Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet24/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

22
Н о а

Мен саҳар пайти Никнинг хонасида уйғондим. Эҳтиёт бўлиб , уни уйғотиб қўймаслик учун қўлини ўзимдан нари сурдим. Агар ундан, унинг синглисидан, мени азобловчи хотиралардан узоқроққа кетсам яхши бўларди. Мен ортиқ бундай яшай олмасдим, буни енгишим керак. Николас менинг ярмим эди, энди менинг юрагимда мангу тешик бор. Аммо мен ўзлигимга қайти-шим, яна ўзимни севишим, ўзимни кечиришим зарур.


Мен иложи борича тез ва жим йиғиштириндим, хо-намга чиқдим. Медди ҳамон ғужанак бўлиб менинг ўрнимда ухларди, кўриниши гўё кичкина фариштани эслатарди.
Ўз хонамдан тўлиқ кийинган кетишга шай ҳолда чиққанимда , охир оқибат бу тарихни якунлаганимга енгил тортиш ўрнига бош олиб кетишни танлаганимда худди ўқиётган қалбимда чуқур из қолдирган китобни беркитгандай бўлдим. Бу китоб хотирамдан ўчмай қайта-қайта ёдга тушуверишини ўйладим... Мен ишониб бўл-майдиган даражада жозибали, сеҳрли китоб мутолаасини тўхтатгандан афсусландим, мабодо уни қайта ўқишни истаган тақдиримда ҳам у аввалги завқини биринчи ўқиганимдаги беқиёс таассуротини ҳеч қачон бермасли-гини юрак-юракдан англаб етдим.
Ўша тонг саҳарда ўз ҳаётимнинг энг асоссий бобоини ўқишдан тўхтаб китобни ёпдим. Бу бобмиди?.. Ҳа, узун, ёшлигимнинг энг завқли, мароқли боби эди.
Китобда ҳеч бўлмаса бобдан кейин янги боб, ҳач бўлмаса хотима қисми келади. Яна ўқиш имкони бор...
Қилаётган бу ишимда таскин берадиган ягона бир нарса бор: бу ишни қандайдир тайзиқ, зўрма-зўракилик, босим остида, қўрқув, даҳшат ўрамида қалтираб, ожиз эмас; эркинлик, ўз ихтиёримга қараб кўнгил кўчаси хоҳишига биноан бажараётганим эди.

Мерседес РОН


Уйим сари йўл азоб-уқубатли бўлди. Менинг танам орқага қайтишни, оламда соат-вақт деган нарса қолма-гунга қадар Никнинг кўрпасида бирга ётишни истарди, аммо ақлим тинмасдан мен қанчалик ахмоқ эканимни жаврашда давом этарди. Мен бу ишни қилишда нимадир ўзгаради, нимадир амалга ошади деб ўйлаганимда ниҳо-ятда бефаҳм, телбанамо бўлганимни англадим.


Мен ҳамиша нима учун биз Ник билан алоқаларимиз-ни бир йилдан бурун тугатган бўлсак ҳам, ҳозиргача азоб-уқубат қўйнидаман деган саволни бераман.
Баъза-баъзида ҳеч ким билан тўқнашиб кетмаслик учун йўл четига чиқиб, моторни ўчириб, рул чамбарагига қўлимни, устига бошимни қўйиб йиғлаб олардим.
Мен орамизда бўлган барча ишларни, яна бўлиши мумкин, эҳтимоли борлигини ўйлаб йиғлардим. Мен уни ўйлаб, унинг юрагини парчалаганимни, ҳафсаласини пир қилиб, умидини уздирганимни; севгисини намойиш қи-лишга, намойиш орқали севгини йўқ эканлигини кўрсат-гани, бўлган тақдирда ҳам азоб-оғриқ билан жуфт экани ва бу жуфтлик бутун умрга битмайдиган, ҳамиша жиз-жиз этувчи яра қолдиришини ўйлаб йиғлардим.
Ник билан бахтиёр бўлган Ноани: ҳаётга қонган Ноани, ички қарама-қаршиликларга қарамай бутун юраги билан севган, бошқа нарса, бошқа кишилардан ортиқ деб севган Ноани хотиралаб йиғлардим.
Бутун ҳаёт мобайнида умргузаронлик қилишни ўйлаган кишини учратганингда орқага чекинишга йўл қолмайди. Кўплар бу ҳиссиётни тўлиқ тушунмайди, мен уни топдим деб ўйлайди ва хато қилади. Мен Ник бир умрлик севгим эканини, менинг болаларимнинг отаси бўлиши лозим инсон эканини; мен ғамда, шодликда, соғлик ва хасталик чоғида, то ўлим бизларни ажратгунга қадар бирга бўлиши лозим инсон эканини билганман ва ҳозир ҳам биламан. Ник, худди ўша Ник – менинг ярмим, аммо у билан ажралиш, усиз яшашга ўрганиш пайти келди.
Менинг хатоларим



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling