Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
Ўн дақиқадан кейин етиб бораман.
Жуда яхши... Мени у билан учрашиш истагим нолга тенг эди. Мерседес РОН 21 Н и к Мен Ноа магазинда бошқа билан юришни ёқтирмаслигини билардим. Шунинг учун эрталаб Медди билан ўзим юрдим. Биз китоб магазини, ўйинчоқлар магазини ва болалар майдончасида бўлдик. У костюм олиб беришни ўтиниб сўради. Унинг ёшидаги қизчалар тож ва маликалар либосини кийиб юрганда, менинг синглим тошбақа-нинза костюмини танлади. Мана, энди у Боварли-Гроув майдони бўйлаб нинза- тошбақанинг кичик костюмини кийган ҳолда, қўлида турли лаш-луш тўла пакет кўтариб кезарди. Дадам айтгандек синглим онасининг худди ўзи бўлганди. – Ноа қани? – биз туш маҳали учрашишни айтганимдан бери тинимсиз мендан суриштирарди. – Мен ҳам шуни билишни истардим, – дедим савдо маркази олдидаги курсида ўтирганча унинг чиқишини кутар эканмиз. Стив йўл жуда тиқилинч, телбанамо бўлишига қарамай, ҳатто, иккинчи қаторга сиғиш ва тўхташ мумкин бўлмаган йўлда бизни олиб кетиш учун аллақачон келган бўларди. Мен Ноага қўнғироқ қилиш учун телефонимни олган эдимки, унинг ўзи қўлида катта сумкалар кўтарган ҳолда эшик олдига чиқиб келди. Эгнида киндигига етадиган оддий майка, белига жемперини ўраб олганди. Медди унинг олдига югуриб борди, мен қуёшдан ҳимояловчи кўзойнагимни тўғрилаб, тентакдай таранг қилиб бордим. – Медди сенинг костюминг менга ёқди, – деди у оппоқ теккис тишларини кўрсатиб. Мен қачонлардан бери бу табассумни кўрмаган эдим, юрагимга санчиқ тургандай бўлди. – У ерда сенга лойиғи ҳам бор эди, агар кийгинг келса, биз сенга ҳам топиб берамиз,– деди синглим Ноанинг кулгисини қўзғатиб. Менинг хатоларим Тошбақа-нинза костюмидаги Ноа... менга шу етмай турарди. Мен Ноани бошқача костюмда кўришни истар-дим, яширин истагимни сездириб қўймаслик учун яна кўзойнагимни тақиб олдим. – Салом, – охири юзма-юз келгач мен сўрашдим. – Салом, – қуриққина жавоб берди у. Мен ҳам қовоғимни солдим. – Сенга ёрдамлашай, рухсат бер, – унинг қўлидаги оғир, лаш-луш тўла пакетни олдим. У аввал қаршилик қилди, кейин кўниб мендан нигоҳини олиб синглимга тикилди. – Сизлар қанчадан бери бу ердасизлар. – Икки соатча бўлди, – мен жаволб бердим ва хабарни текшириш учун телефонимни олдим. Стив бизни бурчакда кутар , машинаси унча тўғри қўйилмагани учун, безовта бўларди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас биз бу маънисиз ишларга барҳам бердик. Овқатланиш учун савдо ҳудудларидан узоқроқ бўлган ресторанга кирдик. Балиқли кртошка олдик, Медди тинмасдан жаврарди. Менда бирданига Ноа билан танҳо қолиш истаги туғилди. Бу сафар орамиздаги муносабат кучайган, ҳатто жуда ҳам кучайган бўлса ҳам мен билан оз гаплашарди. У бизнинг ярашувимиз амалга ошади деб ўйларди. Ресторандан чиқар эканмиз унинг рўпарасидаги бинода ранг-баранг шарлар билан безатилган, батут ва турли ўйинлари бор, уёқ-бу ёққа югуриб юрган кичкинтойларга тўла болалар майдони борлигини кўрдим. – Медди, боришни истайсанми? – дедим бу жойни, ўн ёшгача бўлганлар учун худди жаннатнинг ўзидай туюлган маконни кўрсатиб. Синглим шодликдан сакраб, қичқирди, Ноа бўлса менга хўмрайиб қаради. У жуда синчиков, зийрак экан. Мен кичик қизчага бир соат қараб туришлари учун пул тўлаб, Ноага йўл бошладим. Мерседес РОН – Сен кейинги пайтларда кам гап бўлиб қолдинг, чарчадингми дейман, – бар, магазин, музқаймоқ-кафелар тўла пиёдалар кўчасига чиққанимизда мен сўрадим. Ноа бошини тик тутганча олдинга қараб кетарди. – Балки шундайдир... Бугун саҳар турдим. Биз ҳеч нарса демай йўлда давом этдик. Бу кулгили ҳол эди. Биз ҳеч қачон бир-биримизга сўз демай бунчалик узоқ юрмагандик. Ҳатто, сувнинг остида ҳам Ноа жим турмаган. Мен бўса ёки эркалаш билан уни гапирмай жим туришга чалғитадиган қиз энди мен билан мутлақо иши йўқдай, бошқа нарсалар бундан кўра анча муҳимроқдай ўзини тутарди. – Бўлди, етади! Садқаи-сар, сен билан нима бўлди? – сўрадим жаҳлим чиқиб. У ҳайрон бўлиб менга тикилди. – Мен билан ҳаммаси жойида, – жумланинг охирида сал жилмайди. Мен ўзимни босиб гапнинг давомини кутдим. – Шунчаки, мен бундай бўлишини кутмаган эдим. Биз сенинг синглинг билан бирга бўлишимиз керак эди. Нимага сен уни бу ярамас майдончада қолдирдинг? Биласанми, бу касаллик қўзғаши мумкин? Бу ерда бит кўп. Энди бизнинг ҳаммамизда бит бўлади, чунки сен қарорингни ўзгартирдинг. Биз учаламиз паркка кириши-миз, сайрдан сўнг уйга қайтишимиз лозим эди. Бундан ташқари магазинда мени яна ишларим бор эди. Сен қўнғироқ қилганингда, ҳатто, бир оғиз сўрамадинг ҳам. Сен буйруқ беришга жуда ўрганиб қолгансан: "Беш минутдан кейин бораман" – менинг товушимга тақлид қилиб овозини йўғонлаштириб сўзлади. – Эҳтимол, мен тайёр эмасдирман, сен бу ҳақида ўйладингми? Ўйлама-динг, менга бундай қарама! Бу... ғаройиб, мен билан ҳамма нарса жойида эмас. Мен унга ҳайрон бўлиб, кулиб юборишдан ўзимни аранг тийиб тикилдим. – Сени нима қониқтирмаяпти? – сўрадим худди у каби ишончсизлик, гумон билан. Ноа гапдан тўхтаб менга ўгирилди. – Нима? – иккаламизни қўлида кўрсатди, – сен ва мен. Сен ўзингни худди биз ҳамон бирга, иноқ бўлгандек тутяпсан. Менинг хатоларим У худди ҳётидаги энг қийин гапларни сўзлаган каби азобланиб давом этди. – Мен ярашувга Медди учун рози бўлдим, албатта, сен жиддийлик билан ўзингни шартга муносиб тутганингда хурсанд бўлардим. Ёки сенга биз охирги бор учрашганимизда нима деганингни эслатиб қўяйми? Мен чуқур нафас олдим. Қалбимнинг тўрида Ноа тўғри эканини тушуниб турардим. Мен унга ҳаётимда янги саҳифа очганимни, Софияни севишимни айтгандим. Ўшандаёқ бундан кейин муносабатимиз силлиқ бўлмас-лигини сезгандим, мана, юз берди. – Мен сен билан дўст каби гаплашдим, ортиқча эмас,– жиддий баён қилдим. Ноа ўзини йўқотиб қўйгандай атрофга аланглади, кейин яна менга қаради. – Сени кўпроқ душманим деб биламан,– у дангал тўкиб қўйди, мен юрагимда санчиқ сездим. – Шунда мен сал енгиллик сезаман, яшашим осонроқ, сен келтирган ғамни кечиб ўтишим енгилроқ бўлади. Мен бунга кўни-киб қолдим. Аммо ҳозир қилаётган ишинг... – бошини аянчли тебратиб полга тикилиди. Мен унинг иягидан аста кўтариб кўзларига тикилгим келди. – Мен биламан буни синглинг учун қиляпсан, лекин мени восита қилаётганинг ҳафа қиляпти, азоб беряпти. Мен сен билан вақт ўтказишни истамайман, сайр қилишни истамайман, ёки тушлик қилишни, ёки менинг ҳаётимга аралашиб нега чандиғим борлиги, нега мотоциклда юришимни суриштиришингни, мана бундай зорланиб ўтиришни истамайман... Булар бари менинг ҳаётим, сени аралашувингни истамайман, биламан уни мен буздим, аммо сен қарор қилдинг, энди унга амал қил. Мен нигоҳимни атрофдаги дарахтларга қаратдим, ўзимни пасткаш ҳис қилдим. Тўғри, бу ишни Медди учун қилдим, аммо мен тез-тез Ноани эслар, кўнгил у билан гаплашишни тусаб турарди, усиз зерикар эдим... – Жуда яхши, – дедим тилёғламалик билан, – синглим-нинг олдига борамиз. Мен орқага қайрилиб кўча бўйлаб кетдим. Кўп ўтмай Ноанинг етиб келганини, ёнимда кетаётганини сездим. Бу туйғу... уни ёнимда эканини, шу билан бирга жуда узоқда эканини ҳис қилиш мени муз ҳайкалга Мерседас РОН айлантирди. Буни ўзим билмаган ҳолда яқингинада ўзим ҳам ҳис қила бошлагандим.
Менинг хатоларим – Мен сен билан гаплашишни истардим, Николас. – Телефонимга юборган кўплаб хабарларингдан буни билдим, котибам мен буни истамаслигимни айтган бўлса керак. Кутилмаганда ўзимни худди чўкаётгандек ҳис этдим, тезроқ бу ердан кетишни истадим. Мен беихтиёр Ноа-нинг қўлини тутдим, етаклаганча онамнинг ёнидан ўтиб кетишга шошилдим. – Бу Меддига таалуқли, Николас, – орқа томонда онам эълон қилди. Бу мени йўлдан тўхтатди, нохуш қайрилиб сўзладим. – Менинг синглимга таалуқли барча гапларни дадам билан гаплаш, у менга ҳаммасини айтиб туради. Менинг онам худди синганга ўхшади, у менга илти-жоли кўзлари билан тикиларди, бу менинг ҳимояловчи туйғуларимни сидириб ташлади. Менинг онам ялиняптими? – Яхши, мен рози бўлдим. – Нима ҳақида гапирасан? Онамнинг юзида ҳайратланиш ва енгил тортиш зоҳир бўлди ва бизни эргаштириб олдимизда турган кафейнига бошлади. Ноа менинг ёнимга, онам эса рўпарамга ўтир-ди. Бу ҳаммаси менга жуда ғайритабиий туюлди, шунинг учун барчасига тезроқ барҳам беришни истадим. – Қани гапир, бизнинг вақтимиз оз. Онам мендан бир неча дақиқа ажратишини илтимос қилган бўлса ҳам, менинг кейинги гапимдан кейин совуқ назар билан қаради, қоматини тиклаб елкасини тўғрила-ди. Бу худди менинг хотираларимда ўрнашиб қолган Анабел Грасоннинг айнан ўзи эди. – Яхши, сен мен билан озгина мулойим бўлишни истамас экансан мен ҳам барча мулозамат, расмийликни йиғиштираман. Тез бўлишни истадинг, тез бўлади, – у кофе тўла финжонни тагликка қўймоқчи бўлиб менга тикилди. – Мен касалман, Николас. Мерседес РОН Орага совуқ сукунат чўкди. Онамнинг қўлидан тушиб кетиб синган финжоннинг қаттиқ жаранги сукунатни тилкалаб ташлади. – Ўзингнинг касалликка солиб нима демоқчисан? –аччиқланиб сўрадим. Бу қандайдир мақсадни кўзда тутиб, ўзига диққатни тортиш учун қилинган баҳонага, эски, сийқаси чиққан майда усулга ўхшаб туюлди. – Мен нимани айтишни истайман? – мен унга диққат билан тикилганимдан кейин пайқадим, унинг жиддий юзи титраб кетди, мен шу пайтгача сира кўрмаган қўрқув ва ишончсизлик намойиш қилди. У чуқур нафас олди ва кейинги гапларни айтишдан олдин менга синчиклаб тикилди. – Менинг касалим лейкемия. – Қўй-э! Нимани гапиряпсан? – дарҳол жавоб бердим, овозим ўз-ўзидан пасайиб кетди. Онам қўлларини тиззасига қўйиб стул сунчиғига тиралди. – Менга бу ташхисни бир ярим йилча бурун қўйиш- ган. Мен сизларга буни айтмоқчи эдим, аммо агар теле-фон гўшагини олган тақдирингда ҳам буни гапиришни истамасдим. Сени отанг буни бир неча ой бурун билган. Мен сенга ўзим айтаман деганим учун даданг сенга гапирмасликка ваъда берганди... Биламан сен мени ёмон кўрасан...аммо сен менинг ўғлимсан ва... Унинг товуши тираб кетди, мен худди тубсиз жарга қулаётгандек, бир неча дақиқадан кейин парчаланиб кетадигандек юрагим орқамга тортиб кетди. Бир неча сония шундай давом этди. Мана-мана ҳозир парчаланиб кетаман, ундан кейин нима бўлиши номаълум, аммо яхшилик бўлмаслиги аниқ. Кейин мен кимдир қўлимни қаттиқ ушлаб турганини сездим, кичкини, илиқ қўл стул тагидан келиб қўлимни ушлаганди. Мен ёнимда ўтирган Ноага қарадим, кейин онамга қарадим... Ачиндимми?! Менинг хатоларим Менинг бармоқларим худди ҳаётимдаги ягона таянч бўлгандай, уни маҳкам ушлади: хаёлимда унинг бари гаплари ёлғондай туюлди. – Сизларни менга ачинишларинг керак эмас. Мен кейинги пайтларда Медди билан, Грасон билан, шунингдек сенинг даданг билан бўлган муносабатла-римнинг сабабини аён қилмоқчиман, холос. – Сен нималар деяпсан- а, – енгил йўталиб томоғимга туриб, гапиришга халақит бераётган тупукни чиқаргач, сўрадим. – Мен Меддига васийликни тўлиқ дадангга бермоқчиман. – Қандай қилиб, – худди уйқудан уйғонгандай сўрадим. – Яқин йиллар ичида мен жиддий ҳолатларни бошимдан ўтказаман, Николас, ети ёшли қизим Медди бунинг гувоҳи бўлишини сира истамайман. Мен кўриб гувоҳ бўлдимки агар мен билан нимадир бўлса васий бўлишни Гарсонга берилишини унча истамадим. У худбин одам, ўзидан бўлак ҳеч кимга ғамхўрлик қила олмайди. Мен хатолар қилдим. Эй худойим, мен шунчалар кўп хатолар қилдимки, мени додимни эшитишга, кимдир қулоқ солишига арзимайман. Аммо мен сенга, Меддига ғамхўрлик қилдим. Агар мен билан нимадир бўлса, менинг қизим уни севадиган, ғамхўрлик қиладиган оилада қолишини истайман. – Шошма, шошма, – мен унинг гапини бўлдим. – Сен буларни барини даданг билади демоқчимисан? У тўлиқ васийликка қандай қилиб кўнди. – Грасон билан бўлган ажралиш, Меддининг дадаси ким эканлигини аниқлаш атайлаб уюштирдим. Чунки сенинг даданг Меддининг ҳам дадаси эканига ишонч бор эди. Шундай бўлиб чиқди. Мен адашмадим ва Уиллям унинг дадаси эканини билгандан кейин васйликнинг ярмини сўрашга интилишини ҳам тўғри топдим. Шундай бўлишини истаган эдим, эришдим. Мен унга шубҳа билан қарадим... Наҳотки, бўлган Мерседес РОН барча воқеалар, очилган ишлар... Онамга бирор нарса бўлса... Онам ўлиб қолса , дадам Меддига ғамхўрлик қилиши учун юз бердимикин? – Энди нима қилмоқчисан? – ғазабдан қоним қайнаб кетганини сезиб сўрадим. – Меддини унинг уйида қолдирмоқчимисан? Ўзингнинг ҳуқуқингни бериб қизим мени соғинмайди демоқчимисан? Бу ақлсизлик! – Николас... – Ноа сўз бошлади. – Йўқ, – мен унинг гапини шарт тўхтатиб ўрнимдан турдим. – Қуриб кетсин, иш бундай қилинмайди! Сен уни ҳам менинг кўйимга солмоқчимисан? Онам менга қарамай чуқур уҳ тортди. – Ўтир, илтимос,– деди у босиқликни сақлаганча. Мен кўрдимки бу осон бўлмаётган эди. Мен ўтирдим, чунки оёқларим титраб кетди, гавдам таранглашиб бошим турли-туман бемаъни хаёллар шаршарасига айланди, мен онамнинг ишлари қайси дунё эътиқодига сиғиши оқлани-ши мумкинлигини ўйладим. – Николас мен уни ташлаб кетмоқчи эмасман, фақат мен касаллик билан олишиб ётган вақтимда, унга васийликни бермоқчиман. Мен энг яхши врачлар билан маслаҳатлашиб, Хьюстондаги Андерсон госпиталида химтерапия курсини олмоқчиман. Врачлар ижобий натижа беришига ишонишяпти. Аммо бунга йиллар кетади. Сен уни ўзим билан Хьюстонга олиб кетишимни истамасанг керак?! Мен даволанаётган пайтимда унга ким ғамхўрлик қилади? Мен ҳаммага тўғри келадиган йўлни танладим. Мен бир неча сония ёки дақиқа, ўзимни ҳам билмай, жим турдим. Бу менга тўлиқ ёлғон, сафсата туюлди. Кейин мен қўлимни бошқа қўл тутганини сездим. Кўзимни очсам бу онамнинг қўли. Наҳотки, унинг қўли доимо шундай қоқсуя эди? Мен унга, кўзлари остидаги халталарга, охирги бор кўрганимга қараганда хийла озиб қолган гавдасига қарадим. Менинг хатоларим – Мен буларнинг барисидан афсусдаман, Николас, – мулоҳаза қилди у ва лаҳза ўтмай унинг изхтиёрига бўйсунмай оқаётган кўз ёшларини артиш учун менинг қўлимни бўшатди. – Сенинг даданг буларнинг барини мендан кўра яхшироқ тушунтириб беради. Диққатларинг учун катта раҳмат. Онам ўрнидан тура бошлади ва мен бирданига юрагим ва бошимда бўшлиқ сездим. – Шошмай тур, –дедим ўзимни ҳеч қачон бундай чорасиз, бундай онгсиз ҳолга тушмаганимни сезиб. – Мен сенга бераман... Мен сенга телефон рақамимни бераман... Қачон кетишинг ёки... айтасан, – мен жим қолдим, чунки нима дейишимни ҳам билмас эдим. Чўнтагимдан ташрифномамни олиб орқа тарафига ручкам билан телефон рақамимни ёзиб узатдим. Онам уни олди, миннатдорлик билан жилмайди. – Раҳмат, ўғлим, – деди тикилиб ва кўзини Ноага қаратди, – сенга ҳам раҳмат. Орадан ўн минут ўтиб биз болалар майдончасида турардик, синглимни кутиб олдик. Бир лаҳза бу ҳаётим меники эмасдай туюлди. Худди менга мос келмайдиган ролни ижро этаётганга ўхшардим. Мен ҳаётдан жуда норози бўлиб кетдим: мен билан шунчалар қабих ўйин ўйнади, тинч юришга қўймай оёғимдан чалиб йиқитди, ичим ёнаётганини ҳис қилдим, мускулларим кучаниб вужудим азоб чекарди, қандай қутулиш йўлини билмасдим. Медди болалар майдонида чиқиб тўғри мен томонга югуриб келди, уни қучоғимни кенг очиб кутиб олдим. Бирдан менда уни бағримга босиб қучиб, шундай ёш чоғида бошига тушаётган кўргуликлардан қутқариш истаги туғилди. У дадам деб билган киши ташлаб кетди, энди сира кўникмаган кишисини дада дейиши лозим, онаси хавфли касалликка дучор бўлди. Дилимда уни учқичга ўтқазиб ўзим билан Нью-Йорк шаҳрига олиб кетиш ва унга ғамхўрлик қилиш истаги туғилди... аммо мен қанчалик хоҳламайин мен унинг дадаси эмас эдим. Мерседес РОН Мен уни қаттиқ қучиб кўтариб олдим. У қилган машқларидан қизариб кетган ҳаяжонли холатда, бир дам тинмай бидирлаб типирчилади. Кўринишидан Ноа унинг мен англамаган гапларини тушунди, аммо гапирмай сукут сақлашни маъқул кўрди. Вақт... энди ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди, бироқ у йўқотилганди. Унинг қанча вақти бор? Шу вақт ичида улгийдими? Уни Медди яна кўрадими? Мен кўраманми? Биз уйга қайтдик, мен машинадан тушиб уларга эргашдим, асосий эшик томон юрдик. Сезиб турибман Ноа мени зимдан кузатяпти, мен ичкари кирмай эшик олдида бир қадам қўйишга мажолим етмай тўхтаганимда у қайрилиб менга нимадир деди аммо эшитмадим. – Менга... Менга ҳозир ёлғиз қолишим зарур... Сен унга қараб турасанми?.. Ноа иккиланар нимадир дейишга уринди, аммо гапирмади. Охири бош силкади, мен Стив ирғитган машинанинг калитини илиб олдим. У мени тўхтатишга журъати етмай безовта бўлиб қаради. Мен машинага ўтириб бир неча соатга ғойиб бўлдим. Мен уйга қайтганимда ярим тун бўлганди. Мени ўйлаб кўриш учун етарли вақтим бор. Чиқарган хулосаларим келажакда мен ўйлаган ишларни қилишда кўмак берадиган, суянадига ҳолда эди. Мен қоронғи зинадан чироқни ёқмай кўтарилдим, нима кераги бор. Ноанинг хонаси олдидан ўтганимда ўткир, кучли оғриқ юрагимни ғижимлади. У – бутун ҳаётимдаги севгим... У худди ҳаётимга боғланган бошқа одамларга ўхшаб, менга азоб берар, қийнарди. Мен Ноани ёмон кўраманми? Мен уни ёмон кўрардим, эҳтимол у жуда менга зарур бўлганда ҳам, унинг йўқлигини сезиб, ақлим топ деб қичқирган пайтда ҳам, юрагим эса умид билан қандайдир Менинг хатоларим ички осойишталик кутганда, оғриқдан қандайдир дам олиш, халос бўлишни истаган пайтимда ҳам эҳтимол ёмон кўрарман, ёки... Мен тўхтамай, ҳатто, таққиллатмай унинг эшигини очдим. У ўзининг ўрнида яна китоблар қуршовида ўтирарди. Синглим унинг каравотида ўн ойлик маҳалида одатлангандек ҳамон бош бармоғини сўрганича ухларди. Мен яна Ноага қарадим, у оҳиста китобни ёпди. – Сен қаерда эдинг? – у товушини кўтармай сўради. – Сен деярли беш соатдан бери йўқсан... Николас, аҳво-линг яхшими? Мен унинг олдига келдим, қўлидан китобни олиб тумбочка устига қўйдим. – Сен билан гаплашмоқчиман дедим эшикни кўрсатиб. Ноа иккиланарди, менинг онгимда нимадир чақнади, – сен боришинг керак, – сиқилган тишларим орасидан сўз-ладим. Биз бир-биримизга сўз демай тикилиб турдик. Ниҳоят, у ҳеч нарса демай тўшакдан турди ва менинг орқамдан эргашиб хонамга кирди. Бизнинг кўзларимиз тўқнашганда ўзимни тута олмай бўса олдим. Бизни ўраган қоронғилик қўйнида у нақадар таранг тортганини сездим холос. У мени туртиб юборди. – Бундай қилма, Николас, – аранг эшитиладиган шивир билан сўзлади. Менинг қўлларим эҳтиётлаб унинг сочлари тарамини силади ва қулоғи орқасига жойлади. Унинг ифори мени ўради, мен севгидан ақлдан озадиган даражага етдим. Бу шунчалик хушбўй, шунчалик қуйиқ, шунчалик ўзига хоски, у биргина ифори билан мени мастона қиларди. Менга айнан шу керак эди... – Сен билмайсан бундан фақат ёмонлик чиқади, – у қўли билан оҳиста мени ўзидан нари сурди... Лекин мен яна ҳам қаттиқроқ интилдим... уни қаттиқроқ қучдим, эркаладим... Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling