Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
57
Н о а Ўғлимнинг хонасига кириб бутун танам қўрқувдан тошдай қотиб қолди. Мен остонани босиб ўтолмадим. Менга орқсини ўгириб турган аёл дарҳол ўгирилди. Нафасим бўғзимга тиқилди. Мен уни билардим, бундан яна ҳам қўрқиб кетдим. – Браяр. – Олдимда турган сариқ соч аёл бир вақтлар мен билан яшаган гўзалга сира ўхшамасди. Унинг узун сочлари қирқилиб елкасига аранг етадиган бўлибди. Кўзлариниг тагида қора халқалар бўлиб, заррача пардоз изи кўринмасди. Оддий қора шим ва ҳўппайган сариқ костюм кийганди. Такрор айтаман: у мен билан яшаган гўзалга сира ўхшамасди. – Сен бу ерда нима қиляпсан? – товушимни кўтармай сўрадим. Энди мен нигоҳимни узмай тикилган Браярга жуда яқин турган ҳолда каравотда ухлаб ётарди. Браяр чўнтагидан қўлини чиқарди, у ялтироқ пичоқ ушлаганди... Юрагим жон ҳолатда ура бошлади. Мен оғир ютиниб жойимда қотиб қолдим. – Никнинг боласи билан танишгани келдим, – у оғзи қулоғида жилмайиб каравот томон ўгирилди. Мен ўғлим-ни номи билан атамаганига эътибор қилдим. Босиқликни сақлашга уриниб уни ўғлимнинг хонаси-дан тез олиб чиқишни ўйладим. Менинг хатоларим – У жуда чиройли, қуйиб қўйгандай Никнинг ўзига ўхшайди, – у эгилиб боланинг бошига тикилди. Мен беихтийр олдинга қадам ташладим, аммо унинг пичоқ тутган қўли юқори кўтарилди ва ўрнингда тур дегандай пўписа ишораси дарҳол тўхтатди. – Мен сенга қимирлама дедим, – у ғазаб билан шивирлади. – Браяр, илтимос... – у иккала қўли билан болани кўтариб олганини кўриб ялиндим. Эндрю шу заҳоти уй-ғониб кетди, аёлнинг қўлида нима бўлганини билмай қаради, мен нима содир бўлишини англадим. Эндрю йиғлаб хонадаги тинчликни бузди. Мен уни қучоқлаб тинчитишни истадим, лекин... қўлимни мушт қилдим. Нафрат юрагимни тўлдирди. Шу пайтда бошқа нарсалар аҳамиятини йўқотган, агар болага зиён етказса, уни ўлдиришдан ҳам тоймас эдим. Браяр болани юпатиш учун аллалади, унинг пичоқли ўнг қўли болага яқин келганини кўриб юрагим тушиб қолди. – Уни қийнаяпсан, – дедим Эндини ундан қутулиш учун уринганини кўриб. Болани қутқаришни, пичоқни ундан узоқлатишни жон ҳолатда истадим. Браяр сал шаштидан тушиб менга қаради. – Уни юзини пастга қаратиб ушла, – дедим овозимни кўтармай. – Худди шундай, – дедим у айтганимни бажаргач. Шундай ҳолатда ҳам у бир қўлиди бола, иккинчи қўлида пичоқ тутганди. Энри сал йиғлашдан тўхтаб, хиқиллаб турарди. Браяр мен ҳеч қачон эшитмаган аллани айтиб уни тебратар экан, ўзидан гўё мамнундай кўринди. – Биласанми... – деди менга қараб,– мени боламнинг ҳам кўзлари кўк эди. Мерседес РОН Мен уни нима ҳақида гапираётганини тушунмай, алам билан ютиндим. – Мен аборт қилмадим, – деди у менга синовчан тики-либ. – Николаснинг отаси менга пул берди... Аммо мен аборт қилмадим... – Бироқ... Бироқ мен уни йўқотдим, – жувон йиғлаб юборди, кўзи ёшга тўлганда кўкиш олмосдай туси янада бўртиб чиройли кўринди. – Ҳомиладорликнинг олтинчи ойида ошкор қилсам, бутун оилам мендан юз ўгирди. Мен яширишга уриндим, аммо сендан фарқ қилиб жуда йўғонлашдим. Саккизинчи ойда яширишнинг мутлақо иложи бўлмай қолди. – Худойим-эй... – Бола худди унга ўхшаб сариқ соч, кўзлари худди Николасники каби кўк эди. Мен уни эшитар эканман, фақат унинг боласи ўлгани учун эмас, бу бола Николасдан эканини билиб юрагим тўхтаб қолгандай бўлди. Ўзимнинг боламга қараб у би-лан шу ҳолат юз беришини билиб ваҳимага тушдим. – Мен боламни бир бора ҳидладим холос. – Браяр... Мен шундай ачиндимки... Жувон Эндининг кичик бошини ҳидлаш учун бола тутган қўлини юқори кўтарди. – Мен Николас ҳақида сени огоҳлантирган эдим, лекин сен қулоқ солмадинг. Бу сафар унинг кўзлари менга қадалди, Энди безовта типирчилади. – Браяр, илтимос... илтимос болани менга бер, – кўзла-рим ёшга тўлиб илтижо қилдим. Браяр бошини силкитди. – Сенинг ўрнигда мен бўлишим керак эди, Ноа, – Браяр биринчи бор номимни тилга олди. – Сен мендан бурун она бўлишга арзимайсан... Николас бу болага муносиб эмас. Менинг хатоларим Мен нима қилишни билмай қолдим. Жон ҳолатда қурол бўлишга арзийдиган нарса ахтариб атрофга алангладим. Браяр телбанамо эди. Мен бу аёлда муам-молар кўплигини билардим. Ник билан алоқада бўлгани, ундан бола орттиргани, у аборт қилишга мажбур этгани ҳақидаги ёлғон сўзларига мени ишонтиришга кўп бор уринганди. – Мен сендан кўра яхши она бўламан, – деди у столда- ги сумкани олиб. Мен болани сумкага солган эмасдим, Браяр шундай қилишга уринарди. Мен уйқуда ётганимда шунга тайёрлаб қўйганди. Мен ўзимни энг ёмон одамдай сездим. Уни келганини қандай билмай қолдим экан. Радиоэнагага қарасам, узиб қўйилган экан. – Браяр, ундай қилма, – Браяр пичоқ ўқталиб эшик-дан нари туришни имо қилганда мен илтимос қилдим. Эндрю товушимдан уйғониб яна йиғлай бошлади. – Кўрдингми, сен нима қилдинг? – менга ғазаб билан қараб қичқирди. – Илтимос, болани менга бер, унинг онасиман. Жувон гапимга парво қилмай болани аллалай бошла-ди. Қўрқиб кетган Эндрю унинг қўлида типирчилар, чунки аёл айни боланинг тошма чиққан жойидан ушлаганди. – Болани менга бер, жони оғрияпти! Тун сукунатини бузиб, хона боланинг йиғи товушига тўлди. Браяр болани яхшироқ ушлаш учун қўлини ба-ланд кўтарди, иккинчи қўлидаги пичоқни менга ўқталди, сумкага назар ташлади, болани олиб кетмоқчи. – Ундай қилма, илтимос, – жон ҳолатда илтижо қилдим. Менга қадалиб турган кўзлари бирдан ўзгариб менинг орқа тарафимга тикилди. Негадир кулди. Мен орқамда шарпа сездим. Ўгирилиб қарашга улгумай мени кимдир маҳкам ушлади. Менинг орқам кимнидир қаттиқ кўкра-гига урилди. Қандайдир қўл оғзимни беркитди, қичқи-риғим томоғимда туриб қолди. – Сени қучиш иштиёқи билан ўртаняпман, – жуда таниш товуш қулоғимга шивирлади. Мерседес РОН Майклнинг товуши. Мен унинг қўлидан чиқишга уриндим, аммо у қаттиқроқ қисди. Унинг оғзидан келаётган арақ иси кўнглимни айнитадиган даражада эди. Браярнинг кўзлари менга ҳужум қилганни кўриб чақнаб кетди, мен уларнинг орасида қандай боғлиқлик борлигини ўйлаб тополмадим. Қандай қилиб менга кўп азоб етказган икки шахс бирлашиб мен ва боламга таҳдид қилиб бир хонага келиб қолди экан? – Сен истаган нарса бўлдими? – Майкл Браярдан сўради, у тасдиқлаб бош силкиди ва сумка ҳамда боланинг буюмларига қаради. Мени қўрқув ва ғазаб эгаллаганини ҳис этдим. – Қўйиб юбор! – қичқирдим. – Мен уни олиб кетаман, мени тўхтата олмайсан, – у менга қарамай дўқ қилди ва Браярга йўл бўшатиш учун мени орқага тортди. – Мени пастда кутиб тур, – мен ҳеч қачон эшитмаган амирона товуш билан Майкл буюрди. У эшик томон юрганда менинг юрагим тўхтаб қолай деди. – Браяр... Браяр, илтимос уни менга қайтариб бер, – мен йиғлаганча Майклнинг қўлидан қутулишга уриндим. Браяр бир сония тўхтади. Унинг кўзи мени сийпаб ўтди, Майклда сўнгра Эндида тўхтади. – Кечирасан, Ноа, – узр сўради ва зинапояда кўздан ғойиб бўлди. – Йўқ! – мен бор овозда қичқирдим, Энди талвасада йиғлади, Майкл мени айлантириб деворга орқамни тираб турди. – Сен ўзингни ярамас ҳаётингни, мени бир чақага олмай давом эттираман деб ўйладингми? Мен бу тирра-қига сени бериб индамай туради дедингми? Мен ўзимни тутолмай йиғлай бошладим. Бу воқеалар мен билан бўлаётганига ҳамон ишонмас эдим. Менинг хатоларим Ёнимда Николас йўқ, Стив ҳам... Кейин Мен Ник билан бир неча ҳафта бурун бўлган суҳбатни эсладим. Мен унга эътибор бермагандим, чунки Ник бизнинг хавфсизлигимиз учун доим қайғурар, доим безовта бўлар, кимдир бизга зиён етказишини ўйларди. Эндигина у нима учун ўзи билан Стивни олиб кетишни истамаганига тушундим... Ноа, уйга сигнализация ўрнатилган,– мен Эндрюга термилиб шишадаги сут билан боқар эканман Ник сўз-лади.Сени сигнализациядан хабаринг борлигини назарда тутиб, кириш-чиқиш учун парол қўймадик. Хатар тугмачасини бу ерга ўрнатдик, эзсанг, ишлаб кетади. Сен мени эшитяпсанми? Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling