Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet59/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

Мени дунёга келишим учун саккиз соат
керак бўлди.

– Менинг чўқинган ўғлимни эҳтиёт қил, – деди у кетар экан.


Мен дорихонага бордим ва крем олдим. Орқага қай-тишда, ҳар куни юрадиган йўлимда ғалати туйғуни ҳис қилдим.
Орқам музлаб қолди. Мен елкам оша орқага қарадим, аммо ҳеч кимни кўрмадим. Ёнимда Стивнинг йўқлиги ғалати туюларди, афтидан мен якка юриш қанақалигини унутиб қўйибман. Тезроқ уйга бориш учун юришимни тезлатдим ва ғалати туйғуни унутдим. Аммо туйғум мени алдамаган экан. Мени кимдир кузатганлигини кўп ўтмай аччиқ гувоҳи бўлдим.
Энди биз келганимиздан бери йиғларди. Уни тошма безовта қиларди ва сал тегилса ҳам қичқириб йиғларди. Фақат уни бошини пастга, орқасини тепага қилиб кўтарсам йиғлашдан тўхтарди. Бундай пайтда ҳар сафар кўкрагимга босиб борардим. Ник ҳам шундай қиларди. Шунинг учун бола тинчиб ухлаб қолди.
Мен уни каравотга ётқизиб, кўзимни узмай тикилдим.
Қандай қилиб шунча қисқа вақт ичида, кимнидир шунчали кучли севиш мумкин? Болачани дейман...
Менинг одамчам...сўрғич ва лўппи ёноқли шу пайтгача мен кўрган одамларнинг энг чиройлиси эди.
Мен унинг йиғлашини кўрсам азоб чекардим ва унинг кулишини кўрсам ўзимни еттинчи осмонда ҳис этардим.
Ҳозир усиз бўлишимнинг фикриёқ мени беҳуш қиларди.
Менинг хатоларим

Биз Ник билан телефонда бир оз гаплашгач, мен ўринга ётдим.


У шу пайтга меҳмонхонага келган ва рўйхатдан ўтаётган экан. Мен юраверб чарчаган эдим, гаплашиб бўлишим билан ухлаб қолдим.

Мен кўзимни очганимда танамдаги барча туклар тикка бўлиб кетди. Нимага бундай бўлди деб сўраманг. Ҳамма-си оддий бўлди. Аммо ҳис этиш мени каравотга ўтириш-га мажбур қилди. Нафас олишим тезлашди ва мен товуш чиқармай ўрнимдан турдим.


Ўзимни тинчлантиришга ҳаракат қилдим. Шунчаки, ёмон туш кўрганим йўқ. Улар илгаригидай такрор бўлмади. Ҳозир Ник бўлмагани учун уни такрор кўриш хавфи бор эди.
Кичкинтойнинг хонасига киришдан олдин ўзимни тинчлантиришга ҳаракат қилдим. Энди менинг кайфиятимин дарҳол сезарди. Агар мен асабий бўлсам, ҳаяжонлансам дарҳол жавоб бергандай йиғларди.
Мен пича тинчланганимдан кейин коридорга чиқдим ва Эндининг хонаси томон юрдим.
Менинг юрагим орқага тортиб кетди.
У ерда кимдир бор.
Менинг болам ёлғиз эмасди.

Мерседес РОН



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling