Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet65/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

Э п и л о г
Н о а


Саккиз йил ўтгач...

Мен гараж эшигини лабимда кулги билан беркитдим.


– Даданг хурсанд бўлади, Жули, – дедим ажойиб уйимиз томон кетар эканмиз икки ёшли қизчамга қараб.
Биз яқинда кўчиб ўтгандик. Икки йил бурун худди шу куни биз иккинчи боланинг ота-онаси бўлишимизни бил-дик. Бизнинг уйимиз кичкиналик қилишини тушундик. Бизнинг қўлимиздан келадиган нарса болалар денгизни кўриб завқланадиган ёнида пляжи бор каттароқ уйга кўчиб ўтиш эди.
Ник ҳаммадан кўпроқ завқланди. Эндрю туғилгандан кейин у мени ўқишим учун шароит яратиб марказдан уй олиб берганди. Бу уйда узоқ вақт яшадик. Зарурат бўлгач, уни сотиб янги, дилимизга ёқадиганини олдик.
Ник яна денгиз бўйида яшашидан хурсанд бўлди. Унинг хурсанд бўлганидан, мен хурсанд бўлдим.
Эндрю биринчи рақамли серфер бўлди. Ўн ёшида у миллий лигада чиқиш қилар ва бир қанча ютуқларни қўлга киритганди. Шунинг учун янги уйга кўчиш унга ҳам шодлик манбаи бўлди.
Эндрю Никнинг қуйиб қўйган ёш нусхаси. Мен туққан маҳалимда унга мендан ҳеч нима ўтмаганини айтган эдим. Бахтимга икки йил бурун қуйиб қўйгандек менинг нусхам бўлган ҳурлиқо туғилди.
Менинг қизим оппоқ терили бўлиб юзида юзлаб сеп-кили бўлиб ўзига кишини жалб қиларди.

Менинг хатоларим


У Никдан худди Эндрюга ўхшаб фируза осмон тусли кўк кўзларни мерос қилганди.


Биз қизли бўлишни узоқ олти йил бурун режалаган эдик. Мен тушуниб етдимки, биринчи ҳомиладорлигим чинакам мўъжиза бўлган экан. Мен ўша кунларни хоти-ралаб Эндрю бизларни қайта топиштириш учун Худо томондан атайлиб берилган ягона инъом эканига амин бўлдим.
Биз қиз кўришимизни билгач, жуда шод бўлдик.
Аммо у худди онасига ўхшаб илгари денгазни ёқтир-мас, айниқса серфингни ёмон кўрарди. Қизим мен билан туришдан хурсанд бўлар, менга у билан бутун кунни ўт-казиш ёқарди.
Энди оёқлари билан қумда юриб, кийимлари ҳўл ҳолатда уйга кирди.
– Энди торт мумкинми? – деди синглисининг юзини чимчилаб стулга ўтирар экан. Жули қичқирди, Эндрю юзида шўхлик акс этиб кулди. Мен бу ифодани унинг дадаси Никнинг юзида кўп бора кузатганман.
– Фақат даданг келгандан кейин мумкин, – дедим мен. Бу куни Ник ўттиз бешга тўларди. Мен ҳамон вақтнинг бу қадар тез ўтганига ишонмасдим. Худди кечагина биз бир-биримизнинг қўлимизни тутиб Миконосанинг пляжида тунни тонгга улаб ўтказганимни эсаладим. Июн ойида мен ўттизга кирдим ва юқоридаги фикрларга аранг кўндим.
Ник у келгунча уйни остин-устун қилмай туришни сўраганди. Мен озми-кўпми унинг фикрини ҳурмат қиламан. У тинч оилавий муҳитда ўтиришни истаганди.
Мен жилмайганча унга тайёрланган тортга шакар қиёми, тухум оқи майонездан тайёрланган қиёмимни қуйдим. Болалар хонада ўтириб мултфилм кўришарди. Жуланинг жазавали қичқириғидан улар томоша қилиш-дан кўра кўпроқ жанжал қилаётганини билиш мумкин.
Никнинг кучли қўли белимдан ушлаб, ишониш қийин бўлган қудратли мускулдор танаси орқамдан суркал-ганда чўчиб бир ирғиб тушдим.
– Мен учун тайёрлаяпсанми, Сепкилой, – қулоғим
Мерседес РОН

остида шивирлади ва қулоғим осилчоғи, ҳилҳилани эҳтирос билан тишлади.


– Хиралик қилма, – қўлимдаги ширадонни столга қўйиб ўгирилдим. – Туғилган кунинг билан табриклай-ман жилмайиб сўзладим.
Менга жавобан Ник ҳам жилмайди.
– Айтганимдек, тантана, йиғилиш, совғаларсизми?
Мен тасдиқлаб бошимни қимирлатдим.
– Фақат ўзимиз холос, – қатъият билан сўзладим, Ник маъқуллаган каби жилмайди.
Суҳбатимизга оёғимиз ёнида турган кичкина одамча қўшилди.
– Дадажон! – Жули қичқирди ва жажжи қўлларини чўзиб дадасини кўтаришани сўради.
Ник мендан сал нари сурилиб ўзининг севимли қизчасини кўтариб олди. Энди дадаси кўтариб осмонга ирғитса қувониб куларди, Жули буни ёқтирмас, ўзини мағрур тутарди. Ник уни олдида кўтариб жингалак сочидан ўпди, совутгични очиб вино шишасини олди. Хона ичидан видеоўйин товуши эшитилди
– Дунёдаги энг чиройли қиз қандай яшаяпти? – Ник қизимизни қитиқлаб сўради. Жули оппоқ тишларини кўрсатиб жилмайди, кичик оёқларини силтаб типирчи-лади. Ник уни ерга қўйганди, акасини ахтариб хонага кириб кетди.
– Бугун жуда узун, энг бахтли кун бўлади , – Николас кўз қисиб маънодор сўзлади.
Мен маъқуллаб бош чайқадим ва бутун оиламиз – бутун бошли тўрт киши зиёфат столига ўтирдик. Мен бир киши эдим, севимли уч кишимни топдим, Никка қўшилиб ундан ҳам кучлироқ бахтиёр эдим.
Биз бу тунни жуда яхши ўтказдик, биргаликда овқат-ландик ва биргаликда "Туғилган кун билан" қўшиғини куйладик.
Менинг хатоларим

Жули қарсак чалди. Бу унинг охиригача биладиган, хатосиз айтадиган ягона қўшиғи эди. Шундан кейин барчамиз дадамиз Ник тақсимлаган тортни ҳузур қилиб едик. Айниқса, анчадан бери татиб кўриш илинжида юр-ган Эндрю мазза қилди.


Биз болаларни ухлагани ётқизгач, мен Никнинг қўли-дан тутиб биринчи қаватга бошладим.
– Мени сенга атаган сюрпризим бор, – дедим кулгим-ни яшира олмай жилмайиб.
Ник менга ҳайрон бўлиб тикилди.
– Нима иш қилдинг, Сепкилой? Масхарабозлар диван тагига сиғмайди, тўғрими?
Мени кўзим олайиб кетди, бу биринчи бор рўй берарди.
– Юравер сенга ёқади, – дедим ҳовлига чиқиб ва гараж эшиги олдида тўхтадим.
Ник қўлини чўнтагига тиқиб менга ҳайрат ва қизиқиш билан тикилди.
– Тайёрмисан? – сўрадим лабимни тишлаб.
– Яна нима! – менга масхараомуз тикилди.
Мен бунга эътибор бермай гараж эшиги очилиши учун кнопкани босдим. Гараж катта бўлиб бизга спорт зал ва болаларнинг ўйинчоқлари сақланадиган қазноқ вазифа-сини ҳам ўтарди. Эшиклар очилгач, Ник рўпарасида тур-ган нарсага тикилиб қолди.
– Туғилган кунинг билан, – ҳаяжон билан қичқирдим.
– Бу нимага... – шу гапни айтди, холос. – Сен ақлдан оздингми? – олдинга бир қадам ташлади.
– Сендан "Феррари" қарзим бор, эсингдами? Мен ўз ваъдаларимни унутмайман.
Николас менга ишонқирамай қаради, менинг қалбим-ни қувончга тўлдириб жилмайди. У олдимга келди, мени қўлига олиб айлантирди.
– Бунга ишонгим келмаяпти... – деди менга қараб, кейин қовоқ солиб қаради. – Шошма...
Мени ерга қўйди, билдимки бўрон бошланяпти.
– Сен ҳалиги... – мен орқасига яширингач у сўзлади:
– Мен совға олиш учун сенинг ҳисобингга туширган пулларни ишлатдингми?

Мерседес РОН


Мен елкамни қисдим.


– Мен сенга улар керак эмас дегандим.
– Сен мени хотинимсан!
– Сен мени эримсан! – дедим ўзимнинг мамнун-лигимни яширолмай.
– Билмай қолдим: сени урсаммикин, ўпсаммикин. Ўзинг айт, жажжигинам, сени нима қилай?
Мен қовоғимни солиб жавоб қилдим:
– Қочишни истаяпман, ёшликдаги каби қувлайсанми?..



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling