Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
60
Н и к Мен олдимдаги чиройли аёлга қарайман. У шунчали чиройлики, ҳайратдан нафас ололмай, тилим лол бўлиб гапиролмай қоламан. Унинг черковга кириб келаётга-нини кўриб гуллаган бахтимдан ўзимда йўқ хурсанд бўлиб кетдим. Оиламизнинг барча аъзолари, барча дўстлар, биз учун қадрли бўлган барча бизнинг никоҳимизни гувоҳи бўлгани келишганди. Ноа ҳаяжонланарди. Унинг кўзи чақнар, севинчдан аранг кўз ёшини тийиб турарди. – Ҳа, розиман, – дедим сўзларнинг ҳар бирини қаттиқ ва аниқ талаффуз қилиб. – Сен, Ноа Николаса Лайстерни қонуний умр йўлдоши қилиб, соғлик ва бемор пайтида , токи сизларни ўлим ажратгунча севиш ва ҳурмат қилишга розимисан?! Менинг гўзал қизим жилмайди, мен билан кўз уриш-тириб олди. – Ҳа, розиман, – деди у титраган товуш билан. – Худо номи билан ва менга Муқаддас Черков томон-дан берилган ҳуқуқ асосида сизларни эр ва хотин деб эълон қиламан! Руҳонийга сўзларни икки мартта такрорлашга ҳожат қолмади. Мен икки қўлим билан Ноанинг юзини ушла-дим ва биз бўса билан бирлашиб кетдик. Бизнинг қариндошлар қизғин қарсак чалишди ва биз икки ёнга ажралдик. – Энди сен фақат меникисан, миссис Лайстер, – дедим ҳар қачонгидан кўра ўзимни бахтли сезиб. Ноа жилмайди, унинг юзида оқиб тушаётган кўз ёшларини мен лабим билан артдим. Байрам денгиз қирғоғида бўлиб ўтарди. Ҳаво очиқ, кун илиқ, қуёш порларди, Ноа бўлса жуда ҳам гўзал кўринарди. Менинг хатоларим У, ўзига жуда ярашган, лол қиладиган даражади чиройли кўйлак кийганди, тўйдан кейин мен уни ечишга хайла қийналсам керак. Опоқ тўр камар кўйлакнинг белини ўраган. Белдан пастда оқ тўрдан тикилган ҳурпайган, лекин чиройли юбка. Кўркам, очиқ елкалари-ни фақат шу ердан бошланган энсиз оқ атласдан қилин-ган бир жуфт тасма тўсиб турарди. Тасмалар орқа тарафдан пастгача тушган бўлиб, хипча қоматнинг бутун гўзаллигини намойиш этарди. Келиннинг сепкиллари ҳар қачонгидан кўра каттароқ кўринар, юзида жозибали қорайиш бор. Тўйдан бурун бир неча кун пляжга борди, ҳуснига-ҳусн қўшилиб қорайди, бу мени яна ҳам мафтун этарди. – Сен тайёрмисан? – у билан рақс майдони ўртасида анча ўйнагач сўрадим. Мен ўйнашдан олдин "Young at Heart" қўшиғини қўйишни сўрадим ва Ноа завқдан йиғлаб юборди. У бундан бир неча йил бурун шу қўшиқ иштирокида ўзимнинг қандай уста раққос эканимни намойиш этган сўлим оқшомни эслаганди. Бу биз ажралишдан олдин ўтказган сўнгги оқшомимиз эди. Мен шу пайтни эслатиб, у билан мангу шу ҳолатда ўтишга аҳд қилганимни кўрсатмоқчи бўлгандим. Орадан тўрт йил ўтиб таниш қўшиқ жўрлигида яна ўйнадик, бу сафар бир-биримизни абадий севишга қасам ичардик. Ноа бизнинг бебаҳони қўлида ушлаб аллалаб ўтирган онасини ахтариб аланглади. – У билан ҳамма нарса жойида бўлади, – дедим унинг пешонасидан ўпиб. – Мен уни бунча вақт ёлғиз қолдирмаган эдим... – У онангнинг печенесини Медди билан баҳам кўриб вақтни жуда яхши ўтказади. Ноа менга қараб табассум ҳадя қилди. – Мен сени жуда яхши кўраман, – у бошимнинг орқа томонини силаб қўйди. Мен меҳримни яшираолмай яна пешонасидан бўса олдим. Обдон ўйнаб вақт кеч бўлгач, биз қариндош ва дўст-лар билан хайрлашдик. Эндрю билан хайрлашиш вақтида кўз ёшимизни аранг тийдик. Мерседес РОН Кичкинтой Ноа қўлига олганда уйғониб кетди. Уни чиройли кийинтиришганди. – Менинг кичкина шаҳзодам, – Ноа уни ўпиб сира қўйиб юборгиси келмасди. – Ўзингни яхши тутгин, хўп. Менинг яп-янги хотинимнинг кўзлари ёшга тўлганини кўриб қўлидин секин Эндини олдим. Агар унинг йиғла-ганини Энди кўрса, иккаласи жўр бўлиб ҳақиқий йиғи конкурси ўтказишлари аниқ. Мен ўғлимни қўлга олиб юқори кўтаргандим, кулиб юборди. Бағримга босган эдим, бўйнимдан қучоқлаб бошини елкамга қўйди. – Ник... агар уни?.. Мен унга огаҳлантирувчи нигоҳ ташладим. Бу кеча мен ҳақиқий хотиним билан танҳо қолишни истардим. Биз болани ўзимиз билан олмасликка келишдик, қарор қабул қилинганди. Онам келиб уни олиш учун қўлини чўзди. – Бу ёққа кел... Бу кичкинтой ишончли қўлларда. Онам мени ўпди ва йиғлаётган Эндрюни олиб ичка-рига кириб кетди. Уни кўриб Ноа йиғлади. Йиғи, кўз ёши, одамларнинг шовқини ва мусиқа аралашиб кетди. Мен Ноанинг олдига келдим. У ҳамон онам ва болам кириб кетган томонга қараб турарди. – Юр, вақт бўлди, Сепкилой, – дедим унинг елкасидан қучиб. Ноа ёш тўла кўзлари билан менга қаради,зўрма-зўраки жилмайди ва пичирлади. – Ҳа, вақт бўлди. Одамлар биз билан хайрлашгани эшик олдида тўпланиб туришарди. Биз кутиб турган оқ лимузимнга қараб етаклаштиб бордик. У бизни янги никоҳланганлар учун меҳмонхонадан брон қилган хонамга элтиб қўйиши керак. Машина мен билан эди, чунки эртага биз аэро-портга боришимиз ва Грециядаги Миконос шаҳрига учишимиз керак. Мен фақат иккаламиз учун қирғоқ бўйидан чиройли уй ижарага олганман. Биз бир ҳафтани у ерда ўтказамиз, кейин бир ҳафтани Хорватиядаги беш юлдузли меҳмонхонада ўтказамиз. Менинг хатоларимм Мен Ноа безовта бўлмаслиги учун барча нарсани қилдим. Охирги икки ойда уни фақат ўқигани ва бола парвариш қилганини кўрдим. Бу дам олиш унга жуда зарур, шунинг учун барча шароитни муҳайё қилдим. Биз меҳмонхонага келгапнимизда янги келин-куёвлар учун зарур барча шароит билан бизни қарши олишди. Хона катта эди, мен шампан виноси, шоколад ва қулупнай буюрдим. Биз киргач, Ноанинг оғзи ҳайратдан очилиб қолди. – Сен шуларнинг барини ташкил қилдингми? – Буларнинг барини телефон орқали қилса бўлади, тўғрими, – сўрадим. Ноа менга ҳайрон бўлиб боқди. – Сен учиш эртага, туш маҳалида деган эдинг. – Тўғри, лекин ман тезлаштирдим, – айёрона жилмайдим. Биз тунни бир-бирини ақлини йўқотадиган даражада севишганларга хос тарзда ўтказдик. Ақлни йўқотиш даражада севиш – жиноятга киради. Биз шу даражада севишган жиноятчилар тоифасига киргандик. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling