Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet56/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

54
Н и к

Ноа улканлашиб борарди. Баъзида мен унинг қорни оғирлашиб кетиб йиқилиб тушади деб ҳадиксирар эдим. Бечора ўзи озғин бўлиб, фақат қорни семирарди холос.


Туғуриққача бир ой қолганди, у болани яна ўсишидан хавотир оларди. Унинг кайфияти "Америка тепалиги"га ўхшаб тез ўзгарарди. Гоҳ у бахтли бўлиб қувонар, гоҳида арзимаган майда нарса учун куюниб йиғларди.
Унинг туғилган куни эди, биз волидлар уйида учрашдик. Женна ҳаммани таклиф қилди. Ноа боғда унга атаб қилинган махсус креслода ўтирар ва совғаларни юзида бахтли табассум билан очиб кўрарди.
Медди совғаларнинг кўплигидан шодон қичқирди ва Ноанинг махсус ёрдамчисига айланди, келганимиздан бери унинг ёнидан кетмай қолди.
Женна ажойиб кеча уюштирди, ҳамма ерга турли рангдаги шарлар илдирди, ўртасида гўдакнинг шакли туширилган катта торт сотиб олди, кўпгина ўйин ва совғалар келтирди.
Кўп дўстлар келди ва мен ундан "Хbох" ўйининни ўйнашим учун имкон яратиб берганидан мамнун бўлдим.
Фақат болалар ҳақида гаплашадиган аёллар жамоаси менга унчалик маъқул келмасди.
Икки соат ўтгач, мен ошхонага кириб, Преттидан Ноа учун аталган торт тайёр бўлдими-йўқ деб сўрадим.
Женнага офарин, байрамда барчанинг диққатини бола атрофида бирлаштирди, аммо Ноа ўртасида катта 20 рақами бор тортга арзирди. Мен шундай тортни кўтариб боққа чиққанимда ҳамма ҳайрон бўлиб , "Туғилган кунинг билан"ни куйлашди. Ноа ҳаяжонланиб менга тикилди ва 20та шамни пуфлаб ўчирди. Орадан пича ўтиб, одамлар диққати бўлак нарсаларга жалб бўлгач,

Мерседес РОН

мен унинг қўлидан тутиб бассейн олдига олиб келдим.
У жилмаяр, ўтган бахтиёр дамларнинг хотирасини ёдга оларди.
– Сен мени бу ерга қандайдир ножўя иш учун олиб келдингми, Ник? – сўради кулиб.
Мен ҳам кулиб юбордим.
– Агар мен ножўя иш қилсам бу сенинг туғилган кунинг бўлмас эди, Сепкилой, – дедим ундан бўса олиб ва четлашиб чўнтагимдан кичкина қутича олдим.
– Сенинг совғанг, – дедим алвон тус қутини узатиб
Ноа ҳаяжон билан менга қаради, оҳиста қутини очгач кўзлари ҳайратдан катта очилди, кейин ёшга тўлди.
– Бу ҳали ҳам сендами... Мен ўйладимки... ўйладимки, сен уни ташлаб юборгансан деб.
Мен бўса билан уни жим бўлишга мажбур қилдим ва кўз ёшларини қўлим билан артдим.
– Мен ҳеч қачон бу туморни ташлаб юбормас эдим, Ноа. Мен сенга икки йил бурун юрагимни берганман, энди яна совға қиляпман.
Ноа унинг ўн саккиз ёшида мен совға қилган, кейин ақл-ҳуш тарк этган пайтимда унинг бўйнидан ечиб олган кумуш юрак шаклидаги туморни оҳиста силади.
– Мен заргарга айтиб унинг устига кичкина яшил бриллиант қадашни буюрдим. Биласанми, Эндрю ҳам бу совғанинг бир қисми бўлиши керак, шундайми?
Ноа ҳамон ҳаяжонини боса олмай бахтдан жилмайди.
– Бу сен қилишинг мумкин бўлган энг яхши совға. Мен бу туморни соғиниб яшадим, у сен ва мен учун нимани ташкил қилса, барини соғиниб яшадим.
Мен биламан, у сенинг бўйнингни ташлаб кетмас-лиги керак эди, Ноа, уни олиб қўйиш нотўғри бўлган.
У тасдиқлаб бош қимирлатди.
– Сен ўша пайтда Ник ҳис қилган нарсани қилдинг.

Менинг хатоларим


Мен сенга озор етказдим, мен уни тақишга арзимас эдим.


– Ундай дема, – қутини очиб ундан туморни олдим. – Энди ҳеч ким, ҳеч нарса учун бу туморни сендан олиб қўймайди, – сўзладим мен. Ўзимдаги бор муҳаббат билан унинг бўйнига тақиб қўйдим ва беқиёс жозибали
яланғоч елкасини ўпдим.
– Агар сен чарчаган бўлсанг тортинмай айтақол, биз тезда кетамиз.
Ноа рад этиб бошини чайқади, у бахтиёр эди, кулди.
– Мен бу кунимдан лаззат олмоқчиман, бу энг олий куним.

Мерседес РОН





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling