Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet6/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

4
Н о а

Охирги бир неча кун бизда юз берган хотиржамлик саҳар пайти эшик қўнғироғи чалиниши билан барҳам топди. Биз спа-салонда бўлдик, ноанъанавий ресторанда янги денгиз маҳсулотларини едик, соатлаб теримиз ёқимли бронза тусини олиш учун қуёшда тобландик. Балки, бундан баданимизда тириш ҳосил бўлишини ўйламадик.


Маросим ташкилотчиси Эмма, орзиқиб кутганимиз, дугоналар билан гаплашиб олишимиз учун бизни бир оз бўш қўйди.
Аммо бир неча кундан кейин тўй, кўп сонли меҳмон-лар ана-мана келиб қолади, шунинг учун бизнинг 1dolce far niente ни давом этишнинг иложи йўқ.
Женна ҳаммадан кўп асабийлашарди, тинмай гапириб, ҳар сафар Лайонни чақириб жазавага тушарди. Бир неча ойлик суҳбатдан кейин у Женнанинг фирмаларидан бирига админстатор сифатида ишга қабул қилинди ва ҳамма тинчланди. Улар ўтмишни унутиб бир-бирини кечиришди ўзаро ҳар қачонгига қараганда кучлироқ севишдилар.
Ўша куни эрталаб, ниҳоят, мен тўй кўйлагини кўрдим. Тикувчи Женна кийиб кўриб сўнги тузатишлар қилиш учун Эмма билан келди. Тан олиш керак, кўйлак ҳайратга соладиган даражада оқ тўрдан тикилган кенг юбкали эди. У менга филмларнинг бош қаҳрамонлари ёки журналлардаги поп моделлар либосини эслатди.
--------------------
1Асли ҳолича ширин. (Италянча.)

Мерседес РОН


Уларни кўриб менинг сўлагим оқарди.Уни Женнанинг онаси Лос-Анжелесдаги энг қиммат тикувчи билан биргаликда ижод қилишга ва дугонам унда жуда лобар кўринарди.


Тез орада уйга кираверишдаги гуллар учун маъсул ишчилар гуруҳи келди, Женнанинг гапича, тўйнинг гул билан безаш уларнинг бўйнида. Иккинчи гуруҳ келаётган меҳмон ва оила аъзоларини кутиб олар ҳамда меҳмон-дорчилик, зиёфат билан шуғулланарди. Катта боғда таҳсинга арзигулик тўйолди қабулига ҳозирлик кетарди.
Тўй олдидаги кечки овқат, икки кундан кейин қўлтиқ-даги меҳмонхонада ўтказилади. Мен ниҳоятда асабийла-шардим, сабаби тушунарли. Мен Никни яна кўришга тай-ёр эмас эдим, ўчашгандай у билан битта уйда тўла икки кун бўлишимиз керак.
Кўп ўтмай тўй кайфиятидаги меҳмонлар кела бошла-ди, Женнага маросим ҳақида суриштиришар, тўй кўйлаги ҳақида, дунёдаги барча нарса ҳақида гап сотишарди.
Женна яқин дўст ва қариндошларни, айниқса, ёшларни таклиф қилганди. Ёшлар шу ерда қолишади, ёши улуғлар меҳмонхонада туришни маъқул кўришди, биз, ёш-яланг ичкилик , ўйин-кулгини бугун якунлаймиз, улуғларимиз ҳаловатига ҳалал бермаймиз.
Женна қариндош опа-сингиллар билан турарди, бош эшикдан тизилишиб ишчилар чиқишарди. Мен иккинчи қаватга кўтарилиб озгина ўзимни босиб олиш учун кириш эшиги олдида турарканман, таниш машина келиб айвон олдида тўхтади. Мен қўлимни пешонамга соябон қилиб қуёш нурини тўсдим, машинадан чеҳрасидан хатарли табассум сира аримайдиган, Лайоннинг акасини яхшироқ кўрмоқчи бўлдим. У бармоқлари орасида машина калитини ўйнаб юриб келди. Зинапояда уни кузатиб турганимни кўриб менга назар ташлади.
– Қарангалар бу ерда ким турибди,– деди зинага яқинлашар экан нохуш жилмайиб. – Кичкина малика охири топилибди.
Мен кўзимни юмиб қўйдим, Лука ҳеч қачон менга

Менинг хатоларим

ёққан эмас. У бир неча йил қамоқда ўтирди, Женнанинг айтишича, ҳали ҳам қинғир муаммолардан қутулган эмас, ўрнига акаси Лайон ҳал қиларди. Ростини айтиш керак, мен уни бир неча ой илгари, ўша даҳшатли пойгадан кейин, Женна Лайон билан аразлашганда кўргандан бери Лука анча ўзгарганди. Ўшанда биз ҳам Ник билан қаттиқ жанжаллашиб қолгандик.Тўғри, кейин биз ярашдик, аммо доимий эмас. Биз аста-секин бир-биримизни айнита бошладик.
– Қалайсан, нозанин? – у менинг олдимда тўхтаб, нигоҳ ташлашга мажбур қилди. Лайон басавлат йигит, Лука ҳам ундан қолишмасди. Унинг татиуровка қилиниб нақшланган қўллари ҳар қандай одамни чўчитарди, у бўлса фахрланарди, мен бўлса унга тупурардим.
– Ҳаммаси яхши, Лука, сени кўрганимдан хурсанд-ман,– дедим орқага бир қадам ташлаб. – Сўрашмоқчи бўлсанг, Женна ичкарида.
Лука менинг елкам оша бефарқ назар ташлади. Унинг худди акасиникига ўхшаган яшил кўзлари менинг жуссамга тикилди, оқ кўйлак бўйлаб уятсизларча қадал-ганча кулгидан қисилиб юзимга келиб тўхтади.
– Бўлажак келин билан кўришига ҳали вақтим бўлади, келин-куёвларни гаплашамиз. Тўғрими, ҳозир сен боши очиқ якка эмишсан?
Унинг саволи мени бир оз ранжитди. Мен шахсий ҳаётим ҳақида ўзимнинг собиғамнинг энг яқин дўсти-нинг акаси билан гаплашишни истамасдим. Аниқки, у бўлиб ўтган ишдан хабардор, нима бўлгани, мен нима қилганимни билади, менда бу ердан югуриб қочиш, ўз хонамга беркиниб олиш кайфияти пайдо бўлди.
– Ишонаманки, бу саволингга жавобни биласан,– совуққина жавоб қилдим. Ҳозирги ҳолатимни эсла-тилиши кўкрагимга игна санчгандек бўлди.

Мерседес РОН

Худди шу пайтда Женна келиб қолди. Қучоғини очиб турган Лукани меникига қараганда мулойимроқ табассум билан қарши олди.
– Салом, бўлажак келинчак, – Лука келинни қучиб саломлашди. – Семирибсанми? Эҳтиёт бўл, бўлмаса кўйлакка сиғмай қоласан, – Лука кулди, Женна унинг қучоғидан сидирилиб чиқди, жиддий қаради.
– Сен тентаксан, – деди, қўлига шапатилаб қўйди. Лука нигоҳини яна менга қаратди.
– Мен ҳозир Ноадан хонам қаердалигини сўраб тургандим. Сизлар биласизлар, мен қалъа, пляжда яшашга ўрганмаганман, кейин сафарлардан чарчадим.
– Мамлакатни машинада кесиб ўтиш, фақат, сенинг миянгга келади, – Женна кўзини юмиб қўйди. – Учувчи аппаратни ҳеч эшитганмисан? Уни яна учқич дейишади.
– Сен Калифорниядан машинада келдингми? – мен ҳайратланиб кўзимни катта очдим. Лука бош ирғади ва елкасидаги рюкзакни тўғрилаб қўйди.
– Йўл бўйидаги ресторанларни яхши кўраман, – у орамиздан ўтиб уй томон юрди. – Қаёққа борай?
Женна кулиб бошини силкади, худди шу пайт уни чақириб қолишди.
– Ноа, уни иккинчи қаватга олиб чиқ ва чапда балкон ёнидаги хонани олиши мумкинлигини айт.
– Аммо...
Женна менинг эътирозимни эшитиб ўтирмади, мени Лука билан ёлғиз қолдириб эгилганча ошхона томон юрди.
– Юр, малика, вақтимиз кўп эмас.
Унга хонани кўрсатиб , тезроқ кўздан ғойиб бўлишни истадим, Луканинг хонасидан икки эшик наридаги ўз хонамга кириш учун бурилдим.

Менинг хатоларим


Аммо Лука мен билан эшик орасида туриб ярим йўлда ушлади.


– Пляжга борамиз, – жиддий термилиб таклиф қилди.
– Йўқ, раҳмат, –унга чап бериб эшик дастасига етишга интилдим.
– Мен бу ерда қолишни истамайман... Юр, бунақа инжиқ бўлма, сени хот-дог билан сийлайман.
Мен унинг мақсадини билиш учун диққат билан кузатдим. Лука бир жойда ўтиришни ёқтирмасди, уни назорат қилиш мушкул, меҳмонларни кутиб туриш унга ҳозир айтганидан кўра оғирроқ кечарди.
– Мен хот-догни ёқтирмайман, хонамга кириб яхши китобни ўқийман, йўлдан қоч, илтимос, – дедим аммо у қулоқ солмади.
– Ўқиш? – бу сўзни худди ҳақорат каби гапирди. ̶ Ўл-ганингда ўқийверасан. Кел, шу ажойиб жойни айла-найлик.
– Лука мен кета олмайман, Женнага ёрдим беришим керак. Кейин бу ерни яхши билмайман. Хэмптонда сен билан адашиб юришни истамайман.
Лука бейсболкасининг айвонини орқага айлантириб кийди, менга диққат билан тикилди.
– Мен билан адашиб юриш – бу сен билан рўй бериши мумкин бўлган энга яхши нарса, нозанин, аммо бу ҳозир мен истаган нарса эмас; мен ҳозир яхши улфатлар билан тамадди қилмоқчиман, сен тилинг кескир бўлса ҳам чакки эмассан.
Мен қўлимни чалиштириб худди Женна каби шапалоқ урмоқчи эдим, мен айтмоқчи бўлгандай ҳақорат оҳанги-ни тўхтатиб жилмайди.
– Ҳазиллашдим! Бўпти, тентак бўлмай, бус-бутун сақланган ҳолда қайтишингга ваъда бераман, Женна келиннинг дугонасидан ажралиб қолишдан худо сақласин.
Худди шу вақт Женнанинг бир гуруҳ қариндошлари кенг зинадан кўтарилишди, коридор қизғин гаплашаётган

Мерседес РОН


одамлар билан тўлди, энди Лукининг ғоясидан қутулиш унақа ваҳимали бўлмай қолди.
– Мен сен билан бир шарт асосида бораман.
Гап тамом, нимани истайсан? – Лука кулимсирада.
– Мен ҳайдайман.
Кутганимга қарама-қарши равишда у қора кўмирдай
"Мустанг" рулини бошқаришимга мутлақо эътироз билдирмади. Аксина рулни бошқариб, йўлга қарамай атрофдаги қирғоқбўйи манзарасини бемалол томоша қилганидан хурсанддай кўринди. Қуёш ботишга шошилмас, ёқимли шабода эсарди.
Бизни сукунат қамради. Мен қишлоқ кўчаларида юришни ёқтирардим. Лук мендан тортиниб тургани сезиларди: у қизлар билан шунчаки мулоқот учун сайр қиладиган йигитлардан эмасди, амма унинг нияти мени сира қизиқтирмасди. Мақсадсиз саёҳатнинг охирида қоронғи тушиб қолганда, мен қирғоқ бўйидаги хот-дог сотадиган дўкан олдида тўхтадим.
– Мен очиқиб кетдам, – дедим калитни ўт олдириш қулфидан суғурар эканман.
Лука жилмайди ва машинадан тушди. Мен уни ўтирган жойимда кузатдим, кейин орқасидан қувиб етдим.
– Сени механик узатиш қутили машинани бошқари-шинингни билмас эдим, – эътироф этди у ва шапкасини олди, деярли тақир қирилган сочини силаб қайта кийди.
– Биз деярли нотанишмиз, билмаслигинг мумкин, –мен зарарли, аммо ёқимли ҳид таратаётган егулик сотилаётган раста олдига келдим. Картишкали хот-дог ва "Кока-кола" олдим; Лука ҳам шундай буюртма берди,

Менинг хатоларим


аммо пиво олди. Овқат олгач, столлардан бирига ўтирдик. Менинг энг яқин дугонам куёвининг акаси, қамалиб чиқиб яхши ном таратмаган киши билан бирга юриш, овқатланиш ғалати эди. Аммо тан олиш керак шу вақт ичида у ўзини жуда расо тутди.


– Сенга бунақа тўғри келмайди, тўғрима? – у менинг ликопимга ишора қилиб сўради.
– Машқ қиламан, – дедим хот-дог бўлагини тишлар эканман. Жуда мазали эди.
Лука бош ирғаб маъқуллади, пивадан хўплаб менга юзланди.
– Сен нимага биз бир-биримизни билмаймиз дединг, "Йигирмата савол" ўйинини ўйнамаймиз-а?
Мен хот-догни эҳтиётлаб идишга қўйдим ва бир сонияга нигоҳимни олиб қочдим. Онгимнинг бир қисми униг таклифидаги яширин қизиқишни англади. Бошқа қисми хотирага чўмди: Ник билан бир-биримизни яхшироқ билиш учун аҳмоқона бу ўйинни бажарганимиз-ни хотиралади. Биз энди танишган пайтимизни эслади. У билан на унинг муаммоларини, ўзини билмай ўтиргани-мизни, менда ўрнимдан туриб қочиш, хонамга қамалиш, бу ердан чиқмаслик истаги туғилганини эсладим. Аммо мен ўша ҳолатда оқил бўлган ишни қилдим: бир дақиқага кўзни юмиб чуқур нафас олдим ва мавжудликка қайтдим.
Менинг олдимда жозибали аммо менга ёқмайдиган йигит турар, менинг бусиз ҳам мураккаб аҳволимга нохушлик қўшарди. У мен нима қилсам ёки гапирсам ҳам фақат Николас Лейстер нигоҳидан ўзга нарса ҳаяжонга солмаслигини билмас эди. Баъзида унинг муҳаббат билан тикилган нигоҳини соғинардим.
Лука менинг юзим олдида кафтини силкитиб хот-дог тамаддисига қайтарди. Мен диққатимни яна унга, татиуировкага, ҳайрат тўлган яшил кўзига қаратдим.

Мерседес РОН


– Мен сенга битта савол беришга рухсат қиламан, – дедим ўзимни тўнг, ғаразли кўрсатмаслик учун.


Лук жилмайди, қўли билин иягини силаб столга энгашиб олди.
– Агар битта саволга рухсат берилса, тўғри ишга ўтаман, – тушунтирди у.
Мен ноқулай ҳолда стул сунчиғига ясландим. Мен бир неча ойдан бери йигит билан якка қолмаган эдим. Шунинг учун қорнимда худди ножўя иш қилгандай ноқулайлик туғилди.
– Эртага мен билапн учрашувга чиқасанми?
Унинг саволи аниқ эди, жавобим яна ҳам аниқ бўлди.
– Йўқ.
Қисқа ва маънили. Кейин мен столдан турдим, иштаҳам мутлоқ йўқолганди. Аммо у қўлимдан ушлаб унга қарашга мажбур қилди.
– Нима учун йўқ?
– Чунки иложим йўқ.
У менга тушунмай ҳайрон қаради.
– Нега "иложим йўқ" бу қандай жавоб бўлди?
Мен безовта бўлиб қимирладим. Аммо у ҳамон билагимдан ушлаб турарди.
– Хоҳламайман, – деб тасдиқладим унга тикилиб. У яна сўзлагунча бир неча сония ўтди.
– Кўряпман... сен уни ҳамон севасн,– деди у саволдан кўра кўпроқ тасдиқ оҳангида. Мен қўлимни бўшатиб бир қадам орқага юрдим.
– Бу сенинг ишинг эмас, билдингми?
Лука қўлини кўтариб кулди.
– Ноа, мен сенга шунчаки югуришни таклиф қилмоқчи эдим, яхшими? Ҳеч даҳшат эмас... Худойим, сени нозик-тъаб дейишганди, аммо... – менинг жиддий қарашим

Менинг хатоларим

гапни давом этирмасликни кўрсатди. – Қуёш ботгач унча иссиқ бўлмайди. Шундай қилиб биз эртага ҳамма меҳ- монлар келгач юз бериши мумкин бўлган ақлсизликдан қутуламиз. Бўпти, мен бу уйдан қочиш учун баҳона излаяпман холос, бошқа ҳеч нарса эмас. Менга бундай қарама, истаган одамингни сев, менга барибир.
Бу гап унинг таклифини ўйлаб кўришга ундади. Ахир, бу Лука, у менинг шахсий ҳаётимга бефарқ қарайди, шунчаки оғзини очади ва ўйламасдан оғзига келганни гапиради.
Югуриш... Боришим мумкин эди. Эртага зерикиш, зерикиш, умумийлик бўлади. Яна ким шунчаки, шерик бўлиш учун югуришни таклиф қилади. Мен терлаган, даҳшатли, аммо ҳимояланган бўламан, шундай эмасми?
– Шунчаки югуришми? – сўрадим ва ичимда ишонч-сиз, паст, ўз овозимга ўхшамаганлиги учун ўзимни койиб қўйдим. Лук сал қовоқ солди, бош ирғиб қалин лаблари-билан кулиб қўйди.
– Шунчаки югуриш.
Мен енгил тин олиб жойимга қайтиб ўтирдим ва унинг овқатланиб бўлишини кутдим.
Кейинги ярим соат давомида биз тўй, унга алоқаси бўлмаган нарсалар ҳақида суҳбатлашдик, шунга қарамай мен унинг олдида ўзимни очиб қўйганимдан хижолат бўлиш кайфиятидан қутула олмадим. У мени бир неча ойдан бери ишлаётган ишончсизлик ҳолатимга қайтарди, бундан ноқулайлик сезардим.
Тўйгача атиги бир ярим кун қолганди, Лука бўлса менга худди қариқиз ўтидай ёпишииб олди. Биз келишилган каби югуришга чиқдик, мени ҳайратга солиб бу мутлақо хавотирга солмади. Мен ўз фикрим, у ўз хаёли билан банд бўларди. Биз чегарагача, кейин пляжда ёнма-ён югурар эдик. Айтишим керакки, бу жиқ тўла меҳмон, бўш хоналар қолмаган уйдан қочишнинг энг қулай, мулойим усули эди.

Мерседес РОН


Женнанинг волидлари тўй арафасида кечқурун келишди. Ниҳоят, мен дугонамни улар билан қолдириб ўзимни озроқ эркин сеза бошладим. Келиннинг онаси туғма уй бекаси эди.


Улар тўнғич қизларининг тўйига бунчалик кўп меҳмон айтиб ниҳоятда хурсанд бўлишарди.
Мен бор кучимни сарфлаб бўлганимда, Луи янада ҳаракат қилишга ундади. Аммо менинг оёқларим қаршилик қилишарди , мен сал бўлмаса юришга ўтай дедим.
– Бўлди-да, энди! –орқада қолганимда бу доно менга қичқирди. Шундай қилиб у мени кутар бир пайтда кулар ҳам эди. Мен унга ўрта бармоғимни кўрсатиб етиб югуришга интилардим. Аммо тўхташга, нафасни ростлаб қултум сув ичишга тўғри келди. Бир неча соатдан кейин қоронғи тушади, душга тушиш, кийиниш, меҳмонлар билан овқатланиш керак.
Женнанинг дадаси ўртакаш ёнлади ва тент тагида столлар тергизиб, зиёфат бериб тўхтовсиз базм ташкил
қилди. Тинч уй беш юлдузли меҳмонхонага айланди, бундан барча мамнун эди.
– Латта бўлма!
Мен оҳиста ҳаво чиқардим ва бошимдан сув қуйдим. Кўйлак ҳўл бўлди. Мен қорним ва кўкрагимдан оқаётган терни артдим. Юзимдаги терни қўлим билан артдим ва секин қайтмоқчи бўлдим. Бугун ўз организмимни жуда зўриқтирдим.
– Бўлди, телба!
Луи бош силкаб юриб келди.
– Мен сени чидамли дердим, малика! Мени ҳафсаламни пир қилдинг.
– Оғзингни юи!
Биз биргаликда тротуардан Женнанинг уйи томон юрдик. Катта ён бағирликдан кетардик, узоқда осмонни ажойи рангда безаб қуёш ботарди.
– Тезда муҳим кун келади, сиқиляпсанми? – сўради

Менинг хатоларим

Лука бир неча сония бурун мен қилган ишни такрорлади: шишада қолган сувни бошидан қуйди. У шишани силкит-ди ва сув , тер томчилари менинг баданим ва юзимга сочради. Мен уни қўлим билан нари сургандим, тентакнамо кулди.
– Мен турмушга чиқаётганим йўқ, Лука, – дедим сал бепарволик билан. Шу икки кун мобайнида кўп гапла-шиб дахлсиз мавзу борлигина англадик, тўйгача вақт қолмаган бўлса ҳам уни қизиқаётганини билдим.
– Сен вакил онасан, сенинг вазифанг муҳим, – деди у олдига қараганча.
Мен жавоб бермадим, шу кунларда кутиш билан ҳосил бўлган асабийлик бош айланиши ҳосил қилган, қорним қисиларди. Мен Женнадан қачон Никнинг келишини сўрашни истамадим, ҳатто уни тўй кунидан бурун келишини кутмас эдим. Фақат бизнинг дўстларимиз қасам ичаётган куни уни кўриш фикримни маъқуллар эдим. Шундай бўлгани яхши. Бизнинг ёнимиздан мени уриб юборай деб машина ўтди. Яхшики Лука мени четга итаришга улгиди.
– Довдир! – қичқирди у, аммо қора "Лексус" йўл охирида ғойиб бўлганди.
Мен қорнимда ғалати ҳолат сезиб, уйга шошилдим.

Мерседес РОН





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling