Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
Мен боладан кўзимни олиб унга жилмайдим.
– Ҳа, ёнғин сигнализациясини тушундим. Николас уҳ тортиб олдимга келди. – Хатар кнопкасини гапиряпман, Ноа! Шу замон Энри кулгандай товуш чиқарди, менинг диққатим яна унга кўчди. Ник болани менинг қўлимдан тортиб олиб кўзимга қаради. – Қанақасан, Ноа! Бу жуда муҳим! Мен унга қарадим ва қўлимни кўтардим. – Сен ортиқча ҳаяжонланяпсан, мен сени тушундим, энди Эндрюни менга бер. Ник яна уҳ тортди ва болани менга қайтарди. – Сенга қаердалигини эслатиб қўяй... Аммо энди мен болага қараб, уни эшитмадим...унга бошқа ҳеч нима демадим... Мерседес РОН – Мен йўқолиб туришим учун берган ўн минг доллари менга бирқанча вақт асқатди, аммо сенинг нархинг ўн минг доллардан бир неча бор қиммат туради, тўғрими, азизим? – Майклнинг гапи менинг ўйимни тарқатди. Унинг истаги пул. Нега буни билмадим? – Сен итнинг боласи, – мен нафрат билан қичқирдим, ҳеч кимни, ҳеч қачон бунчалик ёмон кўрмаган эдим. Майкл тишини ғижирлатди, мен бирор нарса қилмай туриб юзимга тарсаки урди. – Ҳеч қачон онамни ҳақорат қилма, тушундингми? Мен қўрқувдан титрадим, аммо кучли бўлишга тириш-дим. Уни менга қўл кўтарганига ишонгим келмасди. – Энди менга лаънати сайф қаердалигини кўрсат. Мен бизнинг хонада битта сейф борлигини билардим. Ник яқинда унинг калитини менга берганди. Мен унга қаердалигини айтдим, у мени ётоқхонага итариб киргизди. У йиғилмаган кўрпага, чиройли мебелларга, ва рамкага солиб каравот устига илиб қўйилган фотографияга қаради. Женна уни биз учун қилган бўлиб унда мен, Ник ва Энди тасвирланганди. – Агар сени шу ерда ўз каравотингда зўрласам, сенинг йигитинг нима дер эди? Сени яна кечиради деб ўйлайсан-ми? Ёки ўйлаб ўтирмай икки йил бурунгидай ташлаб кетадими? – Сен касалсан дедим, – тишимни тишимга қўйиб ўзимни босишга уриниб. Майкл кулди ва мен кўрсатган яшикни жилдирди, унинг орқасидаги сейф кўринди. – Оч. У мени тортди, унга рўпара бўлдим. У айтган ишни қилдим. Сейф очилгач, унинг кўзи чақнаб кетди. – Сени йигитингга тупирдим... – у қандайдир ҳуж-жатлар ёнида турган пул боғламларини ушлаб қичқирди. – Агар шунча пул уйда ётган бўлса, уни банкда қанча пули борлиги хаёлга сиғмайди. Менинг хатоларим Мен қўлларимни мушт қилдим. – Ўша ярамас пулларни ол ва қорангни ўчир. Майкл кулиб пулларни рюкзакка солди ва мени зина томон итарди. Браяр диванда ўтирар, Энди унинг қўлида ухларди. Мен уни ухлаганини кўриб кўнглим тинчиди, енгил нафас олдим. Мени пул қизиқтирмасди, улар истаган нарсани олишлари мумкин. Улар Эндини камситмаса, азобламаса бўлди. – Энди биз кетсак бўладими? – Браяр беҳаловат бўлиб сўради. – Ҳозир азизим, – Майкл хонани бир бошдан кўздан кечирди. У мени ошхона томон итарганда теримнинг ҳар бўлагида адреналин ажралганини ҳис этдим. "Николас, хатар кнопкаси қаерда эди?" Браяр қўлида Эндини ушлаганча туриб бизнинг орқамиздан эргашди. У Эндини худди ўз боласидай қандай авайлаб ушлаганини, менинг боламни ўз боласидай ушлаганини, гўё унга қарашли эканини кўриш жуда аламли эди. Майкл пул тўла рюкзакни столга қўйиб мени стулга ўтқазди. Браяр нигоҳини гоҳ унга, гоҳ менга қадарди. У худди нима қилиши катталар айтишини кутаётган болага ўхшарди. – Майкл режанг қандай? – дедим уни бу хонада туришини узоқроқ чўзиш учун. Агар у мен кнопкани босгунча кетиб қолса, мен ўғлимни қайта кўришим гумон. – Сен пул ва ўғлимни Никдан қасос олиш учун олиб кетмоқчимисан? – Мен худди шундай қилмоқчиман, – у жилмайганча совутгични очди, пиво олди ва кўзимга тик қаради. – Менга сени қўрқиб туришинг ёқади. Унинг уйида юриш, пивосини ичиш ва унинг оиласи қўлимда эканини ҳис қилиш ёқади. Мерседес РОН Мен креслода ўтирганча титраб кетдим. Мен қандай аҳмоқ бўлган эканманки, Майкл О, Нил аслида қандай одам эканини билмаган эканман. " Сен доим одамларнинг хатосини оқлашга уринасан" Никнинг айтган гапи менга яқинда Майкл юзимга урган тарсакидан кўра кучлироқ зарба берди. Мен унда яхшиликни кўришни истадим, бу тўғри. Энди нима учун менинг ожизлигимдан фойдаланганини билдим, ҳамма одамда ҳам яхшилик бўлмас экан. Ёмон одамлар бор. Энди яна ўнтай бошлади, Майкл кўзини мендан олиб болага тикди. – Мен кичик Лейстер билан танишишни жуда истайман... – у келиб Браярдан болани қўлига олди. Мен ўрнимдан туриб кетдим. – Унга қўлингни теккизма! – қичқирдим чидамай. Майкл менинг гапимга эътибор бермай боланининг бошини силади. – У отасига шунчалик ўхшайдики, нафратинг келади, – у болани Браярга қайтиб берди. Эндрю йиғлашда давом этарди. – У оч, бир шиша сут таёрлашга рухсат бер, – дедим Майклнинг кўзига тикилиб. – Биламан, сен мени қандай ишонтиришга устасан, – деди у менга яқинлашиб. Ундан келган арақ ҳидидан менинг кўнглим айниди. – Илтимос,– дедим мен кўнгил айниш ва нафратимни билдирмаслик учун майинлик билан. Майкл менинг белимдан ушлаб лабини бўйнимга босди. Мен қоққан қозиқдай туриб қолдим, кўз ёшимни тутишга уриндим. –Унинг овозини ўчир, – қулоғимга шивирлаб буйриди ва мени қўйиб юборди. Менинг хатоларим Мен дарҳол ундан узоқлашдим, ошхона жаҳозлари оралаб шиша, сут қуруқ кукуни ахтардим. Уларни аралаштирар эканман қўлим стол тагини тимирскилади, лаънати кнопкани ахтардим. Бу вақт ичида Майкл пивони аҳмоқона тиржайганча ичарди. Нима учун ҳануз бу ерда ўтирганини тушунмас-дим. Унинг ўрнида мен бўлганимда пулни олибоқ алла-қачон бу ердан кетган бўлардим. Аммо уни жилмайиб ўтиришидан билдимки, кетишдан олдин иложи борича мени қийнашга уринар, ўзи айтгандай бу уйда Никнинг ўрнини олишни истарди. Мен ўғлим учун шишани тайёрлаб бўлай деганда қў-лим стол тагида нимагадир дуч келди. Хатар кнопкаси! Мен уни эздим, дуо ўқиганча полицияни иложи борича тезроқ келишини тиладим. Мен сутли шишани иссиқ сувда иситдим, у илигач, Браярнинг олдига келдим. – Уни боқиб қўйсам, мумкинмим? – сўрадим ялиниш оҳанги билан. – Йўқ, – у қўл силтаб рад этди, шишани қўлимдан тортиб олди. Майкл мени кузатиб турарди. – Биласанми, Ноа, – деди у қувноқ оҳангни сал ғамгинроғига алмаштириб. – Мен сенга буларнинг барисини беришим мумкин, – у қўли билан чор атрофни кўрсатди. – Агар сен лаънати Лейстрга чирмашиб олмаганингда биз бахтли бўлардик... Сенга нимам ёқма-ди? Сен билан девоналардай муомала қилишса ёқадими? Гапир...Агар истасанг мен ҳам шундай қилишим мумкин. – Мени тинч қўй! – дедим унинг юзига боқиб. – Сен шундай тентаксанки, бутун умрингни қамоқда ўтказасан. Сен ҳам, – Браярга қараб қичқирдим.– Кўряпсанми, бир вақтлар мени қилгандай сени ҳам қўғирчоқдай ўйнатяпти. – Оғзингни юм! – Браяр қовоқ солиб қичқирди. – Майкл менга ҳаммадан кўра кўпроқ ёрдам берди... Мерседес РОН Биз бу ердан бирга кетамиз... тўғрими? – у Майклга ҳа-яжондан чақнаган кўзи билан тикилди. Мен ҳеч нарсани тушунмай бош чайқадим. – Сен бу бечорани нима қилиб қўйдинг? – мен Майкл томонга бурилиб сўрадим. Майкл саволимга жавоб беришга оғиз жуфтлаган эдики, узоқда полиция машинасининг сирена товуши эшитилди. Мен бу товушни эшитиб хурсанд бўлишим мумкин эди, бироқ бир ҳолат ўйлантириб қўйди. Болам ҳали ҳам Браяр қўлида экани қаттиқ хавотирга соларди. Жазава устида бу асаби касал боламни ҳар нима қилиб қўйиши мумкин. Майкл менга бурилиб қаради, пивони столга қўйди ва қўлимдан маҳкам ушлади: – Сен ярамас нима қилиб қўйдинг? – мени қаттиқ силкитиб сўради. Менинг тишларим таккилласа ҳам жилмайдим. – Хатар кнопкаси, сени бу ердан йўқолишинг учун ярим секунда вақтинг бор. Браяр қўрқиб Майклга, ке-йин менга қаради. Энди қичқириб типирчилай бошлади, чунки тобора яқинлашиб кучайган сирена товуши уни безовта қилди. Майкл мени қўйиб юборди, столдаги рюкзагини олди ва Браярга қаради. – Кетдик! – боғ томонга қараган эшикни очаркан қичқирди. Браяр ўлгудай қўрққани кўзидан кўриниб турарди. Эндрю йиғлар у ҳамон болани юпатишга уринарди. – Браяр, уни қайтариб бер...– мен ялиндим. Майкл бир секунд ҳам кутмади. Елкасига рюкзагини осганича орқасига қарамай эшикка қараб югурди. Мен уни полиция ушлашини истардим, бутун вужудим билан истардим, бу вақтда нигоҳим олдимдаги аёлга, қўлида менинг боламни ушлаб турган аёлга қадалганди. Менинг хатоларим Мен уни ушлаб кўчага чиқадиган эшик томон етаклаганимда у тистарилди. Менга қўрқмасдан тик қаради. – Ноа, кечир... У эшикни очганда мен ўлиб қоламан деб ўйладим. Эндрюнинг қичқириғи қалбимни поралади. Бола азоб чекар, мен ҳеч нарса қилолмай ўртанардим, уни мендан олиб қўйишганди. Менинг энг ёмон тахминларим амалга ошарди, мен ҳеч нарса қилолмасдим. Кейин бурчакдан иккита полиция машинаси чиқди. Браяр уларни кўриб тўхтади, кўзлари кенгайиб кетди. – Қуролни ташланг! – полициячи унга тўппончани ўқталди. Мен оғзимни қўлим билан беркитдим. Йўқ! У ерда менинг болам бор! Браяр иккинчи томонга қаради. Худди шу пайт бу томондан яна бир машина келиб тўхтади, қочиш учун имкон йўқолди. – Қуролни ташланг! – полициячи яна қичқирди. Браяр менга қаради, кўзи ёшга тўлганди. Бир секунддан сўнг пичоқ тротуарга тушди. – Энди болани эҳтиётлаб ерга қўйинг, орқага икки қадам юриб тиз чўкинг! Мен нафасимни ичимга ютиб тамоман ўзини йўқотган Браярга қарадим. У Эндини кўтариб бошидан ўпди, секин пасайтириб ерга қўйди. Кичкинам тиришиб илгаригига қараганда қаттиқроқ йиғларди. Браяр Эндидан нари кетиб полициячилар айтганини қилгач, томоғимдан хўрсиниш отилиб чиқди. Мен ўғлим турган жойга югуриб бордим ва уни кўтариб олдим. Мерседес РОН Болани бағримга босдим: ҳаётда ҳеч менга бунча даҳшат-ли бўлмаган, ҳеч кимни ўлдиришни истамаган эдим. Оёқларим титрарди, йиқилиб тушмаслик учун тиззалаб қолдим. Энди кўкрагимда турганча йиғлар, мен юпатиш-га уринардим.
Менинг хатоларим биз қувиб етдик. Уинг қуроли йўқ эди. Мен ҳеч қандай енгиллик сезмасам ҳам бош қимирлатдим. Ҳозиргача бўлиб ўтган воқеалардан ўзимга келолмай шикаста ҳолатда турардим, хонамда Энди билан яшириниб ўзга ҳеч кимни кўришни истамасдим.
Мерседес РОН Мен Энди билан кўрпага ётиб дам олишга уриндим. Шикаста-лол ҳолатим ҳамон давом этар, бу аҳволдан қачон қутулишимни ўзим ҳам билмасдим. Мен гўё даҳшатли туш кўргандай бўлдим. Икки соат ўтгандан кейин кўзимни очдим. Ёнимда Эндининг йўқлигини кўриб юрагим қинидан чиқиб кетай деди. Мен даҳшатга тушиб ўтирдим, аммо қаравот олди-да Ник ўтирганини , Энди унинг кўкрагида ухлаётганини кўриб енгал тортдим.Ўзимни боса олмай хўрлигим келиб йиғлай бошладим. Ник ўғлимизни қўлида кўтарганча менинг олдимга келди. Мен кўз ёшимни тўхтата олмай янада кучлироқ йиғладим. Бўлиб ўтган воқеадан ўзимни шунчалик айбдор ҳис этардимки, оғиз очишга журъат этолмасдим. Бу бариси тўлиқ менинг айбим. Николас Майкл ҳақида огоҳлантириб гапирганди, мен қулоқ солмагандим. Чарли укаси Майклга менинг манзилимни берганга ўхшайди. Шундан кейин Майкл мени кузатган. Мен сабабли ўғлимиз ўлиши мумкин эди. – Ник...– ҳўнграб йиғладим.– Мен жуда айбдорман... У мени кўкрагига босди, ухлаётган боламиз иккала-мизнинг ўртамизда қолди. Мен унинг елкасига бошимни қўйиб чирмашиб олдим. – Тсс... Ноа, – у нафас олмай қўлини бирини бўшатиб менинг сочларимни силади. – Бу ерда сенинг айбинг йўқ. Мен бу қанжиқнинг боласи шунчалик қабиҳликка боради деб ўйламаган эдим... Мен унинг кўзларига тикилиш учун қоматимни тикладим. Унинг чиройлми кўк кўзларига қон тўлган, қараши илгаригига сира ўхшамасди. – Энди жойида, – дедим уни ҳамда ўзимни тинчлан-тириш учун. – Агар сен билан бирор нарса бўлса, мен нима қилишимни билмай қолардим, Ноа... Мен уни қучоқлаб юзидан ўпдим. – Яхшиямки, ҳозир шу ердасан, – дедим уни силаб. Менинг хатоларим – У сенга нимадир қилдими, Ноа? – сўради у юзимни эҳтиёт бўлиб силаркан тарсаки изини сезган каби. Ник менинг жавобимни нафасини ичига ютиб катта хатар билан кутди. – Мен билан ҳаммаси жойида... У таҳдид қилди, лекин тегмади... – мен ўзимни босиб, гарчи дўзахдан ўтгандай даҳшатга тушган бўлсам ҳам босиқ сўзлашга уриндим. Никни қўрқитишни истамасдим. Унинг бош бармоғи яна эҳтиёткорлик билан менинг юзимни силай бошлади. – Мен уни ўлдираман, – деди бироз ўтгандан кейин. Унинг юзида нафрат акс этарди. – У кўп йил қамоқда ўтиради... шунинг ўзи унга етар-ли жазо бўлади. Ник мени ўзига тортди ва бизнинг лабларимиз қизғин азобли бўса туфайли учрашди. Ажралар эканмиз Эндрю кичик бошини тебратиб товуш чиқарди. У уйғониб бизга ҳайрон бўлиб қараб турарди. Мен жилмайиб унинг соч-ларини орқага тарадим. – Мен сени шунчалик яхши кўраманки, сўз билан изоҳлашга ожизман, – Ник бизларни қучиб сўзлади. Учаламиз ўринга ётдик, Ник мени орқамдан қучди, мен олдимда Эндини қучдим. Энди ҳеч ким, ҳеч қачон бизнинг оилага зиён етказмайди. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling