Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
58
Н и к Майкл ва Браяр бизнинг уйга бостириб кирганда мен бошқа шаҳарди эдим, шунинг учун учқичга чиқишдан бўлак ҳеч нарса қилолмадим. Бу ожизлик менга кўп азоб берарди. Орадан бир неча соат ўтиб уйга киргандагини кўнглим сал тинчиди. Мен кириш эшигини очганимда Женна ва Лайон ош-хонада кофе ичиб ўтирганча, паст товушда гаплашарди. Ҳамма ерда тинчлик, қон изи ҳам, полиция ҳам йўқ. – Ноа қани? – саломлашиш ўрнига савол бердим. Улар билан гаплашиб туришга сабрим чидамади, мен дунёда ўзимга энг яқин икки киши билан ҳамма нарса жойида эканини билишим керак. Юқорига кўтарилиб аввал болалар хонасига қарадим. Бу ерда уларни топмай асабим қўзиб ўз хонамизга кирдим. Хонага кириб енгил тин олдим: Ноа ухлар, ёнида баҳоси йўқ бизнинг кичик ўғлимиз ётарди.Уйғониб кич-кина оёқ-қўлини қимирлатарди. Мен яқин келдим, кўкрагимда юрагим сиқилди. Энди бошини кўтарди, кичкина оғзида сўрғич бор. Унинг кичкина кўзлари йиғлайвериб шишиб қизариб кетганди. Мен уни қўлимга олиб бағримга босдим. Улар ўғлимни биздан тортиб олишмоқчи бўлганди. Энди нолигандай товуш чиқарди, мен уни олиб каравот ёнидаги диванга ўтирдим. – Салом, чемпион, – у билан саломлашдим, у кичик қўллари билан менинг бармоғимни тутди. – Сен жуда ботирлик қилдинг, ўғлим, – мен унинг юзидан ўпиб, ўзига хос ифорини ҳидладим. Энди худди гапларимни тушунган каби жилмайди. Мен уни бағримга босдим ва кўзларимдан оққан ёшни тўхтата олмадим. Менинг хатоларим Улар бундай қилишга қандай журъат этишди? Браяр... Майкл... Бу қнжиқнинг боласи қамоқда чирийди, мен шунга эришаман. Мен Ноага қарадим, бу воқеа унга даҳшат бўлиб туюлган, бундай бўлмаслиги лозим эди. Стив шу ерда қолиши лозим эди. Кўнглимда уйга синализация ўтказганим, Ноа уни ишлатишни билганига хурсанд бўлдим. Агар шундай бўлмаганда нима юз беришини ўйлашга ҳам чўчидим... Эртаси куни анча осойишта вазиятда Ноа нима воқеа рўй берганинин ҳаяжон билан гапириб берди. Бу ҳикоя-дан унинг бўйин томирлари қандай бўртиб чиққанини кўриш мумкин эди. Браяр олти ойлик боласини қандай йўқотганини билиш қайғули эди. Мен буни билмас эдим, агар билганимда... Бундан якка ўзининг ўтиши даҳшат бўлгандир. У бола ҳам менинг фарзандим эди. Мен Эндига боқиб бу далил бошқаларга қараганда кам қайғу келтирмаганини, аксинча кўпроқ келтирганини ҳис этдим. Уни йўқлаб қўйиш лозимлигини ҳис қилдим. Майкл қамоқда чириса майли, аммо Браярга увол. Бўлиб ўтган воқеалардан икки ой ўтгач мен у давола-наётган марказга бордим. У дипрессия ва биполяр бузилишдан даволанарди. Мен бошқалар тушунмайди-ган, менгагина маълум бўлган Браярнинг муаммоси борлигини билардим. Унанг ҳаёти худди меникига ўхшиб кетарди. У ёлғиз ҳолда уни севмайдиган тарбиячилар қарамоғида ўсганди. Ота-онаси уни ҳомиладор бўлгандагини пайқашди, бунда ҳам ундан юз ўгириш учун пайқашди. Мен бутун қалбим билан уни бу кўргуликдан қутулиб соғайишини истар-дим. Аммо менинг ўғлимни тортиб олмоқчи бўлганини асло унутмайман. Марказга келганимда менга уни анча тузалиб қолганини айтишди. У муттасил дориларни қабул қилиб Мерседес РОН тез тузалар ва ўзини анча бахтли сезаркан. Мен унинг хонасига кирганимда у каравотда ўтирар ва китоб ўқирди. Ноа уни қаримсиқ деб тасвирлаганди, аммо ҳозир ундай кўринмади. У янги жинси шим ва фируза- осмон тусидага пахтадан қилинган тоза футболка кийганди. Унинг калта сочлари тартибли қилиб тепага бир даста қилинганди. Мен кириб борганимда унинг чиройли кўзлари менга умид билан боқди. Унга менинг келишим ҳақида хабар беришгани учун мени кутарди. – Салом, Николас, – мен билан сўрашгач, китобни ёпиб тумбочка устига қўйди. Мен унинг олдига келдим ва ўтириш учун рухсат сўрадим. – Мен кўп вақтингни олмайман, – изоҳладим ўзим-нинг унга бўлган аралаш ҳисларимни қандай изҳор этишни билмай. – Мен бизнинг ўғил билан бўлган фожи-ага афсусдаман. Буни олдинроқ билмадим, билганимда сени ҳар томонлама қўллаган бўлардим. Браяр гапларимни осойишта эшитди. – Бў гўдакка бизнинг ҳаётимизга шерик бўлиш насиб этмади, – деди у маҳзунлик билан, кўзлари ёшга тўлгани сезилди. – Аммо бу фожиа менга жуда қимматга тушди... Мен унинг қўлларини кафтларим орасида тутдим, унинг сўзлари дилимга қаттиқ таъсир қилди. – Жуда ҳам афсусдаман, – дедим чин дилдан. Мен болани жуда яхши кўрардим. Шунинг учун Энди ва Ноа олдига қайтишга шошилардим. Аммо иккинчи ўғлим-нинг ҳалокати, яшаш имкони йўқлигига ачиндим. – Мен қилган ишимдан афсусдаман, – у тан олиб орадаги сукунатни бузди. – Мен билан нима юз берди билмадим. Мен... Майкл... У мени севади деб ўйлаган-дим, тушунасанми? У Ноа, сен ҳақингда шундай гапларни айтдики... Мен ўйладимки... – Тузалишга ҳаракат қил, – дедим ўрнимдан турар эканман ва унга Майкл, худди Ноага қилгандай жуда кучли таъсир ўтказганини билдим. У менга кўзларини катта очиб тикилганча сўзлади: Менинг хатоларим – Нима деб ўйласан, қачондир мен сенга ўхшаган бахтли бўламанми? Мени ҳам кимдир , худди сен Ноани севган каби севадиган бўладими? Мен сўзларнинг маъносига эътибор бериб гапирдим. – Ўйлайманки, ҳар бир кишига мос келадиган, севади-ган, албатта, топилади, – дедим унинг кўзларига тикилиб. Мен ҳеч қачон Ноани севганчалик бошқани севмайман деб ўйлаганман. Сен бошқаларга қараганда мен қанчалик хаста, синиқ бўлганимни биласан. Мен сенинг ҳаётинг келажакда яхши бўлишига ишонаман, Браяр. Бир куни уйғониб кимдир ҳаётингни бошдан-оёқ ўзгартирганини сезасан… Ўз бахтли соатингни кутиб яша. Мен эшик олдида уни чақирганини эшитиб тўхтадим. – Мен сенга айтиб қўймоқчи эдим. Унга сенинг номингни бергандим. Мен чуқур хўрсиниб палатадан чиқдим. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling