Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
3
Н И К Мен кабинетимдаги стол устида турган соатга қарадим. Тунги соат тўрт бўлганди, аммо мен кўз юммас эдим. Яна бир неча кундан кейин нима бўлишини тўхтовсиз ўйлардим. Шайтон... мен уни яна кўришим керак. Мен тўйга таклифномани кўрарканман кўзимни қисдим. Бу дунёда икки одамни бир-бирига абадий севги ҳақида қасам ичиш маросимидек бемаъни, мени ундан кўра жуда ёмон кўрадиган нарсам бўлмаса керак. Мен вакил ота бўлишга рози бўлдим, чунки Лайон-нинг отаси йўқлигини, унинг укаси эса собиқ турмачи черковга киришга рухсат беришадими-йўқми фарқламай-диган даражада мосов одам. Аммо шу кун яқинлашган сари аҳволим ёмонлашар, асабим бузиларди. Мен уни кўришни истамасдим... ҳатто бу ҳақида Жен-на билан гаплашдим, уни болға ва сандон орасига қўйишга интилдим, иккимиздан биримизни танлашни айтдим, аммо Лайон Женнани шу аҳволга солганим учун сал бўлмаса урай деди. Бу маросимда қатнашмаслик учун минг бир важ ўйлаб топдим, аммо бирортаси энг яқин икки дўстни ташлаб ярамас бўлишга арзимасди. Мен креслодан туриб Нью- Йоркнинг ҳайратда қолдирадиган манзараси кўриниб турган кенг панорамасимон дераза олдига бордим. Мен 62-қаватда туриб ўзимни ҳамма нарсадан узоқда санардим. Шунчалик узоқки, муздай совуқ борлиғимни қамраб олганди. Бу совуқ – мен. Мен айсбергман. Сўнги ўн ой даҳшат бўлиб туюларди. Мен дўзахда бўлдим, ёндим, кулдан қайта тирилдим, қандайдир ўзга одам бўлиб қолдим. Мерседес РОН Табассум йўқолди, орзу йўқолди, шаҳвоний майлдан кўра қандайдир улкан ёруғ ҳиссиёт йўқолди. Бу ерда туриб, бутун дунёдан узоқда , мен ўзимнинг шахсий қамоқхонамга айландим, фақат ўзимни, ўзганики эмас. Орқа тарафдан қадам товуши эшитилди, кейин қўллар мени қучоқлади. Мен чўчиб кетмадим, мен ҳеч нарсани ҳис қилмайман, мен фақат тирикман холос. – Нимага ўрнингга қайтиб ётмаяпсан? – атиги бир неча соат илгари шаҳарнинг энг яхши ресторанларидан бирида танишган қизим сўради. Менинг ҳаётим фақат бир нарсага боғланган – ишга. Мен тобора кўп пул топиб ишлардим, ўзимни дам олиш ҳуқуқидан маҳрум қилгандим. "Лейстер Энтерпрайзис" юбилейидан икки ой ўтганди, менинг бобом Эндро бу дунё ишларидан зерикиб уни тарк этишга қарор қилди. Унинг мамоти ҳақида телафон қилиб хабар қилишганда мен ўзимни букилишимга рухсат бердим. Худди шу пайт мен севган яна бир одам-дан жудо қилишганда ҳаёт тўлиқ ахлат эканига ишон-дим: сен юрагингни одамларга берасан, ўзингнинг бир қисмингни ишонасан, кейин билсанг улар худди сенга ўхшаб уни парвариш қилиш ўрнига ишончингни оқламай сиқиб қонингни ичишар экан. Сени чиндан севган инсон-лар, сен туғилгандан бошлаб ҳимоя қилганлар, ҳатто огоҳлантирмай беиз кетишар, сен эса ёлғиз қолиб , нима бўлганини тушунмай, нимага улар кетди дея савол берганча қолар экансан... Эътибор қилинг у изсиз кетмади: ўзидан кейин менинг ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборган жуда муҳим ҳуж-жат қолдириб кетди. Бобом менга мутлоқ ҳамма нарсани қолдирди. Монтанадаги уйнигина эмас кўпгина жойларни, ҳатто, "Лейстр Энтерпрайзиз"ни тўлиқ қолдирди. Ҳатто, дадам, гарчи муҳожир бўлмаса ҳам, ўзига тегишли мерос қисмини ололмади, у мамлакатдаги энг яхши Менинг хатоларим юридик компаниялардан бирига раҳбарлик қиларди. Бобом менга бутун империясини, "Корпорация Лейстер"-ни ҳам қўшиб – бу компания дадамнинг компанияси билан биргаликда мамлакатнинг катта молявий секто-рини эгаллаганди. Мен доим бобом билан молия дунё-сининг бир қисми бўлишни истагандим, аммо бу иш осмондан тўлиқ зиммамга тушишини сира кутмагандим. Тўсатдан жуда интилган амалимни эгаллашга мажбур бўлдим, расман империянинг хўжайинига айландим, бу ҳаммаси йигирма тўрт ёшимда содир бўлди. Мен ишга шунчалик берилиб кетдимки , барча тўсиқ-ларни енгиб ўтиб, энг олдинда бўлишим мумкинлигини исботладим, охир оқибат, менинг имкониятларимга ҳеч ким шубҳа қилмай қолди, мен чўққига чиқдим. Аммо мен ишга жуда берилиб кетдим. Мен билан бир неча соат кўнгилхушлик қилган буғдойранг қизга қараш учун ўгирилдим. У хушқомат, баланд, кийиккўкрак, мовийкўз гўзал хилқат эди. Мен уни, ҳатто, номини билмасдим. Кўнгилхушлик учун чорлагандим, кейин такси чақириб уйига кетишини айтгандим. Шунга қарамай ҳозир уни кўрар эканман бутун борлиғимни қоплаган зўриқишн, эзилиш, тангликнинг ҳеч бўлмаса бир қисмини бартараф этишга кучли зарурат сезгандим. У мени гавдамни силаб кўзимга тикилди. – Тан оламан сен ҳақингдаги гаплар асоссиз эмас экан,– дея суркалди. – Мен ҳақимда нима гапиришлари мени қизиқтирмай-ди, – кескин жавоб қилдим. – Эрталабки тўрт бўлди, ярим соатдан кейин сенга такси чақираман. Вақтдан унумли фойдаланиб қол. Гапларим қўпол бўлишига қарамай аёл жилмайди. – Албатта, жаноби, Лайстер. Тишимни-тишимга қўйиб унга гапини тугатишга ижозат бердим. Кўзимни юмиб бир онли лаззатдан ичимдаги бўшликни тўлдирмоқчи бўлдим. Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling