26
9. И.Султон талқинларида манқурт ва оломончилик кайфиятидан чиқиб
кетиш ва миллат кишисининг тафаккур йўсинини ўзгартириши қаламга
олинса-да, аралаш ҳолда зуҳур этилган воқеалар қаршисида ўқувчи ўзлигини
топиши хийла қийинлашади. Адиб буни постмодернистик ѐки модернистик
йўсинда талқин қилдим, деб изоҳлаши мумкин.
Умуман, мураккаб ва ўзгарувчан дунѐда
муаллиф онги намойиши
хилма-хил услубларнинг диалектик алоқаси натижаси ўлароқ, ўз дунѐсини
бунѐд этаѐтган одам образини гавдалантириши билан бир қаторда фалсафий-
эстетик қамров даражасининг ҳам кенгайиб,
турфаланиб боришига катта
замин ҳозирламоқда. Одам эндиликда яшашни истеъмолчи сифатида
тушунаѐтгани, Олий Низом қонуниятларига кириб боришга интилмаѐтгани,
асл моҳиятини англаш даражасида тирикчилик
аталмиш улкан муаммо
қаршисида “мум” қотгани “Боқий дарбадар”, “Мувозанат”, “Исѐн ва итоат”
романларининг поэтик моҳиятини намоѐн қилади. Зеро, ҳар бир адиб
ўзининг қурби идроки етганича “сўз” айтади. Айниқса,
синтез ва бадиий
яхлитлик такомилини янги босқичда англатиш манераси бугунги
ижодкорнинг асосий услубий характерини белгилаб бераѐтгани таҳсинга
сазовордир.