур бўлганидан бир сония ҳам ошиқча қолишга хоҳишим йўқ. Мен учун оилавий овқатланиш, ўтиришлар қадрини йўқотганди. Кўп йиллар давомида мени алдаб, ёлғон гапириб келган дадам, оиламиз ажралиб бу уйдан онамни кетиши-га сабабчи бўлган аёл билан бир столда ўтириб овқат ейиш, суҳбатлашиш ёқимсиз таассурот уйғотарди. Бўлиши мумкин эмас, ҳатто ўша томонга бориш фикрининг ўзиёқ менга азоб берарди. Бу фақат менинг нохуш болалигим ҳақидаги хотиралар сабабли бўлмай, бундан ҳам ёмонроқ хотиралар, охир оқибат бутун ҳаётимни ғамгин қилган хотиралар ҳам сабабчи эди. Бу уй менга ҳамма жойда Ноани намойиш этарди: Мерседес РОН у камзул, чолвар кийганча зинадан тушиб келаётгани ёки аксинча пўрим кийиниб чиройли кўйлак, товони баланд туфлида тушаётгани кўринарди. Тушиб келгач, мени қучар, ўтли бўса оларди. Ноа ошхонада қандай овқат-ланяпти, ўз хонасида қандай ухлаяпти, уни биринчи кўрган пайтимдаёқ юрагим қандай типирчилаб ўйнагани, қўйингки ҳамма-ҳамма нарсаси менга қайта-қайта кўри-нар, чунки мен уни чин дилдан севардим. Мен энди у ҳақида Лайон айтган гаплардангина оз билардим, у эса мен ҳақимда ҳамма нарсани билар экан. Бўлиши мумкин, чунки мен фотомухбирларнинг бош нишонига айланганман, мени ҳамиша таъқиб қилишади. Мен газета-журнал саҳифаларига София билан бўлган муносабатим туфайлигина эмас, балки компанияда бўлган ишдан бўшатишлар туфайли ҳам жой олардим. Кўп газеталар менга қаҳри қаттиқ, тош юрак деб тамға босишар, бу бўлиб ўтган воқеаларга қўшилиб мени яна ҳам тажанг қиларди. Мен доим бизнесни юргизиш қийинлигини билардим. Ҳозир маълумотлар барчага маълум, одамлар ҳамма нарсадан хабардор замонда бобомга қарашли компани-яни юргизиш осон эмас. Энг ёмони шу эдики, менинг ишимдан мутлақо бехабар кишиларнинг мулоҳаза, муҳокамасидан иборат сафсата, ахмақона мақолалари туфайли мен ўз ишимни бажараолмай қолардим. Тўғри, мен иккита компанияни беркитиб, кўп ишчиларни бўшатдим, аммо янги компания ташкил қилдим.Икки ой ичида ишдан бўшаганлар ишга жойлашиши мумкин. Бу уларга илгаригидай чегараланган имконият, нотўғри бошқариш туфайли оз иш ҳаққи олганига қараганда кўпроқ даромад олишларига имкон беради. Буни аюҳаннос солиб қичқираётган кишиларга тушунтириш жуда мушкул. Менинг хатоларим Мен компьютердан узоқлашдим. Дадамга қўнғироқ қилиб таътилни уларникида ўтказишимни айтдим. Менда бошқа ният йўқ. Ҳозир синглим мен учун энг қадрли инсон. У ўзимни яхши томонларимни кўрсатишим лозим бўлган ёлғиз одамча, унга ғамхўрлик қилишим, катта одамларга ҳали ҳам ишониш мумкинлигини кўрсатишим лозим. Медди улғайиб олти яримга кирди, кўп нарсани тушунадиган, синчиков бўлди. Уни энди музқаймоқ, ўйинчоқ билан овутиб бўлмасди. Кейинги ойларда бошидан кечирганлари уни бирданига улғайти-риб ўзгаларга бўлган ишончини ғойиб қилганди. Мен кабинетдан чиқиб бир стакан сув келтириш учун бордим. Кеч бўлган, аммо ухлагим келмас, нима билан-дир шуғулланиш керак. Бир неча дақиқадан кейин хонамга кирдим ва Софияни ётганини кўрдим. У аллақачон кетиши керак эди. Бизнинг келишувнинг биринчи шарти бўйича биз бирга ётмаслигимиз керак, аммо у тобора ҳафсаласиз бўлиб борарди. Мен каравот ёнидаги диванга ўтириб унга қарадим: қора сочи менинг болишимда, яланғоч елкаси кўринар, букилган жойлари шоҳи чойшаб остига яширинган. У жуда жозибали, нозик аммо ниҳоятда кескин эди. У қадами етган жойни бузувчи табиий талафот эмасди, аммо аниқ далил, исбот, ёқимли табассум билан барбод қилувчи эди. У менга ёқарди, чиндан ҳам ёқарди. У чиройли, ақлли, қувноқ, яхши оилада ўсган, қатъи-ятли қиз. Муносабатларда баъзида мен, баъзида у устунлик қиларди. София тенги йўқ аёл, ҳаётда ишончли ҳамроҳ бўлиши мумкин. У доимо ёнингда турадиган содиқ, ҳар бир ишда ёрдамчи, жўяли маслаҳат берадиган, лозим бўлганда кўнгил овловчи аёл бўлиши мумкин. Мерседес РОН У яхши она ҳам бўлиши мумкин. Меҳнаткаш, болаларини энг яхши мактабга боришини таъминловчи, улар билиан доимо яхши муомалади бўлувчи, яхши ки-йиниб яхши овқатланиши, ҳамиша соғ бўлишига замин яратувчи бўларди. Ҳамма нарсани биладиган болалардан бурун туриб, уларни ўпиб, ётқизиб сўнгра ўзи дам олувчи она бўларди. София буларнинг бариси, ҳатто улардан орттиқроқ бўлиши мумкин, бироқ у Ноа эмасди… Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling