Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 2.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/26
Sana03.12.2023
Hajmi2.97 Mb.
#1797497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
5 Тугалов Ф

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физикани ўқитишда 
талабаларнинг илмий дунёқарашини компетентлик даражада шакллантириш 
методикасига доир тадқиқот натижалари асосида: 
ядро ва зарралар физикаси бўлимини ўқитиш жараёнида илмий 
билишнинг илмий абстракция, фикрий моделлар, илмий ғоялар ва 
гипотезалар каби назарий ва кузатиш, эксперимент ўтказиш, илмий фактлар 
асосида олинган натижаларининг баёни, таҳлил ва умумлаштириш каби 
эмпирик методларига таянилган ҳолда талабаларда илмий дунёқарашни 
шакллантириш тузилмасининг когнитив – кундалик, касбий, илмий 
билимлар, қадрий – қадриятлар, ғоялар, меъёрлар, ҳиссий-иродавий – шахсий 
қарашлар, эътиқотлар, амалий – билимларни умумлаштириш каби 
компонентларига оид таклифлардан 2016-2017 йилларда амалга оширилган 
259-02-01-1087 рақамли «Automated analysis of nuclear track emulsion in 
fundamental and applied problems of nuclear physics» мавзусидаги илмий-


10 
амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус 
таълим 
вазирлигининг 2020 йил 
29 
декабрдаги 
89-03-5596-сон 
маълумотномаси). Натижада, ядро физикасидаги фундаментал ва амалий 
муаммоларга 
доир 
ядровий 
эмульсия 
методикасида 
таҳлилларни 
автоматлаштириш бўйича лойиҳани амалга ошириш жараёни талабаларнинг 
илмий дунёқарашини компетентлик даражасида шакллантиришга хизмат 
қилган;
талабаларда 
илмий 
дунёқарашни 
компетентлик 
даражасида 
шакллантиришнинг методик тизими муаммоли ўқитиш жараёнида талаба 
шахсининг ижодий фаолиятини муаммоли ўқитиш, иллюстрацияли 
тушунтириш, ахборот-маълумот, дастурлашган таълим каби тарбиялаш 
технологияларини ўқув жараёнига тизимли қўллашга оид таклифлардан 
«Педагогика» таълим соҳаси 5110200 – физика ва астрономия ўқитиш 
методикаси бакалаврият таълим йўналиши малака талабларини ишлаб 
чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 
йил 29 декабрдаги 89-03-5596-сон маълумотномаси). Натижада “Ҳозирги 
замон ва коинот физикаси” танлов фани бўйича талабаларнинг амалий 
кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган; 
зарралар физикаси бўйича ўқув лаборатория машғулотларини ташкил 
этиш ва амалга ошириш босқичлари мазмуни зарраларнинг турли хил 
кинематик характеристикалари (бурчак, импульс) юқори аниқликда 
ҳисобланган, тажриба усулида олинган натижалар асосида тақсимотлар 
олишда 
дастурлашган 
таълим 
технологияларини 
қўллашга 
ҳамда 
талабаларнинг 
илмий 
дунёқарашини 
компетентлик 
даражасида 
шакллантиришга 
йўналтирилган 
ўқув-методик 
таъминотига 
оид 
таклифлардан 254-04-14 рақамли «Design of crystalline molecular network by 
hydrogen bonds and studies of organic ferroelectrics» (2018-2019 йй.) 
мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва 
ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5596-сон 
маълумотномаси). Натижада, ядро ва зарралар физикаси бўйича амалий ва 
лаборатория машғулотларини ташкил этиш самарадорлиги ошган.

Download 2.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling