Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet20/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

18
Н о а
Мен Уиллямнинг уйига эрталаб ўн бирга яқин, нонуштага иссиқ овқат ёки бирор ширинлик ейиш мумкин бўлган вақтда етиб бордим. Онам тўқима қора шолга ўраниб мени кутиб олгани чиқди. Рўмол мен тахмин қилгандан ҳам хийла қиммат экан. Мен машина-дан тушганда онам билан қучоқлашиб кўришдик, унинг сарғиш сочлари мен кўрганга қараганда калтароқ елкаси-га етай-етмай турар, кўзлари қувонч ва умид билан боқарди. Биз қучоқлашиб зинадан кўтарилдик.
Мен бу ерда анча, Ник билан ажрашганимдан бери бўлмагандим. Биз доимо онам билан менинг уйимда ёки шаҳардаги бирорта яхши ресторанда учрашардик. Ник ҳақидаги хотиралар доимо мени таъқиб этар, шунинг учун бу ерга келмасликка ҳаракат қилардим.
Энди менинг икки кун муҳлатим бўлиб онам ва ўгай дадам билан ўтказишим мумкин. Ник билан байрам кунлари учрашиб қолишдан сира ташвиш қилмасам бўлаверади, бу ерга келишни у мутлақо ёқтирмасди. Илгари биз иноқ бўлганимизда Никка доимо бу ерга келишни тайинлар эдим. Николас Миннатдорлик кунини дадаси билан ўтказмайди, бу мен учун яна ҳам яхши.
Мен Уилл Претт билан дўстона суҳбатлашиб ўтирган ошхонага кирдим. У билан қучоқлашиб кўришдик, у ҳам мени кутганимдан кўра яхшироқ, қучиб кўришди. Мен онам айтган гапларни беихтиёр эсладим.
Онам у билан дадамга хиёнат қилиб яшаган бўлса ҳам, кўп гапирар эди. У онамнинг оғир кунларида кўп ёрдам берган экан. Агар Уиллям онамни даволовчи шифо-хонага жойлаштириб қўймаганда, оқибат нима бўлишини ўйлашни ҳам истамас эдим.
Мерседес РОН

Агар шундай бўлмаганда унга қилинган қаттиқ зулмдан кейин азоб кечиб яшаган, бунинг устига васийликдан жудо қилиб қизини, мени, олиб қўйишган бўларди. Мен ҳомий оилада яшаган, балки, унинг олдига сира қайтиб келмаган бўлардим.


Биз ўтиб кетган кунларнинг ҳиссасини чиқариб эрталикни ўтказдик. Мен ҳар галгидек ўз ишларим ҳақида ҳеч кимга гапирмадим. Онамнинг кўзларини кўришни ёки Уиллямни яхши ўқишга ундан, иқтисодий жиҳатдан ёрдам беришга тайёрлигини билдиришини истамас эдим. Шунинг учун биз бошқа нарсалар ҳақида гаплашдик,охирида Уиллямнинг изоҳи мени қизиқтирди.
– Мен қизимни бизни уйда таътилни ўтказишини жуда хоҳлар эдим, охири, бунга эришганимдан кейин қандай қилиб унинг кўнглини олишни билмай қолдим.
"Оҳ, Медди, ҳали-ҳануз нозик мавзу бўлиб қолганди."
Мен онамга қарадим, у барча сирлар ошкора бўлган ана шу ярамас тунга қараганда ўзини анча осойишта тутарди.
– Медди таътилни бу ерда ўтказадими? – гўё жавобни менга қизиғи йўқдай эҳтиёткорлик билан сўрадим.
Онамдан охири бу ҳақида эшиттганим шу бўлдики, Уиллям васийликни қўлга киритгач, улар нима бўлгани-ни, ётиғи билан қизчага тушунтиришга ҳаракат қилишаётган экан.
– Ўтган кунларнинг ҳиссасини чиқарадиган пайт келди, – Уиллям столдан турар экан менга самимай кулиб қаради. У ошхонадан чиқишдан олдин онамнинг ёноғидин ўпди. Мен кўпроқ нарсани билиб олиш учун вазиятдан фойдаланишга уриндим.
– Нима бўляпти, она? – бир финжон кофени лабимга тутар эканман сўрадим.

Менинг хатоларим


Онам менинг рўпарамга ўтириб чуқур уҳ тортди.


– Уиллям бўлган барча ишларга ўзини айбдор деб билади. У ўз ҳаётини ўнгламоқчи…аммо ҳаммаси остин-устин бўлиб кетди. Унинг ақлдан озган олдинги хотини-дан етти ёшли қизи борлигини билиш, ҳаммага ҳам маъқул келавермайди.
Мен ҳайрон бўлиб кўзимни катта очдим. Онам менинг олдимда ҳеч қачон ишлатмаган оҳангда гапирар эди. Бу иш Уиллям учун оғир зарба эканини биларди. Мен билан рўй берган ишлардан кейин, онамни у билан алоқаларини яхши деб бўлмасди. Улар ўзларини иноқ бўлмаган жуфтлик сифатида тутишар бир неча бора жанжаллашиб ажраб ҳам кетишганди. Аммо онам уни илгариги хотини билан мулоқатда бўлганини ҳеч кечира олмасди.
– Аҳволинг қандай? – сўрадим ачиниш билан.
– Масала болага бориб тақалганда ҳамиша ёмон бўляпти, – жавоб қилди у. Унга бундай сўзларни ишла-тиш оғир бўлгани сезиларди. – Қизча мутлақо ҳеч нарсани билишни истамайди. Уиллям доимо уларникида меҳмон бўлганда унинг кўнглини олишга уринади, аммо қизча у ҳақида ҳеч нарса билишни истамайди.
Бечора Медди, шунчалик жажжи, шунчалик мулойим.
Мен Ник билан Лос-Вегасда бўлганимизда учаламиз сайр қилган вақтимизни эсладим. Ник унга худди дададек эди: уни эркалар, кичкина қизчанинг барча гап-қилиқларига танҳо угина чидарди.
Қизчага ўз дадаси, аслида дадаси эмаслигини билиш жуда ёмон таъсир кўрсатганди. Буни болага қандай айтса бўлади? Қандай тушунтириш мумкин? Ҳатто, мен учун буни тушуниш қийин. Шу пайт бошимга хийла маънилироқ фикр келиб ҳушёр тортдим.
– Она, Ник ҳаракат қилмаяптими?..
Онам бошини кўтариб менга диққат билан тикилганда ичимда ҳамма нарса узилиб кетгандай бўлди.
Мерседес РОН

У гўё менинг секин, азобли талвасамни кузатиб тургандай бўлди.


– Ташвиш қилма, Николас бу ерда пайдо бўлмайди. Уиллям ҳар йилгидек шу ерда ёзги таътилни ўтказишни таклиф қилди, аммо унинг кўниши гумон.
Унинг жавоби мени ишонтирмади, чунки бу ерда унинг севимли синглиси бўлади.
– Медди бу ерда неча кун туради? – юрагимнинг тел-банамо уришини босишга ҳаракат қилиб сўрадим.
– Фақат дам олиш кунлари.
Ник келиши ва қолиши керак. Шайтон, уни яна кўришга тўғри келади.
Миннатдорлик куни совуқ ва ёмғирли бўлди. Осмон сербулут, бундай пайтда қуёш кўринмаслигини уйлаб ғамгин тортдим. Канадада Миннатдорлик кунин обу ҳаво анча-мунча яхши бўладиган ноябр ойида эмас, октябрда ўтказилади. Мен саҳар уйғондим ва қалин, иссиқ оч қизил халат ва шиппак кийдим.
Онам тушлик пайтида бир неча киши бўлишини, Уилямнинг эр-хотин дўстлари, кичик болаларини олиб келишини айтди. " Яхши, Медди билин ўйнашга ўртоқ бўлади,"– ўйладим мен.
У Ник келиши ва қолишини гапирмади. Шунинг учун мен ўзимни, у келади ва синглисини қолдириб ўзининг янги қизи билан мега-бизнес суперпроектини давом эттиришга кетади деб ишонтиришга уриндим ва
овқатланиш учун ошхонага кирдим. Претт жуда банд эканини кўрдим. У менинг билишимча, икки соатдан бери духовкада турган куркани текширарди. Ошхона столида нўхат, картошка, зиравор ва овқат қилиш учун зарур бўлган бошқа масаллиқлар турарди.
– Салом, Претт,– дедим жалмайиб унинг рўпарасига ўтириб, хуш ифордан нафас олар эканман.

Менинг хатоларим


Ошпаз қўлини пешбандига артиб илиқ кулиб қўйди.


Бизнинг тортишувларда ҳамиша у Николас томонда бўлса ҳам, мен унга ёқишимни билардим. Биз танашганимизнинг дастлабки ойларида уни яхши билиш учун суҳбатлашиб олдига кўп келардим. Претт Ник бола бўлган пайтда ҳам Лейстерларга овқат пиширарди. Уни етарлича яхши биларди. Кўпинча уни шунчалик эркалатиб юборардики менинг аччиғим келарди.
– Мумкинми ёрдам берсам?
Мен овқат тайёрлашга қизиқардим, тантанали кунлар-да тайёрлашни ёқтирардим. Претт бунинг ҳеч ҳожити йўқлигини, ҳаммасини ўзи эплаши мумкинлигини айтди, аммо мен кўнмадим ва кўп ўтмасдан иккаламиз ишга кўмилиб кетдик: картошка тозаладик, бўтқа учун сув қайнатдик, ошқовоқ ва олма пирог пишириш учун хамир қоридик… шунга ўхшаш кўп ишларни бажардик. Кун ўтганини пайқамай қолдик, ҳамма нарса тайёр бўлганда Претт иккаламизга бир стакандан май қуйди. Биз яхши ишимиз учун ичдик, у пишлоқли ширин рулетдан едик, биз бунга арзигудек моҳир ошпазлар каби ишладик.
Мен соатга қараб дарҳол ирғиб турдим. Агар мен меҳмонлар келишига ёқимли кўринишни истасам, шошилишим керак. Хайрлашаётиб курка тайёр бўлганда ёрдамлашиш учун тушаман деб ваъда бердим. Мендан овқат ва зираворларнинг хуш ҳиди келарди, шунинг учун ўзимга ҳашаматдан фойдаланишга рухсат бердим, ваннани сувга тўлдириб менга ёқадиган лимон ва манго ифорини берувчи тузлардан солдим. Сув тўлгунча кийим жамғармамни кўздан кечириб нима кийишни танладим. Алвон ранг, иккита қора камари бор кенг юбка топилди. Унга мос кийгани орқасида майда тугмаси бор тиниқ камзулни танладим.
Мен меҳмонхонага тушганимда онам биринчи меҳмон жуфтликни ва уларнинг саккиз ёшли эгизаклари,

Мерседес РОН

орқага турмакланган ёрқин сочли, фируза ранг шорта ва галстук тақилган футболка кийган болаларни кутиб оларди. Уларнинг ота-онасини мен бошқа қабулларда кўрганим учун таниш эди. Онам уларни жуда илиқ қарши олгани учун, Уиллямнинг яқин дўстлари бўлса керак деб ўйладим. Улар мени ҳам танишар экан, самимий кўришди. Юзимда табассум ёндирдим, улар барча жамланган меҳмонхонага киришгач, ўчирдим. Шу пайт яна эшик қўнғироғи янгради, мен нигоҳлардан қутулай деб дарҳол очиш учун бордим.
Эшикни очишим билан менга муз рангидаги кўзлар қадалди. Шол бўлиб қолган каби қимирламай, ёш, тентак қиз каби унга тикилиб қолдим. Мен қуйилиб келган қарама-қарши туйғулар қуршовида қолдим: зерикиш, алам, хоҳиш, севги, кескин раддия… Улар кўкрагимни тўлдириб тилимни лол қилиб қўйганди.
Мен уни кўрганимдан бери уч ойдан мўлроқ вақт ўтганди, аммо ўша тундаги учрашувни эслашим билан худди орадан бир лаҳза ўтгандай бўлди. Мен қизиб кетдим ва ўзимча ўн сакказга кирмаганлар ўйлаши мумкин бўлмаган хаёллардан қочишни режаладим.
Шайтон.
Қоп-қора жинси, тепадаги иккита тугмаси қадалмаган оқ кўйлак, жигар ранг конверс кийган ҳолда ҳайратга соларли даражада кўринарди… Унинг юзида ҳайрат ифодаси кўринди, ахир у мени бу ерда кўришни сира ўйламаган эди. Унинг ёнида бўйи унинг белига етар-етмас синглиси турарди.Унинг кичкина қўли Никнинг қўллари ичига яширинган, етти ёшли кичик гавдаси оқ-қизил йўллари бор шотланд кўйлагига бурканган эди. Оёғида қора лакланган туфли, бошида кўйлаги рангига мос тўқимаси бор.

Менинг хатоларим


Кузатиш атиги бир неча сония давом этди холос, чунки Мэдди мени кўриши билан Никнинг қўлидан чиқиб менинг қучоғимга отилди.


– Ноа! – ҳаяжон билан қичқирди у, оёқларимга ёпишиб қўли билан белимни қучоқлади.
Бир онга менинг кўзларим Никни дастлаб ҳайрат акс этган, энди ҳиссиз ниқоб қоплаган кўзлари билан учраш-ди. Менинг қўлларим автомат тарзда Меддининг жинга-лак, силлиқ таралган сочларини силадим , бор кучимни сарфлаб кўзимни олиб қочдим.
– Салом, гўзалим, – дедим мен охирги бор кўришга-нимиздан бери уни анча улғайганини пайқаб. Бу қиз улғайганда ҳақиқий гўзал бўлади. Мен уни Уиллямнинг қизи эканини билганимдан кейин, унда Никка хос юз тузилишларни изладим. Уларни оналарига хос деб адашган эканман. Шубҳасиз бу шаҳло кўзлар, узун киприклар Уиллямга хос. Николаснинг онаси бундай киприклар учун мос эмас оқ сариққа монанд, унинг киприклари ясама бўлса керак.
Медди менинг оёқларимни қўйиб юборди, худди ниманидир кутгандай акасига қаради.
Ник мен томонга қадам ташлаб қўли билан белимни тутиб ёноғимга лаб босганда таранглашдим. Бу тез ўтувчи, менинг теримга енгил туташув бўса эди, шунга қарамай бутун баданимдаги туклар тикка турди.
– Миннатдорлик куни билан, Ноа, – деди нари туриб.
– Миннатдорлик куни билан, Ноа! – шу заҳоти Мэдди қичқирди ва сакраб қўлимдан маҳкам ушлаб олди.
Мен бу ерда кичкина саҳна ўйналаётганини дарҳол сездим: Ник синглиси мен билан унинг орасидаги муносабитни билмаслигини истар ва менга бўлган хусуматини аранг яшириб турарди. Медди бизни бирга

Мерседес РОН

кўп учратган, Ник мени қучганини кўриб кулган эди.
Ник мен ва Медди унинг қизлари экани, бизни беҳад севишини минг бора такрорлаган эди.
Энди бизнинг орамиздаги келишмовчиликни пичоқ билан кесса бўлади. Ҳозиргини менинг ёноғимда қолган бўсаси эса мажбурий ва сохта. Агар у қизлар ҳақиқий ҳиссиётни сохта, зўрма-зўракиликдан ажрата олмайди деб ўйласа, қаттиқ хато қилади. Мен қовоқ ўйдим, аччи- ғим келди. Мен сохталикни истамас эдим, буни кераги йўқ. Мен Николасга, у менга озор етказди, аммо менинг туйғуларим ҳамиша ҳақиқий бўлган.
"Кечир, Ноа, аммо у билан ҳаммаси содда осон. Кескинлик йўқ, муаммо йўқ. София аёл, қиз эмас."
Мен беихтиёр унинг ўша машъум кунда айтган сўзларини эсладим, лабларимни қаттиқ қисиб унга ёвқараш қилдим, кейин жилмайишга уриниб Меддини уйга бошладим.
Николас орқамиздан кирди ва қора палтосини ечиб илгичга осди. Уйга кирган Медди илгаригидай хурсанд кўринмас, унинг юзчасида хомушлик яширинган бўлиб, қўрқувдан то жирканиш қадар тебраниб турарди. Мен унинг олдига тиз чўкиб ундан кичик қизил палтони ечиб олдим, Никка узатдим, у олди ва ўзиники ёнига илди.
Эшикда онам ва Уилл кўринди, Ник сурилиб орамизда турган Меддига яқинроқ келди. Қизча мени орқамга кич-кина бошини яширди, у бирданига асабий ва тортинчоқ бўлиб қолди.
– Салом Медди, – онам бизга яқинлашиб у билан сўрашди. – Мен Ноанинг онасиман. Сенинг ажойиб кўйлагингни кўрсам бўладими?
Менинг онам эканини эшитиб Медди менга қаради, мен жилмайиб уни яширинган жойидан чиқишга ундадим.
– Сен Ноанинг онасимисан? – сўради у онамга бошдан-оёқ қизиқиш билан тикилиб.

Менинг хатоларим


– Ҳа, мен Наонинг онасиман, яна сенинг даданг Уилл-нинг хотини бўламан,– дедии у, Уилл яқин келгач. Унинг асабийлиги ҳатто ҳавода сезилиб турарди, уни бундай ҳаяжонли ҳолатда сира кўрмагандим. Бу дам олиш кун-лари унинг учун қанчалик муҳимлигини энди тушундим.


Медди ўзининг митти кўк кўзларини дадасига кўтарди ва лунжини шиширди.
– У менинг дадам эмас.
Унинг товуши кескин янгради. Худойим, етти ёшида у тўртта катта ёшдаги кишиларни ўз сўзи билан музлатиб қўйди. Шунда Ник аралашишга жазм қилди. У эгилиб қўллари билан Меддини қитиқлай бошлади. Қизчанинг диққати бўлиниб кула бошлади.
Қизи ундан бунчалик кескин юз ўгирганидан овсар ҳолатга тушган Уилл сал ўзига келиб ўзини жилмайишга мажбурлади.
– Келинглар, овқатланамиз, – қувноқ ҳолда таклиф қилди. – Бу ерда овқат бутун бир армияга етади, оғзимиздан отилиб чиққунча еймиз!
Биз бошқалар ҳам келган меҳмонхонага чиқдик. Медди ўйнашга шерик топилган иккита болани кўриб хурсанд бўлгандай туюлди. Уилл болалар ўйнасин деб созлаб қўйган поезднинг олдиги югуриб бориб ўтирди ва кичкина бирикма қандай бошқарилаётганини томоша қилди. Мен Уилл кўзини Меддидан узмаётгани, қандай қилиб уни ўзига оғдирмоқчи бўлишни ўйлаётганига гувоҳ бўлдим. Қизчанинг олдига бориб, болалар билан ўйнамоқчи бўлиб тургандим, бирдан Ник олдимга келди, билагимдан тутиб бошқалардан узоқроқ жойга бошлади.
– Сен дам олиш кунлари қоласанми? – сўради ва мен юз ифодасидан худди мен каби бир том остида бирга туришни истамаганини сездим.
– Душанба куни кетаман, сешанба куни ҳуқуқдан имтиҳоним бор, – жавоб қилдим, худди уни булар қизиқтираётган каби.

Мерседес РОН


Ҳозир бирга турар эканман у билан бўлган суҳ-батимиз, мен журналда кўрган уни София билан тушган суратлари ҳақида ўйламай туролмадим. Ичимдан отилиб келган ғазабни шунча ушлаб турай десам ҳам илож қилолмадим, ташқарига тошиб чиқди.


– Улар мени огоҳлантириб қўйишлари керак эди, – деди мендан кўра ўзи учун.
Унинг сўзлари менга қаттиқ тегди. Бу ердаги ҳолат маъқул келмаётган фақат у эмасди.
Мен ундан тезроқ қочиб кетишга шайланган эдим, яна қўлимдан тутди. Мен унинг ушлашини ёқтирмай бор кучим билан қўлимни тортиб олишга ҳаракат қилдим. Унинг олдида туриб менга ғалати тикилганини, кўзлари-да ё хафалик ёки аччиқланишга ўхшаш ифода кўрдим.
– Хонага чиқмасдан аввал… – деди у кўзларимга қарамай, – билиб қўй менинг синглим бизнинг ажралганимиз ҳақида ҳеч нарса билмайди.
– Нега бизни бошқа бирга эмаслигимизни унга айтма-динг, – дедим тошиб келган ғазабимни аранг жиловлаб.
– У ҳали бола, тушунмайди.
– Николас, сенинг режанг шунақми? Ҳеч нима рўй бермагандек юришми? Биз буни бир бор қилиб кўрган-миз, ҳеч қандай яхшиликка олиб келмади.
Қуриб кетсин, мен у билан Нью-Йоркдаги эҳтиросли учрашувларимизни гапирмаслигим керак эди, аммо мен бу ерда бошқа учрашувларни ҳам назарда тутган эдим.
Николас беихтиёр юзимга нигоҳини қадади, юзимдаги ифодани кўриб сочини силаганча тескари қаради.
У яна менга қараганда бирмунча асабий ва безовта эди.
– Мен сендан сўраш лозим эмаслигини биламан, аммо унга гапиришни истамайман. Айниқса, ҳозир унинг ота-онаси ажралган пайтда, уни янги оилага мослашиши зарур… – мен унинг аҳволини кўриб бир оз тинчландим.

Менинг хатоларим

Унинг кўзларида хорғинлик акс этар, бунинг сабабини билар эдим: унинг синглиси, мана шу ёқимли қизча азобланар эди. – Медди сени жуда яхши кўради, сен ҳақинга сўрагани-сўраган, мен унга айта …
– Сен ундан ҳақиқатни яширдингми? – унинг гапини мен якунладим.
– Сени алдадим дейиш, айтиш осони эмас, ҳа, шундай бўлди,– у сал жилмайди.
Мен унинг лабларига қарадим. Қачонлардан бери у менга қараб жилмаймаган эди. Мен беихтиёр унинг табассуми ичида эриб кетдим.
– Қулоқ сол, мен ўзимни билмаганликка олмайман, бўптими? Кел шу дам олиш кунлари Медди ва биз учун ярашишга ҳаракат қиламиз. Мен ўзимни нокасдай тутмасликка ҳаракат қиламан.
Мен асабийлашиб лабимни тишладим. Бизни ярашиш учун имконимиз борми?
Мен ўзимни у сўрагандай тутишимга ишонмас эдим. Унга кўзим тушиши билан кучли азоб сезардим, у бошқа-ни севиши, мени алдаганини ўйлаган сари азоб кучаярди. Мен қайрилиб меҳмонхонага қарадим. Медди яқингинада билган оиласида бегона каби ёлғиз турарди. У менга ўзимни, худди шу уйга биринчи бор келган пай-тимни эслатди.
– Яхши, – дедим унинг кўзига қарамасдан. – Бўпти Медди учун ярашамиз.
У менга нимадир демоқчи эди, лекин мен ортиқ бирга туришга чидамай қайрилиб кетдим.
Гарчи биз даҳлизда гаплашган бўлсак ҳам йўқлиги-мизни пайқаган Уилл ва онам, бизнинг кайфиятимизни синовчан кузатишарди. Мен уларнинг нигоҳини сезма-ганликка олдим ва Петт биринчи овқатни тарқата бошлаган столга ўтирдим.
Ник дарҳол биз йўқлигимизда йиғлаб олишга улгур-ган синглиси олдига келди.
– Мени бу ерда ёлғиз қолдирма, Ник, – ялинди қиз. У синглисини тиззасига ўтқазиб эркалади.

Мерседес РОН


– Мени Ноада гапим бор эди, айтдим. Энди сенинг олдингдаман, маликам. Картошка ейсанми? – мулойим-лик билан сўради у.


Мен қизнинг овқат еб бўлишини кутиб уларни кузатар эдим. Ник иккита бармоғи билин синглисининг юзидаги ёшни авайлаб артди, бир пайтлар у худди шундай қилиб менинг кўз ёшимни артганини эсладим. Мен йиғлаган пайтимда юраги эзилиб кетганини айтганди. Бу анча бурун бўлганди…
Худди менинг ўйларимни уқиб турган каби у кўзини кўтарди ва менга қаради. Мен ичим таранглашиб кетга-нини сездим ва нигоҳимни ўз ликопимга қаратдим.
Ҳеч нарса егим келмади, овқатдан сўнг десерт келтиришгач, ўзимни зўрлаб ошқовоқ ва пишлоқли пирогдан тишладим. Худога шукур, улар ёқимли экан.
Тушликдан кейин биз меҳмонхонага чиқдик, чиқишимиз билан Медди масофадан бошқариладиган ўйинчоқ поезд олдига келди ва ўйнай бошлади. Ник келиб диванга ўтирди, унинг ити Тор олдига келиб бошини силанишини кутиб турди.
Мушугимиз кичик чоғида қўшнимизнинг аллергияси бўлгани учун мени онамга берилган, номи Эн бўлиб ҳо-зир катта бир тўп жунга айланганди. У огоҳлантирмай Никнинг тиззасига ўтирди ва Торнинг ирриллашига сабабчи бўлди.
Бу иккаласи бир-бири билан келиша олмас, аммо ноиложликдан иноқ бўлишар эди. Худди бизлардай…
Ник ҳайрон бўлиб мен томонга қаради, кўзларимиз тўқнашди ва унинг нигоҳидан айбдорлик ҳисини сездим.
Бу мушук бизники эди, у бўлса уни итариб юборди.
– Худойим, нима бўлди Эн, – дедим қовоқ солиб, Ник-нинг атрофида миёвлаб бу киши иккаламизнинг ҳам душманимиз эканини билмаган ҳолда сабрсиз юрганини, кузатар эканман.
– Сотқин!
Медди кичкина поезддан тушиб мушук билан ўйнай бошлади. Энди у бу хонадонда кўп бўлар экан, бирга ўйнаш учун шерик борлигидан хурсанд бўлса керак деб ўйладим.

Менинг хатоларим


Ник бошини кўтарди ва мендан нима учун мушукни қолдирганим сабабини сўрашга улгурмай ошхонага чиқдим. Унга изоҳ беришни хушламадим. Ўн минут ўтмай мен ошхонада пешбанд тутганимча Петт билан ширин гаплашиб турардим ва у юваётган ошхона анжомларини артирдим. У менга Никнинг болалигидаги воқеани гапирар, мен кулардим.


– Бир пайтлар у чўнтагига чигиртга тўлдириб юриш-дан бўлакка қизиқмас эди. Бир куни унинг шимини ювай деб чўнтагини ағдарсам чигирткалар ваннага тушди, ярамас ҳашоратлар ҳар тарафга сакраб қоча бошлади. Биз Стив билан уларни ушлаш, уйни тозалаш учун уч соатча тоза овора бўлдик.
Мен келганимда чарчаган бола овқат еб , ҳеч нарсадан хабарсиз ухларди. Эсимда жаноб Лейстер бу кичкина шумтакани яхши йўлга солганим учун менга миннатдорлик билдирган эди. Агар у билганда эди…
Мен кичкина Никни, кўзлари яшил катта-ката, сочи тўзиган ҳолда бу шўхликни уюштириш учун чигиртка овлаб юрганини кўз олодимга келтириб кулиб юбордим. Мен уни Претт ва Стивнинг диққатини ўзига қаратиш учун ҳамма нарсани қилишига ишонар эдим.
Орқа томонда кимдир йўталганини эшитдим, иккаламиз ҳам чўчинқираб юз ўгирдик.
Ник деворга суянганча, мендан кўз узмай турарди. Шу заҳоти кулишдан тўхтадим, Претт бошини силкиганча кулишда давом этди.
– Менинг шумликларимни гапиряпсанми, Петт? Кир бўлган чойшабни ташқарига олиб чиқмай, уйнинг ичида ювишади. Сен уялсанг бўлар эди.
– Сиз Стив билан мени кўчадан келган барча пайтин-гизда кир қилиб кетардингиз, тўғрими, сер? – идишларни ювганича у жавоб қилди.
Менга Ник қандай қараб тургани ёқди…
Мен сув ва совундан ҳўл, сочим орқага пала-партиш

Мерседес РОН

турмакланган ҳолда ўтирардим, у бўлса ўйланиб менга тикиларди.
– Уйга кирасанми, одамлар қани деб сени сўрашяпти.
"Одамларми ёки сен?" ундан сўрагим келди, лекин вақтида тилимни тишладим ва пешбандни ечдим.
– Ҳамма шодликни ўтказиб юбормай, худо сақласин, – эшик ва унга яқинлашиб кинояли жавоб бердим.
Худди шу пайт бутун уй бўйлаб қаттиқ қичқириқ янгради, Николас мени қувиб ўтди, мен унинг орқасидан бордим.
– Биз каттамиз, шунинг учун биринчи ўйнаймиз, – деди эгизакларнинг бири, Медди иккала қўлини мушт қилиб турарди.
У аввал Никка, кейин Уиллямга, худди катталар бу адолатсизликни эшитдими, дегандек қаради.
– Бу поезд менинг дадамга қарайди, шунинг учун мен биринчи ўйнайман, тўғрими Улли?
Уиллям Меддига ҳозир унинг жажжи оғзидан эшитил-ган сўзлар катта кашфиёт бўлгандай ҳайратланиб қаради.
Мен Ник билан Меддига қизиқиб қарадик, онам эса камен олдида ўтирганча унга кулиб тикилди.
Кейин нимадир қилиш навбати Уиллямга келди, у одатича юмшоқлик билан болалрнинг олдига келди, Меддиниг ёнида туриб тиз чўкди, бўйлари баравар бўлди ва унга қараб ёқимли жилмайиб сўзлади:
̶ Бу поезд кичик бола бўлганимда меники эди, кейин уни Ник ўйнади, сен ундан ҳали завқ олганинг йўқ, унга янги хўжайин тайинлаш вақти келди. Медди, сен поездга қараб турасанми? Унутма, бу оилавий ёдгорлик, фақат Лейстрлар бу поездни бошқариши мумкин.
Медди гўё Уиллялмнинг сўзларига чўмиб кетгандай бўлди, унинг саволидан кейин жиддий бош ирғади.
– Шундай қилиб болалар поезд менинг қизимга қа-райди, агар у биринчи ўйнашни истаса сизларга кутиб туришга тўғри келади. Мен биламан Медди яхши қиз,

Менинг хатоларим

сахий, бўлишни яхши кўради, тўғрими?
Уиллям Меддига, Медди унга тикилди. Кейин хийла хафа бўлган эгизакларга ўгирилди.
– Мен сизларга кўришга рухсат бераман, аммо тегманг,– жуда кескин аниқлади у.
Залда ҳамма кулиб юборди.

Кун бундан бўлак бирор воқеасиз ўтди, болалар тинч ўйнашарди. Ник дадаси Уиллям билан компания ишлари-ни гаплашиш учун кабинетга кириб кетишди, мен, онам ва унинг дугонаси билан лақиллаб ўтирдик. Биз суҳбатга берилган вақтда, эшик қарсиллаб очилди, залнинг нариги тарафида қичқириқ эшитилди.


– Шайтон, мен сенга ҳеч нарсани тушунтирмайман, мен ҳаммасини директор маслаҳат кенгашига гапириб бердим! – деди Уиллям, жавобан Никнинг норози товуши эшитилди.
– Мен нима қилишим керак? Мени бўлак чорам йўқ. Ҳеч кимда бундай қарор қилиш ваколати йўқ, сен эса уларга Лейстер номини бириктиришни истайсан.
Хонага сукунат чўкиб қизишиб кетган Ник ва унинг дадаси кўринди.
– Ҳеч бўлмаса мен билан маслаҳат қилиш керак эди. Бу жуда ишончсиз. Йўқ, Николас, менга қулоқ сол! – Уиллям уни гапини ўғли бўлмоқчи эканини кўриб қичқи-риб юборди. – Агар ҳаммаси режа бўйича кетмаса, сизлар компанияни синдирасизлар!
Ота-бола бир-бирига ғазабланиб тикилди ва болалар ўйнаётган поезднинг шовқини улар берилган жанжални тўхтатди. Николасни яхши билардим, у ҳозироқ портлаб кетадигандай туюлди. Қўлларини мушт қилиб худди дадасига ташланадигандек турарди. Кейин ҳамма уларни кузатиб турганини кўриб, менга шундай совуқ назар ташладики, ҳадиксираб тиззаларим букилиб кетди.

Мерседес РОН


– Менга ишонадиган вақтинг келди, – деди Николас ва ҳаммага орқасини ўгириб эшикни ёпди, уйдан чиқиб кетди. Мен хона бурчагида туриб Медди бизга кўзини катта очиб қараб турганини кўрдим.


Мен уларни бу ҳолга нима олиб келганини билмасдим, бундай кўнгилсизликка гувоҳ бўлишни, менга тикилиб қарашларини сира истамас эдим. Мен келиб Меддининг қўлимга кўтариб олдим.
– Мед, истайсанми мен кабинетимни кўрсатаман.
Қизча ҳозиргина акаси чиқиб кетган эшикка кўзини тикканича, менга бошини силкитди.
Меҳмонхонада қолган кишиларга жилмайиб қараганча, Меддини кўтариб поғанадан кўтарилдим.
– Сен бу ерда яшайсанми, Ноа?
– Яшаган эдим, азизим… яшаган эдим.

Менинг хатоларим





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling