Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet8/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

6
Н О А

Мен душдан буғнинг улкан булутини қолдириб чиқдим. Душда одатдагидан кўра кўпроқ бўлдим, чунки мускулларим ғижжакнинг торидай таранг тортилган, уларни бўшаштириш лозим эди.


Мен сочиққа ўралиб ойнадан қарадим ва орқа ҳовлида одамлар тўпланиб турганини кўрдим. Женнанинг дадаси таклиф қилган ғояга биноан меҳмонлар барчаси оқ либос кийган, кечки овқат эса келин-куёв шаънига уюштирил-ган кечага айланиб қолганди.
Биз терлаган, нохуш ҳид таратаётганлар уй олдига келганимизда Лайон ва Женна зинада қўл ушлашиб турарди. Кўринишдан улар эндигина келишган ва Женна мамнун ҳолда эди.
Лайон ҳеч қачон менинг Ник билан ажралишимни шарҳламас, яна бизнинг ажралишимизга оид ишларга мутлақо қўшилмасди, Женна ҳам маъқулламасди.
Ҳеч ким мен билан Ник ҳақида гаплашишни истамас, аммо ёрдамга муҳтож бўлганимда барча мени қўлларди.
Шунинг учун қачон биз Лайон билан учрашсак, Женна ҳамиша ёнида бўларди.
Мен ойнадан узоқлашдим ва шошилиб тарана бошладим. Пляж кийимимдан бўлак ҳеч қандай оқ либосим йўқ. Шунинг учун тиззамдан сал юқоррироқ бўлган юбкамни, юқориси икки боғич, майка бўлган оқиш либосни кийдим. Сочимдан сув оқмасин деб сочиқ билан артиб қуритдим, аммо сал намини қолдирдим, чунки океаннинг енгил шабадаси уни бир неча дақиқада қуритишини билардим.

Мерседес РОН


Мен ҳамма йиғилган орқа ҳовлига бориш учун зинадан тушар эканман қўнғироқ товуши зшитилди, блюстрада олдида тўхтадим. Женнасиз уй, (у яқин дўстлари ва қариндошлари билан эди) ҳувиллаб қолгандай туюларди. Аммо тизилишиб чиқадиган офици-анткалар бор бўлиб, меҳмонларга денгиз маҳсулотларини келтиришарди. Мен эшик олдига келиб меҳмонлар келишни бошлаган кундан бошлаб қиладиган ишимни такрорладим. Лабимни очдим ва табассум қилгандек чўзилишга мажбур қилдим. Менинг табассумим Стив менга нигоҳ солганда сўнди. У ҳам мен каби ҳайрон бўл-ганга ўхшаса ҳам, сония ўтгач самимий сўрашди. Унинг қўлида чамадонни кўриб қорнимда муштдек нимадир тургандай беҳаловат бўлдим.


Юрагим соатига минг мартта ураётгандай туюлди. Мен қора "Лексуса"дан костюмли қуёшдан ҳимояловчи кўйзойнак таққан, чап қулоғида телефон қулоқчини бор эркак тушганини кўрдим. Ник трубкага ниманидар гапирганича кўзойнакни олди. Кўзларимиз тўқнашди, менга ҳозир ҳушимни йўқотиб қўядигандек туюлди.
У ўшандай… бошқача эди. Қиртишланган сочлари илгари ёдимда қолган каби, уйқудан тургандагидай узун ва тўзғиган эмас. Энди унинг қиртишланган калта сочлари силлиқ таралган, унга жиддий, ҳатто бирмунча ҳадиксиратувчи салобат бағишларди. Унинг костюми янги бизнаесмен тимсолини яна ҳам бўрттириб кўрсатар-ди. Костюмининг бир енгини ечиб кўйлагини шимариб олган, офтобда қорайган, мен кўрганга қараганда мускули бўртган қўли кўринарди.
Буларнинг барини мен атиги бир неча сония… бир неча сонияда кўрдим, кейин у менга кўзини шундай қададики, уни яна кўрмаслик учун нигоҳимни олиб қочишга, тўғри келди.

Менинг хатоларим

Мен яна нигоҳимни кўтарганимда менга бошқа қарамас, телефонда ким биландир гаплашди, уни чўнтагига солиб мен томондаги эшик сари юрди.
Мен олдимга келганда нима дейишни, нима қилишни билмай нафасимни ичимга ютиб турардим, у бир сония ўтгач, ёнгинамдан ҳатто тебранмай, қарамай ўтиб кетди.
Мен ўзимни яна ўлаётгандай сездим, гўё мен ойлаб, йиллаб саҳрода саёҳат қилиб тўсатдан олдинда сув фавворасига йўлиқққандай бўлдим. Фақат бир нача сония ўтгач, равшанлик келди, бу менинг онгимда сақланган сароб, ақл ўйини экан.
Худога шукур, Женна келди ва мени қутқарди. Николас ва Стив тепага чиқиб кўздан йўқолгач, менга уйга кириш имкони туғилди. Мен бошқаларга қўшилиб боққа шошдим. Одамлар орасига сингиб кетгим келарди. Йўқолиш… Ниятим, ер ютгандай йўқолиш.
Бу ерга келишим катта хато бўлганини ўйладим. Ҳа, Женна менинг энг қадрдон дугонам, аммо менга жуда оғир бўлаётганди. Бир неча ой ўтди, унинг биргина нигоҳи менинг жаҳонимни бошдан-оёқ тўнтариб ташлади.
Орадан ўн минутча ўтгач, у келин-куёв билан гаплашиб зинадан тушиб келаётганини кўрдим. Ник оқ либос кийишни рад этган ягона киши эди. У келган либосида турарди: қора шим, енги шимарилган кўк кўйлак кийган, аммо галстуксиз эди. Йироқдан қараганда уни нақадар ёқимли кўринишини ҳис қилиб, кўкрагимда оғриқ сездим.
Тез орада у одамларга аралашиб кетди. Кўплар унинг олдига келиб гаплашар, саломлашар, у фақат ўзига хос бўлган назокат билан жавоб қайтарарди.
Мен Лука Ник билан, Лайон билан гаплашганини кўрдим, тушундимки мен ёлғиз эканман, булар менинг дўстларим эмас, бу ер менинг жойим эмас… Фақат Женнагина мени ёнида бўлишимни истаган эди.
Мерседес РОН

Шунчалик ҳўрлигим келдики, йиғлаб юбормаслик учун бор имкониятимни ишга солишга тўғри келди. Мен Ник билан орамизда нимаки юз берган бўлса, қандай ҳисни сақлаётган бўлсам, бор иродимни муштимга йиғиб унутишга қарор қилдим, чунки уларни қайта тиклаш асло қўлимдан келмасди. Эҳтимол, вақт у яратган яраларни тузатар. Эҳтимол, вақт уни мени ортиқ ёмон кўрмасликка мажбур қилар. Эҳтимол, биз камолга эришган кишилар сифатида бу келишмовчиликни енгармиз. Бир-биримизга яхшилик, ҳурмат билан муносабатда бўлиб, балки қачон-дир дўстлашиб кетишга ҳаракат қилармиз.


Биламан, бу кулгили, аммо шундай бўиш керак ё балкондан ўзимни ташлашим қолди. Иккинчи вариантда мен қанчалик оҳанрабо бўлсам ҳам менга нафи йўқ. Шунинг учун одамлар билан гаплашиб ўзимни овутишга ҳаракт қилдим. Агар мен ўзимни ундан узоқда тутсам, ҳеч қандай ёмонлик рўй бермайди, менинг юрагим ҳаддан ортиқча қийналишдан қутулади.
Женнанинг волидлари мени оиланинг дўсти тикувчи Грега билан таништиришди, у мен билан жуда юмшоқ гаплашди, ўқишим, келажак режаларим ҳақида суриштирди. Сездимки, бу аёл ҳурматли намоёнда, шунинг учун визиткасини берганда, хурсанд бўлиб олдим. Менинг келажагим туман ичида, шунинг учун қанча вариантлар заҳирада кўп бўлса, шунча яхши.
Мен Линколн Баксуэл, Николас Лейстр билан дўстлигига шубҳа қилмасдим. Биз хуш суҳбат қилаётганимизда Баксуэл қўлини силтаб менинг орқа томонимдаги кимнидир чақирди. Мен ўгирилиб қараганимда рўпарамда Николас турарди. Улар қўл бериб сўрашишди. Баксуэл гапини давом эттирар экан мен Ник нақадар кучанганини кўрдим. Уни бу ҳолатда кам кўрганман, шунинг учун мен гапирдим.
– Мистер Баксуэлл, биз учрашган эдик, – дедим бир неча сония ўтгач, мени ноқулай, ўзимга ишончсиз эканимни сотиб қўйгани учун товушимдаги титроқни ўзимча койиб. Баксуэлл жилмайиб бизга қаради.

Менинг хатоларим

Бир неча сония Николасдан нигоҳимни узмадим, ундаги совуқликни кўриб ичим оғриди.
– Шунақами? Биз танишмизми? – деди у юзимдан кўзини узмай. Бу жиддий товушни эшитиб умуртқа поғонамдан титроқ югурганини сездим. Бу товушни ҳамон тушларимда эшитаман, бу товуш "мен сени севаман" деб шунчалик кўп гапирган, жуда кўп мақтовларни шивирлаганди.
Унинг нигоҳи мени гипноз қилиб қўйганидан базўр оғзимни очдим.
Сен менга кимнидир, мен қачондир билган кимнидир эслатяпсан…– деди у совуқ ва бепарво , кейин бошини дўсти томон буриб, меҳмонлар орасига аралашиб кетди.
Атрофимдаги бўғиқ шовқин мени калтаклаётгандек туюлди, юрагим ерга тушиб парчаланди.

Кейинги кун мен тонг маҳали уйғондим.


Аранг кўз юмгандим, бу иложсиздай туюлганди. Мен яна ўша ҳамма нарсани бузган кунимни эсладим. Ўша машъум кун, ўша ишни қилганим, ҳозиргача ҳайрон бўламанки, қандай қилиб бунга йўл қўйдима-а…
"Орқага энди йўл йўқ"
"Мен, ҳатто, сенинг кўзингга қаролмайман."
"Ҳаммаси тамом бўлди."

Николаснинг юзи мен Майкл билан шу ишни қилганимни билгандан кейин қандайлиги ҳеч кўз ўнгимдан кетмайди. Мен ўзимни айбсиз санаб унинг номини ҳам ўйлашни истамасдим.


Мен кўрпадан туриб тезда кийиндим. Кимдир барвақт туриб мени уйдан қандай чиқиб кетаётганимни пайқаб қолмасин, текшириб кўриш керак. Мен ҳатто Лукага югургани кетаётганимни айтишни истамасдим. Менга ҳозир ёлғиз қолиш, ўз фикрларим билан ёлғиз қолиш даркор. Бу Николас билан кейинги куни яна учрашиш учунгина эмас, ёнма-ён меҳробгача бирга бориш гувоҳлик бериш учун зарур.
Мерседес РОН

Югуриш ажойиб бўлди, худога шукур тонг тез


ўтди: бизга минглаб юмушни бажаришга тўғри келди, меҳмонлар ҳали хам келарди, тўй олдидаги кечки овқатни тайёрлаш лозим.
Ташвиш йўқ, ўй олди кечки овқат ҳам бир нав ўтади.
Кечаги оқшомдан кейин мен Николасни ҳам, Стивни ҳам кўрмадим, энди Женнанинг ота-онаси биргаликда уларнин Лайон билан бирга тушиши ва тўй бўладиган узумзорга боришни кутар эдик. Биз билан тўйда қатнашувчилар эртага чиқишни машқ қилиши керак. Агар шу иш ҳозир қилинмаса кейин кеч бўлади.
Женна ва Лайон зинопоядан тушишар экан, чиқиш эшиги очилиб дид билан кенг оқ кўйлак, қора жинси шим кийган Николас кўринди. Мен уни кеча кечқурун ва бугун эрталаб нима билан машғул бўлганини билмадим, аммо мен билан учрашмаслик унинг бош мақсади экани сезиларди.
– Ник, ниҳоят келдинг, мен қаёққа йўқолди деб хавотирда эдим, қаёққа йўқолиб қолдинг? – деди Женнанинг онаси ва унинг ёноқларидан ўпди. Ник қийинчилик билан юзида табассум ҳосил қилди ва ҳаяжондан бармоқлари орасида машина калитини ўйнай бошлади. Женна у билан кўз уриштирди, мени яна кўнглим айний бошлади. Ярамас, бу ҳақиқий дўзах эди. Кўчага чиққач биз кўпчилик эканимиз, битта машинага сиғмаслигимиз маълум бўлди.
Биз саккиз киши эдик, мени Ник билан битта машинага ўтқизмасин деб худога илтижо қилиш қолди. Аммо илтижо ўтмади: Женнанинг ота-онаси ва Лайон-нинг онаси машиналар қаторида турган "Мерседес" томон юришди. Мен Женнага қарадим. У жияни билан

Менинг хатоларим.

етаклашиб олдимга келди. Мен сал аччиқланиб сўзладим:
– Женна, Николас мени ёнимда туришни мутлақо истамаслигини аён қилди, шунинг учун у билан бирга машинада ўтиришни мен ҳам истамайман. Бу ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Дугонам айбдордай мунғайиб тикилди.
– Фақат Никда болалар креслоси бор…сен биласан уни Медди учун олиб юради, мен ота-онам билан кетишим керак.
Худди шу пайтда келган Николас унинг гапини бўлди. Менга эътибор бермай кичик Жеремини қўлига олди, боши баробар кўтарди.
– Кичкинтой, менинг иккинчи учувчим бўлишга тайёрмисан?
Жереми хурсанд бўлиб кулди. Ник уни сонига қисганича машина томон юрди. Женна мен томонга ўгирилиб пастки лабини тишлади.
Мен бошимни силкитиб унинг олдидан ўтдим, "Лексуса"нинг эшиги олдига келдим. Унинг эски машинасига нима бўлганини билмадим, сўрамадим ҳам. Машинанинг олди ўриндиғига ўтирдим, Ник болани орқа ўриндиққа ўтқазиб қўлига ўйини бор телефонни тутқазди. Мен у билан ёлғиз қолганимдан асабим бузилганини билдирмасликка уриндим. Кеча кечқурунги унинг гаплари менга қаттиқ теккан бўлса, яқин ярим соат қандай ўтишини ҳадик ва қизиқиш билан кутардим.
У ўрнига ўтириб орқани кўриш ойнасини тўғрилади, кейин биз йўлга тушдик. Тез орада унинг соқол қиргандан кейин суртадиган ласьони ва одекалони ҳиди машинани тутди. Бу ҳид унинг борлигини билдирар ва ҳар доим ўзига тортарди, ҳозир ўзини кўрсатди. Худойим, ёнимда ўша дунёда ҳаммадан кўра кўп, кучли соғинган инсоним ўтирар эди… Мен унга қўлимни теккизиш, бўса олиш истагидан ўлай дедим. Ник менга ҳаводай зарур эди.

Мерседес РОН


Мен бутун танам титраб кетганини ҳис қилдим, унинг тезликни алмаштириш дастасидаги оддий ҳаракати, мени ҳаяжонга соларди. Унинг бир қўли рулда эркин турар иккинчиси тезлик ричагида. Ёпирай, машина бошқараётга эркак намунча мафтункор бўлмаса.


Чидамасдан мен ойнани туширдим, ҳавони чиқариб унинг ҳидидан қутулмоқчи эдим. Ойнани туширишим билан Ник қайта ёпди ва салонни яна ўз ҳиди билан тўлдирди. Мен унга гапириш учун қайрилиб қарадим.
– Мен исиб кетдим,– дедим деярли бир йилдан бери унга илк бор тўғридан-тўғри мурожаат қилиб. Яна ойнани тушурмоқчи бўлиб тугмачани эздим, аммо у блокировка қилинган экан, қимирламади.
Бир оғзим гапирмай Ник кондиционерни юргизди, совуқ ҳавонинг кучли оқими менинг юзимга тўғри урилди. Яхши, бу менинг ҳароратимни туширади, аммо унинг ҳиди машинанг ҳар бир бурчагига етиб борганди, бундан бошим айланганини сездим. Мен безовта бўлиб тери ўриндиққа суяндим ва кўз қири билан унинг кўзи йўлдан бир зум айрилиб бир неча сония менинг яланғоч оёғимга тикилганини пайқадим.
Мен кийим билан кўп ўралмас эдим, енгил шортим оёғимни яланғоч қилганди. Уни бир неча сония ўтгач, рулни ушлаб яна диққати йўлга кўчганини кўрдим.
Жеремининг ўйини товуши бутун йўл бўйи бизга ҳамкорлик қиларди ва мен бу Ник билан суҳбат қуришнинг ғаройиб усули эканини тушундим, у мени йўлнинг яримида ташлаб кетолмас эди. Аммо орқада келаётган бола олдида ўз атвор ва сўзни назорат қилиш шарт.
– Николас, мен сенга айтишни хоҳлардим…
– Мени бу қизиқтирмайди…– у сўзимни бўлди ва машинани катта кўлга олиб борувчи йўлга бурди. Мен чуқур нафас олдим ва суҳбатга ҳозирландим.
– Сен мени мангу эшитмай юролмайсан.
– Мен бундай қилмаяпман.
Мен унинг суҳбатда қўллаган кескин оҳангини сингдиролмай тикилиб қолдим. Биз деярли бир йилдан бери гаплашмас эдик.
Менинг хатоларим

Менга унинг нимадир дейиши, суҳбат мавзуси очилиши, мен гаплашишим лозим эди.


– Сен мендан нафратланиб юраверишинг керак эмас,– унинг лабларидан аччиқ киноя узилди.
– Агар сендан нафратлансам, Нао сенга ниманидир ҳис қилишимни билдиради. Ташвиш тортма, мен сенга нафрат эмас, бефарқлик ҳис қиламан. Мен унинг юзини ён томонда кўрардим. Ёлғон гапиришига бирор ишора топаман деб ўйлагандим, бироқ ҳеч қандай белги тополмадим.
– Менга озор етказиш учун шундай гапиряпсанми?
– Агар сенга озор етказишни хоҳлаганимда сен билан яшаб туриб кўз ўнгигда ўзга аёл билан бўлардим. Тўхта, ахир сен шундай қилдинг-ку.
Бу белдан пастга берилган зарба эди. Аммо бунга лойиқ эмаслигимни рад қилиб бўлмасди. Агар биз бир неча кунни яхши ўтказишни ўйласак, ярашувга ўхшаш нимадир қилиш керак. Агар биз бир хонада тура олмасак ҳам, буни эплай олмайман.
Мен унинг бошида нима бўлаётганини билмас эдим, ҳеч қачон билишим мумкин эмасди. Мен одам билан яқин муносабатда бўлсамгина билар эдим. Ҳақиқий яқин-лик, фақат у билан бўлганди.
– Нима таклиф қиласан, Нао? – у менга ўгирилди, кўзида ғазаб аломатини кўрдим. – Орада ҳеч нарса бўлмагандай юрамизми? Мен сени қўлингни тутиб, ўзимни сени севгандек кўрсатаманми?
Мен жим турдим "Сени севгандек кўрсатаманми" сўзидан бусиз ҳам яра бўлган юрагим яна қонади.
Орқа томонда бирдан сукунат чўкди, Жеремига қараш учун ўгирилиб, болани бизга термилиб турган катта кўзларига кўзим тушди.

Мерседес РОН


– Яна қанча юрамиз? – сўради у қовоқ солиб.


" Шайтон! Йўқ, илтимос, фақат ҳозир йиғлама".
– Жим бўл, Жереми, истайсанми мусиқа қўйиб бераман? – Николас йигитчага қўл узатди, баланд овоз билан реп янграй бошлади.
Бола хурсанд жилмайди, мен яна олдинга тикилдим: бу ишда кимнинг оғзини юмиш кўзлангани аниқ эди.

Менинг хатоларим



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling