Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
56
Н о а Шифохонага келгунча ўтган соатлар менинг умрим-даги энг азоблиси бўлди. Тахмин қилганимдек боланинг туғилишига ҳали вақт бор экан, аммо суви оқиб кетибди. Эндрю туғилиш йўли-да туриб қолибди, орқага қайтишнинг иложи йўқ экан. Биз келишимиз биланоқ туғиш бўлимига олиб киришди. Соддаман! Мен ўйловдимки вақти келганда бир кучана-ман ва бола туғилади, қутуламан. Аммо бундай бўлмади: мен саккиз соат кучандим. Саккиз соатда менинг кучим адо бўлди, энди давом эттиролмайман деб ўйлагандим. – Нао…давом эттириш керак, яна бир ҳаракат қил, Сепкилой, яна бир бор, – Николас менинг қулоғимга шивирлади. Мен унинг қўлини шундай қаттиқ қисдимки, гўё бармоқлари синиб кетгандек бўлди. – Мен жуда чарчадим, – кўп сонли тўлғоқнинг яна бирини ўтказгач тан олдим. Менинг бутун танам оғрир, эпидурал анестезия анчадан бери таъсир қилмас, мен бу азобнинг тезроқ тугашини истардим. Мен врачларни шивирлаб менинг тоз суягим ҳақида, боланинг туғилиши учун жой тор эканини гаплашганини эшитдим. – Ник мени бу ердан олиб кет, бу азобга мен ортиқ чидамайман, – мен йиғлаганча ялиндим, худди менинг кўзим каби унинг кўзлари ёшга тўлганини кўрдим. – Бу тамом бўлиши билан сени қаерга истасанг олиб кетаман, азизим, аммо ҳозир яна бир кучанишинг керак. Мерседес РОН Навбатдаги оғриқ менинг қорнимни тошга айлантириб қўйди, мен тишларимни қисиб яна бир кучандим. Ҳам-ширалар далда берар, врачлар кучанишни уқтирарди. Кимдир пешонамга нам латта қўйди. Мен тўлғоқ тугага-ни, бола ҳамон жойида эканини билгач, ўлгим келиб кетди. – Кучим етмаяпти, – нолидим мен. – Доктор, у ҳолдан тойди, ахир, нимадир қилинг! – Ҳозир болани кесарево орқали олиш, она учун хатарли, – гинеколог жавоб берди. Мен Никнинг оқариб кетганини кўрдим. – Ноа… мен сизни тўлғоқ бўлишига, бор кучингиз билан яна бир кучанишингизни истайман. Мен болани олиш учун шприцлардан фойдаланаман, у туғилиши керак, ҳомилани дистресси кузатиляпти. Менинг болам қийналарди, у мени деб қийналарди, чунки мен унинг туғилишига ёрдам бераолмаётган эдим. – Ўтиринг,– деди врач ва мени бош кўтаришга аранг кучим етди. – Мистер Лейстер унинг орқасига ўтиринг, у елкаси билан сизнинг кўкрагингизга суянсин. Николас унга айтилганларни бажарди. Унинг қучоғи менга давом эттириш учун куч берди. – Сен эплайсан, менинг севгилим… Яна бир кучан. Кейинги тўлғоқ бир неча сониядан кейин келди. Мен қаердан қудрат келганини билмадим, Никнинг қўлини қаттиқ қисдим, то ҳушим кетадиган даражада кучандим. – Бўляпти, – доктор эълон қилди ва бир дақиқадан кейин мен боланинг аянчли йиғисини эшитдим. Мен кўзмни очгани ҳам мадорим қолмай Нико-ласнинг бағрига йиқилдим. – Ноа…у жуда чиройли…Унга бир қарагин, севгилим! Мен кўзимни очдим Ҳамшира кўк адёлга ўралган Менинг хатоларим жуда кичкина ниманидир олиб келди.
Эндрю Морган Лейстр июл ойининг шанбаси куни туғилди, роппа-роса икки килограм. Биз уни талаб қилиб олгунимизга қадар, икки кун инкубаторда турди. Бир неча кун ўтгач, бизга кетишга рухсат беришди ва эъзоз этиб, яхши дам олсин деб янги уйга олиб кетишди. Кетар эканмиз ҳамон ўзимни чарчаган, нимжон сезардим. Ўзимни бебаҳо боламни деб мижжа қоқмай келдим. У бўлса машинанинг орқа ўриндиғидаги болалар автокреслосида бамайлихотир ухлаб келарди. Ник мен каби жуда чарчаган бўлса ҳам мендан бир қадам нари кетмади, бошқа пайтлардагига қараганда ўзини бахтиёр ҳис этарди. Волидлар шифохонага келишди, барчаси Эндрюдан ниҳоятда хурсанд бўлди, барчаси уни қўлга олишга, тебратиб аллалашга ҳаракат қилишди. Мерседес РОН Аммо менинг ўғилчам фақат ўз қўлимдагина қониқиб ором оларди холос. Биз уйга қайтиб келгач, мен бир тўп ҳаво шарлари табрик очиқ хатлари, ўйинчоқли саватчаларни кўрдим. Шифохонадан чиққанимизда бир тўп журналистлар бизни ўраб олишди. Уларнинг мақсади самимий табриклаш эмаслиги сезилиб турарди. Ник чақалоқ билан аравачани пастга туширди. Уйга келганимдан ниҳоятда хурсанд бўлдим. Дастлаб икки кун ўзимда йўқ, ҳавойи ҳолда юрдим. Мен болани қўлимга олиб каравот олдига келдим. Ник менинг орқамдан келди. Эндрюни ўзининг каравотига, у ҳали туғилмасдан туриб ўз хонасига олиб келган ўша каравотимизга ётқизиб ухлатишимиз лозим эди. Аммо уни бу ерда якка қолдириб ухлатишни, ҳатто, ўйламас эдик, тўғриси кўзимиз сира қиймасди. Оқибат, ҳаммамиз шу ерда ухладик, ўртамизда Эндрю ухлади. Иккимиз Эндрю биз билан эканлигига ҳали ҳам ишонқирамай қарардик. – Ўғлимиз биз билан эканига ишонмаяпман, – Ник унинг қизғиш юзини бир жуфт бармоғи билан авайлаб силади. – У мен кўрган болаларнинг ичидаги энг яхшиси, – дедим мен эгилиб уни ҳидлар эканман. Ҳиди жуда ҳам ёқимли туюлди. Мен уни ўз болам, онаси бўлганим учун шундай баҳоламадим, асли ҳақиқатдан ҳам у бебаҳо эди. Кўк кўз-ли ва бебаҳо момиқ юзли. Женна бизга ўртасида "Мен–1 рақам" ёзуви бор оч-яшил тусдаги кийимча совға қилди. Уйда бўлиш – бахт, Ник билан, Эндрю билан бирга бўлиш қўшалоқ бахт. Ҳамма кўнгилсизликлар орқада қолди, – деб ўйладим мен. Бу ғалат эшиттилса ҳам, бизга Эндрюга кўникиш қийин туюлмади. У бутун кун бўйи йиғлайдиган бола бўлмай, аксинча уни боқиш учун уйғотар эдик. Қандайдир номаълум сабабга кўра мен уни икки ҳафтагина кўкрагим сути билан боқдим, холос. Менинг хатоларим Кейин гўдак жуда қийналиб кўкрагимни сўраётганини билдим. Менинг сутим оз уни тўйдира олмаётган эдим. У билан энг яқин алоқани узаётганим аламли эди. Дунёда болани кўкрак билан боқишдан кўра сеҳрли, ёқимли нарса бўлмаса керак. Аммо на қилайки, ҳеч нарса қилиб бўлмади, сутим тобора озайди.
Мерседес РОН – Шунда яхши кўринасизлар, – деди жилмайиб ва тиззаси томон эгилиб бизга нигоҳини тикди. – Мен бу кичкинтойни туққанимдан бери уч ҳафта ўтганига ишонгим келмайди, – дедим унинг қора соч-ларини бармоғим билан силаб. Унинг териси шунчалик силлиқ, нозик эдики, соатлаб силаб ўтирардим. – Мен сенга бир нарсани айтмоқчиман, Ноа,– Ник бирдан жиддийлашди. Мен унга қарадим. – Нимадир бўлдими? Унинг асабийлашгани сезилиб турарди. Уни отган кишининг суди икки ҳафтадан кейин бўлиши кутиларди. Биз ҳаммамиз бу ярамасни панжара ортига тиқилишини кутардик. – Баъзи нарсалар бошқачароқ бўлишига қарамай, ҳаммаси жойида, – деди у мени қўлимдан тутиб бармоқ-ларимни ўпар экан. – Сен мени дунёдаги энг бахтли одам қилганингни айтмоқчиман, Сепкилой,– у эгилиб бошим-нинг тепасини ўпди. Энди яна кўзини юмган, ҳеч нарса-ни билмай ухлаб қолганди. – Икимиз нимани бошдан ўтказган бўлсак, қандай вазиятга дуч келсак, доим бирга бўлдик. Ўша ёз оқшоми юлдузли осмон остида машина ичида олган биринчи бўсамдан бери кўп йиллар ўтди. Шундан бери сенинг силлиқ танангни силаш, яна бўса олиш учун баҳона излаб юрдим. Сен мени бахтли қилдинг, Ноа, мени танҳолик балосидан, севгига ўрин йўқ, фақат нафрат ҳукумронлик қилган чиркин дунёдан олиб чиқдинг. Сен ҳамиша одамларнинг хатосини оқлаш, кечиришга, уриндинг, – мен уни жим тингладим. Чўнта-гидан кичкина бахмал қутини олганини кўрдим. Уни очганда ажойиб узукни кўриб нафас олмай қотиб қолдим. – Менга турмушга чиқ, Ноа... мен билан бўл. Меники бўл, мен абадий сеники бўламан. Мен қўлим билан оғзимни ушладим, тилим лол бўлиб қолганди. Менинг хатоларим Иккаламизнинг орамизда ухлаётган Эндрюга қарадим. Бирданига менинг қўлларим титраб кетди. Ник болани олиб каравотчага ётқизди. Кейин менинг олдимга келиб тиз чўкди ва кўзларимга тикилди. – Нима дейсан, Сепкилой? Менинг лабларимда кулги пайдо бўлди, аммо тилим ҳамон лол эди. Унинг ёқасидан тутиб кўтардим ва ўпиб олдим. – Бу ҳа деганигми? – сўради жилмайиб. – Албатта, ҳа,– дедим ҳаяжон билан ва менинг кўзларим бахт ёшларига тўлди. Ник менинг қўлларимни тутди ва чап қўлимнинг номсиз бармоғига узукни тақиб қўйди. – Мен сени шунчалар яхши кўраманки... – у юзимдан яна бўса олди. У мени кўтарди ва хонага олиб кирди. Биз бир-бири-мизни эркалаб севги сўзларини сўзлашар эдик... Эндрю бир ёшга тўлганда Николасга ишга қайтишга тўғри келди. Аслида у ҳеч қачон ишсиз ўтирмасди. Аммо у ишни уйдаги диванда ўтириб тиззасидаги ноутбук орқали қиларди. Мен меҳмонхонага кириб Ник қучоғида Эндрю билан ўтирганча ноутбук экранига термилиб нималарнидир ёзаётганига қараб туришни ёқтирардим. Уларни бирга кўрганда дилим эриб кетарди. Иккита қора сочли бош, бир жуфтдан кўк кўзлар шунчали бир-бирига ўхшаш эдики, баъзида болада ўзимнинг иштирокимни кўрмай хафа бўлиб кетардим. Унда мендан ҳеч нима йўқ эди-да! Ник мағрур жилмайиб бош чайқаб қўярди. – Унда сениг сепкилларинг бўлади... мен биламан. – У сепкил учун мендан хафа бўлади. Мерседес РОН Ник кулиб юборди. – Бизнинг бола чиройли, юракларни эгалловчи бўлиб ўсади, ишонавер, Ноа. Энди биринчи бор кулганда иккимиз ҳам унга тикилиб қолдик. Бу бола бизларни мафтун қилди. Ник иккаламиз унинг изми остида эдик. Эндининг туғилганидан бир ой ўтгач, аниқ айтадиган бўлсак душанба куни, Женна шаҳар марказига сайр қилгани таклиф қилиб келди. Мен бола туғилгандан бери уйдан ташқарига чиқмаган эдим. Ҳали ҳам чиқишга чўчирдим, аммо қилинган даъватлардан сўнг рози бўлдим ва роботни эслатувчи, мен анча бошқаришни билиб олган аравачани Женна олиб уйимиздан бир неча минутли йўл, бир неча квартал наридаги савдо марказига бордик. Кун жуда иссиқ. Мен Энди қуёшда кўп юришини истамадим, шунинг учун кафелардан бирига кирдик. Менинг бўлажак тўйим унга тайёргарлик ҳақида Женна билан гаплашдик. – Мен сенга гапирдим, – дедим такрорлайвериб оғзим чарчагач. – Биз унаштирилдик, аммо бола катта бўлгунча, тўй қилмаймиз. – Бу аҳмоқлик. – Йўқ , мен болани парвариш қиламан, тўйга тайёргарлик қилолмайман. – Сен учун мен қиламан, тентаккинам. Мен ғашим келиб бошимни чайқадим, унинг жаврашларини ноилож эшитдим. Волидлар бизни тўй қилиш ниятимизни хурсанд қарши олишди. Аммо буларнинг бирортаси биз буни тескари қилганимиздан хурсанд эмасди. Бизни ҳаётнинг барча йўналишларига, ҳатто шахсий ҳаётга – севиш, уйланиш, бирга яшаб кейин болали бўлишга ўргатишган. Мен ва Ник унга амал қилмаганимизни кўрсатдик. Биз ўзбошимчалик билан тескари ҳисоблашга амал қилдик Менинг хатоим Рост айтсам, мен бола ва Никка қараб тўй ҳақида ўйлаганим йўқ. Биз бутун ҳаёт учун маъсулиятни бўйин-га олишга ёш эдик, бола боқишга ҳам ёш эдик, тажриба тўплашга, замонамизнинг кўп одамларига ўхшаб жуда ёш эдик. Мен ҳам, Ник ҳам бахтли эдик, энг асосийси шу. Икки соатдан кейин биз уйга қайтишга киришдик. Стив энди мени кузатмай қўйганди. Ҳамма ишлар озми-кўпми йўлига тушгач, Никка мени доимо кузатиш зарур эмасли-гини айтдим, Стив мендан кўра унинг ўзига зарур. У компания ва бўлажак суд ишлари билан ғоят банд. Мен ундан хавотирланардим. Ситив ўз ишининг устаси эди. Мен билан паркка бориш, сайр қилиш ёки таглик олиш учун магазинга бориш уни ўлгудай зериктирганди. Ниҳоят,Ник рози бўлди ва ўша куни Сан-Францискога жўнаб кетишди. У кечқурун қайтиб келишга ҳаракат қилишини айтди, аммо мен унинг учрашувлари белги-ланганга қараганда узоққа чўзилишини билардим. Бу мени Эндрю туғилгандан кейинги биринчи туним бўлгани учун Ник хавотирда эди. Мен хавотир тортмадим, чунки бола билан муомала қилишни яхши ўзлаштириб олгандим, шунинг учун Никни бирга бориш таклифини рад этдим. Мен бир ойлик бола билан учқичга ўтиришга, унинг кундалик тартибини бузишни истамадим. Никка буни тушунтирганимдан кейин мени қистамай қўйди. – Мен билан боришга рози эмаслигингга ишонаман , – деди Женна мен дорихонага боришим кераклигини айтсам. Эндрюга тагликдан тошма чиқарди, шунинг учун қийналарди. – Сен ташвиш қилма дедим ва Женнани қучиб хайрлашдим. Мерседес РОН Женна Эндинини бошидан ўпиш учун эгилди. – Унга мен берган либослар энг сара эди, – деди у, мен кўзимни олайтирдим.Ўша куни унда оқ иштон, кичик шортик бўлиб кўкрагида ёзув бор эди. Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling