Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
23
Н и к Мен синглимни қанчалик яхши кўришимга қарамай бу тонг кўзимни очишим билан мен ўйлагандек ширин таассурот қолдирмади. Мен ўтирганча менинг каравотимни чап ёни нега бўшлигини, нима учун Ноа уйғониб менинг хонамдан чиқиб кетганини сезмай қолганимни мулоҳаза қилишга уриндим. Бунга жавоб битта бўлиб, кейинги бир йил давомида мен босинқи-рамай қониқиб қаттиқ ухладим. – Ноа қани? – Медди каравотда сакраркан сўради. Бу менга сира кутилмаган савол бўлди. Қани дегани нима? – У ўзининг хонасида эмасми? – ўрнимдан туриб, хаёлимни ростлаш учун қўлим билан юзимни сийпала- дим. Ювиниш, кўп иш, вазифаларни рўпара қилаётган кунни қандай ўтказишни батафсил ўйлаб кўриш учун ваннага кирдим. Кеча Ноа билан шунчаки бирга бўлмадик, мен ўтмиш-ни ўйлаб ҳиссиётга чўмиш, бахтиёр бўлишга эришдим. Кўп ойлардан бери, энди мен ўзимни яхши ҳис этдим. – Ник, бу ерда Ноа йўқ, – Медди яна такрорлади. Қовоғимни солиб унинг хонасига келиб эшикни очдим, ичкари кирдим, ҳақиқатдан у йўқ. Мен унинг буюмларини излаб кўз югуртирдим. Китоблар ва кичик чамадон ғойиб бўлганди. – Ярамас, ифлос! – беихтиёр сўкиндим. – Сен ёмон сўз айтдинг! Мен кўзимни полга қададим, ҳозир Медди билан гаплашишнинг қулай мавриди эмаслигини англадим. – Кичкинтой, ошхонага югур, Претт сенга нонушта тайёрлаб беради, тез бўл! – дедим уни эътироз билдири-ши учун имкон қолдирмай. – Ноа кетдими? – кайфияти бузилиб сўради у. Энди хафа бўлганлар иккитага кўпайган эди. Мерседес РОН – Билмайман, энди пастга қараб югур, мен битта гапни такрорлашни ёқтирмайман,– дедим жиддийлик билан. У чиройли, беғубор кўк кўзлари билан шундай қарадики, бу нигоҳнинг давоми ҳам бўлишини англадим. Бошқа бир сўз демай у қайрилди ва зина томон бурилди. Ўзимнинг хонамга кириб телефонни топдим, ўйлан-май яна-яна унинг рақамини тердим, жавоб бўлмади. "Шундай қилиб кетиш қанақа қилиқ, Ноа?" Жудда аччиғим келди. Машинага ўтириб унинг орқасидан боришни ўйладим. Нимага у кетди? Мен у билан ёмон муомалада бўлдимми? Йўқ, албатта, йўқ! Мен у билан ҳар гал учрашганимиздек мулойим муома-лада бўлдим. Мендан бир нарса сўраган эди. Ҳа, сўради... "Мени севишингни айт..." деганди. Унга бундай демадим... Бундай дейиш жуда азобли... Мен нохуш кайфиятда ошхонага тушдим. У ерда дадам ва синглим бор , улар нима ҳақидадир қизишиб гаплашар, асосан Меддди сўзларди, Рафаэлла уларни табассум билан кузатиб ўтирарди. Мени кирганимни кўриб улар қайрилиб қарашди. Мен "Хайрли тонгни" айтиб бир финжон кофе билан эшик томон юрдим. Ноанинг бузуқ машинасига кўзим тушгач , у кетмабди деб енгиллик ҳис этдим. Машина бу ерда турибди, ўзи қаерда қолди? Буюмлари қани? Гаражга кириб Ноага қарашли "Ауди" йўқ эканини билишга кўп вақт кетмади. Йўқолибди. Шу пайтда мен унга эшитиши лозим бўлган асосий жумлани айтмаганимни эсладим. Мен унга ҳамма ёлғонларимдан кўра кучлироқ зарба бергандим. Мен ўзим айтган гапга: "ҳаётимда янги саҳифа очишга" эришган эдим. Менинг хатоларим Нима учун бўлмаса юрагимда ҳосил бўлган бўшлиқ уни кўришим билан ғойиб бўлади? Бунда қандай асрор бор? Аҳволим жуда-жуда мужмал эди. Дадам мени гаплашиб олиш учун кабинетига чақирганда ҳолим яна ҳам ёмонлашди. "Миннатдорлик куни"даги жанжалдан кейин мен у билан гаплашганим йўқ, аммо ички ҳиссиётим бугунги суҳбат иш мавзусида эмаслигини билдирди. – Сени онанг кеча телефон қилиб сен билан гаплашганини ва касал эканини айтганини билдирди, – деди у кабинетга киришим билан. Мен кинояли кулги билан барга бордим ва ичиш учун ичимлик қуйдим. Соат энди ўн бўлганди, аммо менга фарқи йўқ. – Ўзаро гаплашиб турибсизлар, кўряпман, ярашиб дўст бўлибсизлар. Рафаэлла буни қандай қабул қилди, дада. Ёки буни ҳам ундан яширяпсанми? Дадам мени ғаламислик билан берган саволимга парво қилмади. Ўзининг тери қопланган катта креслосида қўлини кўкрагида қовуштириб ўтирганча кутди. Мен бокални ичиб тугатгач яна тўлдириб қуйдим. Мен унга мурожаат қилиш учун етарли куч топганимдан кейин унга шунча ғазаб, шунчалик ички қайғу билн қарадимки, бундай ҳолга илгари сира дуч келмагандим. – Қачон буни айтишни истадинг,– қичқириб юбордим. – Онанг менга айтмасликни тайинлаган эди, – у менга тескари равишда босиқлик билан сўзлади. Мен кинояли кулиб қўйдим. – Дада, сен мендан ниманидир яширмоқчи, ниманидир гапирмоқчи бўлсанг, доимо қулай вақтини топасан. Сен ҳам мендан унинг нимага кетиб қолганини яширгансан. Сен мени онам ҳеч сабабсиз шунчаки кетди деб ишон-тиргансан. Дадам креслодан туриб ойнадан ташқарига қараб турди. – Онанг қайтмас эди, мен уни биламан, Николас. Сени бу ерда қолдирганда зиммасидаги жавобгарликни билар-ди. Мен сенга ҳеч нарса демадим, чунки у билан учра-шишиннин истамадим. Сени ёлғоннинг орқасидан югур-масин дедим. Мерседес РОН – Менинг бутун ҳаётим ёлғонга кўмилган экан! – мен ўзимни тинчитишим, гавдамни қоплашга уринаётган титроққа бўйин эгмаслигим лозим эди. Қўлларимни мушт қилиб сиқдим. – Медди билан нима бўлади? Дадам мени бор кучим билан овозимни идора қилишга уринишимни кўриб, яна ойнага ўгирилди. – Қиз шу ерда қолиши керак, шунда яхши бўлади, – жавоб қилди у, мен маъқулламай бош силкитдим. –Нимаси, ким учун яхши бўлади? – Николас, сенинг синглинг хавфсиз, тўлиқ шароитда яшаши лозим. Мен уни врачлар ўрамида, онаси қандай химтерапия олаётганини кўришини истамайман, у ҳали жуда ёш. – Унга она керак. Дадам менга тикилди, унинг кўзлари худди меникига ўхшар экан, кўз гавҳарларимиз учрашди. У менга анча-дан бери бундай тикилиб қарамаган эди. Менинг томо-ғимги тош тиқилиб қолгани сезилди, у тобора каттала-шиб борарди. У келиб эҳтиётлик билан елкамга қўлини қўйди. – Бу сен билан бўлгандай эмас, Ник,– деди у. Уни эшитиб жағимни маҳкам қисиб турдим. – Бу сафар мен бундай қилмасликка сўз бераман. Медди онаси билан учрашади, алоқа боғлаб туради, мен йўл қўйган хатола-римни такрорламасликка интиламан. Мен гапларим томоғимда тутилиб қолган каби бошимни қимирлатиб қўйдим. Тўсатдан мен ўзимни ўн икки ёшли бола деб ҳис қилдим. Дадам менга онамнинг қайтиб келмаслигини уқтирар эди. – Мен сендан ҳеч қачон кечирим сўрамаганман... Энди кечирим сўрайман... Мен хато қилдим, Николас... Мен сен учун яхшилик қиляпман, шунинг ўзи етарли деб ўйлагандим. Мен онанг сенга яна ҳам кўп азоб беради деб ўйлагандим. Мен сенинг ҳаётинг бахтли бўлишини истабгина қолмай, ёлғон ичида яшасанг ҳам бахтли қи-лиш учун курашишим лозим экан. Менинг хатоларим Бу ота-онани фарзандига қилган хизмати, ўғлим. Улар шундай дейишади ва қилишади. Улар фарзандларини ҳимояланган ва севимли бўлиши учун нима даркор бўлса қилишади. Мен ҳам худди шундай қилишга интилдим, аммо буни қандай қилишни билмас эди.
Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling