Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet9/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

7
Н И К
Мен учун Ноа доимо норкотик бўлган, жин ургур, ўзининг иштироки биланоқ ақалдан оздирадиган норкотик. У доимо мени чорлаётгандек бўлади. Мени хаёлчан, бир нав ожизга айлантирган.
У билан ажралиш оғир бўлди, энди унинг баданига тегишим, ундан бўса олишим, унга ғамхўрлик қила олмаслигим беқиёс азобли эди. Энди у менинг бутун умрлик аёлим бўлмаслиги… Чексиз азобдан кейин нафрат келди. Шунчалик кучли нафратки, ҳатто ўзим қўрқиб кетдим. Мен уни ўзим учун ихтиро қилдим, ўзимнинг қалбим ва юрагимни тутқаздим, у бўлса мен энг қўрққан нарсани қилди: мени алдади. Мен ҳамма нарса, нималар рўй бериши мумкинлиги ҳақида кўп ўйладим, аммо Ноа бошқа йигитни баданига қўл тек-кизишга рухсат беришини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Мен бу ярамас психологни ҳеч ўйламаган эдим. У ҳақидаги ўйнинг ўзиданоқ менда ғазабнинг тўфони, идора қилиб бўлмайдиган ақлсизлик пайдо бўларди.
Бу йигит менинг қизимни ушлаб, ечинтирар эди. Бу тимсоллар, шафқатсиз ҳақиқат мени бутунлай синдирди. Мен ҳеч қачон ўзимни бунчалик ёмон ҳис этмаган, бунчалик қайғу гирдобига чўкмаган эдим. Менинг атро-фимда девор пайдо бўлиб бутунлай бошқа кишига айлантирди. Менинг қалбимда ҳеч нарсага, ғазабдан ўзга ҳеч нарсага жой қолмади. Севгимнинг қолганини синглимга, бошқа ҳеч кимга эмас, синглимга бердим. Мен Нао билан бошқа кўришмаслик учун ҳамма нарсани қилдим, аммо ҳозирги ҳолат паймонани тўлдирган сўнг-ги томчи бўлди. Мен ундан шунчалик хафа бўлдимки… шунчалик хафаманки… чунки уни кўриш билан юрагим-да унга нисбатан яна нимадир пайдо бўлди. Юрагим яна бесарамжон сакради, нафас олишим эса узилиб-узилиб қоларди.

Мерседес РОН


Мен бу ҳиссиётдан нафратланар эдим, ҳамма ҳиссиётдан нафратланар эдим. Мен ҳиссиз бўлишга одатланиб қолганман. Энди бўлса Ноа қайтди, яна мени азоблади, уни ўзимнинг шахсий дўзахимга олиб кириш хоҳиши мени қийнарди.


Мана ёнимда ўтирибди, аввалгидай беқиёс даражада, ҳа, аввалгидек беқиёс мафтункор, ҳар дамгидек…
Аммо у менинг борлигимдан қимтинди, менга илгари-ги каби товланиб, ҳар сўзида устунлиги сезилиб турган ҳолда боқмади. Ноа ўзгариб қолганди. У илгаригидай эмасди. Энди уни авайлаш менга сира ёқмасди, уни кўриш ҳам ёқмасди, бизга нимадир бўлганди, бунга уни айблаш ҳам ёқмасди.
Машина тўхтаганда шу заҳоти тушди. Жереми боғлан-ган камарни ечди, салондан олиб тушди ва мени кутиб турмай узумзор сари юришди. Унинг эгнида оддий сариқ камзул ва шорти бор, мен режалаган бор тўсиқларни бузиб ўтганди. Машинада унинг ифори қолди. Ифорки, ҳали ҳам тунлари мени уйғотадиган, мени ҳисга кўмадиган, аламдан кимнидир ўлдириш истагини қўзийдиган…
Гирдобли ифор энди машинамнинг барча бурчагида бор, энг ёмони шуки, юрагимнинг тўрида қолганди, мен ундан лаззат олардим, кўп йиллар ўзини тийиб юрган мастона майдан мириқиб ичган каби мириқардим. Мен ҳатто ойнани очмадим, ҳатто унга ўрганиб қолсам, доимий хумор бўлишни қандай қондираман деган фикрни ҳайдай олмадим.
Мен яқинда энг яқин дўстларим никоҳдан ўтадиган жойга қарадим, аммо бунинг содир бўлишига ишонма-дим. Биз Нао билан ажралишгандан бир ой кейин Лайон Женнига никоҳ таклифи қилганини билдим. Дўстим бу сирни жуда усталик билан яширган эди, бунинг учун ундан миннатдор бўлдим. Уларнинг топишганига хур-санд бўлдим, аммо бунинг иккинчи томони, менинг жароҳатимни спирт билан ювгандай гап эди.
Кори Крик узамзори никоҳ маросими учун жуда қулай

Менинг хатоларим.

жой. Мен бу ерда сайр қилгани ва аъло сифатли "Мерло" сотиб олгани кўп бўлардим. Женна ва унинг отаси кўпинча мени бирга олиб кетишарди. Мен дала бўйлаб от миниб бу ерда бўлган никоҳ маросимларини кузатганимни эсладим. Токзор эгаларидан бири дадам ва Георгнинг дўсти эди, шунинг учун бизни бошқаларга қараганда имтиёзимиз кўпроқ бўларди.
Тез орада Женна кўринди ва бизга йўналишни кўрсатди. Биз унча катта бўлмаган баланд тўсинли ҳай-вон териларидан ясалган гиламлар , уларни хўжайин ўзи овлаган бўлса керак, безаган айвончадан ўтдик. Ичкарида бизнинг бошимиз усти, баланд шипда хрустал люстрали бирмунча эскирган мойли чироқлар бор эди. Женна тажанг турган осиёлик аёлни саволга кўмиб ташлади, бир неча дақиқадан кейин уни менга тўйнинг ташкилотчиси Эмма деб таништирди.
Биз орқадаги ҳовлига чиққанда мен шу пайтгача узоқда туриб бу ерда кўрганларимдан кўра бугунги тўй аълороқ бўлишига ишондим.
Июлнинг жазирама қуёшига чўмилган, йироқ-йироқ-даги уфққа қадар чўзилган узумзордан кейин рўпарада гуллар билан безатилган меҳроб турарди. Курси ва гуллар ҳали жойлаштирилмаган бўлса ҳам, ўзимча жой қандай бўлишини тасаввур қилдим.
– Вакиллармисиз? – Эмма бизга қараб сўради.
Ноа бир қадам олдинга юриб менга қаради ва ташки-лотчини тинглади. Бир дақиқа ўтгач Эмма мени қўлимдан тутди ва биз қаерда туришимизни кўрсатди. Биз жуфтликларнинг пайдо бўлиш кетма-кетлигини машқ қила бошладик. Биринчи бўлиб Лайон онаси билан кирди; кейин Женнанинг онаси Жеремининг қўлидан тутди; бола Эмманинг диққатини ўзига қаратиш учун кўп қилиқлар қиларди; кейин биз ва охири Женна отаси билан кирди.

Мерседес РОН


Мен Ноа билан ёнма-ён турдим ва бор кучим билан


нохуш кайфиятимни сездирмасликка ҳаракат қилдим. Эмма бизнинг олдимизга келиб, фақат биз бир-биримизга яқин турмаганимизни кўриб қовоқ солди.
– Бу нима қилганларинг? – сўради тажанг бўлиб.
"Тушунчаси йўқ, гўзаллар, фаҳми йўқ."
Мен Ноанинг нигоҳини ўз юзимда ҳис қилдим ва бу урф-одатнинг ҳаммасини қулатиб, асфаласофилинга ташламаслик учун ўзимни босиб, ўнгача санашимга тўғри келди.

Менинг хатоларим





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling