Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
Тўққиз ойча илгари...
Николаснинг кетиши ҳақидаги янгилик кутилмаган ҳол бўлди. Кўриниб турибди, унинг илтимосига кўра ҳеч ким менга буни гапирмаганди. Ҳатто, Женна Ник билан гаплашган бўлса-да менга айтмаганди. У дўсти Лайон билан Ник олдига кетаётганда юзида ҳаяжон акс этарди. Қиз болға ва сандон ўртасида қолганди. Менинг хатоларим Мен қилган хатоларнинг саноғига қўшиладиган яна бир қисм бор.
Мерседес РОН Қўлларим титраб, оёқда зўрға турган ҳолда Никнинг даҳлизига кирдим. Лифтда унинг қаватига кўтарилиб эшик олдида турдим. Унга нима дейишим мумкин? Мени кечириши, кетмаслиги, яна севиши учун нима қилсам бўлади? Қўрқувдан ҳушдан кетиш даражасига етиб, эшик қўнғироғини чалдим. У эшикни очиб мени шу ҳолда кўрди. Аввал биз бир-биримизга термилиб жим турдик. У мени кўришни кутмаган эди. Ишонаман, у орқасига қайрилмай кетишни, мени унутишни, гўё мен умуман бўлмагандай ҳис қилишни истарди, аммо мени таслим бўлмаслигимни кутмаган эди. Ҳаяжонимиз сезилар-сезилмас эди. Никнинг кўрини-ши диққатни тортарди: қора жинси, оқ футболка ва сал ҳурпайган соч. Уни ишониб бўлмайдиган даражада чи-ройли дейиш – ҳеч нима демасликка тенг. У доимо мана шундай юрарди. Аммо бу нигоҳ, ички зиё, мени кўрганда юзини ёритиб юборадиган нур сўнган, юзма-юз турганимизда иккаламизни қамраган жоду энди йўқ эди. Мен уни шундай гўзал, шундай юксак, шунчалик ўзимники дердим, энди худди нимани йўқотганимни намойиш қилиб қасд олаётгандай кўрдим. – Сен нега келдинг? – унинг муз каби қаттиқ, совуқ товуши мени ўзимга келтирди. – Мен... – титроқ товуш билан жавоб бердим. Унга нима дейишим мумкин эди? У яна менга гўё нурим, умидим, ҳаётим деб қараши учун нима қилишим лозим? У, ҳатто, мени эшитишни истамагандай, бурним олдида эшикни ёпишга тайёрдай туюлди, бироқ мен қарор қилдим: агар курашиш лозим бўлса, курашаман. Уни қўйиб юборишни хаёлимга ҳам келтирмадим. Мен уни йўқота олмасдим, чунки усиз яшай олмасдим. Уни рўпарамда кўриб мени қучиб бутун вужудимни қоплаган, кунма-кун азоблаётган оғриқни бартараф қилишни, тинчлатишни сўрай олмаслигим алам қиларди. Менинг хатоларим Олға қадам ташладим, оралиқдан ўтиб унинг хонасига қадам қўйдим, маконига мажбур кирдим. – Ҳой, шайтонга ўхшаб нима қиляпсан? – мен тўғри меҳмонхонага юргандим орқамдан эргашиб сўради. Хонани таниб бўлмасди: ҳамма ерда қутилар, болиш, ғилоф, ёпқич, диван, шкафча бетартиб турарди. Бу ерда бирга ўтириб нонушта қилганимиз, менга овқат пишириб, фильмлар томоша қилганимиз, диванда у бўса олганда болишлар орасида лаззатдан ўнтаганим ёдимга тушди. Ҳозир бари йўқ, ҳеч нарса қолмаган эди. Кўзимдан ёш қуйилди, тўхтата олмай унга ўгирилдим. – Сен кета олмайсан, – узуқ-юлуқ товушда сўзладим. У мени ташлаб кетолмас эди. – Ноа, йўқол, буни эшитишни истамайман, – у қотиб турганча жағини қисиб жавоб қилди. Унинг товуш оҳанги мени титратди ва бутунлай ўзимни идора қилолмай қолдим. Йўқ... Қуриб кетсин... Мен кетолмайман... Усиз кетолмайман... – Ник, илтимос, сени йўқота олмайман,– маҳзун овозда илтижо қилдим. Менинг сўзларим ажралиб турмас, аммо чин, самимий эди. Чиндан ҳам усиз яшай олмасдим. Николас тобора ҳаяжонланиб нафас олар унга жуда кучли босим ўтказганим учун чўчиб кетдим. Аммо ўзингни қўзиқорин дедингми, бозордан чўчима. – Қорангни ўчир, – унинг буйруғи аниқ, лўнда эди. Худди кўп одамларга ўхшаб эшитмагандай бўлдим, ҳозир ён беришни истамасдим. – Сен мени соғинмадингми? – сўрадим, товушим саволнинг ярмида узилиб қолди. Кўзимни олиб қочдим, кейин яна қарадим. Мерседес РОН – Чунки мен зўрға нафас оляпман...эрталаб аранг тураман; сени ўйлаб уйқуга кетаман, уйғонар эканман сени ўйлайман, сени ўйлаб йиғлайман... – қўлим билан кўз ёшимни артдим. Николас олдинга қадам ташлади, юпатиш учун эмас, бутунлай аксинча. У қўлимни қаттиқ ушлади. Жуда қаттиқ ушлади. – Сенингча мен нима қилишим керак? – ғазабланиб сўради. – Сен, қуриб кетгур, мени синдирдинг! Унинг қўлини ўз теримда ҳис қилиш, бу ишора қанча-лик қўпол бўлишига қарамай, менга куч беришга яради. Мен унинг силашларини шунчалик соғинган эдимки, андреналин, кўтаринки кайфият қуйилгани сезилди. – Ғоят афсусдаман,– бошимни қуйи солиб кечирим сўрадим, чунки уни ҳис қилиш бошқа ва унинг нурли чиройли кўзларида нафратни кўриш бутунлай бошқа нарса. – Мен хато қилдим, катта кечириб бўлмайдиган хато, аммо сен шу баҳона бизнинг муносабатларга нуқта қўйишинг мумкин эмас,– мен кўзимни кўтардим. Бу сафар у нигоҳимни кўриб, ҳақиқатни сўзлаганимга, менинг гапларим самимий эканига ишониши зарур эди. – Мен ҳеч қачон, ҳеч кимни сенчалик севган эмасман. Менинг сўзларим уни куйдиргандай бўлди, чунки мендан қўлини олди, тескари ўгирилди, қизишиб сочини ғижимлади, қимтиниб яна менга қаради. У гўё ҳаётидаги энг оғир жангни ўтказган каби бўшашиб қолгандай кўринди. Орага сукунат чўкди. – Қандай журъат этдинг? – бир неча сония ўтгач у сўради ва унинг товуши охирги сўзни айтишда узилга-нини сезиб менинг юрагим яна ўйнади. Мен ботинмайгина олдига қадам қўйдим. Мен уни қийнар эдим. Аслида шунчаки ўз қучоғида сиқиб, ҳаммаси изига тушади дейишини истар эдим. – Менинг эсимда йўқ, – ҳаяжондан тутилган товуш билан тан олдим. Бу ҳақиқат эди, мен ҳеч нарсани эсламас эдим, менинг ақлим бу хотира эшигини беркитиб муҳрлаб қўйганди. Ўша тун, ана шу машъум тунда мен Менинг хатоларим хаёл билан шунчалик жазавага тушгандимки, у ҳам шундай қилди, мени ўзгартирди, мен уни, ҳатто, тўхтата олмадим, унга шундай қилишга рухсат бердим. Ўша пайтда мен шунчалик пажмурда эдимки, унутилдим. Ҳеч нарса эмас, сенга алоқаси йўқ, менинг хотирамда сақланиб қолмайди. – Ник – менга сени кечиришинг зарур, менга яна илгаригидай қарашингни истайман, – товуш ачинарли тарзда узилар, уни шундай олдимда кўриб турганимдан, аммо ёнимда ҳис қилмаганимдан юрагим оғрирди. – Сен мени кечиришинг учун нима қилишим лозимлигини айт... У менга гўё бажариб бўлмайдиган вазифани сўрганим каби, худди менинг даҳанимдан ўзаро боғланмаган кераксиз лаш-лушлар чиқаётгандай ишонқирамай қаради. Ҳа, мен ўзимни бемаъни сезардим, ахир мен хиёнатни кечира оламанми? Никнинг хиёнатини? Мен юрагимда кучли оғриқ сездим, бу жавоб эшитиш учун етарли эди... Йўқ, албатта, йўқ. Бу ҳақида биргина хаёлнинг ўзидан ўзимнинг сочимни юлиб Никнинг ўзга аёл оғушидаги тимсолини ўчириб ташлашни истардим. Мен билагим билан кўз ёшимни артдим ва бу гаплар бари фойдасиз эканини тушундим. Бир неча сония биз жим турдик, мен кетишим зарурлигини сездим, аммо бу ҳисни сиғдира олмасдим, чунки Никни йўқотаётган эдим, қанча ялинсам ҳам буни эплай олмаяпман. Кўз ёшларим ёноқларимдан оқишда давом этар, ҳозир видолашув пайти бўлишини билардим. Худойим, Ник билан видолашув-а?! Қандай қилиб шунгача етиб келди? Қандай қилиб севган одаминг, ҳаётда ҳаммадан ҳам муҳтож, зарур бўлган киши билан қандай видолашасан? Мен эшик томон юрдим, аммо ёнидан ўтаётганимда Ник олдимга турди ва мени ҳайрон қолдириб бўса олди. Унинг қўли елкаларимдан тутиб ўзига тортди, мен сира кутмаган бўса ҳароратини ҳис қилиб қотиб қолдим. – Нима учун бундай бўлди? – у бир лаҳза ўтиб мени оғушига қаттиқ қисганча мулоҳаза қилди. Мерседес РОН Мен қўлим билан унинг юзини сийпаладим , аммо у нима юз берганига хулоса чиқариш учун вақт бермади, чунки белим меҳмонхона деворига тиралди. У мени шу ҳолда ушлаб турди. Унинг лаблари менинг лабларимни топди ва эҳтиросли бўсалар олди... Мен қаршилик қилмадим. Кейин нимадир ўзгарди, унинг ҳаракат ва бўсалари қаттиқроқ, эҳтирослироқ бўлди. У менинг лабларимдан узилиб деворга қисган ҳолда, қимирлашга изн бермади. – Сен бу ерда бўлмаслигинг керак, – жиддий ҳолда ғудуради ва мен кўзимни очиб унинг ёноқларидан кўз ёшлари оқаётганини пайқадим. Мен ҳеч қачон унинг йиғлаганини кўрмагандим. Менга ҳаво етмаётганини ва кетишим лозимлигини пайқадим. Биз нотўғри иш қилаётганимизни, бу нотўғри-лик чиндан жуда ҳам нотўғри эканини сездим. Унинг ёноқларини силаб кўз ёшини артишни, қаттиқ қучиб минг бор кечирим сўрашни истадим. Ўша пайтда менинг нигоҳим нимани англатганини билмайман, аммо Ник-нинг кўзларида нимадир: ғазаб, ғазаб ва оғриқ; менга яқин, яхши таниш бўлган чуқур оғриққа ўхшаш нарса намоён бўлди. – Мен сени яхши кўраман, – изҳор қилди у менинг елкмга бошини кўмиб. Мен уни титраганини сездим, менинг қўлларим худи бошқа қўйиб юборишни истамаган каби уни қучди. Николас бир қадам орқага юрди, худди биринчи бор кўраётгандай менга синчиклаб тикилди, нигоҳини полга қаратди ва яна кўтариб менинг юзимга қаради. – Йиғиштирил ва қайтиб келишни хаёлингга ҳам келтирма,– буюрди. Мен унинг кўзларига тикилдим ва ҳамма нарса йўқолганини англадим. Кўз ёшим ташқарига отиларди, аммо энди унда севгининг сояси ҳам йўқ, фақат нафрат, оғриқ бор холос, бу билан ҳеч нарса қилолмасдим. Мен уни қайтара олишимга, унга бўлган муҳаббатим қайтара олишига ишонар эдим, бироқ қанчалар адашган эканман. Севгидан нафратгача бўлган масофа атиги бир қадам... Менинг хатоларим Бу айнан мен гувоҳ бўлган ҳақиқат эди ва Никни охирги бор кўришим шу бўлди.
Бир ой бурун Женна худди бой амеркаликларга ўхшаб фақат Хемптонда эрга тегишни режалади. Бу ҳудудда унинг онасининг уйи бўлиб деярли барча ёзни шу ерда ўтказарди. Чунки худди шу ер билан унинг болалик хотиралари боғланган. Саёҳат қилиб мен унинг уйи миллионга баҳоланишини эшитиб лол қолганман. Женна менга тўйдан бир ҳафта бурун келишни тайинлаганди. Сешанба эди, якшанба куни менинг энг яқин дугонам тоқ яшашни тарк этади. Кўплар ўн тўққизда оила қуриш тентаклик дейишади, аммо биз ким бўлибмизки, уларнинг муҳаббатини муҳокама қилсак? Агар улар ўз муҳаббатига ишонишса, қолганлари арзимас рамзийлик холос. Шундай қилиб Ямайка станциясида тушдим, олдинда тиғиз пайтда яна икки соат йўл юришим бор. Мен энг яхши дугонамнинг тўйини кўришим ва яна Николас Лейстерни кўришим керак. Орадан ўн ой ўтиб у ҳақида интернетдан топган бир жуфт хабардан ташқари ҳеч нарса билмадим. Ник ҳайдовчи, мен эса келиннинг дугоналаридан бири эдим, чиройли кўриниш, тўғрими? Эҳтимол, дил ярасини даволаш, балки авф этиш пайти келгандир?! Бир нарса аниқ: биз учрашамиз. Бизнинг учрашувимиз натижасига кўра Учинчи жаҳон уруши – энг зиёнсиз туюлиши мумкин. Менинг хатоларим. Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling