Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
Раҳматномалар
Мен бу учликни беш йилда ёздим. Ҳаммаси биринчи қисм "Менинг хатоларим"ни ёзишдан бошланди. Бу ҳамма ишни ташлаб ёзишни мажбур қиладиган тарихлардан бири эди. Ноа ва Ник менинг ҳаётимни энг муҳим пайтида олдимга келишди, мана энди орадан шунча вақт ўтиб улар билан хайрлашув пайтим келди. Ўзингдан ҳам яхшироқ биладиган қаҳрамонларинг билан хайрлашиш осон эмас. Улар шунчалик яқин ва аниқ бўлиб қолдики, улар билан хайрлашиш худди қалин дўстлар билан ажралишга ўхшайди. Шу пайтгача менинг бошимда туғилган бу тарих нашр этилгани, бутун дунё одамлари уни севиб қолиш-ганига тўлиқ ишонгим келмайди. Бу китоб магазин расталарида пайдо бўлишига ўз ҳиссасини қўшган барча кишиларги миннатдорлигимни билдираман. Бу тарих шу даражада бўлишига ҳисса қўшган муҳаррирларим Айне ва Розага раҳмат. Улар мени тўлиқ жалб қилишди ва нашриётчилик маҳорати нима эканини намойиш қилишди. Менинг меҳнатимни намойиш қилишнинг энг маъқул йўлини танлаб, менинг ўқувчиларим билан бевосита, тўғридан-тўғри алоқа боғлашга имкон берган "Wattpad" ходимларига ташаккур. Менга ўхшаб қаердадир ижод қилиб, ёзаётган киши-ларга, менга ўхшаб орзу қилганларни таслим бўлмаслик-ка, нима қилиб бўлса ҳам давом этишга чақираман. Ким, қачон сенинг меҳнатингни ўқишини билмайсан. Аммо яхши ният билан яшаш лозим. Мени энг қийин вақтда ҳам қўллаб, менга ишониб келган агентим Нуринга алоҳида раҳмат. Ота-онамга менга мақсад, орзу йўлида тап торптмай, ҳатто, ҳамма қарши бўлган тақдирда ҳам курашишга, Мерседес РОН чидашга ирода уйғотгани учун миннатдорлигимнинг чеки йўқ. Улардан мен оддий донишмандликни ўрган-дим: неча бор йиқилганинг, тапталганинг аҳамияти йўқ, ўрнингдан турганинг ва олдинга юрганинг аҳамиятли. Бар, сен менинг китобимга бағишлаган жонбозлигинг учун раҳмат айтишдан чарчамайман. Бу китобни менга қараганда кўпроқ ўқиб чиқдинг. Сен менинг нолинчи китобхонимсан. Ишонаманки, мен ҳозир режалаштирган китобларга ҳам шундай жонбозлик кўрсатасан. Сенинг маслаҳатларинг олтиндан ҳам қиммат. Ева, менинг энг яхши дўстларимдан бири бўлганинг учун раҳмат. Менинг ишончсизликларимга чидаганинг учун раҳмат. Сен менга далда бериб ҳеч қачон тушкун-ликка тушмай, кулишга ўргатдинг. Ишонаманки, менинг орзуларим ушланган каби, сенинг ҳам орзуларинг ушалади. Сенинг ҳамма нарсанг амалга ошади. Ниҳоят, асарнинг охирини сабрсизлик билан кутган барчага раҳмат. Ишонаманки, сизларнинг ишончингизни оқлаб Ник ва Ноага улар ният ва интилишларига муносиб совға бердим. Ўзинг учун ёзишдан яхшироқ нарса йўқ. Аммо сен ёзаётган нарсани кўпчилик орзиқиб кутса, бу жуда ҳам қувончли, олий завқ, бахт бўлади. Ишонаманки, мен билан узоқ вақт дўстлашиб қола-сизлар, чунки сизларни яна ҳам қизиқарли тарихлар кутяпти. Бу китоб сизларга аталган. Мен сизларни севаман, қадрдонларим! Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling