Иккинчи қисм
Ҳамма нарсани енгиб ўтиш,
ёки ҳеч бўлмаса, шунга
ҳаракат қилиш.зарур
Мерседес РОН 15
Н и к
Мен хонадан чиқишим билан бу ишдан афсусландим. Мен тақиқланган олмани тишлаб лаззатга берилдим, чўкдим ва ишонаманки, натижаси хунук бўлади. Бўлган ишдан юрагим қисиларди. Оғриқ шунчали кучли ва чуқур эдики, ундан ўзимни узоқроқда тутишга мажбур қилдим. Мен ўзимнинг кабинетимга қамалиб Ноа хонамда ётгани, менга лаззат бағишлаганини унутишга уриндим. У бундай қилишга уста эди. Шунчалик моҳир эдики, ғазабим келди. Бошқалар билан ҳам шундай қиладими?
Бу фикр мени ақлдан оздирди. Кўрпада худди олдин- гидай эканлиги муҳим эмас.Ўша бегуноҳ Ноа мен билан бўлгунга қадар ўзгалар билан бўлганди. Ноа ўзга қўлларда…Оҳ, қанчалик қочиш, қанчалик унутиш, унинг териси қанчалик ҳарир, бўсалари қанчалик ширин экани-ни унутиш қанчалар мушкул эди. Унинг ифори ҳатто душдан кейин ҳам мени таъқиб этарди. Бирдан менинг хонам ниҳоятда тордай туюлди. Танам яна ётоқхонага киришни тусарди.
Мен спорт либосини, "Найк" оқ футболкаси, красовка кийиб югуриш учун Марказий паркка жўнадим. Эрталаб-ки бешга яқин бўлишига қарамай кўчада одамлар сероб, спорт билан шуғулланишарди. Мен кўп вақт сарфламай қизишмай, шунчаки югурдим.
Менинг хатоларим
Бор кучим билан мен қайтиб боргунча илтимосимни амалга ошириб Ноа менинг ҳаётимдан кетишини истадим. Ҳақақатдан ҳам шуни истармидим? Ҳа, бу ягона аниқ бўлган нарса.
У билан бўлиш мен учун оғирлик қиларди, мен ўзимда уни кечириш учун куч топмасдим, шунчаки топмасдим.
Мен уйга икки соатдан кейин қайтдим, амма аҳвол худди мен кетган пайтдагидек турарди. Хонага кириб уни кўрпада кўрдим.
У қорни билан ётар, чойшаб силлиқ танасини ярмини беркитган, Ноа уйғонмасдан туриб мени силаш учун чорлаётгандек туюларди. Мен ундан бўса оламан … Кейин шаҳарнинг энг яхши кофетерайсида нонушта қилгани борамиз. Унга қайноқ шоколад олиб бераман, биздан бекиниб юрган шаҳарнинг энг қизиқ жойларини кўрсатаман, шаҳарнинг диққатга сазавор жойларини томоша қилишдан зериккач яна хонага қайтамиз…
Аммо хаёлотдан ҳақиқатга қайтишга тўғри келди. Буларнинг ҳаммаси мен уни бошқа эркак оғушида кўрганимда тугаган эди. Мен ваннага кириб совуқ душ қабул қилдим. Малла пижамада чиққанимда у каравот четида чойшабга барча жойини яширган ҳолда турарди. Унинг кўзлари нима қилишни билмаган каби иккиланиб тикиларди. Мен қўл чўзиб полда ётган оқ футболкани олдим. Уни ушлаб оладиган қилиб ирғитдим.
– Кийин, – ўзимни осойишта тутиб, силлиқ гапиришга интилиб буюрдим.
Ноа ҳамон иккиланарди. Мен унинг юзига, тўзиган сочига, яна бўса олиш истагини қўзғатган лабларига қараганда ўзимни мажбур қилиб хонадан чиқдим. Мен ошхонга кирдим, телефонимни олиб Стивга қўнғироқ қилдим. У шаҳарга кўчиб келган, ёнгинамда яшар эди.
Мерседес РОН
Дадам шу дақиқадан бошлаб у менга хизмат қилишини тайинлаган ва мен орқамда ҳимоя қилувчи киши борлигидан жуда хурсанд эдим.
– Менга уни бу ердан олиб кетишинг керак,– дедим маъюс товуш билан.
Стив у томонда туриб хўрсинди ва буюрилган ишни бажаришни билдирди. У менга қаздор, чунки уни бу ерга олиб келмаслиги лозим эди.
Мен телефонни ўчирдим ва ошхонага кириб кофе қайнатдим. Бир дақиқадан кейин у олдимга кирди. У ўзининг либосига кийинмаган эди. Унинг эгнида менинг оқ футболкам тиззасидан баландда турарди. У худди ҳозиргина ваннадан чиққандай тоза, сочлари сал тўзғи-ган, юзи силлиқ, янги кечаги бўса изларидан асар йўқ. Мен уни анчадан бери бундай кўрмаган эдим.
– Мен Стивга қўнғироқ қилиб сени олиб кетишни тайинладим,– дедим у чойнакдан финжонга1 кофе қуяркан. Мен осойишта , худди шундай бўлиши лозимдай, худди мен қаттиқ севган инсонни қувиб чиқариш дунёдаги энг оддий ҳол бўлган каби гапиришга ҳаракат қилдим.
– Мен кетишни истамайман, – шивирлади у.
Мен унга, бизни ажралишимиздан кейин қанчалик ўзгарганига назар солдим. У шунчалик ориқлаб кетганди, кеча унинг танасини кўриб синдириб қўйишдан чўчиган эдим. Энди у мен билган ўша қўрқмас қиз, ҳамиша менга қарши турган , ўша қайсар, менинг ҳаётимни анча
қизиқарли қилган Ноа эмас эди.
У билан тортишувимиз ҳамиша қизғин бўларди. Энди эса…олдимда ожизгина, қўрқиб кетган оҳу турарди. Бу мени яна ҳам қутиртирди. Гуноҳи кўп-да…
– Нимани ўйладинг, Ноа? – товушимни кўтариб сўра-дим. Ичимда қайнаб, тошиб келган ғазабни юзага чиқар-маслик учун ўзимни назорат қилишга уриндим. Аммо энди ҳеч нарса ўзгармаслигига ишора қилдим. Сен энди
-----------------
финжон1 – чинни кружка
Менинг хатоларим
бўлиб ўтган ишни тўғрилаш учун ҳеч нарса деёлмайсан, ҳеч нарса қилолмайсан. Ўтган кеча гўзал эди, аммо мен сен билан энди бу ўйинни ўйнашни истамайман.
– Сен ҳали ҳам мени севасаним? – деди у бир қадам олдинга юриб. У мени ушлашга интилди, мен ўзимни тортдим, ўзимдан хафа бўлдим, кеча ортиқча ишлар қилганим учун ўзимдан кўнглим айниди. Мен унга сохта умид беришни истамадим, бу менинг режамга кирмасди.
– Мен сени севардим,– секин изоҳладим. – Бўлган, Ноа, ўтган замонда. Сен менга хиёнат қилдинг. Эҳтимол сенинг қилмишингни кечирадиган йигитлар бордир, ле-кин сен яхши билишинг керак, мен уларнинг тоифасидан эмасман.
– Мен улардайми? – деди у қўлари билан ўзини қучоқ-лаб. – Сен бир неча соат илгари бўлган ишлар, ўзингга қанчалик таъсир кўрсатганини, менга таъсир кўрсатгани-ни асло инқор этолмайсан. Мен буни сенинг кўзларингда кўриб турибман, Николас. Буни шу кеча, Женнанинг тўйи куни кўрдим. Сен ҳамон мени…
– Нимани эшитишни истайсан, Ноа? – унинг гапини кесиб ғазаб билан қичқириб юбордим. Аслида ундан эмас ўзимдан ғазабландим. Ўзимни тутолмаганим учун хафа-ман. Бир эмас, икки бора тутолмадим. Шунча уринишим-га қарамай ҳисларимни яшира олмаганим учун хафаман. Ҳа, бу қизга нисбатан ҳали ҳам менда хиссиёт бор эди. – Кўриниб турибди бундай ўйинларда мендан кўра сен анча моҳирроқ ўйнайсан.
Ноа менга синчиклаб тикилди.
– Мен ўйнаганим йўқ, мен истайманки…
У жумлани охиригача гапирмади, бунинг ҳожати ҳам йўқ. Уни нима демоқчи эканини, мендан нима исташини тушуниб етдим.
– Сени кетиш вақтинг бўлди,– дедим бир неча сония ўтгач. Олдимда турган қадаҳни олиб токчага қўйиш учун қайрилдим, аслида унинг кўзларига қарамаслик учун баҳона қилдим.
– Қандай ҳаддинг сиғди? – униг гап оҳанги мени яна унга қарашга мажбур қилди. Унинг асал тус кўзларида
Мерседекс РОН
ғазаб олови чақнади.
– Тушунтир, шу ҳолатда яна қандай яшай оласан, мен яшай олмайман!
Бу – жиддийлик эди. Мен учун энди илгариги ҳаёт йўқ. Менинг учун ҳаёт бошдан-оёқ тинимсиз ишдан иборат, унда севги учун жой топилмасди. Менга ҳеч қандай ҳиссиётсиз ҳам яхши эди. Севги – ифлос нарса. Мен севги учун хонумонимни бердим, мана, оқибат у мени қаерга олиб келди. Мен билардим агар у бир мартада ҳаётимдан абадий йўқолишини истасам; агар унга ҳеч нарса ўзгармаганини англатсам; агар у эшикдан чиқиб кетганини кўрсам; менга қайтиб озор етказмаслигини билсам қатъий бўлишим керак. Яллиғланган ярага туз сепишимга тўғри келади.
Мен унга синчиклаб тикилдим ва менинг диққатимни шу пайтгача пайқамай келган нарса тортди: унинг бўйни-да ўн саккиз ёшлик айёмида совға қилган зебигардоним илиниқ турарди.
Мен ундан кўзимни узмай яқин келдим. Менинг қўлим унинг орқасини сийпалади ва қийналмай безакни қадовчи калитни топди. Ноа менинг нигоҳимдан ўзини йўқотиб, то мен зебигардонни ечиб орқа чўнтагимга со-либ, бир қадам тистарилгунча нима қилаётганимни тушунмай ҳайрон турарди.
– Бер, – деди мени ҳозиргина нима қилганимни тушунгач, ишончсиз товуш билан. Мен жавоб бермай жағимни маҳкам қисдим.
– Садқаи сар, сен аллақачон йўқолиб кетган нарсага ҳамон ишониб яшашни истайсанми?
– Николас, зебигардонни қайтариб бер,– деди у тиш-лари орасида талабчан товуш билан.
– Нима учун? – мен товушимни кўтариб сўрадим, у титраб кетди. – Жин ургур, нима учун уни ҳозиргача тақиб юрибсан? Ҳамма нарсани ўтмишда қолдиришни эплай олмаяпсанми? Менда илгариги ҳисларни қайта уйғотмоқчимисан? Энди сени қўлингдан ҳеч нарса келмайди. Ўзим берган эдим, ўзим қайтариб олдим.
Ноа менинг сўзларимни эшитгач ҳайратдан кўзларини пирпиратда ва ғазаб билан кўкрагимга ниқтади.
– Нима учун уни тақиб юрганимни билишни истайсан-ми? – чинқириб юборди. – Чунки у менга сени эслатиб туради. Буни эшитиш сенга малол келяптими?
Менинг хатоларим
Аммо бу чин ҳақиқат, билдингми? Мен сени соғинаман!
Мен шу пайтда ҳақиқатни, айниқса, мана шундай ҳақиқатни эшитишни истамас эдим. Мен ўзимни сира айбдор деб ҳисоблашни истамасим. Мен ҳам уни соғинаётганимни овоз чиқариб айтишни истамасдим. Унда менинг муҳаббатим рамзи бўлган безакни юлиб олиш нақадар оғирлигини айтишни ҳам истамасдим.
Аммо бу ишга бир бора абад чек қўйиш лозим эди.
– Менинг алоқаларим бор, – дедим ундан кўз узмай.
Ноа турган жойида қотиб қолди. Унинг кўзлари тубидаги қахр мени сўзларимни аста тушуниб олгунча йўқолди. Бир неча сония у ғойиб бўлгандай турди, сўнгра яна овоз пайдо қилган каби сўзлади.
– Сен нима… Сен нимани кўзда тутяпсан?
Мен кўзимни юмдим ва ҳозирги ҳолатимдан ғашим келиб юзимни силадим. Мен шундай қилишим керакми? Ҳақиқатдан шу зарурми? Бизларга яна-да кўпроқ азоб ҳосил қилиш керакмиди?
Ҳа, бу зарур эди.
– Мен София билан учрашяпман, Ноа.
Менинг сўзларим гўё унинг кўкрагига урилган оғир зарба бўлди. Мен унинг нақ юрагига ўқ отгандай бўлдим. Бу исмни эшитиб унинг кўзлари катта очилди, гўё мен унга хиёнат қилгандай, сотқинлик қилгандай тикилди. Охир-оқибат,алданганини сезиб ҳушига келгандек бўлди.
Мен раҳмим келиб уни кўкрагимга босгим, бу ҳамма-си ёлғон дегим келди, аммо бундай қилолмадим. Мен муносабатимизга чек қўйишни, ҳеч қандай ишонч, илинж қолдирмай тезроқ чек қўйишим лозим.
У бош эгиб бизни ажратиб турган бўшлиққа унсиз тикилиб қолди.
Ташқарида кун ёришди, қуёшнинг дастлабки нурлари хонани ёритди ва ўзи билан ёлғоннинг соясини, бир неча соат бизлар қилган ишлар таассуротини олиб кетди. Ҳо-зиргина айтганим каби энди орқага қайтгани йўл йўқ. У бошини аранг кўтариб менга қараганда уни синдирга-нимни пайқадим. Кўзи хазин боқар ёш милтилларди.
– Сизлар доим бирга бўлдиларинг, тўғрими? – унинг товуши ишончсиз, сингандай эшитилди, менинг юрагим ҳам унга қўшилиб синиб кетди, абадий синди…
Мерседес РОН
У менинг ёлғонимга осонгина ишонганига ғашим келди. Бу мени қанчалик қаттиқ севганига исбот бўладими? Мен учун фақат у борлигига ишонишдан кўра шу ёлғонга ишониш осон бўлса. Мен қўлларимни мушт қилиб қаттиқ қисдим.
– Ҳа, – қаттиқ ва аниқ қилиб сўзладим. – Мен София-ни учратганим, кўрган онимдан бошлабоқ севиб қолдим. У гўзал, ақлли, бизнинг ишимиз, мақсадимиз бир. Мени кечир, Ноа, у билан бўлиш осон, қулай. Ҳеч қандай зиддият, муаммолар йўқ, у қиз эмас, аёл.
Танбеҳ шунчали аниқ эдики… Менинг сўзларимни эшитган ҳар кишига кундай равшан бўларди. Аммо Ноага бу етарли бўлмади. У оғзини ёпиб, кўз ёшларини сидириб ташлади.
– Бутун ўтган вақтда… – худди ўзидан-ўзи қочган каби ён томонга бир қадам ташлаб сўзлади. Бу менга унинг хафа бўлгани, кўнгли бузилганини тушунтиришга ожизона уринишдай туюлди.
Энди мен орқага ўгирилиб эслар эканман, худди шу пайтда биз бошлаган ишимизни қайта ўнглашимиз учун мумкин бўлган имконият, худди шу пайтда мангуга бой берилган экан.
– Сени кетганинг яхши, – ўзимда қолган сўнгги кучимни тўплаб сўзладим.
У бошини букканича, ҳатто менга қарамай аста юриб хонамдан чиқиб кетди, ғойиб бўлди.
Шундан кейин мен Стив уни меҳмонхонага элтиб қўйганига ишондим.
Менинг хатоларим
Do'stlaringiz bilan baham: |