Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet2/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

Биринчи қисм
Ярашув

1
Ноа


Ўн ой ўтгач....

Аэропортда қулоқни қоматга келтирадиган шовқин, одамлар чамадонини судраб, болаларини етаклаб, ара-валарни итариб шошганича ҳаракат қилишарди. Мен кейинги бориш жойим ва учқичга ўтириш вақтини билиш учун таблога қарадим.


Мени танҳо юргим келмас, ҳеч қачон учқични ёқтирмасдим, аммо бошқа иложи йўқ, энди мен яккаман, фақат мен, бошқа ҳеч ким йўқ.
Мен вақтни солиштирдим яна таблога назар солдим. Эрта келган эдим, шунинг учун терминалда кофе ичиш, оз-моз тинчланиш учун мутолаа қилишга вақтим бор. Мен металлизлагич олдига келдим, ростини айтсам ундан ўтишни ёқтирмасдим, чунки доим менга нимага-дир қўнғироқ чалади. Мен отланган жойдаги оддий кўнгилсизлик металлизлагич ичида. Назаримда худди кўпчилик гапиргандек менинг юрагим темирданга ўхшайди. Мен рюкзакни конвейер тасмасига қўйдим, соатим, билакузук, зебигардонни, аллақачон олиб ташлашим керак эди, ечиб чўнтакдаги майда тангаларга телефонни қўшиб бир уюм қилдим.
– Оёқ кийимни ҳам, мем, – ёш қўриқчи хориган товушда сўзлади. Мен унинг иши зерикарли, бир хил, чарчатадиган такрорлардан иборатлигини тушундим. Мен оқ конверсларни ечиб саватчага қўйдим ва хаёлан хурсанд бўлдим. Оёғимдаги пайпоқ кулгили расмсиз, ёки нимаси биландир хижолат қиладиган ҳолда эмасди.
Буюмларим тасмада кетар экан метализлагич рамкасидан
ўтдим ва кутганимдек у минғиллаб қолди.

Мерседес РОН


– Марҳамат, бу ерда туриб оёғингизни ёзиб, қўлингизни чўзинг, – буюрди соқчи ва мен хўрсиндим. – Сизда металлдан ясалган ўткир нарсалар борми, ёки...


– Менда ҳеч нарса йўқ. Билмадим бу асбоб доим менга келганда ишлаб кетади, – ўзимни оқладим. – Эҳтимол бу тиш пломбаси сабаблидир.
Менинг жавобимга соқчи кулди , ногоҳон мендан қўл-ларини олишини истадим. У мендан нари кетиб ўтишимга йўл бергач, буюмларимни олдим ва дьюти – фри томон юрдим. Балки катта "Тоблерон" оларман? Аъло ғоя. Менимча, шугина аэропортда менга тасалли барадиганга ўхшади. Иккита олиб қўл юкига қўшиб учқичга чиқиш жойини излашга тушдим. Лос-Анжелес аэропорти катта, бахтимга менинг жойим яқинда экан. Чиқиш жойига бориш йўлагига гилам тўшалган бўлиб, йўналишни кўрсатувчи стрелка ва уч хил тилда "учрашгунча" сўзлари ёзилган табличкалар бор. Мен шу йўлда "Чиқиш "гача бордим. Кутиш залида одам оз шунинг учун паспорт ва чиптани кўрсатиб осонгина назоратдан ўтдим. Учқичга кириш жойида ўтириб китобни олдим ва "Тоблерон" истеъмолига киришдим. Ҳаммаси яхши кетаётган эди, китоб ичидаги хат сирға-либ тиззамга тушди ва кўзим унутиш ҳам кўмишга қасам ичган мактубга тушди, бугунги тинчлигимни тўзитди.



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling